#Ҳадислар_ҳикмати
3. ҚЎШНИ ҲАҚИНИ ЕМАСЛИК
Микдод ибн Асваддан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Инсоннинг бегона ўн аёл билан қилган зиноси — қўшнисининг хотини билан қилган зиносидан енгилроқдир. Инсоннинг бегона ўнта одамнинг уйини ўмариши қўшнисининг уйини тунашидан енгилроқдир».
Имом Бухорий, Имом Аҳмад ривоят қилишган.
***
Бу ҳадисда қўшнисининг номуси ва молига кўз тикиш нақадар оғир гуноҳ эканлигига ишора қилинмоқда. Одам хом сут эмган банда — бегона кишиларга ёмонлик қилса ҳам, танишлари, дўстлари, қариндошларига, қўшнисига зарар бермайди. Агар шундай қилса, у ҳақиқий зулм қилган бўлади ва Аллоҳнинг қаҳрига учрайди.
@Mirzohid_Domla

4. ДУНЁ ИШЛАРИДА ШОШИЛМАСЛИК
Абу Ҳурайра розияллоҳу ривоят қилади: «Шошилиш шайтондандир. Яхшилаб ўйлаб, кейин қарор қилиш Аллоҳдандир».
(Термизий. Одоб, 96)
* * *
Бирор ишнинг тезроқ битишини хоҳлаш доим ҳам самарали натижа беравермайди.
Ушбу ҳадисда шошилиш шайтондан эканлиги бежиз таъкидланмаяпти. Мўминни йўлдан адашиши учун ҳам шайтон уни шошираверади.

5. ИЛМ ЎРГАНИШНИ ИСТАГАН КИШИГА ЁРДАМ БЕРИШ
Зиёд ибн Хорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким илм ўрганишни истаса, билсинки, Аллоҳ унинг ризқини узмай ато этар».
(Ҳатиб Бағдодий ривоят қилган. 4/78)
***
Илмсиз киши на бу дунёда, на охиратда бирор нарсага эришади. Нажот топиши мушкул. Илм ҳар нарсадан устун саналади. Илм аҳлини Аллоҳ асло ризқдан маҳрум қилмайди.

6. ХАЙРЛИ ДУО
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Дуо ибодатнинг мағзидир».
***
Демак, дуо ҳам ибодат экан. Аллоҳ таолодан бошқага ибодат қилиб бўлмаслиги ҳаммага маълум. Шунинг учун Парвардигордан бошқасига дуо қилинмайди. Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақ бўлиб, бу борада шубҳага бориш асло мумкин эмас. Лекин кўплаб дуоларимизнинг ижобатини дарҳол кўрмаётганимиз бизни гумонга бошламаслиги лозим. Чунки бунинг сабаби асосий икки нарсага боғлиқ. Аввало, дуо чин қалбдан бўлиши ҳамда дуо қилувчи ейиш, ичиши ва кийинишида ҳаромдан тийилган бўлиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳаромдан озиқланиб турган, ҳаромдан кияётган одамнинг дуосини қабул қилмайди. Бундан ташқари, баъзи дуолар ижобати охиратга олиб қўйилади. Банда қиёмат куни танг аҳволга тушган маҳалда унинг бу дунёда ижобат бўлмаган дуолари кўпайтирилиб берилади. Шунинг учун доимо ҳожатларимизни Аллоҳ таолодан сўрашимиз ва ибодатларимизда унга бирор нарсани шерик қилиб қўймаслигимиз лозим.

ДАВОЛАНИШ ТАҚДИРДАНМИ?
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Саҳобалардан бири сўради:
— Ё Расулуллоҳ! Бизлар дорилар билан даволанамиз. Нима дейсиз, бу ишимиз Аллоҳнинг тақдиридан бирор нарсани ўзгартира оладими?
— Даволаниш ҳам Аллоҳнинг тақдиридандир, — дея марҳамат қилдилар Расули акрам.
(Имом Бухорий. Тиб, 57.)
***
Инсон саломатлиги энг улуғ неъмат экани барчага маълум бўлгани ҳолда, унинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳар доим муҳим масалалардан бўлиб келган. Соғлом одам оламни тиниқ мушоҳада қилади ва аниқ фикрлайди. Мўмин киши Аллоҳ таоло раво кўрган тақдирга ишончи мукаммал бўлгани ҳолда касалликлардан даволаниш учун чора-тадбирлар кўриши ва буни бир сабаб, деб эътиқод қилиши лозим. Инсонга етадиган касалликлар фақат жисмоний эмас, балки қалбий ҳам бўлиши мумкин. Куфр, ширк, нифоқ, нафсоний шаҳватларга ҳирс қўйиш, ҳасад, адоват кабилар қалб хасталиклари жумласига киради. Унинг давоси битта, у ҳам бўлса, Аллоҳни таниб, унинг илоҳий таълимотларига чин ихлос билан амал қилмоқдир.

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛУР
Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: «Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра у зот:
— Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, рўзасини тутса, закотини чиқарса ва етти катта
гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур, – дедилар.
(Насаий. Зийнат, 203.)
❗️❗️❗️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч марта қасам ичиб, бошларини эгиб, узоқ туриб қолишлари ваҳий тушгани муносабати биландир. Ўша ваҳийда мусулмонлар учун қувончли хабар келади ва у зот бошларини кўтарганларида юзларида севинч аломатлари балқиб турарди. Унгача эса саҳобаи киром у зот уч марта қасам ичиб қўйиб, узоқ вақт жим қолганларидан бошқа оғир нарса содир бўлмадимикан, деб қўрқиб, тинмай йиғлаб турганлар.

МАҚТАНИШ УЧУН МАРОСИМ ЎТКАЗИШ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кимўзарга фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар.
(Абу Довуд. Одоб, 374.)
☝️☝️☝️
Маросимлардан мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйдириб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Таом тортиқ қилинадиган маросимлар зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, «Мени фалончидан кам жойим борми?» деган кибр билан қилинмаслиги даркор. Ана шундай маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормагани маъқул. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.
https://t.me/Mirzohid_Domla

СОЧ БЎЯШ
Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Сочдаги оқ толаларни юлманг. Чунки бир киши мусулмон бўлиб туриб бир тола сочи оқарса ҳам, бу тола қиёмат кунида умўмин учун бир нур бўлади.
(Имом Термизий. Одоб, 68; Насаий. Зийнат, 13; Ибн Можа. Одоб, 25.)
☝️☝️☝️
Аллоҳнинг Расули мусулмонларга оқ сочларини хинага бўяшга изн берсалар ҳам, оқ сочларни юлишни ман қилганлар. Соч толаларининг вақт ўтиб оқара бошлаши фитрий ҳолдир.
Оқ сочларни юлиб ташлаш эса фитратга исён саналади. Сочни хинага бўяш қиёфани ўзгартириш дея қабул қилинмаган. Лекин Аллоҳ ато қилган қиёфани ўзгартириб, ўзини ҳар кўйга солиш мўминнинг иши эмас.

ДАМ СОЛИШДА ШИРК БОРМИ?
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Жоҳилият даврида дам солар эдик. Бас:
— Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳақда нима дейсиз? — дедик. Шунда у зот:
— Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики, унда ширк бўлмаса, дам солишнинг ҳечқиси йўқ, — дея марҳамат қилдилар.
(Муслим. Тиб, 13; Абу Довуд. Тиб, 26.)
☝️
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг «Жоҳилият даврида дам солар эдик», дейишларидан ислом келгунгача бўлган даврда дам солиш ривожланганини тушуниб олиш мумкин. У вақтларда соғлиқ борасидаги деярли ҳамма нарса дам солишга боғлиқ бўлиб қолган эди. Шунинг учун ҳам исломнинг дастлабки таълимоти билан танишган одамларда ўз-ўзидан бу нарсанинг тўғри эмаслиги ҳақида тушунча пайдо бўлар эди. Ана шу тушунчалардан кейин уларда Аллоҳнинг Расулидан бу ҳақда сўраш эҳтиёжи туғилди. Демак, дам солишга рухсатнинг асосий шарти унда зинҳор Аллоҳ таолога ширк келтириш бўлмаслиги зарур экан.