Бордонкул
195 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Фарзанд тарбиясида мухим маслахатлар

1⃣ Бир бирига солиштириш.
Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.

2⃣ Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.
Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.

3⃣ Масхаралаш.
Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.

4⃣ Ортиқча эркалатиш.
Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.

5⃣ Ортиқча тергаш.
Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.

6⃣ Бепарволик.
Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.

7⃣ Шижоатлантирмаслик.
Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

🕋 bola_tarbiyasi 🕋
https://t.me/Mirzohid_Domla
"RAMAZON" ni shunday kutib olingki, farzandlaringiz kelgusi Ramazonni intiqlik bilan kutishsin

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Insonlardan hech narsa istama-ki, insonlar seni sevsinlar.
Allohdan ista-ki, Alloh seni sevsin.

Abu Bakr r.a.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Фикр_қилинг

Ривоят қилишларича Рум подшоҳи Боғдод шаҳрига уч савол бериш АМРИ билан ўз элчисини жўнатди.
Ўша пайтларда Боғдод ИСЛОМ тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшар эканлар.

Элчи шаҳарга етиб боргач, ҳалифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда ҳалифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.
Элчи минбарга чиқиб:
- Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Aгар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда.

Саволлар қуйидагича:

🔴 1. АЛЛОҲДАН АВВАЛ НИМА БЎЛГАН?

🔴 2. АЛЛОҲ БИР ЛАҲЗАДА ҲАММА ЁҚҚА НАЗАР СОЛА ОЛАДИМИ?

🔴 3. ҲОЗИР АЛЛОҲ НИМА ҚИЛЯПТИ?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Шу пайт тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:

- Дадажон рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Ҳалифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди.

Рум элчиси ёш мусулмон болакайга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:

-АЛЛОҲДАН АВВАЛ НИМА БЎЛГАН?

Бола саволга савол билан жавоб берди:
-Санашни биласизми?
-Ҳа! деди элчи.
-Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи:
- «ўн, тўққиз, саккиз », -дея санай бошлади ва ниҳоят « бир » -деб тўхтади.
-Нега тўхтадингиз? -деди бола.
-Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?! - деди ҳайронлик билан элчи.
-Оддий бир сонидан аввал ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир..

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:

-АЛЛОҲ БИР ЛАҲЗАДА ҲАММА ЁҚҚА НАЗАР СОЛА ОЛАДИМИ?

-Шам келтириб ёқинг, -деди бола.
-Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг?!
-Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади, шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга. Аниқ бир томонини айтиш мушкул, -дея ҳайрати ошди элчининг.
-Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?!
-«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир» (Нур, 35), -хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршисида турган шу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволини беришга оғиз жуфтлаган эди, болакай унга:

-Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, - деди.
Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:

-ҲОЗИР АЛЛОҲ НИМА ҚИЛЯПТИ?

-Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди.
Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!

Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди.

Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми НЎЪМОН ИБН СОБИТ бўлиб, у бутун дунёга ИМОМИ АЪЗАМ номи билан машҳурдир.

Mehrob_uz
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
~ Қалбингизга ТАСКИН бергувчи жавоблар...

..... ~ Саволларим кўп эди, лекин ҳеч кимдан қалбимга таскин берадиган жавоб топа олмадим, то ўтган кунгача..

..... ~ Бу тун мен уни топдим. У столим устида турган ҚУРЬОН эди...
Бирма~бир саволларимни сўрай бошладим...

..… ~ Нега доим синовларга дуч келавераман..?
..… ~ ҚУРЬОНИ КАРИМ жавоб берди:
..... ~ "Одамлар иймон келтирдик дейишлари билангина синалмаган ҳолларида қоладилар деб ўйлайдиларми..?! Биз улардан олдинги (иймонли) кишиларни синаган эдикку..! Бас (шу синов билан ва у сиз хам) албатта Аллоҳ (иймонда) содиқ кишиларни билур ва (шунингдек) ёлғончиларни хам аниқ билур..."
(Анкабут сураси, 2~3~оят)

..… ~ Нега чин дилдан хоҳлаган нарсаларимга эриша олмайман..?
..… ~ ҚУРЬОНИ КАРИМ жавоб бердики:
..... ~ "Балки сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсаларингиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар...
Аллоҳ билур... Сизлар эса билмайсизлар..!"
(Бақара сураси, 216~оят)

….. ~ Машаққатлар оғирлик қиляпди... Нима қилай..?
….. ~ Бу саволимга хам аниқ жавоб олдим...
..... ~ "Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. У касб этган (яхшилиги) ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) хам ўзигадир…"
(Бақара сураси, 286~оят)
..... ~ "Бас..! Албатта, хар бир қийинчилик билан енгиллик бордир... Албатта, ҳар бир қийинчилик билан енгиллик бордир…"
(Шарх сураси, 5~6~оят)

..… ~ Саволда давом этдим...
..... ~ Бир муаммо ортидан бошқаси келади...
….. ~ КАЛОМУЛЛОҲ таскин берди:
..... ~ "Эй иймон келтирганлар..!
Сабр қилинг, бағри кенг бўлинг ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб туринг ва Аллоҳдан қўрқинг, зора (охиратда) нажот топсангизлар..!"
(Оли Имрон сyраси, 200~оят)
..... ~ "(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранг.."
(Бақара сураси, 45~оят)

….. ~ Тўғрию бироқ ....
Аввалги хатоларимни тузатишга имкон бормикин..?
..… ~ Саволимга ҚУРЬОНдан энг гўзал жавобни олдим..
..... ~ "(Эй Мухаммад) ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг..! Албатта, Аллоҳ барча гунохларни мағфират қилур... Албатта, Унинг Ўзи мағфиратли ва раҳмлидир..."
(Умид ояти)

..… ~ "Менга Аллоҳ кифоядир.. Ундан ўзга Илоҳ йўқ..
Унга таваккул қилдим У буюк Аршнинг Парвардигоридир.."
(Тавба сураси, 129~оят)...
Rohmanga_oshiqlar
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🌴🌴 Эртага 18.03.2021, ҳижрий тарихда 5 – шаъбон, 1442 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://t.me/Mirzohid_Domla
🕊️ @XAYRLI_TONG азизларим!

🦋 Бошланган янги кунингиз хайрли у́тсин!

🍃Ният килган хар бир эзгу тилакларингиз ижобат бу́лсин..

🌹 Хонадонингиздан доим тинчлик, бахт, омад, севги, тукин сочинлик
кайфияти барк уриб турсин.

🌸Кун бу́йи яхши кайфият, юзингиздаги табассум сизни тарк этмасин...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#МУАТТАР_СИЙРАТ
ҲИРО ҒОРИДА
  Ислом тарихида икки жой жуда муҳим ўрин тутади. Бири Ҳиро ғори бўлиб, у Макка шимолидан икки фарсах узоқликда жойлашган. Иккинчиси эса унинг жанубида, икки фарсахча узоқликдаги Савр ғоридир. Бу икки ғорга ҳам Ислом тарихида беқиёс аҳамиятга эга жой деб қаралади. Чунки Ҳирода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий тушган. Савр ғори эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида янги саҳифалар очилишида хизмат қилган. Шу боис мазкур икки ғор исломий даъватнинг бошланиши ва тарқалишида муҳим нуқта сифатида қадрланади десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илгари айрим араб ҳанифийлар ҳар йили ёлғизликни ихтиёр этиб, тоғу тошларга чиқиб кетар ва танҳо ҳолда фикр-хаёлга шўнғиб, дунё сирларини англашга уринишарди. Набий алайҳиссалом ҳам ҳақни излаб, ҳидоят йўлини қидириш мақсадида ҳар йили Рамазон ойида халтада озгина озиқ-овқат билан Ҳиро ғорига қараб йўл олар, у ерда танҳо ибодат қилар ва қавмни залолатдан қутқариш йўллари ҳақида узоқ ўйлардилар. Манбаларда у зотнинг Ҳиро ғорига боришни қачон бошлаб, қанча вақт у ерда ўтирганлари хабари берилмаган. Аммо тарихий ҳужжатлардан маълум бўлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи келиши билан Ҳиро ғорига борар, унда дунёнинг яратилиши, уни яратган Зот тўғрисида тафаккур қилар эдилар. Бунинг илк аломатлари у зотнинг тушларида кўриниб, улар субҳи содиқ каби аниқ-тиниқ бўлар эди.

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.
👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1296
Bidʼat haqida.
Itqonus sunnati fiy tahqiqiy maʼana bidʼati kitobi.
Muallif: Muhaddis, alloma Abdullah as Siddiq Gʻimoriy r.a.
Voiz: Domla Muhammad.
Mavzu: Hidoyatli yaxshi bidʼat va Zalolatli yomon bidʼat haqida.
2-dars.
@Mirzohid_Domla
ИНСОН ЮРАГИ

Инсоннинг юраги нок шаклида, ҳажми эса қўл муштидек келади. Вазни 225-340 граммни ташкил этади. Бир дақиқада ўртача 70 марта уриб туради.
Яъни, бир соатда 4200 марта, бир кунда 100800 марта, бир йилда 36792000 марта уради. Агар бир инсон ўртача 60 йил умр кўрса, демак, бу ажиб юрак
2207520000 (икки миллиард икки юз етти миллион беш юз йигирма минг) марта тўхтамасдан уриб турар экан. Инсон юраги кунига 22000 галлон (83279 литр) қон ҳайдайди. Яъни бир йилда 8030000 галлон, ўртача умр бўлган 60 йилда 481800000 галлон. Бу тахминан 345000 тоннага тўғри келади.
Шунча узоқ муддат, шу қадар оғир ишни тузатишга эҳтиёж сезмасдан бажарадиган бирор суюқлик ҳайдовчи жиҳозни биласизми?


📚"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇
Mehrob_uz
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ!
Вақф фонди огоҳлантиради:


ФИРИБГАРЛАР ВА ЭҲСОН ЎҒРИЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бошқаларни ҳам огоҳлантиринг!
Каналимизга аъзо бўлинг: @vafuz
ҚУРЪОНДА ПАЙҒАМБАРЛАР ХУСУСИДА:

Мусулмон киши Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига эътиқод қилади. Уни Жаброил алайҳисалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб тушгандир. Кейин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилдан эшитгандек ҳолда бошқаларга етказганлар. Мусҳафда ёзилган нарсалар Қуръони Каримнинг тўлиқ ўзидир. Худди Жаброил алайҳиссалом олиб тушган пайтдагидек. Ким ундан бирор нарсани инкор қилса ёки шак қилса ислом динидан чиқади.
Қуръонда йигирма бешта пайғамбарнинг исмлари зикр қилинган. Уларнинг исмлари бешта оятда тўлиқ жам бўлган. Булар:

وَتِلۡكَ حُجَّتُنَآ ءَاتَيۡنَٰهَآ إِبۡرَٰهِيمَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦۚ نَرۡفَعُ دَرَجَٰتٖ مَّن نَّشَآءُۗ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٞ (٨٣) وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ إِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَۚ كُلًّا هَدَيۡنَاۚ وَنُوحًا هَدَيۡنَا مِن قَبۡلُۖ وَمِن ذُرِّيَّتِهِۦ دَاوُۥدَ وَسُلَيۡمَٰنَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَىٰ وَهَٰرُونَۚ وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ (٨٤) وَزَكَرِيَّا وَيَحۡيَىٰ وَعِيسَىٰ وَإِلۡيَاسَۖ كُلّٞ مِّنَ ٱلصَّلِحِينَ (٨٥) وَإِسۡمَٰعِيلَ وَٱلۡيَسَعَ وَيُونُسَ وَلُوطٗاۚ وَكُلّٗا فَضَّلۡنَا عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ (٨٦)

“Иброҳимга қавми устидан берган ҳужжатимиз ана шудир. Хоҳлаган кишимизни даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Раббингиз ҳикмат ва илм соҳибидир. Унга (Иброҳимга) Исҳоқ ва Яъқубни ато этдик. Ҳаммасини ҳидоятга йўлладик. Олдин Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам йўлладик). Чиройли иш қилувчиларни мана шундай тақдирлаймиз. Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни (ҳам ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаси солиҳлардандир. Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам (ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаларини оламлар узра афзал қилдик.
“Ал-анъом сураси, 83-86-оятлар”.

وَٱذۡكُرۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ إِدۡرِيسَۚ إِنَّهُۥ كَانَ صِدِّيقٗا نَّبِيّٗا (٥٦) وَرَفَعۡنَٰهُ مَكَانًا عَلِيًّا (٥٧)

"Яна (ушбу) Китобда Идрис (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у садоқатли пайғамбар эди. Биз уни юксак мақомга кўтардик.
“Марям сураси, 56-оят”.

وَإِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمۡ صَٰلِحٗاۚ (٧٣)

"Самуд қавмига биродарлари Солиҳни (пайғамбар этиб юбордик)"
“Аъроф сураси, 73-оят”.

وَإِلَىٰ مَدۡيَنَ أَخَاهُمۡ شُعَيۡبٗاۚ (٨٥)

"Мадян (қабиласи)га биродарлари Шуайбни элчи қилиб юбордик"
“Аъроф сураси, 85-оят”.

وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِدۡرِيسَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ كُلّٞ مِّنَ ٱلصَّبِرِينَ (٨٥)

“Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни (эсланг). Барчалари сабр қилувчилардандир".
“Анбиё сураси, 85-оят”.

Қуръонда Одам алайҳиссаломнинг ҳам номлари зикр қилинган, лекин у кишининг пайғамбар бўлганликлари очиқ-ойдин айтилмаган. Аммо, оятлар шунга далолат қиладики, у кишига рисолат келганлиги эҳтимоли кучлироқ.
Йигирма бешта пайғамбарнинг ичида номлари Қуръонда жуда ҳам кам келганлари бор. Мисол учун, Идрис ва Зулкифл алайҳимассаломлар. Яна, мўжаз қиссаллари келтирилган пайғамбарлар бор. Бунга Исмоил, Исҳоқ ва Юнус алайҳимуссаломлар мисол бўлади. Уларнинг ичида яъни қиссалари муфассал баён қилинган пайғамбарлар ҳам бор.
Булар Иброҳим, Мусо, Юсуф ва Исо алайҳимуссаломлардир. Қуръонда пайғамбарлар ҳақида келган ҳар бир хабар ҳақ бўлиб, уни тасдиқлаш ва унга иймон келтириш вожибдир.

۞تِلۡكَ ٱلرُّسُلُ فَضَّلۡنَا بَعۡضَهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖۘ مِّنۡهُم مَّن كَلَّمَ ٱللَّهُۖ وَرَفَعَ بَعۡضَهُمۡ دَرَجَٰتٖۚ

"Ўша пайғамбарларнинг айримларидан айримларини афзал этдик. Улар ичида Аллоҳ (бевосита) гаплашганлари ва даражасини кўтарганлари бор.
“Бақара сураси, 253-оят”.


"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.
mehrob_uz
@Mirzohid_Domla
RAMAZON SAODAT
<unknown>
🎧 🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎧

🎵 Saodatxon- "Ramazon" nomli chiroyli nashida.

┈┉━•⊰✯🎵✯⊱•━┉┈

•••------🎶------•••
🇸🇦 @Mirzohid_Domla 🇸🇦
•••-----------🎶❂-----------•••
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЪЗИ САБАБЛАРИ:

📌 1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

📌 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

📌 3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

📌 4. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

📌 5. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

📌 6. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

Яқинларга хам улашинг....

@Mirzohid_Domla
#Олтинга_тенг_сўзлар
Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

https://t.me/Mirzohid_Domla