Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.8K subscribers
13.8K photos
2K videos
12 files
6.05K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

Бундан уч йил олдин IT парклар ташкил қилиб, уларга алоҳида солиқ режимини жорий этдик", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент мавзуни давом эттирди:

“Бунинг ҳисобига бугунги кунда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT компаниялари ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди.

Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда 15-ўринга кўтарилдик (68-ўриндан).

IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.

Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди".

Facebook|Instagram|Twitter
Учрашув чоғида Президентимиз эътиборни кучайтириб, ёшларимизга озгина шароит яратиб берилса, бу соҳани янада юқорироқ поғоналарга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирди.

“Бугунги мулоқотимизни ўтказиш учун "Astrum" академиясини бежизга танламадим.

Бу ерда юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаётгани, айниқса, ўқиш давомидаёқ даромад топаётгани қувонарли албатта.

Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз”, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда бу ерга келиб, барча шароит ва имкониятларни кўзи билан кўриб, ўз ҳудудида камида 1 тадан шундай IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
🚌 Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналишида автобус қатновлари қайта тикланмоқда

2022 йил 1 августдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.

Мазкур йўналишда “Yulduz-SX” хусусий корхонаси ўзининг “Yutong” русумли автобусларида қатновларни амалга оширади.

📅 Тошкент – Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни бажарилади. Ушбу йўналишда автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналишда чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган.

🛣 Новосибирск – Тошкент йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” IT aкадемиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва ёшлар билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил IT-академию «Astrum» и провёл встречу со специалистами сферы информационных технологий и молодежью.

#Mirziyoyev #uchrashuv #IT #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 🇦🇿 Ўзбекистон-Озарбайжон: Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ Бошқарув раиси ўринбосари Иқбал Али ўғли Ҳусейнов билан учрашди.

Учрашувда темир йўл транспорти соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Молия вазирлигининг Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси раҳбарининг ахбороти бўйича ёритилган материалларда 2021-2022 йилларда йўл хўжалиги лойиҳаларида амалга оширилган қуриш-таъмирлаш ишларини ўрганиш натижасига кўра 45 та ҳолатда 34 трлн 575 млрд сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфланган деб қайд этилганлиги ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ушбу материалларда йўл ишларини амалга ошириш учун 2021 йил ва 2022 йилнинг I ярим йиллигида Жамғарма томонидан жами 13,3 трлн сўм ажратилганлиги баён этилган бўлса-да, 34,5 трлн сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний сарфланган деб кўрсатилиши мантиқан нотўғри.

Қўмитанинг матбуот хизмати томонидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг айрим сайтлардаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилиб, "34,5 трлн сўм" жумласи "34,5 млрд сўм" жумласига ўзгартирилди.

Ўз навбатида, ушбу 34,5 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг самарсиз ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилиб, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясидан маълумотлар олинди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, 34,5 млрд сўмдан 12,1 млрд сўм (36%) қисми республика йўл хўжалиги тизимига тааллуқли бўлмаган корхоналар ва объектларга тегишлидир.

Қолган 22,4 млрд сўм маблағнинг 15,8 млрд сўм (71%) қисми ўз тасдиғини топмади.

Қолган 6,6 млрд сўм миқдоридаги йўл ишларини бажариш билан боғлиқ аниқланган камчиликлар текширув жараёнида тўлиқ бартараф этилган ҳамда тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аниқланган камчиликлар орасида Жамғарма маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Автомобиль йўллари қўмитаси сўз эркинлиги бўйича Конституциявий ҳуқуқларни ҳурмат қилган ҳолда барча оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролар учун очиқлигини ҳамда соҳага оид барча саволларга жавоб беришга тайёрлигини яна бир бор маълум қилади.


Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ Бошқарув раиси ўринбосари Иқбал Али ўғли Ҳусейнов билан учрашди.

Учрашувда темир йўл ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати муҳокама этилиб, икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берилди.

Шунингдек, томонлар “Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа” халқаро мультимодал йўналишини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |