Бордонкул
187 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Намоз_аҳкомлари
НАМОЗНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА 1

1) Намоз неча қисмга тақсимланади?
Икки қисмга: амаллар ва сўзларга тақсимланади. У иккисининг фарз, вожиб, суннат ва мандублари бор.

2) Намозда фарзни тарк қилган кишининг ҳукми нима?
Намоз ўқувчи намозида узрсиз ҳолда бирор фарзни тарк қилса, намози бузилади ва уни қайта ўқиш лозим бўлади.

3) Намозида вожиблардан бирини тарк қилган кишининг ҳукми нима?
Унга намозидаги бу нуқсонини тўлдириш учун саҳв саждасини қилиш лозим бўлади.

4) Намознинг суннатларидан бирини тарк қилган кишининг ҳукми нима?
Суннатни қасддан тарк қилиш макруҳ. Суннатни бажарган киши савобга эришади. Намозда уни тарк қилган киши намозни қайта ўқимайди.

5) Намозида мандубни тарк қилган кишининг ҳукми нима?
Мандубни тарк қилган киши айбланмайди. Чунки у намознинг одоби ва мустаҳабидир.

6) Намознинг шартлари нималар?
Катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиш;
Бадан, кийим ва намоз ўқиш жойининг нажосатлардан пок бўлиши;
Сатри аврат, яъни аврат жойларининг тўсилган бўлиши;
Қиблага юзланиш;
Фарз намози учун тайин қилинган вақтнинг кириши;
Ният қилиш.
Намозхон намозга киришдан олдин ният қилиб, ундан кейин такбири таҳримани айтиб, намозга киради.

7) Намоз ўрнининг поклигидан мақсад нима?
Қиём, қаъда ёки саждада намозхоннинг бадани тегиб турадиган жойнинг пок бўлиши. Намозхоннинг кўкрагининг тагида нажосат бўлиб, намоз ўқиётганида унинг баданига тегмаса, намози дуруст бўлади.

8) Агар намозхон нажосат бор жойга кийим тўшаса, лекин у кийим остидаги нажосатни ўзига шимиб олмаса, унинг намози дуруст бўладими?
Ҳа, унинг намози дуруст бўлади, умумий олганда қуруқ ер покдир. Лекин унда нажосатнинг асари зоҳир бўлса, нопок ҳисобланади.

9) Бир мусофир киши кийимидаги нажосатни кетказадиган нарса топа олмаса ёки нажосатни кетказишга одамлар олдида авратини очиш билангина қодир бўлса, нима қилади?
Ўша нажосат кийими билан намоз ўқийди. Кейин намозини қайта ўқиш унга лозим эмас. Бугунги кунимизда бунақа ҳолат кам учрайди. Агар у киши муқим (ўз шаҳрида яшаб турган) бўлса, гарчи намоз вақти зиқ бўлса ҳам ёки чиқиб кетса ҳам, нажосат кийими билан намоз ўқимайди.

10) Аврат нима?
Аврат луғатда айб ва нуқсондир.
Шариатда эса ёпиш вожиб бўлган ва унга назар солиш ҳаром бўлган аъзо.

11) Эркак ва аёлнинг аврати чегаралари қайсилар?
Эркак кишининг аврати киндик остидан то тиззасигача. Киндикнинг ўзи аврат эмас. Тизза эса авратдир. Чўрининг аврати эркакнинг аврати кабидир. Лекин унинг қорни ва елкаси ҳам авратдир.
Аёл кишининг аврати юзи, икки кафти ва икки қадамидан бошқа барча аъзоларидир. Баданни тўсиб турадиган кийим қалин бўлиб, терининг рангини тўсиб туриши вожиб бўлади. Кийим аврат бўлган аъзонинг ҳажми ва шаклини сифатлаб турадиган бўлиши макруҳдир. (Тор шим билан намоз ўқишга ўхшаш).

12) Аёл кишининг овози авратми?
Барча уламоларнинг наздида аёл кишининг овози аврат эмас. Чунки саҳобалар дин ҳукмларини ўрганиш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг сўзларига қулоқ солганлар. Лекин аёлнинг завқли ва оҳангли овози ҳаромдир. Агар фитна хавфи бўлса, Қуръон тиловати бўлса ҳам ҳаром. Ҳанафийларнинг наздидаги афзалроқ гап ҳам шудир.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.


@Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
НАМОЗНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА 2

13) Ҳибс қилинган киши фақатгина нажосатли кийим топса ёки авратини тўсишга кифоя қилмайдиган кийим топган бўлса, унинг ҳукми нима?
У ўша нажосат ёки авратини тўсишга кифоя қилмайдиган кийими билан намоз ўқийди. Унга намозини қайта ўқиш вожиб эмас. Шунингдек, кийим топа олмаган ҳам яланғоч ҳолда ўтириб, рукуъ ва саждасини имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Унга ҳам намозини қайта ўқиш вожиб эмас.

14) Бир киши мусофир бўлса ва қайси тараф қибла эканини билмаса, қай ҳолда намоз ўқийди?
Унга қиблани биладиган кишидан сўраши вожиб бўлади. Агар қиблани биладиган киши бўлмаса, фикри билан (кундузи бўлса қуёш ҳаракатига қараб, агар тун бўлса юлдузларга қараб) тиришиб қиблани қасд қилади. Қиблани биладиган кишидан сўраш, ўз фикри билан бирор томонни қасд қилишдан олдин туради. Агар бир киши қиблани сўраб намоз ўқиса, кейин қибла бошқа томонда экани маълум бўлса, ўқиган намози дуруст бўлади. Шунингдек, қибла томонни қасд қилиб намоз ўқиса, кейин хато қилгани маълум бўлса, бу ўқиган намози ҳам дуруст бўлади. Агар намоз ўқиб турган ҳолида қиблага нотўғри юзланганини гумон қилса ёки қиблани топишда хато қилганини билиб қолса, намозини бузмасдан қибла томонга ўгирилиб олади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида саҳобалар Қубо масжидида намоз ўқиётган пайтида қибла Байтул Мақдисдан Каъба томонга ўзгарган, ўшанда намоз ичида Каъба томонга ўгирилиб олишган.

15) Бир киши беморлик ёки душмандан хавф бўлгани учун бирор жойни қўриқлаётгани сабабли қиблага юзланишдан ожиз бўлса, қандай қилиб қиблага юзланади?
Юзланиб турган (қодир бўлган) томонига қараб намоз ўқийверади. Шунингдек, мусофир киши ҳам душман ёки бирор зарарли ҳайвон чиқиб қолишидан қўрқса, юзланиб турган (қодир бўлган) томонига қараб намоз ўқийверади.

16) Бир киши намоз вақти киришидан олдин фарз намозини ўқиса, намози дуруст бўладими?
Йўқ, унинг намози дуруст бўлмайди. Унинг бу намози нафл намозга айланиб қолади. Ўша фарз намози унинг зиммасида қолади. Бир киши узрсиз фарз намозини вақтидан кечиктирса, гуноҳкор бўлади ва унга намознинг қазосини ўқиш лозим бўлади.

17) Фарз, вожиб ва нафл намозлари учун ният қилишда нима шарт қилинади?
Намозхон зеҳнида фарз ёки вожибни, яъни бомдод ёки аср намозини деб тайин қилади. Ракъатларнинг сонини тайин қилиш шарт эмас. Агар нафл намозини ўқишни хоҳласа, зеҳнида пешин ёки асрнинг суннати дея тайин қилмасдан, намоз ўқишнигина қасд қилишининг ўзи кифоя қилади.
Изоҳ: суннат намозлари нафл намозларига ўхшайди.

18) Фарз ёки вожиб намознинг нияти қачон қилинади?
Такбири таҳримадан олдин ёки уни айтиш асносида (тили билан такбир айтиш билан бирга, зеҳнида фарз ёки вожиб намозини) ният қилади. Бир киши кайси намозлигини қасд қилмасдан, мутлақ намозни қасд (ният) қилиб намозга турса, сўнг такбири таҳримадан кейин намозни фалон намознинг фарзи ёки қазоси ёки Витр намози деб қасд қилиш кераклиги эсига тушса, намози нафл намоз бўлади. Чунки фарз ва вожиб намозларни тайин қилиш шарт эди. Бир киши фарз намозига ният қилишни унутиб, мутлақо ният қилмасдан такбири таҳримани айтиб қўйса, шу жойида намозни (ният қилиб) такбири таҳримани қайта айтади ва намози дуруст бўлади. Чунки ният қилмасдан такбири таҳримани айтган киши намозга кирмаган ҳисобланади. Чунки ниятсиз айтилган такбир ўтмайди.

19) Ният бевосита такбири таҳримадан олдин бўлиши шартми?
Ҳа, ният бевосита такбири таҳримадан олдин бўлиши шарт.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

@Mirzohid_Domla
Audio
📌№ 623
#намоз

🗯 БОМДОД ВАҚТИ ЧИҚИШИГА ОЗ ҚОЛГАНДА ФАҚАТ ФАРЗИНИ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум Устоз. Бомдод намозини вақти чиқишига 3-4 минут қолган бўлса, фарзини ўзини ўқишга улгурса фарзни ўзини ўқиса бўладими? Фарзидан кейин суннати ўқиладими?

🎙
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@ imomiazamhanafiiy
/t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
32) Намознинг одоблари нималар?

1. Муаззин иқомада «ҳаййа аълас-солаҳ» деган пайтда сафни текислаш ва намозга ҳозирланиш учун ўрнидан туриш.

2. Эътиборсиз ва хаёлпаришон бўлмаслик. У ён-бу ёнга қарамаслик ёки шу каби бошқа ҳолатларни амалга оширмаслик. Қиём ҳолатида саждагоҳга, рукуъ ҳолатида оёқларига, ўтирган ҳолатда кўкси ва бағрига, ўнг-у чапга салом берганда ўнг ва чап елкасига қараб турмоқ.

3. Эснагиси келса, имкони борича уни қайтариш. Агар қайтаришга қудрати етмаса, енги ёки қўлининг орқаси билан оғзини ёпмоқ.

4. Пайдо бўлган йўтални бақадри тоқат қайтариш.

5. Ўқийдиган оят, салавот, дуо ва намозда бажарадиган бошқа амаларга зеҳнини қаратмоқ.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

@Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
33) Намоздан кейин айтиладиган, суннатда ворид бўлган зикрлар қайсилар?

Улар кўп бўлиб, муҳимлари ушбулардир:
1. «Астағфируллоҳ» деб уч марта, ундан кейин «Аллоҳумма антас салаам ва минкас-салаам. Табарокта йаа зал жалаали вал икром», дейилади.

2. Оятал курсийни ўқимоқ.

3. Ўттиз уч марта «Субҳаaнaллоҳ» деб тасбиҳ айтмоқ. Ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» деб ҳамд айтмоқ. Ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир такбир айтмоқ.
Юзинчисида «лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аълаа кулли шай-ин қодиир.
Аллоҳумма лаа мааниаъ лимаа аътойта ва лаа муътийа лимаа манаъта ва лаа манфауъ зал жадди минкал жадду», дейиш.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

@Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
37) Саҳв саждаси нима?

Намоздаги нуқсонга учраган вожиб амални тўлдириш ёки намозда пайдо бўлган халални тузатиш учун намознинг охирида намоз ўқувчи қиладиган икки саждадир.
Саҳв саждасининг кайфияти: намоз ўқувчи намознинг ташаҳҳудини ўқиб бўлгач, фақат ўнг томонига салом беради. Сўнгра такбир айтиб, намоздагидек иккита сажда қилади. Ундан кейин ташаҳҳуд ва салавотларни ўқиб, салом беради.
Намознинг вожибларидан бирини тарк қилиш, уни ўз ўрнидан олдин қилиш ёки кечиктириш ёки намознинг рукнларидан бирини ўз ўрнидан олдин қилиш ёки кечиктириш ёки намознинг жинсидан бўлган амалларни, мисол учун, (рукуъ, сажда ёки қаъдани) зиёда қилиш, яъни, фарзлардан бирини такрор қилиш сабабли саҳв саждаси вожиб бўлади.

38) Саҳв саждаси қайси ўринларда вожиб бўлади?
Саҳв саждаси қуйидаги тўрт ўринда вожиб бўлади.
1. Қироатда.
2. Қунут дуосида.
3. Ташаҳҳудда.
4. Икки ийднинг такбирлари.

39) Қироатда қандай ҳолатларда саҳв саждаси вожиб бўлади?
1) Бир киши тўрт ракъатли фарз намозининг аввалги икки ракъатда қироат қилишни тарк қилса, кейинги икки ракъатда қироат қилади ва намознинг охирида саҳв саждасини қилади.

2) Фарз намозининг аввалги икки ракъатида ёки бир ракъатида Фотиҳани ёки зам сурани тарк қилиб, рукуъга кетиб қолса, намозини давом эттириб, намозининг охирида саҳв саждасини қилади. Чунки Фотиҳани қироат қилиш ҳам, зам сура қироат қилиш ҳам вожибдир. Вожиб тарк бўлса, саҳв саждаси билан намоз тўғриланади.

3) Имом намозда бир узун ёки уч қисқа оятни махфий намозда жаҳрий ёки жаҳрий намозда махфий қироат қилса, саҳв саждаси вожиб бўлади.

4) Имом Муҳамад айтади: «Бир киши тўрт ракъатли намознинг аввалги икки ракъатида ёки бирида Фотиҳани икки марта қироат қилса, саҳв саждаси вожиб бўлади. Чунки у Фотиҳани икки марта ўқиш билан зам сурани кечиктирди».

5) Бир киши Фотиҳани ўқиб, кейин зам сура ўқиб, яна унинг орқасидан Фотиҳани ўқиса, саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Чунки у узун сура қироат қилганга ўхшайди.

Илова:
Бир киши бир сурани қироат қиламан деб хато қилиб, ундан бошқасини қироат қилса, саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Бу ўринда саҳв саждасига сабаб йўқ.

40) Қунут дуосида қандай ҳолатларда саҳв саждаси вожиб бўлади?
Намоз ўқувчи витр намозида унутган ҳолда Қунут дуосини ўқимасдан рукуъ қилган бўлса, рукуъдан кейин қунут дуосини ўқимайди. Намознинг охирида саҳв саждасини қилади.

41) Ташаҳҳудда қандай ҳолатларда саҳв саждаси вожиб бўлади?
Тўрт ракъатли намозда намоз ўқувчи иккинчи ракъатдан кейин биринчи ташаҳҳудга ўтирмай учинчи ракъатга туриб кетса, қарайди, агар қаъдага яқин бўлса ўтиради. Агар қиёмга яқин бўлса туради. Унинг намози дуруст бўлади. Вожиб бўлган аввалги қаъданинг эвазига намознинг охирида саҳв саждасини қилади. Шунингдек, аввалги қаъдада ўтирса-ю, ташаҳҳудни ўқишни унутган бўлса ҳам саҳв саждасини қилади.

42) Икки ийд намозида қайси ҳолатларда саҳв саждаси вожиб бўлади?
Икки ийд намозининг такбирларини тарк қилиш ёки камайтириш ёки кўпайтириш ёки ўз ўрнидан бошқа жойда айтиш ҳам саҳв саждасини вожиб қилади. Чунки бу амаллар фарз ёки вожибни ўзгартириш бўлади. Лекин ийд намозларида одамлар чалғиб намозни бузилиш эҳтимоли кўп бўлгани учун саҳв саждаси қилинмайди.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.


@Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
43) Намоз ўқувчига саҳв саждасини қилиш лозим бўладиган мисоллардан баъзисини баён қилинг?

1) Намоз ўқувчи унутган ҳолда рукуъ қилмасдан тўғридан тўғри саждага йиқилса, агар саждага турган ҳолда эсласа, қиёмга қайтиб рукуъ қилиб, кейин саждани қайта қилади. Агар рукуъ қилмагани эсига тушмасдан иккинчи ракъатга турса, рукуъсиз ўқилган ракъат намоз ҳисобланмайди, унинг ўрнига бир ракъат қўшиб ўқийди. Ҳар икки ҳолатда ҳам саҳв саждасини қилади.

2) Тўрт ракъатли намоз ўқувчи тўртинчи ракъат деб ўйлаб учинчи ракъатда уч тасбиҳ миқдорича ўтиргандан кейин учинчи ракъат эканлигини англаб, намозни давом эттириш учун турса, намози дуруст бўлади. Фарз бўлган (тўртинчи ракъатнинг) қиёмини ўз ўрнидан кечиктиргани учун саҳв саждасини қилади.

3) Намоз ўқувчи салом бериб, кейин ҳали зиммасида бир ёки икки ракъат намоз борлиги эсига тушса, агар ўтирган жойидан жилмаган, дуодан бошқа нарсани гапирмаган ва кўкрагини қибладан бурмаган бўлса, ўрнидан туриб намознинг қолган қисмини тугал қилади ва саҳв саждасини қилади. Агар ўтирган жойидан ўгирилган бўлса ёки намозга тегишли бўлган сўзлардан ташқари сўз гапирган бўлса, ўқиган намози нафлга ўтади. Унинг зиммасига намозни қайта ўқиш лозим бўлади.

4) Намоз ўқувчи намозининг қай бир ракъатида битта сажда қилиб иккинчи саждани унутган бўлса, намознинг охирида қолиб кетган саждасини қазо қилади ва саҳв саждасини қилади.

5) Намоз ўқувчи унутган ҳолда учта сажда қилиб ёки иккита рукуъ қилиб қўйса, саҳв саждасини қилади.

6) Намоз ўқувчи намозининг ракъатлари сонида шакка тушиб қолса, гумонининг ғолибини олиб шунга амал қилади. Агар гумонининг ғолиби бўлмаса, озроқ сонлиси эътиборга олинади. Шу таъкидлироқдир. Мисол учун, уч ёки тўрт ракъат ўқиганлиги ҳақида шакка тушган бўлиб, ҳеч бири гумонига ғолиб келмаса, уч ракъат эътиборга олинади, бир ракъат қўшиб намозини тугатади ва саҳв саждасини қилади.

7) Намоз ўқувчи намозининг ракъатлари сонида шакка тушиб, узоқ вақт ўйлаб, ўй хаёл бир рукнни адо этиш (уч тасбиҳ айтиш) миқдорича намозни давом эттиришдан машғул қилиб қўйса, намознинг қолган амалларини ўз вақтидан кечиктирганлиги учун саҳв саждасини қилади.

8) Намоз ўқувчи унутган ҳолда намозидан ошиқча ракъатга турса ва кейинги ракъатнинг саждасини қилишдан олдин, гарчи рукуъдан кейин бўлса ҳам эсига тушса, қаъдага қайтади ва намозининг охирида саҳв саждасини қилади. Агар охирги қаъдага ўтирмагани эсига тушмасдан, ошиқча бир ракъатнинг саждасини қилса, намозига бир ракъат қўшган бўлади. Мисол учун, бир киши бомдод намозининг фарзини ўқиб турганда, иккинчи ракъатдан кейин қаъдада ўтирмасдан учинчи ракъатга туриб кетиб, унинг саждасини қилмаган бўлса, гарчи рукуъдан кейин бўлса ҳам қаъдага ўтирса, иккинчи ракъатдан кейин ўтирган ҳисобланади. Намознинг охирида саҳв саждасини қилади. Агар учинчи ракъатнинг саждасини қилса, у намози нафлга айланади, бомдоднинг фарзи бўлмайди. Қолган фарз намозлари ҳам шунга ўхшаш бўлади. Тўрт ракъатли фарз намозида бешинчи ракъатининг саждасини қилмаган бўлса, қаъдага ўтириб намознинг охирида саҳв саждасини қилади. Намози тўрт ракъатли фарзга ўтади. Агар бешинчи ракъатнинг саждасини қилса, намози нафлга ўтиб кетади. Тўрт ракъатли фарзга ўтмайди.

9) Намоз ўқувчи суннат ва нафл намозларида унутган ҳолда намозидан ошиқча ракъатга турса, намози икки-икки ракъатдан бўлиши учун унга иккинчи ракъатни ҳам қўшиб ўқиб қўйиши суннат бўлади. Намознинг охирида саҳв саждасини қилади.

10) Намоз ўқувчи бир намознинг ичида бир мартадан кўп саҳв қилса, яъни унутган ҳолда саҳв саждаси билан тўғриланадиган камчиликка йўл қўйса, унга битта саҳв саждаси лозим бўлади. Битта саҳв саждаси билан ҳаммаси тўғриланади.

11) Намоз ўқувчи саҳв саждаси билан тўғриланадиган камчиликни қасддан қилса, саҳв саждасини қилиш вожиб бўлмайди. Лекин гуноҳкор бўлади.

12) Намоз ўқувчининг зиммасига саҳв саждаси лозим бўлиб, уни қилмаган бўлса, агар ҳали намознинг вақти чиқиб кетмаган бўлса, намозни қайта ўқиш афзал бўлади. Агар вақти чиқиб кетган бўлса, намозни қайта ўқимайди, намози дуруст бўлади. Қазосини ўқиш талаб қилинмайди.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.
@Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
73) Жамоат намозининг ҳукми нима?
Жамоат намози эркаклар учун суннати муаккада бўлиб, вожибга ўхшайди. Уни узрсиз тарк этиш жоиз эмас. Чунки у исломнинг шиори ва диннинг хусусиятларидан биридир.

74) Жамоатга имом бўлишнинг қанақа шартлари бор?
Шартлари қуйидагилар:
1. Мусулмон бўлиш.
2. Ақли жойида бўлиш.
3. Балоғатга етган бўлиш.
Балоғатга етмаган бола фақатгина ўзига ўхшаган балоғатга етмаган болаларга имом бўлиши жоиз.
4. Эркак киши бўлиш. Аёлнинг эркакка имом бўлиши дуруст эмас.
5. Узрлардан саломат бўлиш. Доимий пешоб томчилаб турадиган ёки бурни қонаб турадиган кишилар узрсиз ва соғлом бўлган кишиларга имомликка ўтмайди.
6. Намоз дуруст бўладиган даражада тажвидли, гўзал қироат қиладиган бўлмоғи. Дудуқланмас ёки ғулдурамас ёки калиманинг сурати (шакли)ни ўзгартирадиган даражада тилда фасод бўлмаслиги лозим.

75) Имомга иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун тўлиқ топилиши лозим бўлган шартлар қайсилар?
1. Ният: иқтидони қасд қилиш. Ният намозга киришиш пайтида қалбда бўлади. Кишилар унга иқтидо қилишлари дуруст бўлиши учун имомга ўтувчи имомликни ният қилиши шарт эмас. Аёлларнинг иқтидоси дуруст бўлиши учун имомга ўтувчи киши аёлларга имомликни ният қилиши шарт. Агар аёлларга имомликни ният қилмаса, аёлларнинг иқтидоси дуруст бўлмайди.

2. Имомга иқтидо қилувчи имомдан олдинга ўтиб кетмаслиги. Агар имом билан тенг туриб қолса, бунинг зарари йўқ. Олдинга ўтиш ёки орқада қолишда оёқнинг орқаси (товони) эътиборга олинади.

3. Фарз ўқувчининг нафл ўқувчига иқтидоси дуруст эмас. Унда иқтидо қилувчининг намози ўз имомининг намозидан кучли бўлади. Унинг акси эса жоиздир. Нафл ўқувчининг нафл ўқувчига иқтидоси дуруст. Магарам бошқа нафл намоз ўқувчига рамазоннинг Таровиҳ намозини ўқувчининг иқтидоси дуруст эмас.

4. Имом билан иқтидо қилувчининг намози битта бўлиши шарт. Қазо бўладими ёки адо бўладими — фарқи йўқ. Пешиннинг қазосини ўқийдиган киши асрнинг қазосини ўқийдиган кишига иқтидо қилмайди. Ўтиб кетган кунги пешинининг қазосини ўқийдиган киши бугунги пешиннинг ўз вақтида ўқийдиган кишига иқтидо қилмайди.

5. Имомликка ўтадиган киши ўзи кечикиб келиб, бошқа имомга иқтидо қилиб, кейин намозининг қолганини ўқишга турган киши бўлмаслиги шарт.

6. Имомга иқтидо қилган киши аёлнинг орқасида турмаслиги шарт. Эркакнинг олдида аёлнинг туриши эркакнинг намозини бузади. Шунингдек, аёл билан тенг туриш ҳам эркакнинг намозини бузади.

7. Имом билан иқтидо қилувчининг орасини оммавий йўл ажратиб турмаслиги шарт. Агар сафлар қўшилиб кетган ёки йўлда сафларнинг боғланишини ман қиладиган лой, балчиқ бўлса, у мустаснодир. Агар иқтидо қилувчи имомни кўриб ёки овозини эшитиб ёки овоз етказиб берувчининг (карнай) овозини эшитса, иқтидоси дуруст бўлади.

8. Имом намоз ўқийдиган масжиднинг томи устида туриб имомга иқтидо қилган киши имомнинг ҳаракатларини, гарчи овоз етказгичнинг овози ёки видео билан бўлса ҳам билиб турса, унинг иқтидоси ва намози дуруст бўлади.

9. Масжидда тиқилинч қаттиқ бўлиб, намоз ўқувчи сажда қилишга жой топа олмаса, олдидаги намоз ўқувчининг орқасига сажда қилади. Бу борада иккисининг намози бир намоз бўлиши шарт.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

@Mirzohid_Domla
#Намоз

Қабул бўлган намоз ўз эгасини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ

яъни: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур” (Анкабут сураси 45-оят).

Ояти каримада зикр қилинганидек Аллоҳ таолонинг ибодатида бўлган киши ўз-ўзидан ёмон иллатлардан, ножўя ишлардан тийилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, намоз – инсонга гўзал тарбия берувчи илоҳий амалдир.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга хам юборинг!🌴

iffatli_ayol

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Намоз
Болажоним, сени жаннатга киришингни хоҳлайман!

Оналардан бири айтади: «Мен: «Ўғлим, намоз ўқинг!»деб кўп такрорлайверар эдим. Бу гапларни такрорлайверганимдан болам мени кўрса сиқиладиган бўлиб қолди. Ўғлим билан бирга ўтириб суҳбатлашдим. «Эй, Ўғлим! Мен сенга: «Намоз ўқи!» деб айтганимда, сен хафа бўлишингни хоҳламайман, балки мен сени жаннатга киришингни хоҳлайман» деб жаннат билан дўзах ҳақида гапириб бердим. Шу суҳбатимиздан кейин боламни бомдод намозига: «Эй, болам! Тур бомдодга! Мен сени жаннатга киришингни хоҳлайман» деб уйғотадиган бўлдим. Фарзандим дангасалик қилса, мен унга чиройли сўзларни такрорлайверар эдим. Шундан сўнг озгина сабр орқали ўғлим намозга эътиборли бўлди».


https://t.me/Mirzohid_Domla