Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.7K subscribers
14K photos
2.03K videos
13 files
6.13K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

“ALSTOM” компанияси шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним ҳамда “ALSTOM” компанияси вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз шаҳарларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда лойиҳалар муҳокама этилди.

“ALSTOM” компанияси вакиллари учрашув давомида шаҳарларда рельсли транспорт тизимини йўлга қўйиш, уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича амалга оширган лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган йиғилишида иштирок этди.
ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон етакчиси биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
Обсуждены вопросы дальнейшего развития взаимовыгодного сотрудничества и углубления интеграционных процессов на пространстве ЕАЭС, в том числе практического взаимодействия в сферах экономики, торговли, промышленности, транспорта и других направлениях.
Лидер Узбекистана обозначил наиболее актуальные задачи, требующие совместных решений.

#Mirziyoyev #sammit #YeOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from navruz bot
​​#Ҳуқуқий_тарғибот

Бугун, 27 май куни Тошкент шаҳар транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида бошқарма мутахассислари томонидан “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (738-сон, 06.12.2021 й.) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича ишлаб чиқилган электрон ахборот тизимидан фойдаланиш, тизим орқали тендер таклифларини йўллаш бўйича батафсил маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича барча ҳудудлардан йўналишлар ушбу электрон ахборот тизимига жойлаштирилиб, алоҳида лотларга бўлинган ҳолда тендерга чиқарилмоқда.

Тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

https://e-tender.uztrans.uz/

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Транспорт вазирлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутахассислари “Busworld Turkey 2022” халқаро кўргазмасида

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 25 май куни Туркиянинг Сакаря шаҳрида жойлашган “Otokar Otomotiv ve Savunma Sanayi A.S” холдинг компанияси заводига ташриф буюрди.

Ташриф давомида мутахассислар корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, тайёр маҳсулотлар автобус ва электробусларнинг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг техник имкониятлари билан яқиндан танишди.

26 май куни ишчи гуруҳ аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Busworld Turkey 2022” автобуслар халқаро кўргазмаси ишида иштирок этиб, ишлаб чиқарувчи ва дастурий таъминотчилар билан шаҳар автобус йўналишларида хизмат кўрсатишда замонавий технологиялар ва эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва ишлаб чиқиш юзасидан музокаралар ўтказди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Afrosiyob» тезюрар поездларига техник хизмат кўрсатиш маркази фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат транспорт университетида “Логистика соҳасида аёллар” номли давра суҳбати бўлиб ўтди


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Президент принял участие в онлайн-саммите Евразийского экономического союза


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
“Afrosiyob” elektropoyezdining to‘xtab qolishiga sharh

Bugun, 2022-yil 30-may kuni, soat 17:40 da Samarqand - Toshkent yo‘nalishida harakatlanayotgan “Afrosiyob” yuqori tezlikda harakatlanayotgan poyezdi Jizzax - Zarbdor peregonida to‘xtab qoldi. Ushbu holatga sabab bort tizimidagi nosozlik sabab yuz berdi. Soat 18:30 da kamchiliklar bartaraf etilgach, yo‘lovchi poyezdi o'z harakatni davom ettirdi.

Yo'lovchilardan uzr so'rab, to'g'ri tushunishlarini so'rab qolamiz.

Axborot-tahliliy media markazi

--------------------------

Комментарий по поводу остановки электропоезда "Afrosiyob"

Сегодня, 30 мая 2022 года, высокоскоростной поезд "Afrosiyob" сообщением Самарканд - Ташкент в 17:40 остановился на перегоне Джизак - Зарбдар. Причиной остановки явилось сбой системы поезда. После устранения замечаний в 18:30 пассажирский состав продолжил движение.

Приносим извинения и надеемся на понимание.

Информационно-аналитический медиа центр

https://t.me/xabardor_uz_official/15763
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

🚍 Навоий вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, ҳудудларда жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

2022 йил давомида вилоят транспорт бошқармаси томонидан 7 та янги йўналиш очиш, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан 30 та автобус ва 12 та микроавтобуслар сотиб олиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |