Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
17 апрель, 2021
5 Рамазон, 1442

Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#rozaga_oid_savollar

Saharlikda duoni o'qib, og'iz yopilganidan so'ng tish yuvilsa ro'za ochilmaydimi?

Ustoz Muhammad Ayyubxon domla Homidov

manba

https://t.me/Mirzohid_Domla
РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:
1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.
2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилиш.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.
6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тийиш.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик яратиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

"Мўминнинг қалқони (Муфассал рўза китоби)"

МУСТАҲАБ (араб. — севилган, ёқтирилган) — шаръий амал; уни бажарган киши савобли бўлади, бажармаган киши гуноҳкор бўлмайди.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди

👉@mirzohid_domla
Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17. Қон томирлари торайишининг олдини олади
18. Шаҳвоний майлни камайтиради
19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21. Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Роббимизнинг буюк марҳамати!


Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг! 👇
@Mirzohid_Domla
"Аллоҳ бандаларига меҳрибондир" (Шўро сураси, 19-оят).

Ушбу ваъдага ишонинг. Машаққатдан кейин енгиллик, шиддатдан кейин кушойиш беришини (Аллоҳ таолодан) кутинг, Унга интизор бўлинг.

@ arabicuz


@Mirzohid_Domla
ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

#САВОЛ: бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?

ЖАВОБ: рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган- ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар. Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади.

#САВОЛ: халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими?

ЖАВОБ:
бу нотўғри фикр.

#САВОЛ: баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими?

ЖАВОБ:
қазо лозим бўлади, каффорат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан


@Mirzohid_Domla
17 - АПРЕЛ / РАМАЗОН - 5 ШАНБА

ИФТОРЛИК: 19:07
(Тошкент вақти билан)


@Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
18.04.2021y. 06 Ramazon 1442y.
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

04:16 TONG Saharlik tugashi.

04:50 BOMDOD

05:39 QUYOSH

12:27 PESHIN

17:08 ASR

19:08 SHOM Iftorlik vaqti.

20:28 XUFTON

21:00 Xufton namozini jamoat o‘qiydigan vaqt.

@Mirzohid_Domla
САҲАРЛИКНИНГ ТУГАШ ВАҚТИ.
18-Апрел. 06-РАМАЗОН. Тошкент.

................ 04:16 .................

Рўза тутиш (Саҳарлик оғиз ёпиш) дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Бисмилахир Роҳманир Роҳийм.
НАВАЙТУ АН АСУВМА СОВМА ШАХРИ РАМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР!

Маъноси: Рамазон ойи рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқги ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир!



@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
18 апрель, 2021
6 Рамазон, 1442

Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
Таровеҳ намозида 17-Апрель 2021й.


https://t.me/Mirzohid_Domla
Рамазондаги ажойиб фикр!

Сен маҳаллангдаги дўконга бор, дўкон эгасидан қарзлар дафтарини сўра. Чунки, ўша дафтарда бева ҳамда камбағаллар сотиб олиб, пулини тўлашмагани ёзилган. Сен ўша қарзларни ёки бир қисмини ёпиб, дафтардан уларни исмини ўчиртириб юбор. Ўша маблағ сенинг назарингда арзимасдир, аммо уларга нисбатан оғирдир.

ТАРҚАТИНГ!

@Mirzohid_Domla
ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ

Тасаввур қилинг
Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!
Манзара даҳшатли, тўғрими?!!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
Duolaringizda Allohdan farzandlaringiz haqqiga ko'proq so'rang. Chunki ota-onaning duosi mo'ljalga aniq yetib boradigan o'q kabidir !


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Biz kim uchun namoz o'qiyapmiz,
Kim uchun ehson qilyapmiz.
Aziz birodarlar yaxshilab ahamyat beraylik.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

🎙 Mirzohid Domla Mirg'afforov

https://t.me/Mirzohid_Domla