This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
⚡️🌷🍃 Mirzohid_Domla 🍃🌷⚡️👇
https://t.me/Mirzohid_Domla

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»
1. O'g'irlangan sovut (1-bo'lim)
https://t.me/Mirzohid_Domla
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»
1. O'g'irlangan sovut (1-bo'lim)
https://t.me/Mirzohid_Domla
ФИТР САДАҚАСИ
– Фитр садақаси қанақа садақадир?
– Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир.
– Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб?
– Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади.
– Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади?
– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой ҳисоб қилинади.
– Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими?
– Дуруст бўлмайди, ҳаромдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар ҳеч қайсиси садақадан ҳисоб қилинмайди.
– Ўз ҳожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди.
– Фақир кишиларга ҳам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми?
– Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гуноҳкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган ҳисобланади.
– Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми?
– Ўзи учун ҳам ва ёш болалари учун ҳам бериши вожибдир.
– Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади.
– Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими?
– Aлбатта, дуруст бўлади.
– Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади?
– Рамазон ўтгандан сўнг, ҳайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади.
– Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади?
– Фитр ҳайити куни ҳайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир.
– Aгар бир киши фитр садақасини ҳайит намозини ўқигунча адо қилолмаса, у киши нима қилади?
– Ҳайит намозини ўқигандан сўнг беради, бермасдан қолдирмайди.
– Ҳайит куни бўлгунча рамазон ичида фитр садақасини бериб қўйиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Тўлиқ маълумот: 👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1340

mehrob.uz
ФИТР САДАҚАСИ
– Фитр садақаси қанақа садақадир? – Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир. – Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб? – Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади. – Қанча моли бўлган…
Forwarded from Fitrat.uz
Шавкат Мирзиёев: «Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим»дан нарига ўта олмаймиз...»
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар кенгашида қилган чиқиши давомида Ислом дини арконлари ва аждодларимиз меросини кўпроқ ўрганишга чақирди.
Ислом дини нурга бурканган дин. Биз уни биламизми? «Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим»дан нарига ўта олмаймиз. Ислом маърифати масканларини бекорга қуряпмизми, нима учун ўқимаймиз?
Имом Бухорий бобомиз 600 мингта ҳадисни ёддан билган. Биз эса уни ўқимаяпмиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.
Биринчиси – қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.
Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар. Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар. Каффорат Рамазоннинг ҳурматини оёқости қилингани учун вожиб бўлади. Рамазоннинг фарз рўзасини адо қилишни ният қилиб рўза тутган одам уни ўз ихтиёри билан, мажбурлашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса, ҳам қазосини тутади, ҳам каффоратни адо этади. Лекин Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса каффорат вожиб бўлмайди. Каффорат қуйидаги ҳолатларда вожиб бўлади
1. Ғизо ёки шу каби нарсани шаръий узрсиз ейиш. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо тоифасига киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.
2. Бировни ғийбат қилгани, қон олдиргани, шаҳват билан ушлагани ёки ўпгани, қучоқлашиб ётгани, мўйлабини мойлагани сабабли «рўзам очилиб кетди» деб ўй лаб, қасддан еб-ичиб юборган одам ҳам қазо тутади, ҳам каффоратни адо қилади (Лекин фақиҳ киши «рўзанг очилибди» деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади, каффорат вожиб бўлмайди).
3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.
4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондириш. Бунда маний тўкилмаса ҳам қазо ва каффорат вожиб бўлади. Жумҳур уламолар «Жимоъда қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорат беради», дейишган.
5. Аёл киши ёш боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишига имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан

...ИФТОРЛИК Оғиз очиш ВАҚТИ...
16-Апрел. 04-РАМАЗОН. Тошкент.
.................... 19:06 .....................
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى يَآ غَفَّرُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА
БИКА ААМАНТУ ВА АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА
АФТОРТУ, ФАҒФИРЛИЙ ЙАА ҒОФФАРУ, МАА ҚОДДАМТУ
ВА МАА АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
еелтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!

#Биласизми?
Савол: иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими?
Жавоб: Бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак.
Савол: Рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Унутган бўлса очилмайди.
Савол: Сақич чайнаса рўза очиладими?
Жавоб: Рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.
Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди.
Савол: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Йўқ, рўзаси очилмайди. Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ёш бола рўзага ният қилгач, балоғатга етса, соғ одам мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса, рўза очилмайди.
Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?
Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:
1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
3. Баданга, бошга ёғ суртиш.
4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.
5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъийларнинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.
6. Рўзадорнинг мушк, атир каби хушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.
7. Одамни заифлаштирмаса, қон олдириш мумкин.
8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар халқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.
9. Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).
10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирилмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.
11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.
12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.
“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
17.04.2021y. 05 Ramazon 1442y.
Shanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
04:18 TONG Saharlik tugashi.
05:00 BOMDOD
05:40 QUYOSH
12:27 PESHIN
17:07 ASR
19:07 SHOM Iftorlik vaqti.
20:27 XUFTON
21:00 Xufton namozini jamoat o‘qiydigan vaqt.
@mirzohid_domla

САҲАРЛИКНИНГ ТУГАШ ВАҚТИ.
17-Апрел. 05-РАМАЗОН. Тошкент.
................ 04:18 .................
Рўза тутиш (Саҳарлик оғиз ёпиш) дуоси:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Бисмилахир Роҳманир Роҳийм.
НАВАЙТУ АН АСУВМА СОВМА ШАХРИ РАМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР!
Маъноси: Рамазон ойи рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқги ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир!