"БЕВА АЁЛ БИЛАН ЗИНО ҚИЛСА БЎЛАВЕРАДИ"МИ?
#ҳалол_ҳаром
❓417-CАВОЛ: Зино гуноҳи кабиралардан эканлигига ҳеч шубҳамиз йўқ, лекин халқимиз ичида бева қолган аёл билан зино қилсанг савоб бўлади, деган тушунча билан юрганлар ҳам бор. Бундай тушунча нотўғрилигини қандай тушунтириш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бева аёл билан зино қилса бўлаверади, деган тушунча ҳеч қандай асосга эга эмас. Аксинча, Одам алайҳиссаломдан бошланган илоҳий шариатларнинг бирортасида зино ҳалол бўлмаган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир!" — деган (Исро сураси 32-оят).
Бир йигит Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Одамлар унга жаҳл қилиб, жеркий бошлашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга яқин келишни буюриб: "Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!" деб жавоб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Йигит: "Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссаллом: "Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?" деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: "Ҳаргиз..., ҳаргиз..., ҳаргиз!" деб жавоб берар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳ! Унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!" Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди (Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Бегона эркак ва аёлнинг жинсий муносабатлари савоб бўлиши учун ягона йўл бор, у ҳам бўлса, никоҳдир. Ҳадиси шарифларда бева ва етимларга ёрдам берувчилар Аллоҳ йўлида жанг қилиб юрганларга тенглаштирилади, лекин бу улар билан зино қилиш дегани эмас. Балки, имкони бўлса, никоҳига олиб ёрдам бериш, буни имкони бўлмаса, уларга беғараз моддий ёрдам бериб туришдир.
Энг хатарли жиҳати шундаки, мусулмон кишининг Аллоҳ ҳаром деган нарсани билиб-билмай, ҳазил-ҳузул билан ҳалол дейишидир. Бу Аллоҳ таолонинг Шариатига қарши чиқиш ва куфрдир, Аллоҳ барчамизни бундай ғафлатдан сақласин. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/Mirzohid_Domla

Колбаса маҳсулотларининг ҳукми
Устоз Муҳаммад Шокир домла.
#ҳалол_ҳаром
🗯 ЕЙИШ ИЧИШДA ТAҚВО ҚИЛAЙЛИК.
❓Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Устоз саволим бор эди динимизда колбаса маҳсулотларини ейишлик ҳалолми?
🎙 УСТОЗ МУҲAММAД ШОКИР ДОМЛA
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
🗯 ЕЙИШ ИЧИШДA ТAҚВО ҚИЛAЙЛИК.
❓Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Устоз саволим бор эди динимизда колбаса маҳсулотларини ейишлик ҳалолми?
🎙 УСТОЗ МУҲAММAД ШОКИР ДОМЛA
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром
🗯 ҲАЙВОНЛАРГА «БАРДА» БЕРИШ
❓Уй ҳайвонларига пивонинг чиқиндиси - «барда»ни берилса, шу молларнинг гўштини еса бўладими?
🎥 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
♻️ @Mirzohid_Domla

🗯 ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ДЎСТ БЎЛИШИ
❓Бир қиз бола йигит билан (улар севишмаган бўлса) тўғри маънода дўстлашиши ёки бирга дарс тайёрлаши мумкинми?
✅ Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.
Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган. Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди:
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
яъни: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).
Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар:
" لا يخلون رجل بامرأة إلا كان ثالثهما الشيطان " (رواه الامام الترمذي عن عمر رضي الله عنه)
яъни: “Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади” (Имом Термизий ривоятлари) Шайтон у иккиси зинога қўл урмагунча тиниб-тинчимайди, васвасада давом этади.
Бошқа ҳадиси шарифда айтилади:
"لاَ تَلِجُوا عَلَى الْمغيبَاتِ. فَإِنّ الشّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أحَدِكُمْ مَجْرَى الدّمِ"(رواه الامام الترمذي عنْ جَابِرٍ)
яъни: “Эри йўқ аёлларнинг ёнига кирманглар. Чунки шайтон (ҳар) бирингизнинг қон томирида юради...” (Имом Термизий ривоятлари).
Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.
Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.
Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.
Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعًا فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
яъни: “...Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).
Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla

🗯 АРОҚ ИЧГАН ОДАМ НАМОЗИ
❓Ассалому алайкум мени эрим хар куни ароқ ичиб келиб, эрталаб туриб фақат бомдодни ўқийди. Шу тўғрими ёки мумкинми?
✅ Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ароқ ичишлиги ҳаром. Бомдод эса фарз. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида инсон иккиси учун ҳам алоҳида сўралади. Аллоҳ сизга сабр, эрингизга ҳидоят ато қилсин.
✍️ УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

Telegram
Имом Аъзам Ҳанафий (гуруҳ)
Аҳли сунна вал жамоа, Мотуридий ақийдаси, Ҳанафий мазҳаби асосида Устоз Муҳаммад Шокир домла бошчиликларида юритиладиган диний-маърифий канал.
© Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

ЭРКАКЛАРНИНГ СОЧ ОЛДИРИШИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром
❓136-CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик ёш йигитлар орасида сочининг икки ён томонини олдириб, тепа қисмини қолдириш мода бўлган. Баъзилар бундай қилиш жоизмас дейишяпти. Динимизда бу жоиз эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .
Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадисни ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар эканини таъкидлашган.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун манъ қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:
وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ أَذى الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ
“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у яратилган ташқи қиёфани бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг азият беришига ўхшашлиги учун манъ этилган, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).
Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.
Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Бордонкул
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
ЎРАНИБ ТОР ШИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓724-CАВОЛ: Жияним ўранган лекин тор шим калта кияди шундай юрса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва юпқа кийимларни кийишдан шариатимиз қайтарган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:
صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا (رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه).
яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради" (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).
Агар аёл киши тор шим ёки кийим кийган бўлсаю, устидан авратларини сатр қилиб турадиган кенг кийиб олса, бу жоиз. Лекин тор кийимларни ўзини кийиб юришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

ИЧКИЛИК ТАШИШ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром
❓750-CАВОЛ: Мени акам чет элда ўқийди, ҳозир таътилда, шунга "доставка"да ишлаб турипти. Баъзида ичкиликлар ташишга мажбур бўларкан. Уларнинг бу иши ҳаромми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифда маст қилувчи ичимликни ташиб берувчи кишини ҳам лаънатланилгани айтилган. Бундан ушбу иш катта гуноҳ эканига далолат қилади.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, етказиб берувчисини, етказиб берилган кишини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини сарфловчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини" (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

🗯 ЧАҚАЛОҚ ОҒЗИДАН ТУШГАН НАРСАНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
❓Она сутини эмадиган чақалоқнинг оғзидан тушган нарсани бегона одам еса бўладими?
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашин

📲Каналимизга аъзо бўлинг.