#Шеър
РАСУЛУЛЛОҲГА ҚЎШНИ БЎЛСАМ
Икки ҳовли аро қатнардим зув,
Дийдорларин истаб шому саҳар.
Таҳорат қилсалар қуярдим сув,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
У зот учун Абу Дужонадек,
Қалқон бўлардим келса хавф-хатар.
Турмас эдим бугун бегонадек,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
Суффа аҳлидек бўлсам ҳам мискин,
Беринг демас эдим кумушу зар.
Илм ўргатсалар бас эди лекин,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
Келардилар Абу Бакр, Умар, Усмон,
Ҳам Алий, Ҳамза, Билол, Абу Зарр.
Хизматга тайёр турардим ҳар он,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
Ғиёсиддин Юсуф
2016 йил
✅ibnuyusuf
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
РАСУЛУЛЛОҲГА ҚЎШНИ БЎЛСАМ
Икки ҳовли аро қатнардим зув,
Дийдорларин истаб шому саҳар.
Таҳорат қилсалар қуярдим сув,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
У зот учун Абу Дужонадек,
Қалқон бўлардим келса хавф-хатар.
Турмас эдим бугун бегонадек,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
Суффа аҳлидек бўлсам ҳам мискин,
Беринг демас эдим кумушу зар.
Илм ўргатсалар бас эди лекин,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
Келардилар Абу Бакр, Умар, Усмон,
Ҳам Алий, Ҳамза, Билол, Абу Зарр.
Хизматга тайёр турардим ҳар он,
Расулуллоҳга қўшни бўлсам гар.
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
Ғиёсиддин Юсуф
2016 йил
✅ibnuyusuf
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•