#Аллоҳнинг_борлигига_ақлий_далиллар
ЯРАТУВЧИНИНГ БОРЛИГИ ИСБОТ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИГАН ҲАҚИҚАТДИР
Ягона яратувчининг борлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатлардан биридир. Айримлар "Борлиқ тасодифан пайдо бўлган” деган қарашни илгари сурадилар. Бироқ тасодифий ҳодисалар бу қадар аниқ интизомни вужудга келтирмайди. Коинотга назар солсак уни неча миллион йиллардан бери бир низомда, заррача оғишмай аниқ тартиб асосида ўз вазифасини бажараётганига гувоҳ бўламиз.
Баъзи олимлар коинот дастлаб ҳаракатсиз митти заррачадан иборат бўлганини, кейин бу заррача ҳаракатланиб кенгайгани ва борлиқ тартиб билан шакллана бошлаганини айтадилар. Бироқ ўша заррачани ким яратган? Уни қайси куч ҳаракатга келтирган? Яна кимлардир тирик организмлар сувдан пайдо бўлади ва кейин кимёвий қонуниятлар асосида ривожланади дейдилар. Хўш, ўша кимёвий қонунлар қандай пайдо бўлган?
Бу мавзуни узоқ тортишиб ўтирмоқчи эмасмиз. Яратганнинг буюк мўъжизаларидан бири шуки, У Зот ўзининг азалий илми ила борлиқнинг Яратувчисини инкор қилувчилар ҳар замонда бўлгани ва бундан кейин ҳам бўлишини, улар залолатда эканлигини олдиндан маълум қилган:
“Осмонлар-у ерни яратилишига уларни гувоҳ қилмадим. Ўзларининг яратилишига ҳам. Мен адаштирувчи кимсаларга суянмадим ҳам” (Каҳф сураси, 51 оят).
Башарият ичида ўз қарашлари билан одамларни адаштириб, осмонлар ва ернинг, инсонларнинг пайдо бўлиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрувчиларга кўп бора гувоҳ бўлмоқдамиз. Айримлар инсонларни маймундан тарқалган деган уйдирма гапларга ҳали ҳам эргашиб юрибди. Дейлик фаразан бу қараш тўғри бўлганида нега ер юзида ҳали ҳам маймунлар бор? Нега айримлар одамга айланган-у эволуция жараёни бу маймунларга таъсир қилмаган? Тур тарқалиши учун эркак ва урғочи навлар бўлиши керак. Лекин эволуцион қараш тарафдорлари эволуция нега икки жонзотнинг бири эркак маймунга, иккинчиси урғочи маймунга айланишига сабаб бўлганини изоҳлаб бера олмайдилар.
Бундай қарашдагилар билан узоқ тортишиб ўтирмаймиз. Уларга айтадиган бир гапимиз бор: аслида эволуцион назария тарафдорларининг борлиги биз учун Аллоҳнинг ҳақ эканини исботлайди. Қандай? Аллоҳ таоло борлиқ ва инсоният пайдо бўлиши борасида одамларни адаштирадиган тоифалар чиқишини олдиндан айтган. Агар улар бундай нотўғри қарашларни даъво қилишмаганида, инсониятнинг пайдо бўлиши борасида ихтилофлар бўлмаганида кофирлар: “Қуръонда инсониятнинг пайдо бўлиши борасида турли адаштирувчи тоифалар чиқиши айтилган. Нега бундай тоифалар чиқмаяпти?” деган бўлишарди. Бироқ Қуръонда айтилган нарса бўлди.
Яқин замонларда ҳам ўша тоифалар инсоннинг пайдо бўлиши ҳақида ёлғон қарашларни тарқатишди ва бу қарашни айнан диндан тўсиш учун, Аллоҳни инкор этиш учун қилдилар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, неча асрлар ўтсада Қуръонда айтилган адаштирувчи, Аллоҳдан тўсувчи тоифалар чиқди. Борлиқ ва инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақидаги ёлғон назарияларини айнан Исломдан тўсиш воситаси қилиб олдилар. Улар чиқиб инсонларни ҳақиқатдан тўсмоқчи бўлдилар. Аслида эса Аллоҳнинг олдиндан айтиб қўйган хабарини исботлаганларини билмадилар.
Яъни ким бўлмасин “Борлиқни Аллоҳ яратмаган” деган даъвони қилса биз унга “Нима сен борлиқ пайдо бўлганини ўз кўзинг билан кўрганмидинг?” деймиз. Агар жавоби “Йўқ, кўрмаганман” бўлса “Унда ким билан тортишяпсан?” деймиз.
Борлиқнинг ягона яратувчиси Аллоҳ таолодир. Бирорта инсон борлиқни, коинотни “мен яратганман” деган даъвони қила олмайди.
Бу дунёда агар одам боласи кичкинагина нарсани ихтиро қилса бутун оламга жар солиб уни ихтиро қилганини эълон қилади. Нега энди бу коинотнинг Яратувчиси бу ҳақда айтмаслиги керак?
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.
@Mirzohid_Domla