#долзарб
🗯 БУГУН ҚАНДАЙ КУН?
❓Арафа муборак деган табриклар тарқалмоқда, бугун Арафа куними?!
✅ Барчамизга маълумки, бугун муборак Рамазон ойининг охирги куни. Эртага эса Рамазон ҳайити нишонланади.
Айнан бугун кўплаб ижтимоий тармоқларда, ўзаро суҳбатларда, ҳатто илмлилар ўртасида ҳам арафа куни деб эътироф этилмоқда.
Одамлар бир-бирларини арафа куни билан табриклаб, ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган дадилларни келтириб ўтмоқда. Энди табиий бир савол туғилади: бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?
Албатта, мусулмонлар бир-бирларини жумъа ва икки ҳайит кунларида табриклашлари қадим-қадимдан одат бўлиб келган. Бу кунларда қавму қариндошлар ҳолидан хабар олинади, мискинлар йўқланади, эҳсонлар чиқарилади, дастурхонлар тузатилади. Бир сўз билан айтганда, хурсандчилик, шодлик, қувонч кунидир. Шунинг учун бу кунларда рўза тутиш таъқиқланган. Рамазон ҳайити куни, қурбон ҳайити куни ва қурбон ҳайитидан кейин уч кун рўза тутган киши суннатга хилоф иш тутиши билан бир қаторда, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолади.
Шулар қатори арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга кун. Унинг бундай деб номланишига бир қанча сабаблар бор.
«Арафа» сўзи таниш, билиш каби маъноларни англатади. Манбаларда бу ҳақда етарлича маълумотлар берилган. Биз эса уларнинг айримларини келтириб ўтмоқчимиз:
Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун;
Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳавво онамиз жаннатдан ер юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун;
Арафа куни – Аллоҳ таоло руҳларни яратганида руҳлар бир-бирини таниган кун;
Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун;
Арафа куни – гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кун.
Бу кун ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Биз эса улардан биттаси билан кифояланамиз холос.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирон кун арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар» (Муслим ривояти).
Ана шу далиллардан келиб чиқиб айтамизки, қурбон ҳайитидан олдинги кун, яъни Зулҳижжа ойининг 9-куни ҳақиқий арафа куни ҳисобланади.
Лекин биз инсоф билан айтадиган бўлсак, пайшанба кунини ҳеч қачон сешанба демаймиз. Ёки Ражаб ойини Сафар ойи демаймиз.
Шундай экан ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган маълумотларни айнан шу бугунга тегишли қилиб ўзлаштириб олишдан ўта-ўта эҳтиёт бўлмоғимиз зарур. Чунки бу шариат, дин!
Шариат ва дин борасида гапирганда, одам ўта ҳушёр бўлмоғи талаб этилади. Ҳадисларни мисол келтиришда ҳам шу томонини ўйламоқ керак. Акс ҳолда, покиза, шаффоф, тиниқ, асрлар оша жозибасини, оҳанрабосини йўқотмай келган муқаддас динимизнинг аҳкомларига нуқсон етказиб қўйишимиз мумкин.
©️ Эркин Қудратов
📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

Telegram
Имом Аъзам Ҳанафий (гуруҳ)
Аҳли сунна вал жамоа, Мотуридий ақийдаси, Ҳанафий мазҳаби асосида Устоз Муҳаммад Шокир домла бошчиликларида юритиладиган диний-маърифий канал.
© Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Уч хил дуо қайтарилмайди:
1) Отанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси;
2) Рўзадорнинг дуоси;
3) Мусофирнинг дуоси».
(Байҳақий ривояти, Албоний ҳасан деган)
@Mirzohid_Domla

#Тарқатинг
Ҳайит намози ўқилиш вақти маълум бўлди
2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Барча вилоятлар намоз вақтлари жадвалда тўлиқ кўрсатилган.
Барчага улашинг
https://t.me/Mirzohid_Domla

#Эслатма
ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!
Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳар бир мусулмон киши ҳайит тонгида ўзи ва болалари учун адо фитр садақасини этиши вожибдир.
▪️Вақти:
Ҳайит куни тонг отиш пайти. Лекин бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон ойи давомида берса ҳам бўлади.
▪️Киши бошига бериш вожиб бўлган миқдори:
Милодий 2021 йил (ҳижрий 1442 йил) учун Фитр садақаси миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 80 000 (саксон минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланган.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
▪️Кимга берилади?
Фитр садақасини закот олишга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Рамазон ойининг охирги кунида қуйидагиларни айтиб қоламиз: Барча ойларнинг Робби танҳодир. Рамазоннинг Робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъи назар, Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб, динида мустаҳкам қолишимиздир. Аллоҳим! Бизларни мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
@Mirzohid_Domla
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ КУНИ АСР НАМОЗИДАН ШОМ НАМОЗИНИНГ АЗОНИГАЧА ЎҚИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ДУОЛАР.
@Mirzohid_Domla
@Mirzohid_Domla
ИЙДГА ЧИҚИШДАГИ СУННАТ АМАЛЛАР
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ийдга пиёда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдандир».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ийдга пиёда чиқиш суннат қилингани ҳар босган қадамга савоб олиб, кўпроқ ажрга эга бўлиш учундир. Ийдга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ийди Фитрдадир. Ийди Қурбонда эса, намозга чиқишдан олдин таом емаслик суннат ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни бир йўл ила чиқсалар, бошқаси ила қайтар эдилар».
Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар ривоят қилишган.
Шарҳ: Чунки иккала йўл ва улардаги нарсалар шоҳид бўлиб қолади. Иккинчидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юрган жойларга файзу футуҳ, хайр-барака кирган. Ўша ерларнинг аҳолисини хурсанд этиш учун ҳам шундоқ қилганлар. Бунинг устига душманларни ғафлатда қолдириш режаси ҳам бўлган. Мусулмонлар ийдга чиқишда бу суннатларга амал қилсалар яхши бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда:
«Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.
Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейди. Нима қилганда ҳам рамазон ҳайити намозига олдин бир таом еб олиб борилади.
Қурбон ийдида эса, ҳеч нарса емасдан намозга чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
Https://t.me/Mirzohid_Domla

ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

#Хабар
Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Баёнотда Ўзбекистон томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирган.
“Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз”, дейилади ахборотда.

#Ҳайит_табриги.
Барчаларингизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!!
Аллоҳ таолодан ушбу муборак ҳайитни катта хушхабарлар келтирувчи ва бу умматни Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб ўз динига қайтувчи қилишини сўрайман.
Аллоҳ таолодан ушбу ҳайитнинг келишини ҳидоятга уланган бўлишини тилайман.
Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов✍️
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃📖🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
13.05.2021y. 01 Shavvol 1442y.
Payshanba.Toshkent vaqti bilan.
Ramazon Hayiti muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
03:34 TONG
04:20 BOMDOD
05:06 QUYOSH
05:30 HAYIT NAMOZI
12:24 PESHIN
17:23 ASR
19:35 SHOM
21:04 XUFTON
@mirzohid_domla
13.05.2021y. 01 Shavvol 1442y.
Payshanba.Toshkent vaqti bilan.
Ramazon Hayiti muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
03:34 TONG
04:20 BOMDOD
05:06 QUYOSH
05:30 HAYIT NAMOZI
12:24 PESHIN
17:23 ASR
19:35 SHOM
21:04 XUFTON
@mirzohid_domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/Mirzohid_Domla
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/Mirzohid_Domla