Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲИЖРАТНИНГ ҲУКМИ

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​Yosh bola sakkiz xislati bilan bizdan farq qiladi:

1. Rizqning tashvishini qilishmaydi.✓
2. Bemor boʼlsa, Аllohning qazoi-qadaridan xunob boʼlishmaydi.✓
3. Ularning qalbida gina-kudurat, kek va adovat boʼlmaydi.✓
4. Ular tezda yarashishga shoshilishadi.✓
5. Ular toʼp-toʼp boʼlib ovqatlanadilar.✓
6. Ular biroz qoʼrqoqroq boʼlishadi, xolos.✓
7. Koʼzlariga darrov yosh keladi.✓
8. Аldashni, ikkiyuzlamachilikni bilishmaydi.✓

• Qaniydi biz ham ana shunday boʼlsak!

🍃

bola_tarbiyasi
https://t.me/Mirzohid_Domla
.. Нега кайфиятингиз йўқ..?
Нимадан ташвишдасиз..?
Қайғуингиз нима..?

...Иброҳим Ҳалилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни..?

...Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми..?

... Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими..?

...Яқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми..?

...Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми..?..

... Нимадан норозисиз..?

...Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам каби тошбўрон қилиндингизми..?

..Пояфзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими..?

...Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми..?

...Тишингизни синдирдиларми..?

... Юзингизга тупурдиларми..?

...Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими..?

...Юрагингиз суғуриб олиндими..?

...Мусайб ибн Умар розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми..?

... Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми..?

...Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими..?
...Али, Умар, Усмон розияллоҳу анҳум сингари ханжарландингизми..?

...Унда нега авзойингиз бузуқ..? Нега асабийсиз..?

...Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг...
...Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир...

... Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг...

...Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг...

...Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг...

...Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг...

...Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг...

...Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...

...Норозиликнинг давоси - тавба...

Одам алайҳиссалом бир хато учун бирынеча юз йил тавба қилган эдилар.

...Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
НАМОЗ ПАЙТИДА ТАҲОРАТНИНГ БУЗИЛИШИ

- Бурун қонаса ё шунга ўхшаш хунук ҳодиса бўлса, ибодатдаги кишининг намози бузиладими?
- Ҳа. Бундай ҳолда киши таҳоратини янгилаб, бошдан ёки тўхтаган жойидан ўқиши лозим. Бу пайтда имом намозни тугатган бўлса, у киши ёлғиз ўқийди.

- Намоз ўқиб турган кишининг олдидан кесиб ўтса бўладими?
- Йўқ, бу ҳолат макруҳдир. Aнча наридан бўлса, жоиз. Намоз ўқиётган киши ўзини билдириши учун «Субҳаналлоҳ» деб қўйса бўлади ёки бир газ олдинга таёқча суқуб қўяди. Жамоат бўлиб ўқилса ҳам, олдиндаги йўлакни беркитмаслик учун таёқча тиқиб қўйилади.

"Ибодати исломия"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
ФАҚИРЛИК

ИМОМ МОЛИК (Молик ибн Анас). Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган диёрнинг имоми имом Молик (95–179/714–796) фақирлик туфайли азоб чекканида ўз уйи томининг тўсинини сотиб юборган эди. Ўз замонасида моликий мазҳабининг имоми қози Иёз “Тартибул мадорик ли маърифати аъломи мазҳаби Молик” китобидаги “Имом Моликнинг илм олишни бошлаши ва бунда сабр қилиши” бобида қуйидагиларни айтади: “Ибн Қосим айтади: “Илм ўрганиш имом Моликни уйининг томини бузиб, ёғочини сотишга мажбур қилди. Аммо кейинчалик дунёнинг ўзи унинг орқасидан қувди”. Қози Иёз бу сўзлардан кейин имом Молик айтган қуйидаги сўзни ҳам келтирадилар:
“Бу ишга, яъни илмга фақирлик таъмини татиб кўрилмагунча эришилмайди”.

"Саҳифалар" китобидан.
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕНИНГ НИМА ГУНОҲИНГ БОР ЭДИКИ, БОМДОДГА ТУРМАДИНГ?!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг

@Mirzohid_Domla
#Шаъбон

• Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Анас деди: «Шаъбон ойи кирса, мусулмонлар Қуръон ўқишга қаттиқ берилар ва Рамазон рўзасини тутишда мадад бўлсин учун заиф ва мискинга молларидан закот чиқарар эдилар».

• Салама ибн Куҳайл деди:
«Шаъбон ойини Қуръон ўқувчилар ойи, деб аталар эди».

• Ҳабиб ибн Абу Собит агар Шаъбон ойи кирса: «Бу Қуръон ўқувчилар ойидир», дер эди.

• Амр ибн Қайс Малоий агар Шаъбон ойи кирса, дўконини ёпиб, ўзини Қуръон ўқишга бағишлар эди.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовлари худди ёмғир кабидур

Ёмғир ёға бошлаганда ўзингизни панага олиб қочасиз. Ёмғир ёғаверади... Сиз ўзингизни панага олиб қочишдан чарчайсиз... Ёмғир янада кучли ёғаверади...
.... сиз ёмғир тинишини кутишдан чарчайсиз. Энди сизга барибир. Ёмғир ёғса ҳам... Сиз ивиб кетишдан қурқмай ёмғир остида юра бошлайсиз..
.... аслида сизни ивимаган жойингиз қолмади. Энди ёмғирдан қурқмайсиз... Мағрур кета бошлайсиз...
.... бироқ ёмғирни ўзи тиниб қолади...
.... ёмғир тинишини кутиб яшаганлар умрини кутиш билан ўтказиб юборадилар..

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ ﷺ: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✍🏻«Сунани Абу Довуд»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар

✍🏼«Саҳиҳи Муслим»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Shams solih

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
21.03.2021y. 07 Sha'bon 1442y.
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:08 TONG Saharlik tugashi.

05:40 BOMDOD

06:25 QUYOSH

12:35 PESHIN

16:48 ASR

18:38 SHOM Iftorlik vaqti.

19:52 XUFTON

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#молия

🗯 БАНКОМАТЛАРДАГИ БИР ФОИЗЛИ КОМИССИЯ ТЎЛОВИ РИБО ЭМАСМИ?

Кўпчилик одамлар банкоматлар орқали пластикларидаги пулни нақдлаб олишаяпти. Бунда пластик карточкадаги 100.000 сўм ечилса, банкомат 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин картангиздан ушбу сумманинг 1% ини яъни, 1000 сўмни ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банкоматлардан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови белгиланган. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади. Бу жараённи банк соҳаси мутахассислари хизмат ҳаққи сифатида баҳолашади. Чунки банкомат пулга сотиб олинади, унинг амортизацияси мавжуд, унга мулк солиғи тўланади, банкомат ўрнатилган жойга ижара ҳақи тўланади, яна банкомат электр энергияси ва қоғоз харажати, эксплуатация чиқимларини талаб этади. Мана шу эътибордан ҳозирги кундаги банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида қийматининг бир фоизини ушлаб қолиш хизмат ҳаққи сифатида жоиз ҳисобланади.

Қолаверса, инсонлар ўзларининг иш ҳақлари ва электрон пулларини нақдлаштиришлари учун банкоматдан фойдаланишга зарурат бор. Бу ҳам масалани шаръий жиҳатдан енгиллаштиради.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтириши ёки вақт ўтиши билан бутунлай йўқ бўлиши табиий. Валлоҳу аълам.

©
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Аллоҳим! Рамазон ойида аҳли оила ва ёру-дўстлар билан жамланиш, йиғилиб кўришиш лаззатидан бизни маҳрум этма!

@arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АЛЛОҲ ҲАР БИР НАРСАНИ ЎЛЧОВ БИЛАН ЯРАТГАНИНИ БИЛМАДИНГМИ?!

​​Латиф Нассернинг Netflix даги Connected туркум дастурларини кўраётиб кичкина ҳақиқатни англадим.

🐺 1926-1935 йиллар оралиғида АҚШнинг Yellow Stone миллий қўриқхонасида бўриларни овлашга рухсат берилади. Натижаси ҳайратланарли: Бўрилар йўқлиги натижасида, буғулар ва кийиклар кўпайиб кетади. Уларни кўпайиб кетиши эса улар учун озуқа етишмовчилигига олиб келади.
Натижада дарё бўйларида емирилишлар (чунки буғулар атрофдаги ўсимликларни ҳам ейишга мажбур бўлишади ва бу ўз навбатида ер юзасида тектоник ўзгаришлар) содир бўла бошлайди. Буғулар дарахт баргларини ейишлари натижасида қушлар ин қурмай қўядилар. Бошқа жойларга кўчиб кетадилар. Бунинг натижасида эса қумурсқалар кўпаяди - қисқаси бутун экотизим ишдан чиқади. Буларнинг барчаси биргина бўри йўқлиги туфайли.

🐺 Америка ҳукумати 1995 йилда бўриларни қўриқхонага қайта олиб киришга мажбур бўлади.

Ахир қандай қойил қолмайсиз Аллоҳнинг барча нарсани бир-бирига боғлиқ қилиб ўлчов билан, ҳисоблаб яратганига. Агар инсон Аллоҳнинг қонун қоидаларига аралашса уни бузишдан бошқа иш қилмайди.

Аллоҳ таоло айтади: "У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир."
(Фурқон 2-оят)

«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Сен (камчиликлардан) покдирсан»
(Оли Имрон 191-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Forwarded from Deleted Account
#Мақола

АҚИДАТУН НАСАФИЯ (3-қисм)

Кабира (гуноҳ) мўмин бандани имондан чиқармайди ва уни куфрга киритмайди.

(Гуноҳлар икки турга бўлинади. Кабира ва сагира – катта ва кичик гуноҳлар. Катта гуноҳларнинг сони чекланган. Одам ўлдириш, зино қилиш, сеҳр-жоду ишлатиш, ота-онага оқ бўлиш, судхўрлик қилиш кабилар катта гуноҳлардир. Улар тўққизтадан то уч юзгача саналган. Хавориж тоифаси катта гуноҳ қилган кимсани кофир бўлади, дейдилар. Бу қоида уларга раддия сифатида айтилган).

Батафсил 👇
http://fitrat.uz/a-ilatun-nasafiya-3-ism/
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хутба қилган хурмо дарахти

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахти тўнкасида хутба қилар эдилар. У зот минбар тутганларида, тўнка йиғлади. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, уни қучган эдилар, у (йиғидан) тўхтади"

Термизий ва Бухорий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ўта содда бўлганлиги ва у зотнинг мўъжизалари ҳақида сўз бормоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг энг афзал Пайғамбари бўлишларига қарамай, хурмо дарахтининг тўнкасига чиқиб, хутба қилишлари у зотнинг ўта камтар ва содда ҳаёт кечирганликларидан дарак беради. Кейинчалик бир саҳобия аёл хизматкорига айтиб, уч поғонали минбар ясатиб берган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга чиқиб, хутба қилаётганларида ҳалиги тўнка у зотнинг фироқларига чидай олмай, ёш болага ўхшаб йиғлаган. Бу йиғини Жума намозига келганларнинг барчалари эшитганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб турган тўнкани қучганларида, бошқа бир ривоятда келишича, муборак қўлларини қўйганларида, у йиғидан тўхтаган. Бу воқеа ҳам пайғамбарлик мўъжизаси эди. Жонсиз тўнка ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга оёқларини қўйиб туришларидан фахрланар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тарк қилиб, минбарга ўтганларига надомат қилиб, йиғлаган экан.
Ҳа, Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати бўлиш бахтига муяссар бўлганлар ҳар қанча хурсанд бўлсалар, фахрлансалар арзийди.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
@Mirzohid_Domla
Солиҳ дўст

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтдилар: "Бандага Ислом неъматидан кейин, солиҳ биродардан кўра яхшироқ неъмат берилмади. Сизлардан биронтангиз биродарида яхшиликни топса, уни маҳкам ушласин"

Имом Шофеъи (роҳимаҳуллоҳ) айтдилар: "Агарда сенга тоатда ёрдам берадиган дўстинг бўлса, уни маҳкам ушлагин, чунки дўст топиш қийин, ундан ажралиш эса осондир".

Ҳасан Басрий (роҳимаҳуллоҳ) айтдилар: "Биродарларимиз биз учун, оила ва фарзандларимиздан кўра суюклироқдир. Чунки, оила азоимиз бизларни бу дунёдагина эслашади, биродарларимиз эса охиратда эслашади, ва уларнинг сифатларидандир – (ўзларини қўйиб ўзгага) илинадилар".

Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилди:-Эй ўғилгинам, иймондан кегинги биринчи қиладиган ишинг садоқатлик дўст топиш бўлсин. Чунки, унинг мисоли "дарахтга" ўхшайди, агарда унинг соясида ўтирсанг салқинлатади, ундан олсанг тўйдиради, агарчи сени фойдалантиролмаса зарар ҳам бермайди".

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Мусо Ашъарийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхши ҳамсуҳбат ва ёмон ҳамсуҳбатнинг мисоли мушк (хушбўй нарса) сотувчи ва темирчининг қўрасини пуфловчи босқонга ўхшашдир. Бас, мушк сотувчи ё сенга мушк ҳадя қилади, ё сотиб оласан, модомики, олмаганингда ҳам ундан ёқимли ҳид қолади. Темирчининг босқонидан эса ё кийиминг куяди ёки ёқимсиз ҳид қолади”, дедилар.
Ал азхар

@Mirzohid_Domla