Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
​​#Савол_жавоб_ўқиш

НАМОЗДА ТУРГАНДА БОЛАМ УСТИМГА ЧИҚИБ ОЛСА
3891-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз вақтида ёшига тўлмаган фарзандим тиззамга ўтириб олса ёки сажда вақтида устимга опичиб олса ўзининг тушишини пойлайми ёки ўзим секин олиб қўяйми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада эканликларида набиралари миниб олиб ўзи тушмагунича саждадан турмаганлари ростми? Жавобингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Олиб қўяверасиз. Бу билан намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати



marhabo_uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Рамазонда туғилган болага рўзага доир исм қўйиш шартми?

Устоз Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

https://t.me/Mirzohid_Domla
​Намоз ўқиётганимда миям тормозланиб қолади, нима қилсам бўлади?

Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Менда 5-6 йил олдин ваҳима пайдо бўлган. Машинада кетаётсам, худди рўпарадиги машина билан тўқнашув бўладигандек, телефон қилишса, олгунимча яқинларимдан кимнингдир ўлимини эшитадигандек туюлиб юрагим ўйнаб кетади. Кейинги йилларда намоз ўқиётганимда ҳам миям тормозланиб, қайси жойига келганимни, қайси сурани ўқиётганимни ҳам билмай қоляпман. Кейинчалик бу ёмон асоратларга олиб келмайдими?

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Сизда шунчаки стресс ҳолати, ақлий меҳнатдан ёки жисмоний меҳнатдан чарчаш, биронта вирус, шамоллаш кабилар оқибатида юзага келадиган ваҳима бор. Яъни "паническая атака" деб ҳам аталади. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Нафас олиш гимнастикасини қилиб юришингиз, вақтида дам олишингиз, қаттиқ толиқиб қолмаслигингиз, уйқуингиз тартибли бўлиши, тўғри овқатланиш кабиларга эътибор қилиб туришингиз керак. Шунда бу ҳолат ўз-ўзидан чекина бошлайди. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​Қизим билан ҳижоб масаласида келиша олмаяпмиз

Ассалому алайкум! Биз хорижда яшаймиз. Биз ҳозир яшайдиган жойда мусулмонлар жуда кам. Қизимга авратни яширишни, ҳижобнинг муҳимлигини кўп тушунтирганман. Илгари мусулмонлар кўпроқ бўлган тарафда яшаганимиз учун 11 ёшгача муаммосиз ўз хоҳиши билан ўраб кетаверарди мактабга. Аммо 3 йил ўтиб, уйдан ўраб чиқиб кетиб, автобусда шартта ечиб ташлайди. Буни кўриб қаттиқ гапирганман ҳам, аммо аҳвол ўша-ўша. Юбкасини ҳам тепасидан тортиб, калтароқ қилиб оладиган бўлган. Дугона сифатида ҳам, юқори поғонада туриб ҳам бир неча марта гаплашдим. Олдимда хўп, дейди доим, аммо ундаги ривожланаётган иккиюзламачиликдан ғашим келяпти фақат. Қаерда хато қиляпман?

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Қизингиз ўтар ёшида. Балоғат ёшидаги қизларда гормонал ўзгариш рўй бергач ёки ота-она билан тил топиша олмаса, шу каби ҳодисалар рўй бера бошлайди. Қизингизни урушсангиз ёки уйдан чиқазмай қўйсангиз, у бутун умрга сизни душман деб билади. Ҳозир унга фақат дўст бўлиш, дунёдаги энг яқин инсони эканингизни таъкидлаб туришингиз керак. Фақат гап билан эмас. Балки амалларингиз билан. Меҳрибонлик қилиб туринг. Бағрингизга босинг. Яхши гаплар билан бошидан силаб туринг. Сиз қизингизга икки дунёда юзингизни ёруғ қилувчи солиҳа бўлишига ишончингиз комил эканини уқдириб туринг. Албатта қизингизга муҳит таъсир қилаяпти. Аммо муҳит таъсир қилмаслиги учун болаларга уйда ўзига бўлган ишончини маҳкамлаб туриш керак. Вақтли ухлатиш керак. Чунки кеч ухлаб, кеч уйғонадиган болаларда жинсий ривожланиш барвақт бошланади. Аммо мия фаолияти, фикрлаши ҳали болаларники каби бўлади. Шунинг учун ўспирин ёшига яқинлашаётганда гормонал ўзгариш рўй берганда болалар кўпинча агрессив бўлиб қоладилар. Албатта бунга яна бошқа сабаблар ҳам бор. Иложи борича уни койимай қўллаб-қувватлаб туринг. Вақтни у билан биргаликда мароқли ўтказишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​​#савол_жавоб
ТЎЙЛАРДА ПУЛ СОЧИШ ЁКИ УНИ ТАРҚАТИШ

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Агар тўйларда пул сочиш ёки уни ўша ерда рақсга тушаётганларга бериш ҳаромми?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, чунки бу ҳаром ишни олқишлаш бўлади. Гуноҳга рози бўлиш гуноҳ, гуноҳни олқишлаш эса янада қаттиқроқ. Валлоҳу аълам!

Zikr ahlidan soʻrang hay'ati

https://t.me/Mirzohid_Domla
Aёл фарзандини дунёга кeлтирганда ўзи ҳам чақалоқ каби пок бўлиб, гуноҳлари тўкиладими?

Ассалому алайкум, Одинахон опа. Аёл киши фарзанд дунёга кeлтираётганида ўлим билан олишади, дейишади. Бунда қабрнинг оғзи очиқ туради, дeган гап ҳам бор. Шунинг учун аёл фарзандини дунёга кeлтирганда ўзи ҳам чақалоқ каби пок бўлиб, гуноҳлари тўкиладими? Бундай гапларни одамлар ўйлаб топганми ёки ҳадисларда кeлганми? Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ хизматларингиздан рози бўлсин!

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Айнан ушбу маъноларда ҳадис йўқ. Аммо ҳомиладор аёл Аллоҳ йўлида жанг қилувчи мақомида, тўлғоқ пайтида вафот этган аёл эса шаҳид мақомида бўлиши ҳадисда айтилган.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​Хаёллар азоби

Ассалому алайкум! Инсонга ёмон хаёллар жуда кўп келиши ниманинг белгиси?

Шифокор:
– Ва алайкум ассалом! Психологга ёки психоневрологга кўринишингиз керак, "ёпишқоқ фикрлар неврози" деган ҳолат бўлиши мумкин. Кўпроқ истиғфор айтинг ва ўзингизни қизиқтирган машғулотлар билан кўпроқ машғул бўлишга ҳаракат қилинг. Болаликдаги руҳий жароҳатлар ҳам келажакда шундай ҳолатлар юзага келишига замин яратади. Гоҳида шайтон иймон ўрнашган қалб эгасини Роббидан узоқлашишини истаб васвасага солади. Унга қулоқ солмаслик керак. Тонгда ва кечқурун айтиладиган зикрларни тарк этманг. Кўпроқ Қуръон ўқинг ва ўзингизни Холиқ олдида нақадар ҳақир, кичиклигингизни, Унга ҳар соҳада муҳтожлигингизни ҳис қилинг ва дуоларингизда Аллоҳдан кўнглингизга келаётган ёмон ўй-фикрлардан паноҳ беришини сўранг. Иншааллоҳ, Аллоҳ умидсиз қолдирмайди! Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​Уйқу

Ассалому алайкум! Менинг 4 ёш ва 1 ёшдан ошган 2 нафар фарзандим бор. Иккиси ҳам кечаси соат 2-3 гача ухлашмайди, юраверишади. Кундузи ҳам кам ухлайдилар. Лекин менинг жуда ҳам уйқум келаверади. Қишлоққа келин бўлиб тушганман. Бу ерда сув ташиш ва бошқа оғирроқ ишлар бор, чарчаб ухлагим келаверади. Кечқурун соат 8 да уйга кириб кетсам ҳам, болаларим 2 да ухлайдилар. Агар ухлаб қолгудек бўлсам, болалар йиқилиб тушса, "Қарамабсиз, ухлаб ётавермай болаларга қарамайсизми?" деб танбеҳ берадилар. Кечаси кеч ухлаганимга эрталаб ухлаб қоляпман, нонушта таёрлай олмай қолсам, жанжал бўлади. Нонуштани бомдод намозидан олдин қилишади, намозга улгуроляпман. Қайнонам жуда ёш, жаҳллари чиқиб қолса: "Қўлим бут, ўзим ҳам қилавераман", деб жаҳл қиладилар. Лекин эртасига яна ухлаб қолсам, яна аччиғлари келиб урушадилар.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Болаларингизни невропатологга олиб боришингиз керак. Шунингдек, болаларнинг уйқуси келиши учун уларни чарчатиш керак. Бунинг учун улар билан кундузи ҳар хил ўйинлар ўйнаш керак. Ширинликларни бермаслик керак. Ўрнига мева бериш лозим. Ширинлик болани шўхлигини орттиради, сўнг эса инжиқлигини. Ўзингиз бомдоддан кейин кун чиққач, амаллаб ухлаб олиш йўлини қилинг. Болаларни баҳона қиласизми, улар билан кириб ухлайсизми, ўйлаб кўринг. Кўпроқ табиий нарсаларни, озуқавий моддаларга тўйинган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг, яъни пиширилмайдиган сабзавотлардан қилинган салатлар ва меваларни. Бундан энергиянгиз, куч-қувватингиз ошади. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
Таяммум

Ассалому алайкум! Менда мигрен касаллиги бор. Об-ҳаво ўзгарганда хуруж қилади. Шу вақтларда таҳорат қилмай, таяммум билан намоз ўқир эдим. Ҳатто бурнимни чайсам ҳам ҳам оғриқ кучайиб кетади. Муҳаммад Айюб домланинг савол-жавоб рукнларида сув тегиши зарар қиладиган аъзоларга маҳс тортилади, қолган аъзолар ювилади, дейилган экан. У ҳолда мен юзимга қандай масҳ тортишни билмай қолдим. Шуни мумкин бўлса, тушунтириб берсангиз. Яна бир саволим, энгашганимда бошим қаттиқ лўқиллагани учун саждада бошимни ерга қўя олмай тиззалаган ҳолда энгашиб турдим. Шу ҳолатда намозим қабул бўлдимикан?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Оғриётган аъзога масҳ тортиш қўлни хўллаб суртиш билан бўлади. Сажда қила олмаса, саждага ишора қилиб, ҳавода муаллақ қолган ҳолда бироз эгилиб қўйилади. Валлоҳу аълам!

Одинахон Муҳаммад Юсуф

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​Қизимга тарбия беришда қаерда хато қилдим, билмай қолдим?

Ассалому алайкум! Уч нафар фарзандим бор. Катта қизим 16 ёш, иккинчи қизим 13 ёш, ўғлим 6 ёш. Иккинчи қизим синфдоши билан яхши кўришиб, муносабатлари чуқурлашиб кетаётганлигини сезиб қолдим. Қизим билан ўртамизда ёмон муносабатлар келишиб чиқишидан жуда қўрқяпман. Қизларимга кўп насиҳат қиламан, яхши тарбия беришга ҳаракат қиламан. Аммо қаерда хато қилдим, билмай қолдим?

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Қизларингизга кўп эътиборли ва диққатли бўлишингиз керак. Она меҳри етишмаса, қиз бола меҳрни кўчадан қидиради. Токи етук инсон ёшига етмагунича, оқ-қорани тушунмагунича кўчадан олган меҳр қизингиз учун энг қадрли нарсага айлана боради. Қизингизни яхши кўрган жойларига олиб боринг, у билан суҳбатдош бўлинг. Биргаликда гаплашиб, дўстона муносабатлар қилиш, ширинликлар ейиш учун ул бул жойларга биргаликда бориш каби ишларни ташкиллаштиринг. Имкон қадар қизингизни уришманг. У уришганингиз сари сиздан йироқлашаверади, сизни душман деб билади. Сир-синоатларини умуман айтмай қўяди. Шунинг учун қизингизни тушунмасангиз ҳам ўзингизни уни тушунгандек тутинг. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​Болаларим тез-тез жанжаллашиб қолишади

Ассалому алайкум! Икки ярим ва тўрт ярим ёшда икки ўғлим бор. Улар тез-тез жанжаллашиб қолишади. Кичик ўғлим яхши гапиролмайди. Уларни ақлли, солиҳ фарзандлар бўлишларини истайман. Катта ўғлимга яқиндан суралар ўргатишни бошладим. Яна нималар қилишим мумкин? Маслаҳат беринг.

Педагог:
– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизнинг тез-тез жанжаллашиши оилангиздаги муҳитнинг таъсиридир. Сиз аввало, турмуш ўртоғингиз, оила аъзоларингиз, қайинака ва қайинукаларингиз, қўшнилар, жигарларингиз билан чиройли муомалада бўлиб, силаи раҳм қилишни кўпайтиринг. Ёдингизда тутинг, бола ҳар доим ҳар бир ҳаракатни видеоёзув орқали хотирасига муҳралаб боради ва у сиздан ўрнак олади. Кичик ўғлингиз 4 ёшгача яхши гапириб кетади. Кўнгил хотиржамлиги учун логопедга кўрсатинг. Телефон, телевизор, компьютердан узоқроқ бўлишини таъминланг. Рангли китоб (раскраска) ва рангли қалам билан расмлар чизишни бошлашни маслаҳат берамиз. Пайғамбарларимиз алайҳимуссалом тарихларини гапириб беринг. Дуо, сураларни ёдлатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
​Турмушдаги ҳолатлар

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан кўп тортишиб қоламиз. Масалан, мен китоб ўқишни яхши кўраман, лекин улар: “Менга эътибор қилишинг керак, мен ёнингда туриб китоб ўқийсанми?” дейдилар. Лекин ишлари мавсумий бўлгани сабаб кунда биргамиз, кечалари уйқу устунлик қилиб, чарчаб китоб ўқий олмайман. Уларни қандай қилиб китобга меҳрли қилсам бўлади? Келинг, мен ўқийман, сиз эшитасиз, десам, 15 дақиқа тинглайдилар, холос. Кўпроқ вақтларини мен билан ўтказишни яхши кўрадилар. Қандай қилиб уларни илмга муҳаббатли қилишим мумкин? Илмда фикримиз бир жойдан чиқмайди. Аммо мен уларни қаттиқ яхши кўраман. Уларни мендан кўра илмли ва виқорли бўлишларини истайман. Илтимос, маслаҳат беринг.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда турмуш ўртоғингизга у талаб қилганчалик эътибор қаратишга ҳаракат қилинг. Албатта, илм ўқиш керак. Бунинг учун суткада илм яхши сингадиган вақтлар бор. Булар эрталаб соат 9:00дан 11:00гача, кундузи соат 15:00дан 17:00гача ва кечқурун соат 19:00дан соат 21:00гача. Мана шу вақтда ўқилган илмларни мияда, хотирада яхши сақланиб қолади. Турмуш ўртоғининг мойилликларини ҳисобга олган ҳолда муносабат қилишингиз керак. Негаки никоҳ эр ва аёлнинг ҳар хил гуноҳ ишларни қилишидан парда ҳамдир. Эркак киши эътиборсиз қолса, унинг хаёллари ҳар томонга қочаверади. Бунга сабабчи бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам.

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
#Савол_жавоб
НАСИЯ САВДО РИБОГА КИРАДИМИ?

CАВОЛ: Савдода нақд пулга сотаётган маҳсулотни агар насияга қимматроқ сотса рибога кирадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу рибога кирмайди. Нақдга 100, насияга 120 дейилса, кейин сотувчи ва харидор икки нархдан бирига келишсалар, савдо дуруст. Лекин мана шундай иккита нарх айтилганда, бўлди олдим, деб икки нархдан бирига келишмай ажралсалар, савдо дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
#Савол_жавоб
ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ" айтилмайди, лекин айтиб қўйса ҳам, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Эркак киши сочини бўяши жоизми?

"САВОЛ — ИЛМНИНГ КАЛИТИ" дастури

Muallim media

https://t.me/Mirzohid_Domla
​Хўжайинимнинг яхши муносабат қилишларини истайман

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 9 йил бўляпти. 2 нафар фарзандимиз бор. Учинчи фарзандимга ҳомиладорман. Хўжайиним шу йиллар давомида Чехия давлатига ишлагани кетгандилар. Яқинда яна кетдилар. Муносабатлари мен билан жуда яхши эмас. Мендан кўра бошқаларни устун кўришларини ўзлари айтганлар. Мен у кишини яхши кўраман. Менга муносабатлари яхшиланиши, меҳрлари ошиши учун бирор дуо ёки нафл намоз бўлса айтинг. Ёрдамингизга муҳтожман, илтимос.

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намози олдидан ўқиладиган нафл намозлар, хусусан, таҳажжуд намозининг дуоси, иншааллоҳ, мустажобдир. Бу ҳақда кўп манбаларда маълумотлар берилган. Аммо шунинг ўзи кифоя қилади, дегани эмас бу. Эркак киши нима учун аёл кишидан кўнгли тўлмаслиги, нима учун гоҳида қўполлик қилиши, гоҳида эса мулойимлашиши, бошқаларни аёлидан устун кўриши каби ишларининг сабабларини билиш учун эркак ва аёл психологиясини билиб олиш керак. Аслида эркак киши алоҳида шахс ва ҳар иккаласининг дунёқараши, ўйлаган фикрлари, инсонларга қилган муносабатлари, бир-бирига қилган муносабатлари, касбу корига, пул ишлатишга бўлган муносабатлари мана буларнинг барчаси фарқлидир ва бунга асосий сабаб бу икки жинснинг психологияси турлича эканидандир. Шундай экан, эркак ва аёл психологиясини чуқурроқ ўрганишингиз керак. Ўз устингизда ишласангиз, турмуш ўртоғингизга ҳам ички дунёингиз орқали янада жозибадор аёл бўлиб кўрина бошлайсиз. Айнан шу жозибадорлигингиз билан уни ўзингизга янада кучлироқ тортишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz


@Mirzohid_Domla
​Болаларимни боғчага бергим келади

Ассалому алайкум! 2 нафар ўғлим бор, 6 ёш ва 4 ёш. Қишлоқда турамиз. Оилада кўпчиликмиз, шунинг учун уй ишларимиз ҳам кўп. Кўп ишларимга улгурмайман. Болаларимни боғчага бергим келади. Лекин боғчага ишонмайман. Хаёлимда боғча опаси тозаликка эътибор бермаётгандай, овқатига қарамаётгандай, ҳалол ҳаромга эътибор бермаётгандай туюлади. Боғчада телевизор ҳам қўйиб беришар экан. Болаларим жуда шўх. Баъзан чарчатиб ташлайди. Нима қилсам бўлади? Маслаҳат беринг! Боғчага беришим керакми ёки уйда ўзим қараганим яхшими?

Педагог:
– Ва алайкум ассалом! Кундалик, ҳатто, ҳафталик иш режангизни тўғри режалаштириб олинг. Бувиларимиз 10 та, 12 та болалари билан ҳам нон ёпиб, сигир-бузоқ, бошқа уй ҳайвонлари, сут-қатиқ қилиб уни сотиш, борди-келди, фарзанд тарбияси билан шуғулланишга ҳам улгуришган. Фарзандларингизни эрта ухлатинг, керак бўлганда бирга ўйнанг, бирга уйни йиғиштиринг, тоза ҳавода сайр қилишга эътибор беринг. Дуо ва ҳадис, Қуръон ёдлашларини амалга оширинг. "Фарзанд тарбияси", "Исломга бағишланган умр" китобларини ўқинг. Катта ибрат оласиз. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla