Бордонкул
193 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Коронавирус

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
391. Касал юқиши
Шайх Муҳаммад Содиқ
Касал юқиши ҳақида.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Коронавирус
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус #Поклик #Сабр #Видео #Маъруза
"КЎРСАТМАЛАРГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК" Хайруллоҳ домла Турматов Тошкент вилояти бош-имом хатиби
#Коронавирус Тошкент вилояти

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Тошкент вилояти

🔴“Қизил” ҳудуд

Чирчиқ шаҳар, Бекобод тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани,Пискент тумани,
Ўрта Чирчиқ тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани.

🟡“Сариқ” ҳудуд

Бекобод шаҳар, Янгийўл шаҳар, Оққўрғон тумани, Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани.

🟢“Яшил” ҳудуд

Олмалиқ шаҳар, Ангрен шаҳар, Оҳангарон шаҳар, Нурафшон шаҳар, Оҳангарон тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани.


Манба: @seo_agentligi
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/mirzohid_domla
Салавот айтишнинг фазилати

#коронавирус

Вабодан қутулишнинг гўзал бир чораси.

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларида бир китоб ёздилар. Унинг номи "Нашрут-тийби фий зикрин Набиййил Ҳабийби соллаллоҳу алайҳи васаллам"дир. Бу китоб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқларида ғарқ бўлиб ёзилгандир. Бундан маълум бўладики, унинг мусаннифи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда катта ошиқ эди. Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида бу китобни ёзаётган вақтларида Тҳана Бҳаванда вабо тарқалган эди. Китобни ёзган кунлари шаҳарчада бирор ўлим бўлмас эди ва ёзишдан тўхтаган кунлари бир неча ўлим бўлар эди.
Ҳазратга тинимсиз бундай хабарлар келавергач, у киши ҳар куни ёза бошладилар. Ҳар куни Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ва шаънларини ёза бошлаганларида, у ерда вабо буткул тугади. Шунга кўра, дуруди шариф (салавот)ни кўп айтишлик, балоларни даф бўлиши учун ҳам гўзал чорадир ва бир дуруди шарифга ўнта даража кўтарилади, ўнта яхшилик ёзилади ва ўнта гуноҳ авф қилинади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббат ҳақлари адо бўлади.

Ҳазрати Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар раҳматуллоҳи алайҳ.

"Одоби ишқи Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.

https://t.me/Mirzohid_Domla