Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси ва вилоятидаги барча имом-хатиб ва имом-ноиблари ўзбек халқи ва Ислом олами олими - Шайх Алоуддин Мансур вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум Устозимизни Қуръони Карим йўлидаги сара хизматларини қабул этиб, Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Каналга уланиш:

https://t.me/mirzohid_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таъзия

ШАЙХ АЛОУДДИН МАНСУР РАҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ОХИРАТ САФАРИГА КУЗАТИЛИШЛАРИ.

АЛЛОҲ РАХМАТИГА ОЛСИН. САВОЛ-ЖАВОБЛАРИНИ ОСОН ҚИЛСИН.

ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН.

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
https://t.me/mirzohid_domla
диний-маърифий канал
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

https://t.me/mirzohid_domla
#ТАЪЗИЯ_БИЛДИРАМИЗ!

Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир…

Халқпарвар ва фидойи инсон, Самарқанд вилояти ва Қўшработ туманининг собиқ ҳокими, сўнгги йилларда Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Аъзамхон Усмонович Баҳромов 60 ёшида вафот этди.
Дини идора кумитаси ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов 1960 йил 12 январда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган.
Жанозаси бугун - 2020 йил 19 октябрь куни соат 12:00 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Уч қаҳрамон» маҳалласида бўлади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
https://t.me/Mirzohid_Domla
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл жоме масжиди Тошкент тумани бош имом-хатиби Ҳумоюддин домла, «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имом-хатиби Жахонгир домла, «Кўктерак» жоме масжиди имом ноиби Абдуносир қориларнинг момолари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахонимизни Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

https://t.me/mirzohid_domla
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани Барданкўл жоме масжиди жамоаси Тошкент вилояти Бекобод тумани «Амиров Дадахон» жоме масжиди имом-хатиби Собирхон домла Ниёзовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум имом домлани Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннати райҳонлардан қилсин! Қилган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Собирхон домла Ниёзов 1956 йили 20 сентябрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент шаҳридаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олган. Узоқ йиллар Бекобод тумани бош имом-хатиби, 2000-2018 йилларда шу туманидаги «Ҳазрати Мулла» жоме масжиди имом-хатиби, ҳамда 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар «Амиров Дадахон» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#ТАЪЗИЯ

• Аҳли илм биродаримиз Абдуллоҳ домла ҳафизаҳуллоҳнинг падарибузриклари вафотлари муносабати билан таъзия билдирамиз.
• Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Ортларида қолган яқинларига сабру жамил ато қилсин!
• Сабрлари эвазига улкан ажрлар берсин!
• Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун!


@Mirzohid_Domla
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл жоме масжиди жамоаси, Ўртачирчиқ тумани "Ҳазрати Умар" жоме масжиди имом ноиби Муҳаммадзокир домла Эгамбердиев ва уларнинг оила аъзоларига оталари Шамсиддин ҳожи домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзиясини изҳор этади.

Аллоҳ таоло узоқ йиллар дин соҳасида хизмат қилиб, илм-маърифат улашган, яхши фарзандларни тарбия қилган, марҳум Устозни Ўз мағфиратига олсин! Ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат, охиратларини обод қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл жоме масжиди вакиллари Тошкент тумани «Кўктерак» жоме масжиди имом ноиби Абдуносир қорининг опаси вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ТАЪЗИЯ

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Юқоричирчит тумани Барданкўл жоме масжиди жамоаси Ўзбекистоннинг буюк дин олимларидан устоз Ёрқинжон қорининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда Ислом дини равнақи йўлида қилган барча хайрли ишларига Ўзи ваъда қилган улуғ ажру мукофотларни ато этсин. Бу фоний дунёда қанчадан-қанча талабаларга Ислом таълимотини ўргатиш йўлида кўрсатган жонбозлиги ва фидойилигини муносиб тақдирлаб, Фирдавс жаннатларига киритсин.

Аршнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда устозга Аршнинг соясидан жой бериб, раҳматига ғарқ қилсин. Охиратларини обод айласин Омин !
Омин !
Омин !
#ТАЪЗИЯ

• Бундан етти йил муқаддам кутилаётган олти ойлик фарзандимизни УЗИга олиб бордик.
• Доктор аёл текширувдан сўнг, болада ривожланиш яхши эмас, олдиринглар, деди.
• Устозларимиздан Муҳаммад Айбхон домлага телефон қилдим, маслаҳат сўрадим.
• Бошқа докторга йўлладилар, олиб бордик, у ҳам шундай деди.
• УЗИ бўйича энг мутахассис, деб бир корейс аёлга учрашимни айтдилар, унга бордик.
• У ҳам олдиринглар, туғулса ҳам барибир икки йилга бормайди, қийналганинглар қолади, деди.
• Унинг олдидан чиқдик…
• Машинада жим кетяпмиз.
• Нима бўлса ҳам дунёга келтиравераман, бола боқиб қийналсам мен қийналай, ажр борку, деди аёлим томоғига бир нарса тиқилгудек…
• Кейин уч ой ўтиб Муҳаммад То Ҳа туғулди, жуда ширин эди.
• Фақат бемор эди.
• Етти йил уйимизда худди фариштадек яшади, ҳеч кимни қийнагани йўқ, балки ҳаммамизнинг «Асалтой»имиз эди…
• Бугун тонгда бомдодга азон айтар паллада шу ўғлимиз Иброҳим алайҳис саломнинг олдиларига кетди, ин шаа Аллоҳ, бизларни жаннатда кутиб олади.
• Сиз азизлардан ҳам дуо умидимиз бор!
• Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир банданинг боласи вафот топса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандам боласининг жонини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».
• Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз!
• Бутун оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

©️ Аброр Мухтор Алий