Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#мухим_мавзу

ЯХОВА НИМА?

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ман якка тартибдаги тадборкорман, ҳозиргина ёнимга яхова ташкилотиданман одамларга тўғри динни танлашни йўлни кўрсатамиз деб 2 та қиз келди. Билишимча ҳаммани дўконига кирип, уйма-уй яхова ҳақида гапивотти. Бу қанақа ташкилот? Улар манга шубҳали туюлди, шунчун силадан аниқ маълумот беришилани илтимос қиламан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улар мушрика аёллар, улар ширкка чақиришади. Уларга ишонганлар муртад бўлишади.

Яҳва шоҳидлари

Дунё бўйлаб тарқалган «Яҳва (Иогова) шоҳидлари» ташкилотининг бош идораси Ню йорк штати, Ворвик шаҳрида жойлашган.
Бу оқим 1870 йилда Америкада, Чарлз Тейз Рассел раҳбарлигида Инжилни ўрганувчилар тўгараги сифатида ташкил топган.
«Яҳва (Тангри) шоҳидлари» оқимининг дунё бўйлаб 8,5 миллион аъзоси ва 120 мингдан ортиқ жамоат марказлари бор. Ўзларини ҳақиқий насроний деб билиб, Католик, Проваслав ва Протестант насронийларини адашган тоифа дейишади. Муқаддас учликни, насроний байрамларни тан олмайди. Секта аъзолари Инжилни ўзгача талқин қилиши, шунингдек, қиёмат ҳақидаги башоратлари билан танилган.
Улар хонадонма-хонадон эшик қоқиб юришдан эринмайди. Худонинг сўзларини ва Инжилнинг ўзгача талқинини шу тариқа етказишга ҳаракат қилишади.
Улар ер юзида Ийсо алайҳиссалом бошчилигидаги адолат, тинчлик ва фаравон ҳаёт ҳукм сурадиган жамиятнинг бўлишлигига, охирзамон яқин эканлигига, Яҳвачиларининг бурчи Тангри ва унинг ҳақиқатини тарғиб қилиш эканлигига ишонадилар.
Бу оқимни насронийликнинг энг катта уч мазҳаби Католик, Проваслав ва Протестантлар тан олишмайди ва адашган оқим дея тариф беришади.
«Яҳва шоҳидлари» оқими дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқ остидадир. Бир неча мамлакатда уларнинг фаолияти ман этилган ёки чекланган. Россияда гуруҳ экстремист деб тамғаланган, Жанубий Корея ва Эритреяда унинг аъзоларини қамоқ жазоси билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикасида миссионерлик фаолияти қонун билан таъқиқланган. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, Жиноят кодексининг 145, 216, 216-1, 217, 244-3-моддалари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2, 201, 202-1, 240 ва 241-моддаларига кўра республикада миссионерлик ҳаракати ман этилади.
Уларга эргашиб Ислом динидан қайтган кимса устида қуйидаги шаръий ҳукмлар жорий бўлади:
1. У билан хотини (аёл киши бўлса, эри) орасидаги никоҳ бузилади.
2. Болалари унинг қарамоғидан чиқади.
3. Жамият аъзолигидан маҳрум бўлади.
4. Унга диндан қайтганлик ҳукми эълон қилинади.
5. Ўлса ювилмайди, кафанланмайди, унга жаноза ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ва меросдан маҳрум бўлади.
6. Ўша ҳолида ўлса дўзахий бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий гуруҳ
(эркаклар учун)
@imomiazamxanafiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Аъзо бўлиш учун мана шу ҳаволани босинг:
☪️☪️☪️☪️•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
https//t.me/Mirzohid_Domla
•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•☪️☪️☪️☪️
#мухим_мавзу
#ҳалол_ҳаром

МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ

CАВОЛ:

Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаганга турмушга чиқиши Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва ақлий далиллар билан ҳаром ва ботил амалдир.
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آَيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (البقرة:221)
“Мушрик эркакларга, то имон келтирмагунларича, (мўмина қизларни) никоҳлаб бермангиз. Зеро, ҳур мушрикдан кўра имонли қул яхшироқдир, гарчи у (мушрик) сизларга манзур туюлса ҳам. Улар (мушриклар) дўзахга чорлайдилар. Аллоҳ (эса) ўз изни билан жаннатга ва мағфиратга чорлайди ва эслатма олишлари учун одамларга ўз оятларини баён этади” (Бақара, 221-оят).
Машҳур муфассир олим Абу Жаъфар Табарий айтадилар: “Аллоҳ таоло мўмина аёлларга мушрикка, у ким бўлишидан қатъий назар ва қандай ширкда бўлса ҳам турмушга чиқишини ҳаром қилди” (“Тафсири Табарий” китоби). Имом Қуртубий айтадилар: “Ушбу оятда “Муслима аёлни мушрикка турмушга берманг”, дейилмоқда. Ислом уммати мушрик эркак ҳеч қандай йўл билан мўмина аёлнинг эри бўла олмаслигига ижмо қилган. Зеро, мушрикнинг муслимага эрлик қилишида Исломни хорлаш бор!”. Аллоҳ таоло айтади:
فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَاهُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ (الممتحنة:10)
“Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга (Макка кофирлари томонидан) мўмина аёллар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўрингиз! Аллоҳ уларнинг имонларини (бор ёки йўқлигини) яхшироқ билувчидир. Бас, агар уларнинг (ҳақиқатан) мўмина аёллар эканини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтармангиз! Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир”.
Мазкур оятдаги “Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир” жумласида ғайри дин эркак муслима аёлга ҳалол эмаслиги такрорланмоқда ва мўмина аёл ва мушрик эркак ўртасидаги алоқани узиш муҳимлиги эслатилмоқда. “Уларга сарфлаган маҳрларини эрларига (қайтариб) берингиз!” – деб кофир эр мусулмон бўлган аёлига сарфлаган нафақасини мусулмонлар қайтариб беришларини буюрмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا (النساء:141).
“Аллоҳ кофирлар учун (қиёмат куни) мўминларга қарши сира йўл бермайди” (Нисо сураси 141-оят).
Эр учун хотин устида валийлик ва раҳбарлик ҳаққи бор. Лекин бу ҳақлар кофир эркак учун муслима аёлнинг устида мавжуд эмас. Ибн Қудома айтадилар: “Илм аҳлининг ижмоси (якдил фикри)га кўра кофир киши учун ҳеч қайси ҳолатда муслиманинг устида эгалик йўқдир”.
Суннатдан далил: Пайғамбаримиз алайҳиссалом барча эри мусулмон бўлмаган муслималарни турмушдан ажратганлар. Жумладан, қизлари Зайнабни эри Абул Ос ибн Рабиъдан ажратдилар. Кейинчалик у киши мусулмон бўлгач, яна қизларини қайтариб бердилар.
Ижмоъдан далил: Уламолар куфр аҳлининг муслима аёл билан никоҳи ботил эканига, никоҳ мутлақо боғланмаслигига ижмо қилганлар. Буни Ибн Мунзир, Ибн Абдулбар, Ибн Қудома, Шавконий ва бошқа уламоларимиз нақл қилишган.
Ақлий далил: Муслима аёл куфр аҳлига хотин бўлиш билан ғайридинга итоат қилиши, ўзини паст олиши вожиб бўлиб қолади. Кофир эр унинг хўжасига айланади. Қолаверса, ғайридин муслима аёлнинг динини ҳурмат қилмайди, балки дини сабабли аёлни хўрлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом шариатига кўра бирор аёл ғайри динга турмушга чиқиши ҳаром амалдир. Агар аёл буни билсаю, уни ўзига ҳалол санаб, ўзга дин вакилига турмушга чиқса, у муртад ҳисобланади (Аллоҳ сақласин). Агар ўзига ҳалол санамасдан турмушга чиққан бўлса, никоҳи ботил саналади ва ўша аёл бегона эркак билан зино қилаётган ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈┈•

https://t.me/mirzohid_domla