#НИКОҲ_БОҒЛАНАДИМИ?
#Муҳим
Ижтимоий тармоқларда муҳтарам аҳли илмлардан бирининг никоҳ ҳақидаги мавьизаси тарқалгач, бу мавьиза сабабли жуда кўплаб саволлар бўлаяпти.
Аввалан, домла бу масалада шаръий ҳукмни тўғри баён қилганлар. Никоҳда ҳазил йўқ боғланиб қолаверади.
Аммо, бу масаланинг яна бир ўта нозик тарафи бўлиб, шу сабабли оила зино устига қурилган ва фарзандлар валади зино, яъни зинодан туғилган бўлиб қолиши мумкин.
Никоҳда гувоҳларнинг кам бўлиши ёки никоҳ шартларидан бўлган ададда бўлмаслиги сабабли никоҳ боғланмаслиги вужудга келади.
Никоҳни боғлаб берадиган ийжоб қабулдаги лафзлар ва уларнинг сийғалари тўғри бўлмаслиги сабабли никоҳ боғланмаслиги мумкин.
Қолверса хоҳлаган одам ўзига ёққан эр ёки аёл билан яширинча никоҳланиб кетавериши жамиятда ўта бузуқчиликни юзага келтиради.
Масалан: бир йигит ва қиз бошқалардан яшириб никоҳланиб эр хотини бўлиб юришипти. Сўнгра ота онаси у йигитга қизни беришмаса ва бошқа инсонга узатилса жуда катта шармандачилик юзага келиши мумкин.
Шунингдек, бу ўринда яширин никоҳ сабабли бошқага узатилаётган қиз ҳали идда чиқмай туриб никоҳланилса фосид никоҳ бўлиб қолади.
ХУЛОСА
Никоҳ масаласида ўта эҳтиёт бўлиш лозим. Ўйламай гапириш сабабли никоҳ боғланиб қолиши ва ўта номақбул вазиятлар юзага келиши мумкин.
Никоҳни хоҳлаган кимсалар ўзаро келишиб никоҳланиб кетавериши ўта ўта хатарли. Никоҳ шартлари борки улардан бири юзага келмаса никоҳ боғланмай зино юзага келиши ва фарзандлар валади зино бўлиши мумкин.
Никоҳ шартларидаги гувоҳларда ҳам шариат белгилаган сифатлар бўлиши шарт.
Никоҳдаги ийжобу қабул лафзларида айтилмаса боғланмайдиган лафзлар бор.
Шундай экан ҳар бир соҳани ўз мутахассисига қўйиб берилавергани энг тўғри йўл.
Агар никоҳ шартлари, лафзлари ва ўта нозик ўринларигача диққат билан ўрганиб илм ҳосил қилинган бўлса никоҳнинг фарз, вожиб, суннатларини қоим қилинса, фосид ўринларидан сақланиш юзага келтирилса муаммо йўқ.
Аммо ундай бўлмаса никоҳ масаларини тўлиқ ўрганган ва никоҳ шартларини энг нозик ўринларигача қоим қиладиган диний мутахассис ўқигани энг тўғри йўл.
Аллоҳ таоло ҳидоятидан адаштирмасин.
Суннатуллоҳ Абдулбосит
https://t.me/Mirzohid_Domla

Telegram
Бордонкул
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди