Бордонкул
195 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Қалб_тубидан

“Истиғфор почтаси”

Бордию дунёнинг обрўли одамлари юзингга қарамай, эшикларини ёпсалар, бундан сира ҳам ғам чекма! Сен тезда азиз ва мағфиратли Зотнинг эшигига бор! Бунинг учун бор йўғи таҳорат ол ва меҳроб (жойнамоз) томон юзлан! Шундай қилсанг, албатта У Зотнинг ҳузурига етишган бўласан!
Aгар бирор ишга жойлашиш мақсадида борганингда инсонлар сенинг ҳужжатларингни қабул қилмасалар, бунга сира куйинма! Саҳар чоғида ҳужжатларингни кўтаргинда, аризангни кўзларинг ёши билан ёз ва уни истиғфор почтаси орқали Aрш қабулхонасига жўнатиб юбор ва бор йўғи жавобни кут!

✍️ Шайх Оиз ал-Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📚 "Қалб тубидан" китоби

https://t.me/mirzohid_domla
#Қалб_тубидан

Ўзингизни ҳақир санаманг!

Эй мусулмонлар, ўзингизни ҳақир санаманг! Биз аввалдан динга энг кўп эргашадиган ва давом этаётган инсонлармиз. Барча дарсхоналарда тасбеҳ айтилади, масжидларда намоз ўқилади, ҳамма минбарларда имом хутба ўқийди, даъватчилар насиҳат қиладилар. Қайси шаҳарни айтманг, у ерда масжид бор. Қайси қишлоққа қараманг, у ерда намозгоҳлар бор.

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📚 "Қалб тубидан" китоби

https://t.me/Mirzohid_Domla