МЕЗОН.УЗ
211 subscribers
786 photos
568 videos
9 files
2.78K links
Ӯзбекистoн мусулмонлари идораси
Қизириқ тумани "Мулло Остонақул" жомеъ масжиди расмий телеграм канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🕊
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕊

https://t.me/Mezon_uz
​​ДОНИШМАНДЛАР ТАВСИЯ ҚИЛГАН ЕТТИ СИР

1️⃣ Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса –узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз
ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

2️⃣ Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса бу қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни
тортиб олади.

3️⃣ Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз, қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.

4️⃣ Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.

5️⃣ Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини
бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига
уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.

6️⃣ Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг:
оилангиздаги муаммолар ҳақида
қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

7️⃣ Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам кабидир.

https://t.me/Mezon_uz
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади.  Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади»

Бухорий ва Муслим  ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)


https://t.me/Mezon_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#salavot #sunnat #musibat
📿 МУСИБАТЛАРИНГИЗНИ КЕТКАЗУВЧИ САЛАВОТНИ БИЛАСИЗМИ?

#talabalar_ijodidan
🎙Асланқулов Аброрбек Алижон ўғли

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1447 ҳ.й 
Жумадул соний ойининг  24-куни

15-Декабр  2025- милодий  Душанба   куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

БОМДОД     BOMDOD     07:00

Пешин        PESHIN         13:00

Аср               ASR.            15:30

Шом            SHOM.        17:25

Хуфтон       XUFTON      19:00

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)    

https://t.me/Mezon_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаққа таянган киши, қанчалик ёлғиз бўлса ҳам, кучли бўла олади"

© Қисасул Анбиё китобидан

https://t.me/Mezon_uz
ТЎРТЛИКЛАР
(10-бўлак)

*   *   *
Эй инсон, хоҳ яхши, хоҳи ёмон бўл,
Сен мудом ожизу мазлум томон бўл.
Баъзан туққанинг ҳам қадрингга етмас,
Ўзингнинг бахтингга ўзинг омон бўл!..

*   *   *
Ҳаё қил малакдан, Ҳақдан, инсондан,
Омон чиқ то дунё деган зиндондан.
Агар уялмасанг, билганингни қил,
Ҳаё иймондандир, ҳаё иймондан!..

*   *   *
Ҳақиқат жарчиси ғамда, хундадир,
Бу дунё – сен бошинг қўйган кундадир!
Иймон даъво қилсанг, ҳаёга ёр бўл,
Ҳаё қайда бўлса, иймон ундадир!..

*   *   *
Эй дўст, бўлай десанг кулфатдан йироқ,
Ғофилдан йироқ бўл, ғафлатдан йироқ!
Аллоҳдан қўрқувдир ҳикматнинг боши,
Ҳақдан қўрқмаган зот – ҳикматдан йироқ!..

*   *   *
Жаҳонда жоҳилдан чин дўст чиқмади,
Тонгги уйқулардан ризқ-рўз чиқмади.
Неча йил оғзингни пойладим, эй дўст,
Тилингдан ҳикматли бир сўз чиқмади!..

*   *   *
Мангулик истасанг, тарки вужуд қил,
Бандага юкинма, Ҳаққа сужуд қил!
Аллоҳга яхши сўз юксалар фақат,
Ё яхши сўз сўзла, ёки сукут қил!..

*   *   *
Коинот ҳаёти, қут-мадори – сув,
Инсон пайдо бўлиш сабабкори – сув,
Ўткинчи дунёга алданма, эй жон,
Биз турган дунёнинг пойдевори – сув!..

2025

Мирзо КЕНЖАБЕК

https://t.me/Mezon_uz
#дуо_зикр

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ ОЧУВЧИ АМАЛ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхшилаб таҳорат қилиб, сўнг: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат тавваабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» де­са, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради».

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اَللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ, وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ

Ўқилиши: Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат тавваабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн.

Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».

https://t.me/Mezon_uz
САЛАВОТ АЙТИШ ХОСИЯТЛАРИ

– Мўмин киши севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтса, Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунган бўлади .
– салавот айтиш раҳмат, барака келтиради.
– салавот йўллаган банда ҳақига фаришталар истиғфор айтади.
– банданинг битта салавотига Аллоҳ таоло ўнта салавот айтади.
– бир марта салавот айтган банданинг мартабаси ўн поғона юқорилайди.
– бир марта салавот айтган бандага ўнта савоб ёзилади.
– салавот айтган банда дуоси қабул бўлади.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига мушарраф бўлади.
– салавот айтган банда гуноҳлари кечирилади.
– кўп салавот айтган банда ғам-андуҳлардан қутулади.
– қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин бўлади.
– ихлос билан салавот айтган одам садақа қилиш савобини олади.
– кўп салавот айтган бандага ўлимидан олдин жаннат башорати берилади.
– қиёмат куни даҳшатларидан саломат бўлади.
– салавот айтган банда унутган нарсасини эслайди.
– салавот мажлис каффоратидир.
– салавот фақирликни кетказади.
– салавот бандадан бахилликни аритади.
– салавот кишининг амалини, умрини, барча хайрли ишларини баракали қилади.
– салавот бандани жаннат сари бошлайди.
– банда нурини мукаммал қилади, пулсиротдан ўтишини осонлаштиради.
– салавот айтган банданинг суннатга рағбати ортади.
– салавот файз-барака келтиради.
– салавот бандани Аллоҳнинг раҳматига эриштиради...
Сўзимиз охирида, оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз!

©Зиёвуддин Раҳимнинг “Салавотлар” китобидан


https://t.me/Mezon_uz
Ақлли кишилар гоҳида аҳмоқлик қилиб қўйишади, аҳмоқлар эса доимо "ақллилик" қилишади -

Лев Толстой

https://t.me/Mezon_uz
КУН_ҲИКМАТИ

Садақа улашинг.

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

©Шайх Муҳаммад Арийфий

https://t.me/Mezon_uz
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1447 ҳ.й  Ражаб ойининг  01-куни

21-Декабр  2025- милодий  Якшанба   куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

БОМДОД     BOMDOD     07:00

Пешин        PESHIN        13:00

Аср               ASR.            15:30

Шом            SHOM.        17:25

Хуфтон       XUFTON      18:55

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)    

https://t.me/Mezon_uz
#Ғафлатда_қолманг
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ.

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Машҳур қавлга кўра,Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди:
ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси;
фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси”.
(Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар.
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади:
“Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим.
У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар.
(Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири:
“Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди.
Кимки ражаб ойида экин экмаса,
шаъбон ойида уни суғормаса,
рамазон ойида қандай ҳосил олади?”,-деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик,азизлар,вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz портали.

Р/С:
🔭 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1447 йил Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 21 декабрь якшанба кунига тўғри келмоқда.

https://t.me/Mezon_uz
•Ўлим келиб тўсатдан,
••Бир йигит барвақт ўлди.
•••Гуноҳлари кўп экан,
••••Қабри оташга тўлди.
•••••Йиллар ўтди орадан,
••••••Йигит қийноқда ётар.
•••••••Кўтарилмас азоблар,
••••••••Кундан-кун бўлар баттар.
•••••••Аммо, бир кун қабрга,
••••••Келди икки фаришта.
•••••Зулмат босган бу қабр,
••••Бирданига ЁРИШДИ.
•••Фаришталар дедилар.
••Битди қабр азоби
•Энди сизга бўлмагай.
••АЛЛОҲнинг ҳеч ғазаби,
•••Бу совғалар сиз учун,
••••Бўлсин сизга муборак.
•••••Бизларнинг келишимиз,
••••••Сизга ЖАННАТдан дарак!
•••••••Йигит деди: Малаклар,
••••••••Сизлар шошиб қолибсиз.
•••••••Лойиқмасман совғага,
••••••Сиз адашиб келибсиз.
•••••Орзуларим кўп эди,
••••Ўлиб кетдим армонда.
•••Лойиқмасман совғага,
••Қилманг мени шарманда.
•Ётавериб бир жойда,
••Кўникдим-ку САБРга.
•••Олиб бориб беринглар
••••Уни бошқа бировга.
•••••Фаришталар дедилар:
••••••Биз қилмаймиз ҳеч хато,
•••••••Бу совғалар сиз учун,
••••••••Сизга қилинган АТО.
•••••••Жон олувчи фаришта,
••••••Жонингизни олганди.
•••••Ўша пайт бешикда,
••••Фарзандингиз қолганди.
•••Инсонларга фарзандлар,
••Берилади омонат.
•Омонатга ҳиёнат
••Ўртамаса диёнат.
•••Аёлингиз тарбия,
••••Қилди ёлғиз болани.
•••••Фарзандингиз ўрганди
••••••Шу бугун БИСМИЛЛАҲни.
•••••••Қабрингизни тарк этар
••••••••Энди азоб-ғавғолар.
•••••••Диёнатли фарзанддан
••••••Келаверар совғалар.
•••••Яхши қолгин эй йигит,
••••Сўзимиз ростдир ишон.
•••Фаришталар кетдилар
••Қабр бўлди НУРАФШОН.
•Охиратни унутдик
••Дунёларга берилиб.
•САВОБ ишни ор билиб
••ГУНОҲ қилдик керилиб.
•••БИСМИЛЛАҲни ўрганиб
••••Шунча савоб бўлса гар.
•••••Қанча савоб бўларкан,
••••••ҚУРЪОН ўқисак агар.
•••••••ДУО қилинг азизлар,
••••••••Фарзандлар ОЛИМ бўлсин,
•••••••Улашинг бу мақолани,
••••••Бошқалар хам билишсин.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақига саловот айтинг!
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.

✔️ Улашинг |
https://t.me/Mezon_uz
​​Гул юзли таҳажжуд ўқувчилар

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Ибодатлар ичида ярим тунда ўқиладиган намоздан зўрини топа олмадим», дедилар.
«Нима учун таҳажжуд ўқийдиганларнинг юзи нурли, истараси иссиқ бўлади?» деб сўрашган эди, шундай дедилар: «Чунки улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қоладилар, шунда Раҳмон уларни Ўзининг нуридан баҳраманд қилади».

Изоҳ: Нафл ибодатлар орасида энг пухтаси, савоби энг кўпроғи таҳажжуддир, чунки унда риё қилиш қийин. Ярим кечаси туриб, Рабби билан холи қолиб таҳажжуд ўқишнинг самараси нафақат амал дафтарида, балки инсоннинг юзида ҳам акс этади, бундай зотларнинг юзлари нурли бўлиб қолади.

https://t.me/Mezon_uz
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🗓 🌙   1447 ҳ.й  Ражаб ойининг  04-куни

24-Декабр  2025- милодий  Чоршанба   куни тақвими⌚️

⬇️ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ ⬇️

БОМДОД     BOMDOD     07:00

Пешин        PESHIN         13:00

Аср               ASR.            15:40

Шом            SHOM.         17:30

Хуфтон       XUFTON      19:00

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси 103-оят)    

https://t.me/Mezon_uz
​​Китоб ўқиш хақида энг қизиқарли 5 та факт:

1️⃣ Таниқли, яхши ёзадиган муаллифларнинг китобини ўқиб чиқсангиз, чиройли гапиришга одатланасиз. 
✍️Ф. Вольтаире

2️⃣ Маданият – ўқилган китоблар сонида эмас, балки тушунганларнинг сонидан иборатдир.
✍️Фазил Искандер

3️⃣ Китоб ўқийдиган инсонлар телевизор томоша қилувчиларни бошқарадилар.
✍️Ф.Жанлис

4️⃣ Инсон қанча кўп китоб ўқиса, шунча камроқ тақлид қилади. 
✍️Жулес Ренард

5️⃣ Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқиганлар ва ўқиганларни тинглайдиганлар.
✍️Бернард Шоу

https://t.me/Mezon_uz
Тўрт илоҳий ваъда
1.
ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
«Менга дуо қилингиз, сизларга ижобат қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят).
2.
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ
«Мени ёд қилинглар ва Мен ҳам сизларни ёд қилурман» (Бақара сураси, 152-оят).
3.
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ
«Агар шукр қилсанглар, сизларга,  албатта, зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
4.
وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
«Улар истиғфор айтиб туришар экан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).

@jomeulahbob