Бордонкул
186 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
ИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи

499-CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.
Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

https://t.me/mirzohid_domla
#ҳадис

🗯 ХЎРОЗ ҚИЧҚИРСА

Ассалому алайкум! Хўроз қичқирганда дуо қилинг чунки унга фаришта кўринганда қичқиради деган ҳадис бор экан. Шу ҳадис саҳиҳми?

Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكًا، وَإِذَا سَمِعْتُمْ نَهِيقَ الْحِمَارِ فَتَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِنَّهُ رَأَى شَيْطَانًا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳнинг фазлидан сўранг, чунки у фариштани кўрган бўлади. Эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтон(нинг шарри)дан паноҳ сўранг, чунки у шайтонни кўрган бўлади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

© «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


@Mirzohid_Domla
#Ҳадис

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Агар аёл беш вақт намозини адо этса, (рамазон) ойи рўзасини тутса,
авратини (зинодан) сақласа ва эрига итоат этса, унга: "Жаннатнинг ўзинг хоҳлаган эшигидан киравер", - деб айтилади».

📚 Имом Аҳмад ривояти
Https://t.me/Mirzohid_Domla
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:

“Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади”, дедилар.

(Имом Термизий ривояти)

https://t.me/Mirzohid_Domla
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар

Бухорий ва Муслим ривояти

@Mirzohid_Domla
#ҲАДИС

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бирорта дарахт ўтқазса ёки бирор экин экса ва ундан бирорта қуш ёки инсон ёки ҳайвон тановул қиса, у сабабли унга садақа (савоби) бўлади” – дедилар.

Имом Бухорий ривоят қилган.


https://t.me/Mirzohid_Domla
#ҲАДИС

Жума куни салавот айтиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкинлиги.

2. Жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш масаласи ўз ўрнида алоҳида ва батафсил ўрганилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг
@Mirzohid_Domla