Бордонкул
191 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Ҳикмат

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан: Одамлардан омонда бўлишнинг қандай йўли бор? деб сўрашди.
У киши: Уларга (молингдан) берасан, улардан олмайсан, сенга азият беришади, сен уларга азият бермайсан. Ҳожатларини чиқарасан, ўз эҳтиёжларингни уларга юкламайсан.
Эй ҳаким зот, бу қийин ишку, дейишди.
У киши: қанийди шунда ҳам қутила олсайдинг! деди.
#ҳикмат

Солиҳлардан бирлари шундай дедилар: "Одамларни Аллоҳга маъсиятни қанчали кўпайтираётганларини кўрсанг, сен Унинг тоатида шунчали ҳаракат қил!"

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇
https//t.me/Mirzohid_Domla
#ҲИКМАТ

СИНГАН, МАҲЗУН ЮРАКЛАРНИНГ ДАВОСИ АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИДИР!..

МУОЛАЖАНИ ТЎҒРИ ТАНЛАНГ, ҚАЛБНИНГ СОҲИБИГА ЮЗЛАНИНГ!..


@fitratuz
https//t.me/Mirzohid_Domla
#ҳикмат

Вақтини турли тилларни ўрганишга сарфлаб, Қуръондан икки қаторни тўғри ўқиб беролмайдиган киши аниқ зиёндадир. Бўлганда ҳам қоплаб бўлмайдиган зиёндадир.

Мубашшир Аҳмад

Яқинларингизга ҳам улашинг!

🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
https://t.me/Mirzohid_Domla
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
#Ҳикмат

Шайх Тантовий айтадилар:
«70 йилдир китоб ўқийман. Ибнул Жавзийнинг шу сўзидан кўра ҳикматли сўз кўрмадим: «Ибодатларнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳларнинг лаззати кетади, азоби қолади».

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/mirzohid_domla
#ҳикмат

Агар бир аёл эрсизликдан зинога қўл урса, ўша аёл яшайдиган жойнинг барча эркаклари гуноҳкор бўлади.

Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ.

https://t.me/mirzohid_domla
#ҲИКМАТ
Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди:
- Бўлажак эрингни доим қўллаб-қувватла, муҳим гапларни кечки овқат пайтида маслаҳат қилма. Менга ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма.
Қизи ҳайрон бўлди: - Нега?
Ота жавоб берди: - Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ.
Абу Акбар

https://t.me/mirzohid_domla
#Ҳикмат.
ИЛМНИНГ ҲАҚИ

Икрома (р.а) бир куни шундай деди:
- Илмни фақат ҳақини тўлаганларга
ўргатинг.
- Илмнинг ҳақи нима? – дея сўрадилар.
- Илмнинг ҳақи унда айтилганидек
амал қилиш, илм соҳиби илмини
фақат ўқиб ёд олганлар эмас, амал
қиладиганларга ўргатишидир.

(Шаъроний. Танбеҳ-ул Муғтаррин)дан.

@Mirzohid_Domla
#Ҳикмат

Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Раббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан.

Фузайл ибн Иёз.
@Mirzohid_Domla
#Ҳикмат

Бой берилган фурсат

Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш ибодат қилар эдилар.
Улар бир-бирларига яқин ўтирганларидан, қилаётган дуолари бир-бирларига эшитилиб турар эди.
Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди:
--«Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом ва фалон ширинликлардан етказ!»
Шунда бой ичида шундай деди:
--«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Унга ҳеч нарса бермайман». (Нафс доим шундай, ҳар ишга аралашади.)

Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг бир четига бориб ёнбошлади.

Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида сават билан кириб келди. Дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди. Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб турарди.
Дарвеш саватнинг устини очди. Саватда дарвеш дуосида сўраган таом ва ширинликлар турарди. Бой бу ҳолатни ҳайратлар билан тамоша қилиб турди. Дарвеш таом ва ширинликлардан тўйгунча еди. Қолганини келтирган одамга қайтариб берди. Ҳалиги одам саватни кўтариб масжиддан чиқди. Бой туриб у одамнинг орқасидан борди. Уни тўхтатиб сўради:
--Сиз кимсиз?
--Мен бир ҳаммол одамман.
--Бу нарсаларни ким юборди?
--Ҳеч ким юбормади. Ўзим келтирдим.
--Сиз бу одамни танийсизми?
--Йўқ, танимайман.
--Танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
--«Сизга англатай», --деди дарвеш, кулиб.
--Мен бир фақир одамман. Одамларни юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташидим. У менга жуда кўп пул берди. Мен ҳам дарҳол бошқа вақт болаларимга едиролмаган таомлар учун бозорлик қилдим. Уйга олиб бордим. Аёлим таомни тайёрлар экан, мен ухлаб қолдим. Тушимда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У Зот менга шундай дедилар:
--«Мана шу масжидда бир валий инсон бор. У ҳозир мана шу таомларни истамоқда. Сен унга мана шу таомларни олиб бориб, едир. У бу таомлардан еганича есин. Сен қолганини олиб келиб ўзинг е. Шунда сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, мен сени жаннатга киришинг учун кафил бўламан.»

Уйғондим-у, таомларни олиб масжидга югурдим. Воқеъанинг қолганига ўзинг гувоҳ бўлдинг.

Бой деди:
--Шу таомларга қанча пул сарф қилдинг?
Дарвеш, фалонча, деди.
--Шу пулни ўн баробарини сенга бераман. Сен шу савобни бир бўлагини бер.
Фақир одам:
--Бўлмайди, --деди.
--Йигирма баробарини бераман.
--Бўлмайди.
--Эллик баробар.
--Йўқ.
--Юз...
--Бекорга овора бўлма. Қанча берсанг ҳам, савобимни сенга бермайман. Тушун, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сен менга бутун дунёни берган тақдирингда ҳам, мен буни сенга бермайман. Қара, сен бу одам билан ёнма-ён туриб намоз ўқиб, савобдан бебаҳра қолдинг. Агар насибанг бўлганида эди, бу иш сенга насиб қилган бўлар эди....

Shoolim Shomansur

Манба: @din_nasixatdur

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Ҳикмат

Тўрт нарса Аллоҳ Таъолонинг ризолигини қозонтиради:

1. Таҳажжуд намози;

2. Тонгда қилинадиган кўп истиғфор;

3. Доимо садақа бериб туриш;

4. Куннинг боши ва охирида зикруллоҳ билан шуғулланиш.

Hikmatlisozlarbot

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ҳикмат

Истиғфор қулфларни очар!

Улашинг ↘️

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Ҳикмат

Ёдингизда тутинг, азизлигингиз Исломга амал қилишингиздадир. Сизларга нусрат Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилганингизда келади. Бирорта хатони кичик санаманглар! Душманга ишонманглар!

Султон Абдулҳамид II раҳимаҳуллоҳ

Hikmatlisozlarbot
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ҳикмат

Эшак сенинг каби устун, онгли мавжудот бўлмагани ҳолда ўз эгасини яхши танийди. Унинг (ўз эгасининг) боғлаганини ҳам, бўшатганини ҳам билади. Бу ишларни бошқа бири қилмаётганини ҳам англайди.
Эгасини кўрганда бошини қимирлатади, қулоқларини ўйнатади, ўзича хурсанд бўлади. Ҳатто овозидан танийди, чунки эгасининг овози унинг учун бегона эмас.
Чунки унинг қўлидан ем-хашак еган, сувлар ичган эди.
Қандай ҳам ғалати, ҳайрон қоладиган иш ки наҳот, Аллоҳ таоло сенга шу (эшак) чалик ҳам "фаҳм-фаросат" бермаган бўлса?
Сенга нисбатан лутф-марҳаматда бўлган, сени едириб-ичирган, сени саодат ва неъматлари ичра яшатган, сени яратган махлуқотларининг ичида энг шарафлиси қилиб танлаган, ҳеч бир мавжудотга бермаганларини сенга берган Эгангни, Роббингни, сени йўқдан бор қилиб яратган Холиқингни танимасанг?
Афсуслар бўлсин сенга!
Кофирлар каби, фақатгина балога дучор бўлган вақтингда Уни эсламоқдасан, бошингни эгмоқдасан, таслим бўлмоқдасан. Зотан нариги оламларга мансуб бўлмаган, у оламларни ўйламаган бош, яримта буғдой донасига ҳам арзимайди.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг! ➡️
@Mirzohid_Domla
#Ҳикмат

Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

Шайх Шаъровий

Hikmatlisozlarbot

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•