Бордонкул
193 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•Хатми қуръоннинг савоби.
•Хатми қуръон сўнгидан дуонинг қабул бўлиши
#ДУО #ЗИКР #ҚУРЪОН
©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
​​#ДУО

Эрта тонгдан Яратган Зотга шундай дуо қилинг:

« Эй Роббим, мен ўзимни ва яқинларимни Ўзингга топширдим. Турли бедаво ҳасталиклардан бизларни паноҳингда асра!
Бизларни оғир синовлар ила синамагин!
Аслида синовчи Зот Ўзингсан. Синов берганингда ҳам синовларингга сабрли бўлишимизни ҳам насиб қилгин!
Бизларга тоқатимиздан ортиғини бермагин!
Шу вақтгача Ўзинг бизни ризқлантириб, соғ-саломат қилиб келмоқдасан. Буёғига ҳам Ўзингга таваккул қиламиз. Бизларни бу бедаво ҳасталикдан паноҳингга ол Парвардигор!
Юртимиздан ушбу касалликни кўтаргин!
Биз Сенга, Сенинг ёрдамингга муҳтожмиз!
Барча нарса Ўзингнинг измингдадир. Сен нимани ҳоҳласанг ўша нарса бўлади. Бу касалликни биздан нари қил!
Ё Роббим Ўзингнинг раҳмон сифатинг ила бизларга раҳм қил!
Гуноҳларимизни мағфират қил! Тавбаларимизни, ибодатларимизни, дуоларимизни фазлинг ила, раҳматинг ила қабул қил!

"Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин"
(Фотиҳа сураси 4- оят).

МАЪНОСИ: "ЎЗИНГГАГИНА СИҒИНАМИЗ ВА ЎЗИНГДАН МАДАД СЎРАЙМИЗ"

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook |
Youtube|
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla
#дуо

ТАХОРАТДАН КЕЙИНГИ ТИК ТУРИБ ДУО

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Холамга бир отин тахоратдан кейинги дуо тик туриб ўқилади дебди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда дуо қилинади дегандан кейин ўтириб, туриб ва ётиб деган гапларни қўшишни ҳожати йўқ. Муҳим нарсаларни ўрганишга ҳаркат қилинглар. Валлоҳу аълам!

© «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

@mirzohid_domla
Уйқудаги босинқирашдан қутулиш

Устоз Муҳаммад Шокир домла.
#дуо
#босинқираш

🗯 УЙҚУДАГИ БОСИНҚИРАШДАН ҚУТИЛИШ ҲАҚИДА.

Aссалому алайкум ҳурматли Устоз ва опа сингиллар. Сизларга бир саволим бор. Ухлаётган одамни кўкрак қафасидан нимадир куч билан босади, нафас олишга қийналиб қолади, кейин, у нарса қўйиб юборади бу нимадан бўлиши мумкин? Ҳар доим уйқудан олдин Оятал курсийни уҳлаб қолгунимча айтардим. Бугун шунақа аҳволга тушиб қолдим. Яна қанақа дуолар ўқисам бўлади бунақа аҳволга тушмаслик учун.

🎙
УСТОЗ МУҲAММAД ШОКИР ДОМЛA

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

@Mirzohid_Domla
#дуо

🗯 ПИРЛАР МАДАД ҚИЛСИН ЁКИ ЙИГИТ ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН ДЕБ ДУО ҚИЛИШ

Ассалому алайкум! Баъзи одамлар ва ота-она фарзандини дуо қилаётганда, “пирлар мадад қилсин” ёки “йигит пирим қўлласин” каби шунга ўхшаш сўзлар билан дуо қилишади. Бу динимизда мумкинми?

Ва алайкум ассалом! Бундай дейиш мутлақо нотуғри ва катта гуноҳлардан, агар мададни айнан уларга нисбат берса ширк бўлади. Пайғамбардек зотлар Аллоҳнинг мададини сўраган бўлсалар “Қўлимдан ҳеч кимга манфаат ёки зарар етказиш келмайди” деб турган бўлсалар, тириклигида пешонасини саждадан кўтармасдан Аллоҳдан эҳтиёжларини сўраган муҳтож бандадан мадад сўраш ўта ахмоқлик ҳисобланади. Аллоҳ таоло "Жин" сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
«Эй Муҳаммад!

قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا۝

20. Сен: «Албатта, мен фақат ўз Роббимга илтижо қилурман ва Унга ҳеч кимни ширк келтирмасман», – деб айт.

قُلْ إِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ ضَرًّا وَلَا رَشَدًا۝

21. Сен: «Албатта, мен сизлар учун зарарга ҳам, фойдага ҳам молик эмасман», – деб айт.
Яъни «Сизларга зарар етказишга қодир эмасман ва шунингдек, фойда етказишга ҳам қодир эмасман. Чунки зарар етказувчи ҳам, фойда етказувчи ҳам фақат Аллоҳ таолонинг ягона Ўзи. Шундай экан, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига илтижо қилиш керак». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#дуо

🗯 ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ ДУОСИ

Ҳазрат! Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Қимматли вақтингизни олаётганим учун узр. Мен бир дуо эшитдим "Кимки ҳомиладор хотинининг қорнига қўлини қўйиб: "Бисмиллаҳил Аҳад Ас Сомадуллазий лам ялид ва лам юлад-Аллоҳумма инний саммайту ма фии ҳазал батни Муҳаммадин би исми Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам" деса, ўғил фарзанд кўради"-дейилибди. Ва буни айтган киши ҳадис дебди. Ҳазрат ҳақиқатда ҳам шу маънода ҳадис борми ёки бу уламоларнинг тажрибасими ёки умуман йўқ нарсами?

Бу гап бор. Тажриба қилганлар ҳам бор.

©
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
#дуо

🗯СУМАЛАК ВА ДУО

Ассалому алайкум! Хадемай Наврўзи айём байрами келиб қолади. Ёшликда кўп эшитганман шу Наврўзда пишган 7 хил сумалакни (яъни бошқа бошқа жойлардан келган) еб чин дилдан ният қилсанг албатта амалга ошади ва яна сумалак пишаётган қозонни кавлаб дардларингни айсанг ишларинг енгил бўлиб дардларинг арийди дейилган гапларни кўп эшитганман. Шу гаплар канчалик тўғри? Ўқишга киришга таергарлик кўряпман хар гал намоз ўқиганимда Худойимдан илмимни зиёда қилишини имтихонда ўзим биладиган осон саволлар тушишини сўрайман. Аллоҳим шуларни эшитиб мени қўллаб қувватлаб туриши учун мунтазам қайси дуони ўқисам бўлади?

Ва алайкум ассалом! Наврўзнинг ҳам сумалакни ковлаб
дуо қилишни ҳам Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мусулмонлар дуо ўқишга эмас Аллоҳдан сўрашга буюрилганлар. Тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган сўзлар билан сўрашда баракот бор. Лекин уни ўзини ўқиб қўявериш мақсад эмас.

عَنْ وَرَّادٍ مَوْلَى الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَتَبَ الْمُغِيرَةُ إِلَى مُعَاوِيَةَ إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ صَلَاتِهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла манеъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду», дер эканлар», деб хат ёзди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган иқобни қайтарувчи йўқ».
Кўпчилик кишилар ушбу набавий
дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар уни ёдлаб олсалар, яхши бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Аллоҳдан ўзга берадиган Зот йўқ. Аллоҳдан сўрашга сумалакни ҳеч қандай алоқаси йўқ. У гап сумалаксираб қолган кампирларни гапи. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#дуо

🗯 ФАРЗАНД КЎРИШ ДУОСИ

Aссалому алайкум Устоз бир дуо қилиб беринг сизни дуоингиз ўтади Иншааллаҳ. Аллоҳ бизга ҳам фарзанд берсин. Кўпдан бери кутмоқдамиз. Гуруҳдаги опа-сингиларим илтимос сизлар ҳам бир дуоларингизда эслаб ўтинглар.

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Фарзанд кўриш: Агар сиз эрингиз билан саждада қирқ марта (Нафл намоз саждасида)

رَبِّ لَا تَذَرۡنِى فَرۡدً۬ا وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡوَٲرِثِينَ

«Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деб
дуо қилсангиз, қудратли ва буюк бўлган Аллоҳ ўзининг фазли марҳамати билан фарзанд беришини умид қиламан. Чунки Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссалом сўраган ушбу дуоларидан кейин у кишининг тилакларини ижобат қилганини айтган.

"Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди.
Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳъёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб
дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар".
Анбиё сураси, 89-90.

Бу илмий тажрибадир.
Меърож кечаси Мусо алайҳиссалом ҳам пайғамбаримиз алайҳиссаломга:
"Мен сиздан олдин инсонларни синаб кўрдим", деганлар.

Мен кўп марта айтаман, мен ҳам буни ўзимда синаб бошимдан ўтказганман, тўрт йил кутдим, менга Аллоҳ фарзанд бермади. Саждаларда қирқ мартадан ушбу
дуони айтиб юрдим, кейин Аллоҳ азза ва жалла ўзининг фазлу карами ила покиза зурриёдлар берди.

Ё РОББАЛ АЛАМИЙН ФАРЗАНД ТАЛАБ БАРЧА МЎЪМИЙН ВА МЎЪМИНАЛАРИМИЗГА СОЛИҲ ВА СОЛИҲА СОҒЛОМ ФАРЗАНДЛАР, ЎҒЛИ ЙЎҚҚА ЎҒИЛЛАР, ҚИЗИ ЙЎҚҚА ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР АТО АЙЛАГИН. АМИЙН.

✍️
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА
#дуо
#нафл_намоз

🗯 ИСТИХОРА НАМОЗИ

«Истихора» сўзи луғатда «хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди ¬Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг «Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил» десин ва ҳожатини айтсин», дедилар»
Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، — عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، — فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ» деб, ҳожати айтилади.
Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт».

Дуодаги «мана шу иш», деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Кофирун сурасини, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқиса яхши.

📖 «Мўминнинг меърожи»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

@Mirzohid_Domla
#Дуо

Масжидга кирганда нима деб дуо қилинади?
«Aллоҳумма ифтаҳли абваба роҳматик», деб дуо қилинади. Маъноси: «Эй Aллоҳ, менга раҳматинг эшикларини очгин».

- Масжиддан чиққанда нима деб дуо қилинади?
«Aллоҳумма инни асъалука мин фазликал ъазим»
, деб дуо қилинади. Маъноси: «Эй Aллоҳ, албатта мен Сендан улуғ фазлингни талаб қиламан».

"Ибодати исломия"

https://t.me/Mirzohid_Domla
#дуо

🗯 ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАСИЛАСИ

عمر بن الخطاب رضى الله تعالى عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لما اقترف آدم الخطيئة قال يا رب أسألك بحق محمد لما غفرت لي فقال الله يا آدم وكيف عرفت محمدا ولم أخلقه قال يا رب لأنك لما خلقتني بيدك ونفخت في من روحك رفعت رأسي فرأيت على قوائم العرش مكتوبا لا إله إلا الله محمد رسول الله فعلمت أنك لم تضف إلى اسمك إلا أحب الخلق إليك فقال الله صدقت يا آدم إنه لأحب الخلق إلي ادعني بحقه فقد غفرت لك ولولا محمد ما خلقتك.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам алайҳис саломдан (суратан) хато иш содир бўлган эди. У зот:
"Эй Роббим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман",– деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Одам, Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам",– деди. У зот: "Эй Роббим, ядинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва Арш устунида "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ" деган ёзувни кўрдим. Бас, билдимки, Сен Ўзингнинг исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳуби. Унинг ҳаққи ила
дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим",– деди" (Мустадроки Ҳоким). Ушбу ривоят Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тавалудларидан олдин ҳам васила қилиш жоиз эканлигига далолат қилади.
Ушбу ҳадис борасида муҳаддислар орасида тортишув мавжуд. Баъзилар, уни заиф деса, баъзилар саҳиҳ деганлар. Ҳадисни қуйидаги ибора билан келтирилгани саҳиҳ эмас:
لو لاك لما خلقت الافلاك
“Агар сен бўлмаганингда фалакни яратмаган бўлар эдим”. Лекин шу маънодаги турли иборалар билан келган ҳадисларнинг саҳиҳлигини уламоларимиз исбот қилганлар. Аллома Субкий раҳматуллоҳи алайҳ “Шифоус сиқом” китобларида Одам алайҳиссаломнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоти муборакларини васила қилганликларини саҳиҳ деб айтган ва
لو لا محمد ما خلقت آدم ولو لاه ما خلقت الجنة والنار
(Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганида Одамни яратмаган бўлар эдим ва у бўлмаса, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган бўлар эдим) ҳадисини келтириб саҳиҳ деб айтган.
Имоми Роббоний “Мактубот” асарининг 44– мактубида
لو لاه لما خلق الله الخلق ولما اظهر الربوبية
(У бўлмаганида Аллоҳ таоло махлуқотларни яратмаган ва рубубиятни зоҳир қилмаган бўлар эди) деган ҳадис остида
لو لاه لما خلقت الدنيا ولو لاك لما خلقت الجنة
(У бўлмаганида дунёни яратмаган ва сен бўлмаганингда жаннатни яратмаган бўлар эдим)
,لو لاه لما خلقتك خطابا لآدم ولا خلقت سماء ولا ارضا
(Одам алайҳиссаломга хитоб қилиб, у бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим ва осмонни, ерни яратмаган бўлар эдим),
لو لا محمد ما خلقتك
(Муҳаммад бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим)
,لو لا محمد ما خلقت آدم ولو لاه ما خلقت الجنة والنار
(Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганида одамни яратмаган бўлар эдим ва у бўлмаса, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган бўлар эдим) ривоятларини келтирган.
Баъзилар Одам алайҳиссаломнинг васила қилганлиги ҳақида келган ҳадисни лағв ва ботил деб айтганлар. Агар улар имом Ҳокимнинг тасҳиҳ (саҳиҳлигини исбот қилганлик) ларидан хабардор бўлганларида бундай даъвони қилмас эдилар. Санаддаги ровийлардан бири Абдурроҳман ибн Зайднинг заифлиги туфайли ҳадисни бекорга чиқара олмас эдилар. Чунки ундаги заифлик ҳадисни ботилга чиқарадиган даражада эмас.
Аллома Субкий: “Ҳижрий еттинчи асргача ҳеч ким тавассулни ман қилишга журъат қилган эмас. Ҳатто баъзи муфассирлар Нуҳ ва Иброҳим алайҳиссаломларни васила қилганликларини ҳам айтиб ўтганлар”, – деган.

✍️
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@ imomiazamhanafiiy
//t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

https://t.me/Mirzohid_Domla
Audio
#дуо

🗯 ҚУРБОНЛИК ДУОСИ

Қурбонликни сўяётганда айтиладиган зикр ва дуолар борасида бир қанча ривоятлар ворид бўлган бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилардир:

وجهت وجهي للذي فطر السماوات والأرض حنيفا مسلما, اللهم منك ولك, بسم الله الله أكبر

Ўқилиши: “Важжаҳту важҳия лиллазий фаторос-самааваати ва-л-арзо ҳанийфан муслиман. Аллоҳумма минка ва лака, бисмиллаҳ Аллоҳу акбар”.

إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ.

Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.

🎙 УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА


https://t.me/Mirzohid_Domla