Бордонкул
196 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламдан таълим олган қори Абдулазиз.

Тўғрисини айтсам бу видеони кўриб жуда қаттиқ таъсирландим.
Минглаб инсонлар орзу қиладиган неъмат - Росулуллоҳ соллоллаҳу алайҳи васаллам нинг муборак дийдорларини кўриш - бу йигитчага насиб қилибди?
Aллоҳ таоло бизларга ҳам, Росулуллоҳ соллоллаҳу алайҳи васаллам юзларини кўришни насиб қилсин.


🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌴🌹🌴
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌴🌹🌴

🌴🌙 Кўзим очиб уйғонсам саҳар,
🌴🌙 Оёқ-қўлим соғ бўлса агар.
🌴🌙 Каломингни айтсам шу маҳал,
🌴🌙 Иймонимдан айирма Аллоҳ!!!

🌴🌴 Гоҳо феълим ёмон, гоҳида тилим,
🌴🌴 Шу айбимдан ўртанар дилим.
🌴🌴 Эй Роббим кўпдир айбим,
🌴🌴Паноҳингдан айирма Аллоҳ!!!

🌙🌴АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 29-КУНИ МУБОРАК! 🌴🌙

🌴🌹Аллоҳ таолонинг саломи
🌴🌹Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🌴🌹Қуръоннинг нури
🌴🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
🤲🏻

Кўк ёзувни устига босиб каналимизга обуна бўлинг 👇

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qiz uzatayotgan ota, kuyov bolani mana shunday savol javob qilish kerak.

@Mirzohid_Domla
ЗИКР ИХТИЁРИЙ НАРСА ЭМАС, АЛЛОҲНИНГ БУЙРУҒИДИР

Маълумки, Қуръони каримнинг 80 дан ортиқ оятида Аллоҳни зикр қилиш буюрилади. Шулардан баъзилари билан танишиб ўтсак.
Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сурасида шундай амр қилинади: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп змикр қилинглар! Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар” (41-42-оятлар).

Оз эмас, кўп зикр қилинглар, дейилмоқда! Оят ҳар ҳолда тушунарли бўлгани учун тафсирига ўтмаймиз-да, Қуръонда келтирилган мунофиқларнинг сифатларидан бирини бир бор эслайлик. Оятда айтиладики: “Мунофиқлар намозга зўрма-зўраки туришади. Намоз ўқишни хоҳлашмайди, лекин одамлар мажбурлашганидан кейин, одамлардан уялиб намозга туришади. Одамларга риёкорлик қилишади”.
Яъни уларга манфаати бўлмаганлиги учун риё билан, хўжакўрсинга намоз ўқишади. “Аллоҳни зикр қилмайдилар. Илло, кам зикр қилишади” (Нисо сураси, 142-оят).

Яъни мунофиқлар Аллоҳни камдан кам ёдга олишади.
Демакки, Аллоҳни кам зикр қилиш, Қуръонда айтилишича, мунофиқларнинг сифати экан.
Биз умматларига эса Аллоҳни кўп зикр қилиш буюрилган. Бошқа ояти каримада: “Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар” (Жумъа сураси, 10-оят).

Юқоридаги оятлардан маълум бўладики, зикр айтиш Аллоҳнинг амридир, зикр айтишга биз масъулмиз. Аллоҳнинг ризолигига эришишнинг энг қисқа ва йўли, энг кўп савоб келтирадиган йўл зикрдир. Сен бошқалар билан ишинг бўлмасин. “Бошқалар зикр айтмайди-ку, керак бўлса намоз ҳам ўқимайди, у қилмайди, бу қилмайди, кайфу сафо қилади” дема, ўзингни бил. Бизга бошқалар эмас, Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намуна бўладилар. Саҳобалар ва бошқалар ўрнак бўладилар...
Бизга ёмон одамлар эмас, яхши одамлар ўрнак бўлиши керак. Шунинг учун сиз доим зикр қилишга ҳаракат қилинг. Зикрни ҳар доим қилишингиз мумкин. Кун бўйи, хоҳлаган вақт қила оласиз. Зикр учун макруҳ вақи йўқдир.
Эрталаб, пешинда, қуёш чиққандан кейин, завол вақтда, қуёш ботаётганда... ҳар вақт қила оласизлар. Шароитингизга қараб, қачон ишларингизни битирсангиз: “Энди зикримни қилай деб”, бир чеккага ўтириб, ҳам вазифаларингизни адо этишингиз мумкин.

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДА КУНДАЛИК ЗИКРЛАР ОДОБИ

1. Агар кароҳат вақти бўлмаса, икки ракат намоз ўқилади. Тиззалар устида қиблага қараб ўтиради.
2. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 25 марта айтилади.
3. Бир марта “Фотиҳа” сураси (Алҳамду) ва уч марта Ихлоси шариф (Қул ҳуваллоҳу аҳад...) ўқилади. Қилинган хайрли ишлар савоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, Нақшбандия устозларининг руҳига бағишланади. Муршид ҳаққига дуо қилинади. Кўзлар юмилади.
4.Робитаи мавт (ўлимни эслаш) – 5 дақиқа.
5. Робитаи муршид (Шайхни эслаш) – 5 дақиқа.
6. Аллоҳ таолонинг қудрати, азамати, берган неъматларини тафаккур қилиш – 5 дақиқа.
7.Тил танглайга қўйилиб, қалб билан 500 марта “Аллоҳ” дейилади. Ҳар 100 мартадан сўнг: “Илаҳи, Анта мақсуди ва ризака матлуби”, дейилади.

ЖАҲРИЙ ЗИКРЛАР

1. Калимаи Тавҳид (Ла илаҳа иллаллоҳ) -100 марта.
2. Саловати шариф (Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала оли саййидина Муҳаммад) – 100 марта.
3. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 100 марта.

МУҲОСАБАИ НАФС

Ҳар кеча ётишдан олдин кун бўйи қилинган ишлар ҳисоб-китоб қилинади. Савоб ишлар қилинган бўлса, истиғфор айтилади. Ўтказилган кунни умр, ётоқни қабр билиб, эртанги кунга тайёргарлик кўриб ётилади.

📚“Шайх Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий-Нақшбандийнинг “Тасаввуф сирлари” китобидан олинди”.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
@Mirzohid_Domla
#Долзарб

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

@Mirzohid_Domla
Бордонкул pinned «ЗИКР ИХТИЁРИЙ НАРСА ЭМАС, АЛЛОҲНИНГ БУЙРУҒИДИР Маълумки, Қуръони каримнинг 80 дан ортиқ оятида Аллоҳни зикр қилиш буюрилади. Шулардан баъзилари билан танишиб ўтсак. Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сурасида шундай амр қилинади: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп змикр…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

22. Qo'ylar va ekinzor 2-bo'lim

Https://t.me/Mirzohid_Domla
ТАРБИЯ

* Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

* Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

* Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

* Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

* Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

* Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

* Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

* Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЙ БАЙТУЛ МАҚДИС СЕНИНГ ГУНОҲИНГ, СЕН ЮСУФГА ЎХШАБ ЧИРОЙЛИСАН. СЕНГА БУТУН ОЛАМ ХИЁНАТ ҚИЛМОҚДА.

Фаластинликларга нажот бер, эй Ғаффор,
Золим жуҳудларга Ўзинг кифоя қил, эй Қаҳҳор...

@Mirzohid_Domla
Forwarded from Fitrat.uz
Рамазон ойида 10 миллиардлик хайрия қилинди

Рамазон саховат ойи ҳам. Бу улуғ ойда қилинган хайрияларга ўндан етти юз баробаргача ва ундан ҳам кўпайтириб берилади. Шу боис мўмин-мусулмон халқимиз бу мавсумда бошидан то охирига қадар хайрия ишларини кўпроқ қилишга шошилади. Имом-хатиблар ҳам бу ойда саховатпеша инсонларни хайриялар қилиб улкан ажру савоб олиб қолишга тарғиб қилади, эҳтиёжманд оилаларга далолат қилиб ҳақдорларнинг кўнглини обод қиладилар.

Жорий йил Рамазон ойида ушбу анъана янада кенг қулоч ёзди. Бу муборак мавсум давомида Имом-хатиблар ва саховотпеша инсонларнинг яхшилик йўлидаги ҳамкорлиги натижасида юртимиздаги бир неча ўн минглаб эҳтиёжманд оилалар, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига, шифохоналардаги ҳақдорларга 10 миллиард 35 миллион сўмдан ортиқ озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа турдаги хайриялар етказиб берилди. Албатта, бу хайрия ишларининг ҳаммаси эмас. Маҳфий тутилган, ҳисобга киритилмаган хайриялар бундан ҳам кўп. Имом домлаларимиз мушкули бор, кўнгли синиқ, қўли юқа кишиларга моддий хайрияларни улашиш баробарида уларнинг кўнглини ширин сўз билан кўтариб, ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Эҳсоннинг мукофоти фақатгина эҳсондир” (Ар-Роҳман сураси, 60-оят). Яъни, яхшиликнинг мукофоти фақатгина яхшиликдир. Ояти каримадаги биринчи яхшиликни бандалар қилади. Унинг ичига барча эзгу ишлар киради. Иккинчи яхшилик эса Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларга берадиган жаннатдир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Энг афзал садақа Рамазонда қилинган садақадир”. Имом Аҳмад ва “Сунан” соҳибларининг баъзиларидан қилинган ривоятда: “Ким бир рўзадорга ифторлик берса, у учун у (рўзадор)нинг ажридан ҳеч нарса камаймаган ҳолатда бўлади (ёзилади)”, деганлар.

Аллоҳ таоло улуғ ойда қилинган хайрияларни даргоҳида қабул қилиб, ажру мукофотини янада кўпайтириб берсин, бундай хайрли ишларни бардавом қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
...ИФТОРЛИК Оғиз очиш ВАҚТИ...
11-Май. 29-РАМАЗОН. Тошкент

.................... 19:33 .....................


Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَغْفِرْلِى يَآ غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА
БИКА ААМАНТУ ВА АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА
АФТОРТУ, ФАҒФИРЛИЙ ЙАА ҒОФФАРУ, МАА ҚОДДАМТУ
ВА МАА АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!
#live

#fotoreportaj

ЮқориЧирчиқ тумани бош имом ҳатиби Сирожидин домла Оқилҳонов Хатмонага ташриф буюрганлар билан гўзал суҳбат.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

🌐 @Mirzohid_Domla

•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•
САҲАРЛИКНИНГ ТУГАШ ВАҚТИ.
12-Май. 30-РАМАЗОН. Тошкент.

................ 03:36 .................

Рўза тутиш (Саҳарлик оғиз ёпиш) дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Бисмилахир Роҳманир Роҳийм.
НАВАЙТУ АН АСУВМА СОВМА ШАХРИ РАМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР!

Маъноси: Рамазон ойи рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир!
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
12.05.2021y. 30 Ramazon 1442y.
Chorshanba.Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

03:36 TONG Saharlik tugashi.

04:20 BOMDOD

05:07 QUYOSH

12:24 PESHIN

17:23 ASR

19:34 SHOM Iftorlik vaqti.

21:03 XUFTON
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
12 май, 2021
30 Рамазон, 1442

Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
#фазилатли_вақтлар

🗯 ҲАЙИТ КУНЛАРИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ

Ҳайит кунини қандай ўтказишимиз керак? Умуман у кунда қандай амаллар бажаришимиз керак? Ҳайит намозини адо этиш қоиалари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Динимизда бир йилда икки кун - Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунларини мўмин-мусулмонлар учун байрам куни этиб белгиланган.

عَنْ أنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: قَدِمَ رَسَولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِيْنَةَ وَلَهُمْ يَوْمَانِ يَلْعَبونَ فِيْهِمَا فَقَالَ: مَا هَذَانِ اليَوْمَانِ؟ قَالُوا: كُنَّا نَلْعَبُ فِيْهِمَا فِى الجَاهِلِيَّةِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ اللهَ قَدْ أَبْدَلَكُمْ بِهِمَا خَيْرًا مِنْهِمَا يَوْمَ الأَضْحَى وَيَوْمَ الفِطْرِ (رَوَاهُ الإمام أَحْمَدُ وَالإمام أَبُو دَاوُدَ)

яъни: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида мадиналикларнинг кўнгилочар икки кунлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу қандай кунлар?” деб сўрадилар. Улар: “Жоҳилиятда бу кунлари кўнгилларимизни хуш қилардик”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло бу икки кунни улардан ҳам яхши қурбонлик ва фитр кунларига алмаштирди”, дедилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Ушбу икки кунда ҳар бир мусулмон ўз хурсандчилиги, саховати ва юксак одоб-ахлоқини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изҳор қилиши керак.

Шунинг учун уламоларимиз мазкур байрам кунларида мусулмон киши учун зарур бўлган баъзи амалларни тавсия қилганлар. Жумладан, қуйидаги амаллар ҳайит кунлари мустаҳаб саналади:
- ҳайит кунидан аввалги тунни ибодат, дуо ва зикрлар билан бедор ўтказиш;
- ҳайит намозига чиқиш олдидан ғусл қилиш, мисвoк ишлатиш, хушбўйлик суриш;
- чиройли янги кийим кийиш (янгиси бўлмаса, яхшисини кийиш);
- фитр садақаси зиммасига вожиб бўлган киши уни ҳайит намозига чиқишдан олдин адо этиши;
- масжидга чиқишдан олдин бирор нарса тановул қилиш;
- масжидга бир йўлдан бориб, уйга бошқа йўлдан қайтиш;
- масжидга кетишда такбир айтиш. Рамазон ҳайитида махфий, Қурбон ҳайитида эса овоз чиқариб такбир айтилади.
- ҳайит номозини адо этгандан кейин ота-она, қариндош-уруғлар ва яқинларни зиёрат қилиш;
- етимлар, мискинлар, фақирлар ҳамда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва меҳр кўрсатиш.

Ҳайит намози қуйидаги тартибда ўқилади:

Биринчи ният қилиб намозга киришилади. Яъни “Рамазон ҳайити намозини Қиблага юзланган ҳолда, имомга иқтидо қилиб, ўқишни ният қилдим” деб, “Аллоҳу акбар”ни айтиб қулоқ қоқилади.

Кейин қўлни қовуштириб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам уч марта такбир айтадилар. Такбирлар орасида қўллар боғланмайди, ёнга ташланади. Ийд намозининг учинчи такбири айтилгач, қўллар боғланади, қиём ҳолида турилади.

Кейин имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Қавм жим эшитади. Қироатдан сўнг такбир айтиб, руку ва саждалар қилиниб, иккинчи ракатга турилади.

Иккинчи ракатда имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқийди. Қавм жим эшитади. Қироатдан сўнг рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби, имом ва жамоат биргаликда уч марта такбир айтадилар. Ва тўртинчи такбир айтилиб, рукуга борилади ва сажда қилинади. Саждадан сўнг ўтириб ташаҳҳуд, саловат ва дуо ўқиб, салом бериб намоз тугатилади. Валлоҳу аълам.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати


https://t.me/Mirzohid_Domla