Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
​​#Хотира

"Ислом Каримов қўрқмасдан ўз фикрини аниқ баён эта олиши ва қатъиятлилигини амалда кўрсата оларди"

Биринчи президент буюк инсон бўлган. Унинг давлат раҳбари сифатида узоқни кўра олиш қобилияти, ҳар қандай муаммо: катта бўладими ёки кичикми, барчасига бирдек ёндашуви ҳаммани лол қолдирган.

Ўзимни жуда ҳам омадли ва бахтли инсон, деб ҳисоблайман. Чунки 90-йилларда биринчи президентимизнинг хавфсизлигини таъминлаш каби масъулиятли иш менга топширилган. 1990 йил йил биз учун қийин кечган. Чунки cобиқ Иттифоқ учун ёруғ кунлар тугаб, сўнгги қуёш ботиши арафаси эди. Ҳар ҳафта Горбачёвнинг шахсан таклифи билан учрашув ўтказиларди. Мени ҳайратлантиргани шу бўлардики, биринчи президентимизнинг ўзига хос хатти-ҳаракатлари, бошқалар билан бир қаторда қўрқмасдан ўз фикрини аниқ баён эта олиши ва қатъиятлилигини амалда кўрсата оларди.

Ислом Каримов Россия Федерациясини собиқ президенти Борис Ельцин билан бўлган учрашувларнинг бирида ундан музокараларни тезроқ тугатишини сўраб, «мени халқим кутяпти», деган. Ельцин эса «халқ кутиб туради», дея жавоб қайтарган. Каримов эса «кимга қанақа», дея ўзининг фикрида қатъий қолган.

Ислом Абдуғаниевич эрта тонгдан ярим тунгача кўплаб ҳужжатларни тайёрлаб, кўздан кечирарди, дастур ва ташрифларни амалга оширарди, лойиҳалар устида бош қотирарди. Бошқаларга ҳам буларни ишониб топшириши ёки буйруқ бериши мумкин эди. Аммо у бундай қилмасди. Биринчи президентдаги кичик фазилатлар унинг қанчалик фидоий, халқпарвар ва меҳнатсевар эканлигини кўрсатиб турарди.

Жаҳонгир Абиров,
Ислом Каримовнинг биринчи хос соқчилари бошлиғи.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

Ислом Каримовнинг наманганлик ёшларга меҳри бўлакча эди

Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарарди. Наманган вилоятига ҳар галги ташрифи ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.

2011 йил, 30 сентябр. Наманган шаҳрида замонавий қиёфа касб этган “Ёшлар маркази” биноси. Ислом Каримов ўзининг ноёб иқтидори ва маҳорати, изланишлари билан тенгдошларига намуна бўлаётган вилоятнинг фаол ёшлари билан учрашиб, дилдан мулоқот қилди. Ўша тарихий учрашувда марҳум Президент назарига тушган ёшлар бугунги кунда жамиятда ўз ўринларини топиб, Ватанимиз юксалишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Батафсил сайтимизда ўқинг:
https://birinchi-prezident.uz/?p=1421
#Хотира

Ижтимоий-иқтисодий вазият мураккаб бўлган Қашқадарёга “сургун”

Ислом Абдуғаниевич жуда мураккаб вилоятга юборилган эди. Бутун Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий вазият осон эмасди, Қашқадарё вилоятида эса вазият анча мураккаблашган эди, чунки аввалги вилоят раҳбарияти халқнинг кўз онгида ўзи обрўсини туширган, у ерда партия раҳбарларига нисбатан ишонч умуман йўқ эди.

У Қашқадарёда қарийб уч йил ишлади. Унинг бош мақсади халқнинг ишончини қозониш, ҳокимиятга нисбатан муносабатини ўзгартириш, вилоятда ишларнинг аҳволини яхшилашдан иборат эди. Ва у буни уддалади. Қарийб 300 км йўллар, бозорлар, ижтимоий-маданий объектлар қурилди. Ҳозиргача вилоятда одамлар Ислом Каримов ишлаган кунларини мамнуният билан эслайдилар.

Суратда: Қашқадарё область партия комитетининг биринчи секретари Ислом Каримовнинг вилоят фаоллари билан учрашуви. Қашқадарё. 1988 йил.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Ўғлим шундай буюк инсон бўлишини ҳохлайман.

Жамила.
Москва. 2021 йил 30 январь.

https://t.me/Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

Ислом Каримов зилзила натижасида Ангрен яқинидаги Жигаристон қишлоғи ўпирилиш остида қолишини икки кун олдин билган эдими?

Батафсил:
http://birinchi-prezident.uz/?p=153
#Хотира

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар собиқ вазири Зокиржон Алматов Биринчи Президентимиз ҳақида ёд олди.

"Очиғи, мен шундай улуғ инсон, Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида ёнма-ён туриб, хамфикр бўлиб ишлаганимдан аввало Аллоҳга шукурлар қиламан.
Умуман, Ислом Абдуғаниевич ҳақида жуда ҳам кўп ёзилган ва умид қиламанки, ҳали жуда ҳам кўп ёзилади".

Батафсил: 👇👇👇
http://birinchi-prezident.uz/?p=565

@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Хотира

“Ислом Каримовни халқ билан кўришганда кўпроқ ҳимоя қилар эдик”

Ислом Каримовнинг биринчи хос соқчилари бошлиғи Жаҳонгир Абиров хотираларидан:

— Ислом Абдуғаниевични иккита сўз билан таърифлаб бўлмайди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Биринчи президент бўлиши – Ўзбек халқининг ютуғи. Нима учун? У жуда доно, ақлли одам эди. Талабчан ва ўта меҳнатсевар. У кечгача халқ учун ишларди. У ўзининг меҳнати ва сиёсати билан халқаро миқёсда ҳурмат қозонди. Шахсан Путин уни ҳурмат қилган. Путинни биласиз, у халқаро миқёсда қандай обрўга эга. Айтмоқчиманки, Путин Каримовдан кўп нарсаларни ўрганган. У бундан уялмаган.

Уни қачондан бери билсам, у ҳеч қачон таътилга чиқмаган. Ишга эрта келиб, кеч соат 10 да уйга қайтарди. Халқ билан кўришганда кўпроқ ҳимояламоқчи бўлардик, шунда у ҳаддан зиёд тартиб сақлаяпсан, дерди.

Мен "Ислом Абдуғаниевич, сизни халқ яхши кўради, худо кўрсатмасин, бирор гап бўлса, менинг ишим чатоқ бўлади. Ҳарбий прокурор олиб бориб қамайди. Мен ўз вазифамни бажаряпман. Топшириқ – топшириқ, мен сизга содиқман. Бошингиздан бир тола сочингиз тўкилишини ҳам хоҳламайман", дердим.

Биз билан бирга бўлинг 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

Ислом Каримов ёшлигида учувчи бўлишни орзу қилган ва мактабдаги авиамоделчилар тўгарагининг фаол аъзоси бўлган

— Ислом Каримов, болаларча содда, беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўъжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустаҳкам Останақулова.

Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳеч қачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини соғинмаганда, ўқувчилик йилларини эсламаганда, болаликдан қолган ширин хотираларни қўмсамаганда, бизнинг мактабга тез-тез келмас, болалар билан болаларча суҳбатлашмасди. Ислом Каримов болалигида учувчи бўлишни орзу қиларди.

Батафсил: 👇👇👇
https://birinchi-prezident.uz/?p=147
#Хотира

“Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ва бунга эришган инсон ҳисобланади”

«Ислом Каримов сиёсий раҳбар жиҳатидан ҳамиша ўз сўзида ҳамда позициясида турган.
Бу инсон билан кўп суҳбатлашган бўлсам-да, яхши биламан, дея олмайман. Ислом Каримов барчани масофада сақлаган. Ҳатто яқинларини ҳам. Шу боис унга нисбатан шахсий характеристика беришни истамаган бўлардим. Аммо у сиёсий раҳбар жиҳатидан ҳамиша ўз сўзида ҳамда позициясида турган.
Энг асосийси, Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ва бунга эришган инсон ҳисобланади. Ва айнан шу амали билан эътиборга тушган»

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Alter Ego» лойиҳаси муаллифи, журналист Кирилл Альтманга берган интервьюсидан парча

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

Ўртага чиқиш осонми?

«Телевидениедаги фаолиятим сабаб катта-кичик анчагина йиғинларда қатнашиб, кўплаб арбоблардан интервьюлар олганман. Шу жумладан раҳматли биринчи Президентимиздан ҳам. Шундай пайтлар гоҳо қизиқ воқеалар, гаплар ҳам бўлар эди.

2000 йилнинг февраль ойи. “Давр”да мухбир бўлиб ишлайман. Олий Мажлис сессиясини ёритишга борганмиз. Сессияда раҳматли биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳам қатнашдилар. Таомилга кўра олдин у киши гапирдилар, кейин бошқалар. Ўша пайтдаги катта амалдорлардан бири минбарда гапираётганди, Ислом Каримов уни тўсатдан саволга тутиб қолдилар. Бечора амалдор ўзини йўқотиб қўйиб, тайинли жавоб беролмайди, нуқул довдирайди».

Батафсил: https://birinchi-prezident.uz/?p=1142

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

Жаннатларда юринг, азиз Юртбошим

Элим деб, юртим деб, ёниб яшаган,
Эзгулик ҳиссини дилларга солган.
Тинчлик, барқарорлик йўлин ёритган,
Жаннатларда юринг, азиз Юртбошим.

Халқимнинг суянган тоғи эдингиз,
Аллоҳим юборган Ҳизр эдингиз.
Буюк аждодим тимсолидирсиз,
Руҳингиз шод бўлсин, азиз Юртбошим.

Халқингиз йиғлатиб, кўзин ёшлатиб,
Дилларни дахшатли қайғуга солиб.
Йўл олиб, шошилиб, оҳират томон,
Жаннатларда юринг, азиз Юртбошим.

Халқингиз йиғлар, қадди букилиб,
Юракда оғриқ, қалбларда титроқ.
Меҳрингизга ташна ўғил - қизингиз,
Руҳингиз шод бўлсин, азиз Юртбошим.

Муножатхон ШЕРМАТОВА,
Қувасой шаҳар 24-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси.

Биз билан бирга бўлинг 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Хотира

Регистон майдонидаги оилавий сурат тарихи

«Баҳорги таътил кунларида болалар билан ота-онамдан хабар олиш учун Тошкентга келган эдик. Наврўз байрами арафаси эди. Отам набираларини кўрганда ҳамиша ниҳоятда қувонар эдилар. Фарзандларим ҳам бобосини катта хурсандчилик ва қий-чув билан кутиб олишар ва остонаданоқ ўз ўйинларига чорлар эдилар.

Шундай дамларда отам «Болали уй бозор, боласиз уй мозор» мақолини такрорлар эдилар.
Кечки овқат пайтида отам Самарқандни набираларига кўрсатиш истаклари борлигини айтдилар ва биз эртаси куниёқ Самарқандга йўл олдик.

Бу жуда ҳам файзли сафар бўлди. Қадимги обидаларни бориб кўрдик, аждодларимиз руҳига ҳурмат бажо айлаб, улар дафн этилган маконларни зиёрат қилдик. Отам кучли хотира эгаси эдилар ва Самарқанд тарихига оид кўпгина қизиқарли воқеаларни бизларга сўзлаб бердилар.
Катта қизим Мариамга Регистон майдони тўғрисида батафсил гапириб берганлари, Тиллақори мадрасасининг гўзал безакларини ҳайратда томоша қилганимиз ҳали ҳам кўз олдимда.

Самарқандга қилган ушбу сафаримиздан икки йилдан сал ошиқ вақт ўтиб, айни шу майдон ва мадраса ёнида отам билан видолашиб, уларни мангу масканларига кузатдик»

Лола Каримова-Тиллаева,
2018 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

#Хотира

Шерали Жўраев Биринчи Президент Ислом Каримов ҳақида: “У кишининг жуда кўп хислатлари, фазилатларига гувоҳ бўлганман. Инсоннинг қандайлигини бир қарашда билардилар. Ҳамиша узоқни кўзлаб, ақл-заковат билан иш тутдилар. Жойлари жаннатда бўлсин”

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

#Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

“Биринчи президентнинг любимчиги бўлганман”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов Ислом Каримовнинг эътиборига тушгани ҳақида.

Қўшиқ: 👉🏼https://www.youtube.com/watch?v=D6gBiBwPPG0

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

«Ислом Абдуғаниевич билан бевосита кўп йиллар мулоқотда бўлдик, ишладик, вилоятда, шаҳарда раҳбар бўлдим. Ўрганадиган тарафлари жуда кўп эди. Сабаби, талабчанлик нуқтаи назаридан, берилган топшириққа муносабати, кадрларга баҳо бериш… Кўзингизга қараб алдаяптими, йўқми — билиб олар эди. Ва кейинги масала, гаплашиб, суҳбат қилганда, фалон лавозимдаги билан нимага бундай хатоликларга йўл қўйилди, нима учун бундай бўлди, мана шу жойнинг қаерида оқсоқлик бор, деган нарсани сўраши кўп бўлар эди».

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

«Ислом Абдуғаниевич Каримов атоқли шахс, доно ва зийрак давлат арбоби эди. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги кенг миқёсли қайта ўзгаришлар ҳамда туб ислоҳотлар, миллий маданиятнинг оёққа туриши ва тикланиши, халқаро ҳамжамиятда эришилган обрў ва ҳурмат, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган бошқа кўплаб ютуқлари унинг биринчи халқ сайлаган Президенти номи ва фаоллигига бевосита боғлиқ»

Рашид Алимов,
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби.
3 сентябрь 2016 йил.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Хотира

“Олтин медалимни Президентимизга туҳфа қилиб, у кишининг дуосини олмоқчи эдим. Афсуски, орзуим армон бўлиб қолди”

2016 йил якунида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Йилнинг энг яхши боксчиси» сифатида эътироф этилдим. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва АIВАнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда ана шу совринни қабул қилиб олдим.

Мени таништириш чоғида «…from Uzbekistan!», яъни «Ўзбекистондан!» дея баралла эълон қилишганида Биринчи Президентимизнинг биз ёшларга қарата айтган оташин хитобларини қалбимдан ҳис қилиб, фахрланиб кетдим.
Олтин медалимни Президентимизга туҳфа қилиб, у кишининг дуосини олмоқчи эдим. Афсуски, орзуим армон бўлиб қолди.

ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ,
«Ўзбекистон ифтихори» мукофоти соҳиби, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, боксер

Биз
билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил

#Хотира

«Биринчи Президентимиз Ислом Каримов миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг улуғ ҳомийси эди»

У кишининг ташаббуси билан «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ўтказиш анъана тусини олди, ўзбек мумтоз мусиқа санъати дурдоналаридан жаҳон аҳли баҳраманд бўлди.

Наврўз ва Мустақиллик байрамларини катта концертлар билан нишонлаш удумга кирди. Бу концертлар эса ҳар бир санъаткор учун ўзига хос ижодий мактабга айланди.

Назаримда, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятини мактаб, академик лицей ва коллежларда ўқитиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, Ислом Абдуғаниевич Ватанимиз тарихидаги улуғ зотлардан биридир.

Биз санъаткорларнинг кўз ўнгимизда у кишининг истарали сиймоси ва меҳрибон нигоҳи ҳамиша сақланиб қолади.

МУНОЖОТ ЙЎЛЧИЕВА,
Ўзбекистон халқ артисти

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

1999 йилнинг 22 декабри. Ҳукумат мажлисларидан бирида 90 ёшга яқинлашган отахон оташин нутқ сўзлади:

“Мен 63 йил ўқитувчилик қилдим, орадан 45 йил ўтиб, ўқувчиларим, яъни сизнинг синфдошларингизнинг умумий тушган суратини тақдим этаман”.

У шундай деб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўзи билан олиб келган фотожамланмани тақдим этди. Бутун зални қарсак, олқиш овози тутди.
Бу Ислом Каримовни ўқитган, унга ҳарф танитган, илм йўлида қўлини тутган устози эди...

@Mening_Birinchi_Prezidentim