Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.8K subscribers
13.7K photos
2K videos
12 files
6.04K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Бугун, 30 май куни Тошкент шаҳридаги "Темирйўлчилар" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг ўринбосари Хайитбай Омонов, “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув директори ўринбосари Боходир Мирусманов ва Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи Равшанбек Худойназаровлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида транспорт соҳасида фаолият юритувчи ишчи ходимлар ва фуқаролар ўз мурожаатлари билан мутасаддиларга юзланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида 130 нафардан ортиқ ишчи ходимлар ҳамда фуқаролар иштирок этиб, 49 нафаридан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Айтиш жоизки, мазкур сайёр қабулда аҳоли ва соҳа вакиллари ҳаёти ҳамда уларнинг иш фаолиятида учраётган муаммолар ўрганилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилиб, 17 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 25 тасининг ижроси назоратга олинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва Фарғона вилояти фаолларига ҳамдардлик йўллади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқанд шаҳрида йўлларни реконструкция қилиш жараёни


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Тайинлов

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ашуров Акобир Самижонович 2022 йил 30 май кунидан бошлаб вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Акобир Самижонович 1986 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида фаолият олиб борган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
1 июндан бошлаб паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм “револьвер” кредит ажратилиши айтилди.
Чорвачилик учун озуқа етиштириш, чорва хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига ветеринария хизмати кўрсатиш кўламини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения продовольственной продукцией.
Определено, что с 1 июня птицеводческим хозяйствам будет выделено 400 миллиардов сумов револьверных кредитов.
Подчеркнута важность расширения заготовки корма для животноводства, ветеринарного обслуживания животноводческих и домашних хозяйств.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларида ишлаш ҳуқуқини олиш учун тендер ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер жорий йилнинг 2 июль санасида бўлиб ўтади.

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда тендерга қўйилган лотлар:

ВШ–715-сонли “Бухоро – Самарқанд” икки томондан;
ВШ–1170-сонли “Бухоро – Термиз” икки томондан;
ВШ–1171-сонли “Бухоро – Хива” икки томондан.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram|
Ҳайдовчиларнинг фарзандлари учун байрам экскурсияси ташкил этилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг “4-Автобус саройи” филиалида автобус ҳайдовчиларининг фарзандлари учун байрам экскурсияси ташкил этилди.

Учрашувда соҳа жонкуярлари бўлмиш ҳайдовчилар ўзлари фаолият олиб борадиган автобус саройида ҳар кунлик иш жараёнини билан фарзандларини яқиндан таништирди. Янги, замонавий электробуснинг барча қулайликлари, уни бошқариш сирлари билан танишиш болажонлар учун айниқса, қизиқарли бўлди.

Акциядорлик жамияти томонидан болаларга ҳайдовчиларнинг махсус ишчи кийими (униформаси) ҳамда эсдалик совғалар тақдим этилди.

©️ Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_қатновлар

🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистондан Қозоғистон шаҳарларига амалга оширилаётган транспорт қатновлари тўғрисида батафсил маълумот

Қўшимча маълумотларни компанияларнинг расмий веб-сайтларидан олиш мумкин.

https://www.uzairways.com
https://railway.uz/uz/
www.avtovokzal24.uz

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |