Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.1K photos
2.16K videos
13 files
6.5K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
🚅 “Afrosiyob”поездлари ҳаракатини онлайн тарзда кўриш, кузатиш, мониторинг қилиш имконияти яратилди

🛤 “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни онлайн тарзда GPS орқали қайси бекатдан соат неччида ҳаракатланганлиги ва якуний бекатга соат неччида етиб борганлигини кўриб, кузатиб, мониторинг қилиб бориш имконияти яратилди.

📍Бу жараёнларни chipta.railway.uz сайти орқали кузатиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по актуальным задачам в хлопководстве.

#Mirziyoyev #yigilish #paxtachilik #hosil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК томонидан битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича саралаш танлови бўлиб ўтади

✈️ «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК Дирекциясида жорий йилнинг 10-12 август кунлари «Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш» мутахассислиги бўйича таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш юзасидан навбатдаги саралаш танлови ўтказилади.

Танловда 19 ёшдан кичик бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган, ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила оладиган, "Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш" йўналиши бўйича олий маълумот эга мутахассислар иштирок эта оладилар.

📆 Номзодларни рўйхатга олиш жараёнининг I босқичи 2022 йил 10 август куни соат 09:00 дан 16:30 гача бўлиб ўтади.

☎️ Мурожаат учун: +998 78 140-27-08


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон – Афғонистон: Термиздаги Олий ва ўрта махсус таълим маркази ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талаба ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Пойтахтимизда ўтказилган "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш" Тошкент халқаро конференцияси доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Ҳасилов, шунингдек, Афғонистон темир йўллари бош директори Бахт Ул-Рахмон Шарофат ҳамда унинг техник масалалар бўйича ўринбосари Седдики Абдул Бари иштирокида афғонистонлик талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартиби кўриб чиқилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета Китайской Народной Республики, министра иностранных дел Ван И, прибывшего в нашу страну для участия в мероприятиях Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.
В ходе встречи обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений всестороннего стратегического партнерства, расширения многопланового сотрудничества между двумя странами.
Состоялся обмен мнениями по перспективам углубления регионального взаимодействия, рассмотрена повестка предстоящего саммита ШОС.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қамчиқ давонида янги йўл тармоғини қайтадан қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–111-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миракбар Икромов иштирокида ташкил этилган брифингда батафсил маълумот берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегацияларининг раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин и ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги "Astrum" IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашади. Учрашувда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит IT-академию "Astrum" в Юкоричирчикском районе и встретится со специалистами информационных технологий, молодыми программистами, руководителями и работниками компаний в области IT и коммуникаций. Состоится обмен мнениями о текущем положении дел в отечественном IT-секторе и приоритетным задачам дальнейшего развития отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
#Психологик_тренинг

Оила мустаҳкамлиги – жамият мустаҳкамлигини таъминлайди

Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир.

Ҳар бир инсон оила муҳитида камолга етар экан, оиланинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги ва фаровонлиги жамият тараққиётининг энг асосий шартларидандир.

Оилалардаги ҳамжиҳатликни таъминлаш, бу борада аёлларга психологик кўмак бериш мақсадида Транспорт вазирлиги марказий аппаратида хотин-қизлар учун мўлжалланган “Оила анатомияси” мавзусида психологик тренинг бўлиб ўтди.

Унда юқори малакали психолог Дурдона Акбарходжаева ўзининг махсус муаллифлик дастури билан иштирок этди.

Тадбирда оилавий турмушдаги инқирозларни енгиш, ҳар бир оилада тотувлик ҳукм суриши учун қандай йўл тутиш, болаларнинг кичик ва катта ёшдаги инқирозлари каби масалалар муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |