Бордонкул
195 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Мутафаккирлар

Иймонсизликда хасталик, омадсизлик ва мағлубият, ўз жонига қасд қилиш учун етарли сабаблар бор.
Иймонсиз яшаётган киши, кўраётган азоб-уқубатлари учун асос тополмайди. У доим икки ечимдан бирини қабул қилишга мажбур. Ё бахтиёр яшаш ёки бу дунёдан равона бўлиш.

Доктор Мустафо Маҳмуд
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/mirzohid_domla
​​#Мутафаккирлар
Мўмин оқим билан юриш учун ва карвон қайси томонга юзланса, у билан бирга бўлиш учун яралмаган. Балки у оламни тўғри йўлга бошлаш учун халқ қилинган.

Аллома Муҳаммад Иқбол

@MubashshirAhmad
☀️☀️☀️
@mirzohid_domla
☀️☀️☀️☀️
#Мутафаккирлар

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом Уҳуд тоғига қарата: "Бу тоғ бизни севади ва биз уни севамиз", дедилар. Қаранг, ҳатто тилсиз тош ҳам пайғамбарнинг севги ва ҳурматларига муносиб бўлди.

Шу сабаб Ибн Арабий айтади: "То халойиқнинг ҳаммасини эҳтиром этмагунча, динда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Модомики Аллоҳ яратган экан, ҳеч бир махлуқни ҳақир санама".

Аллоҳни севиш, Унинг махлуқларини севиш ва У яратган ерлар, осмонлар, наботот, ҳайвонот ва башарни севиш барча ҳақ динларнинг жавҳаридир.

Мустафо Маҳмуд, "Аллоҳ дунёсида саёҳат" китобидан
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
https://t.me/Mirzohid_Domla
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
#Мутафаккирлар

Раббингиз томон илм талаби билан интилинг, амал қилинг!
Соқолни узайтириш, иштонни калталаш, шиппак кийиш, кўринишга ва иккиламчи нарсаларга эътибор қилиш билангина эмас.
Чунки Китобингизда биринчи нозил бўлган оят - "Ўқи!", бўлади..

Доктор Мустафо Маҳмуд
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар

Агар Аллоҳ ҳолимизни ўзгартиришини хоҳласак, ислоҳни ўзимиздан бошлашимиз керак. Бизнинг энг муҳтож бўлганимиз - Унинг раҳмати, мағфирати ва мададидир.
Бизга Американинг ёрдами, Британиянинг қўллови, Россиянинг ракеталари ва ё Франциянинг қирувчилари ҳеч қачон фойда беролмайди.

Мустафо Маҳмуд, "Қуръоний янги психология" китобидан

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар

Айримлар эркак ва аёл ўртасида тўлиқ тенглик бўлишини хоҳлашади. Буни ҳуқуқ, қадр-қиммат ва инсонликда эмас, балки икки жинс табиатан фарқланадиган ҳолатлар; турмуш тарзи, иш тури, кийим ва хулқ-атворларда бўлишини хоҳлашади.

Али Иззатбегович, Босниянинг марҳум президенти

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар
Аллоҳ Ўз йўлида бажарилган ярим амални қабул қилади, аммо ярим ниятни эмас. Ё қалб тўлиқ холис бўлсин, ёки тўлиқ рад этсин!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар

Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди.

Доктор Ториқ Рамазон

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар

Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир.

У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз. Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир. Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

Доктор Салоҳиддин Кофтару
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар

Эй миллат!
Аллоҳ мусибатингизни аритсин!
Жаҳолатдан шикоят қиласиз, тамакига ишлатганингизнинг ярмини ҳам таълимга сарфламайсиз.

Ҳокимлардан нолийсиз, улар ҳам ўзингиздан бўлганлари ҳолда ислоҳларини истамайсиз.
Фақирликдан безгансиз, унинг дангасаликдан бошқа сабаби йўқ.
Бир бирингизни алдай туриб қандай ўнгланишдан умид этасиз?

Энг ночор тирикчилигингизни ожизликдан, қаноат атайсиз.
Ишларингизга бош қотирмай, осонгина, таваккал деб қўясиз.
Йўл-йўриқни билмасликни Аллоҳнинг қазоси билан ниқоблайсиз.
Кўргуликлар орини Қадарга тўнкаб, ўзингиздан қувасиз.
Лек валлоҳки, ишингиз башар иши эмас!

Абдурраҳмон Кавокибий

https://t.me/mirzohid_domla
#Мутафаккирлар
Ислом душманлари одамлар исломнинг чиройини кўриб қолишини ва у билан ҳаётини безашини хоҳлашмайди. Шу сабаб ислом қуёши порлагандан бери турли фитна ва қутқуларни қўзғашади. Рошид халифалар ва уларга эргашган фаросатли ҳокимлар бундайлар юзига эшикни мустаҳкам ёпишган. Лекин икки ё уч аср бўлдики, хуфялар ўзларига муносиб тушунчадаги одамлар қўли билан Исломнинг оппоқ юзини хоҳлаган равишларида булғашди ва булғашмоқда, афсус, афсус! Ислом тарихининг бирор бир даври ҳозиргидек дин номи билан қилинаётган ваҳшийликларга шоҳид бўлмаган. Тўғри, тарихда муваҳҳид ва қарматий тоифаларидан ҳам шунга ўхшаш ишлар содир бўлган. Лекин уларда ҳам ёшу қари, аёлу гўдакни фарқлаб ўтирмайдиган оммавий қирғин - ҳудкушлик амалиётларини топа олмаймиз.

Доктор Фатҳиддин Дарроз

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар
Ислом душманлари одамлар исломнинг чиройини кўриб қолишини ва у билан ҳаётини безашини хоҳлашмайди. Шу сабаб ислом қуёши порлагандан бери турли фитна ва қутқуларни қўзғашади. Рошид халифалар ва уларга эргашган фаросатли ҳокимлар бундайлар юзига эшикни мустаҳкам ёпишган. Лекин икки ё уч аср бўлдики, хуфялар ўзларига муносиб тушунчадаги одамлар қўли билан Исломнинг оппоқ юзини хоҳлаган равишларида булғашди ва булғашмоқда, афсус, афсус! Ислом тарихининг бирор бир даври ҳозиргидек дин номи билан қилинаётган ваҳшийликларга шоҳид бўлмаган. Тўғри, тарихда муваҳҳид ва қарматий тоифаларидан ҳам шунга ўхшаш ишлар содир бўлган. Лекин уларда ҳам ёшу қари, аёлу гўдакни фарқлаб ўтирмайдиган оммавий қирғин - ҳудкушлик амалиётларини топа олмаймиз.

Доктор Фатҳиддин Дарроз

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссаломни Фиръавнга юборган пайтда у қонхўр, золим ва Худолик даъвосидаги киши эди. Аллоҳ ўз пайғамбарини унга кароматлар, мўъжизалар ва гўзал даъват билан юборди. Ва Мусо ва иниси Ҳорунларга У: "Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса", деди. (Тоҳа сураси, 44-оят).
Аллоҳга чақиришдаги Қуръоний дарс мана шундайдир.

Доктор Мустафо Маҳмуд
https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Ҳар қандай иқтисодий лойиҳа муваффақиятида асосий қиймат - инсондир. Иқтисод банк таъсис этиш ёки завод қуришнинг ўзигина эмас. Балки ҳаммасидан олдин тараққиёт иродасини ҳаракатга келтирадиган лойиҳада ҳазрати инсонни қуриш ва ижтимоий кучларни қадоқлашдир.

Молик ибн Набий


https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Инсон умри ундан қандай ўғирланишини биласизми?
Эртани кутиб у бугунини унутади. То ажали етгунча шу ҳол давом этади. Қўли эса эзгу амалларсиз бўм-бўш қолаверади.

Ҳужжатул-ислом Абу Ҳомид Ғаззолий

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Ислом ҳақида гапириши жоиз бўлмаган айрим жоҳилларни кўрдим! Улар ўзлари билиб олган бир-икки ривоят билан жамиятни айблайдилар. Ваҳоланки бу хабарларга хос ҳолатлар ва уларнинг далолатларидан бирор нарсани тушунмайдилар.

Одамларга: "Аксар дўзах аҳли бойлардир", "Аксар дўзах аҳли аёллардир" дейдилар. Бу билан бой бўлиш гуноҳ, аёллик эса жиноят демоқчи бўладилар.

Бу жуда ҳунук тушунча ва ёмон хулосадир. Уммат бундайлардан халос бўладиган пайт келди. Бундайларга жим туриш ва тавба қилишни насиҳат берадиган замон келди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Исломий соҳада фаолият юргизиб, динлари ғалабаси учун ғайрат қилаётган, лекин қонларида қадим бошбошдоқлик ва бузғунчи жаҳолат вирусларини ташиётган одамлар ҳақида ўйлаб кўриб, уларнинг бир жойда депсиниб турганларини идрок қилдим.

Улар қадамларини турган жойидан узолган кунлари олдинга эмас, ортга қараб юрадилар. Аввалги хунук мағлубиятларимизга бунданам аламли ва шармандали мағлубиятларни қўшиб қўядилар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Мағлуб ғолибга унинг шиори, кийиниши, эътиқоди, ҳамда бошқа ҳолат ва одатларида эргашишга абадий кўнгил қўяди.

Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ

@Mirzohid_Domla
#Мутафаккирлар

Агар бир даражага эришгансан деб нафси амморанг қўймаётган, шайтонинг васваса қилаётган бўлса, пойафзалинг топтаётган тупроққа қара. Ана шу тупроқ сендан олдин ўтган подшолар, уларнинг тахтлари, шон-шараф ва асъасларининг чанг-ғуборидир.

Мустафо Маҳмуд

@Mirzohid_Domla