#Халқаро_ҳамкорлик
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирларининг 6-йиғилиши якунлари бўйича икки муҳим ҳужжат келишилди.
Булар, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган "Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим" ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирилиги томонидан ишлаб чиқилган "Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик Дастури".
Мазкур ҳужжатлар туркий давлатлар ҳудудидан ўтувчи транспорт йўлакларини тизимлаштириш, уларнинг ҳудудида транспорт ҳаракатини кўпайтиришга кўмаклашиш, транспорт йўлакларининг жозибадорлигини ошириш, мамлакатлар транспорт инфратузилмасининг илғор ривожланишини рағбатлантириш ишларини амалга оширишга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирларининг 6-йиғилиши доирасида "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ ҳамда Қозоғистоннинг Актау ва Курик портлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумга кўра томонлар халқаро мультимодал йўналишда юк ташувларини ривожлантириш, логистика хизматлари фойдаланувчилари учун юкларни контейнерларда ташишда қулай шарт-шароитлар яратиш, юк ташиш ҳажмини ошириш ва контейнер поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш борасида ҳамкорликни ривожлантиради.

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнига замонавий рақамли технологиялар ва IT ишланмаларининг кенг жорий этилиши транспорт операцияларини жадаллаштириш ва мамлакатлар ўртасида товар оқимини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу йўналишда 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлиги рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш тизими (E-permit) лойиҳасини ишга тушириш бўйича ҳаракатларни бошлаган эди.
Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирларининг 6-йиғилиши давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлиги ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш тизими (E-permit) лойиҳасининг тўлақонли фаолиятига старт берилди.

Бугун, 2 ноябрь куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “The Investor” нашри таҳририяти директори Леанардо Словински билан учрашди.
Учрашувда томонлар мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига хорижий инвесторларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама этишди.
Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Тошкент – Андижон, Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Батафсил

🇺🇿 🇱🇻 Латвия – Ўзбекистон: транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Бугун пойтахтимиздаги City Palace меҳмонхонасида Ўзбекистон – Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги ишбилармонлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда икки мамлакат ўртасида транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, автомобиль ва темир йўл ташувларида мавжуд имкониятлардан, хусусан, Латвия портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Тадбирда Рига, Вентспиль эркин порти, Лиепая ЭИЗ, “Latvijas Auto” Автмомобилда ташувчилар уюшмаси, Латвия темир йўллари, Extron, Man – Tess, WT Terminal, Riga Bulk Terminal, KS Terminal, Ventall Termināls, VK Tranzīts, Quinto Logistics, LDZ Cargo каби 20 дан ортиқ компаниялар раҳбарлари иштирок этишди.

Фуқаро авиацияси соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Корея аэрокосмик университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Бугун, 4 ноябрь куни транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Корея аэрокосмик университети ректори Ху Хи Ёнг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Корея аэрокосмик университети билан ҳамкорликда фуқаро авиацияси соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

7 ноябрь куни "Ўзавиация" агентлиги директори Тоҳир Назаров Корея аэрокосмик университети ректори Ху Хи Ёнг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Корея ва Ўзбекистон ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалари, KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари, шунингдек, Корея аэрокосмик университети ҳамда "Ўзавиация" агентлиги ўртасидаги мутахассислар малакасини ошириш ўқув дастурлари муҳокама қилинди.

Бугун, 14 ноябрь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Фуқаро авиацияси Халқаро ташкилоти Европа ва Шимолий Атлантика идораси (ICAO) минтақавий директори Николас Ролло билан учрашди.
Учрашувда томонлар парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги ICAO стандарти ва тавсияларини келгусида ҳам жорий этиш ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, республика фуқаро авиацияси фаолиятини такомиллаштириш ва барқарор ривожланиш талаблари мувофиқлигини таъминлаш масалаларини муҳокама этишди.

Бугун, 15 ноябрь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё инфраструктураси бўйича минтақавий директори Чарльз Кормье бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар Жаҳон банки кўмагида мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Жаҳон банки иштирокида темир йўл ва ҳаво транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, шунингдек, транспорт ва йўл инфратузилмаси соҳасида ДХШ асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Транспорт тизимини ривожлантиришда Латвия тажрибаси ўрганилмоқда
Бугун Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт соҳасидаги муносабатлар тобора чуқурлашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий транспорт бошқармалари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Латвия Республикасида бўлиб турибти.
Ҳудудларда транспортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Хужанов бошчилигидаги делегация ишчи сафари давомида транспорт тизимини ривожлантиришда Латвия тажрибаси билан яқиндан танишмоқда.
23 ноябрь куни ишчи гуруҳ вакиллари Латвия транспорт вазирлиги давлат котиби Ульдис Рейманис билан учрашди. Учрашувда ҳудудларда шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, интеллектуал транспорт тизимларини маҳаллий шароитда қўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.