Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#АлАзкор

145/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб юришлари учун бир дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга:

اللهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الغَفُورُ الرَّحِيمُ

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айтинг», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила гуноҳларимни кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен кечиргувчи ҳамда раҳмли зотсан.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#АлАзкор

146/6. Абу Солиҳ Заквон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларидан ривоят қилади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига: «Намозда қандай дуо қиласан?» деб сўрадилар. Ҳалиги киши: «Ташаҳҳуд ўқийман ва:

اللهُمَّ إِنِّي أَسأَلُكَ الجَنَّةَ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

«Аллоҳумма инний асалукал жанната ва аъузу бика минаннар»

(Эй Раббим, Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман), деб айтаман. Аммо сиз сўраганингиздек ва паноҳ тилаганингиздек ва Муоз сўраганидек гўзал қилолмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунга яқин қилиб сўра», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Ҳар бир ўринда «Аллоҳумма инний ас
алукал ъафва вал ъафийаҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда ваттуқо вал ъифафа вал ғина», деб айтиш мустаҳаб амалдир.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сендан афв ва офиятни сўрайман. Эй Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойликни сўрайман.

@Mirzohid_Domla
#АлАзкор

Намоздан кейинги зикрлар

148/1. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Қайси дуо яхши эшитилади?» деб айтилганида, у зот: «Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнгида қилинган дуо», деб жавоб бердилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.

Https://t.me/Mirzohid_Domla