Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида вилоят сектор раҳбарлари, автомобилларга газ қуйиш шохобчалари масъуллари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида табиий газ, электр энергияси таъминотини иқтисод қилиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Мулоқотда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газни иқтисод қилиш, ҳудудларга табиий газ етказиб беришни узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсуми даврида табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан фикр алмашдик.

Йиғилиш давомида мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида йирик истеъмолчи корхоналар ҳамда газ шохобчаларига етказиб берилиши режалаштирилган табиий газни 25-30 фоизгача иқтисод қилишни амалга ошириш юзасидан тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Қибрай туманида бўлганимизда ҳудуддаги "Имкон" номли имконияти чекланган болажонлар тарбия олаётган муассасага кириб ўтдик.

Бу ердаги шарт-шароитлар билан танишиб, болажонлар билан суҳбатлашиб билдикки, бундай муассасаларга ҳамиша эътибор ва ғамхўрлик зарур. Болажонларнинг орзу-умидлари, мақсад ва интилишлари ҳам ҳеч бир тенгдошиникидан кам эмас.

"Имкон" каби муассасалар ўз бағридаги болажонлар учун илк имконият ва парвоз майдонларига айланиши учун зарур бўлган ҳар қандай кўмакни беришга тайёрмиз.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Янгийўл шаҳрида ташкил этдик.

Қарийб 5 соат давом этган мулоқот ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари шунингдек, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш борасидаги амалий ишларимиз тизимли давом этмоқда.

Хусусан, бир неча кундан бери Оққўрғон туманидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот қилаяпмиз, муаммоларни ўрганяпмиз.

Жойларда кишини хурсанд қиладиган янгиликлар кўп, ўзига яраша  муаммолар ҳам етарли.
Бу одамлар билан суҳбатларда яққол сезилади.  Энг муҳими, уларнинг давлатимизга, ҳурматли Президентимизнинг халқчил сиёсатига ишончи юқори.

Ана шу ишончга путур етказмаслик, одамлар розилигига эришиш ҳар қандай даражадаги раҳбар фаолиятининг бош мезонига айланиши  бугуннинг муҳим талабидир.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

Янги йил байрами арафасида жойларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, "Меҳр дафтари"га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш каби хайрия тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида "Меҳр дафтари"га киритилган ўғил-қизлар учун ўқув қуроллари, қишки кийим-бош тўпламлари улашилди.

Суҳбатда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикрлар алмашди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда аҳолини электр энергияси, табиий газ билан таъминлашда юзага келган муаммоларга алоҳида тўхталдик.

Мазкур йиғилишга қадар, яқин 5 йил ичида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилдик йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидирдик.

Вилоятимизда давлат корхона ва ташкилотларининг тежамкор энергия манбаларига ўтказишни изчил давом эттириш юзасидан келгуси ишларни белгилаб олдик.

Зеро, мактаб ва боғчалар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотларга энергияни қуёш панеллари кўмагида етказиб бериш энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган энг мақбул саъй-ҳаракатлардан бири саналади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Бугун Чирчиқ шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашдик. Коммунал соҳа вакилларини жалб қилиб, электр энергияси таъминотидаги муаммоларни таҳлил қилдик.

Вилоят ташкилотларини жалб этган ҳолда Чирчиқда энергия таъминоти, йўлларни қордан тозалаш, умуман, аномал об-ҳаводан беталофат чиқиш бўйича иккита штаб ташкил қилдик.

Ҳурматли Чирчиқ шаҳри аҳолиси! Қуйида иккита штаб таркиби ва уларнинг қўл телефонлари илова қилинади. Бирон ноқонуний ҳолатга гувоҳ бўлсангиз ёки электр энергиясида сурункали узилиш бўлса, озиқ-овқат, иссиқ кийимларга зарурат сезсангиз, биз билан боғланишингизни илтимос қиламиз.

1. Чирчиқ шаҳри ҳудида ички йўлларни қордан тозалаш бўйича ишчи гуруҳ

☎️Ҳотам Қодиров,
Вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари
98 007 88 87

☎️Бахтиёр Нигманов,
Вилоят ИИББ ЙҲХБ бошлиғи
98 367 00 72

☎️Сирожиддин Назирханов,
Вилоят ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари
98 141 77 74

☎️Равшан Худойназаров,
Вилоят «Автойўл» бошқармаси раҳбари
98 700 97 01

☎️Суннатилла Турманов,
Вилоят «Автойўл» бошқармаси раҳбари ўринбосари
91 219 41 81

☎️Анвар Аденов,
Вилоят Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси бошлиғи
98 141 8085

☎️Сардор Убайдуллаев,
Вилоят уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғи
99 151 80 08

☎️Шамсиддин Маннопов,
Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари в.в.б
99 393 0708

☎️Дилмурод Жўрабоев,
Чирчиқ шаҳри «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» бўлими бошлиғи.
98 309 01 66

☎️Сардор Самадов,
Чирчиқ шаҳри Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи
91 770 15 93

☎️Азиз Исаев,
Чирчиқ шаҳри «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш» бошқармаси бошлиғи
90 037 95 71

2. Чирчиқ шаҳри ҳудудидаги юридик истеъмолчиларни тармоқдан узиш ва ноқонуний уланишларни бартараф қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби

☎️Фарруҳ Бобораҳимов,
Вилоят прокурорининг ўринбосари
99 404 86 76

☎️Зафар Шодиев,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
98 335 23 38

☎️Бекзод Менглиев,
МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринббосари
93 980 87 37

☎️Шерзод Шермуҳаммедов,
Вилоят ИИББ ҳудудий минтақаси раҳбари
99 401 79 99

☎️Мурод Ғуломов,
Вилоят электр тармоқлари корхона бошлиғи ўринбосари
93 555 47 87

☎️Аброр Йўлдошев,
«Ҳудудгаз» вилоят бошқармаси раҳбари ўринбосари
33 088 21 22

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Бугун Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлди

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳрида бўлди. Вилоят фаоллари иштирокидаги "Ҳокимлик соати" Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида, видеоселектор шаклида ўтказилди. Шундан сўнг Зойир Мирзаев ҳудуддаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлиб, ишга туширилиши кутилаётган қувватлар билан танишди.

Хусусан, дастлаб “Бирлик” маҳалласида жойлашган полимер қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ""Silk plast quality” ва "Ideal Plast Manufactory" корхонасида ишлаб чиқариш занжири билан танишилди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, вилоятимиз раҳбари бойитилган омухта ем ишлаб чиқариладиган "Agro Sammix", металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Оҳангарон темир қувурлари" ва "Dal heavy industries" қўшма корхоналарида бўлиб, заводларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Ўрганишлар давомида Зойир Мирзаев ички бозорга сифатли, арзон нархларда телевизор етказиб бераётган "Quality device" қўшма корхонасида ҳам бўлиб, тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди.

Мулоқот жараёнида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида ҳокимлик ваколатларига кирадиган йўналишларда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида сўз борди.

Зойир Мирзаев саноат ҳудудини ободонлаштиришга эътибор қаратди ва бу бўйича вилоят, шаҳар мутасаддиларига топшириқ берди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM