Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
31 август (1991 йил)
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун

1989 йил 13 сентябрь – Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун. Ўзбекистон Республикасида бадиий ижод соҳасидаги энг олий мукофот. Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар xазинасини бойитган адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун асарлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар 3 йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида берилади.

Суратда: Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Алишер Навоий ҳайкали очилиш маросимида.
Баку шаҳри. Озарбайжон. 12.09.2008 йил

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Forwarded from Islam Karimov
#кун_тарихи
2007 йил 23 декабрь куни Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этди.
-
#в_этот_день
23 декабря 2007 года Ислам Каримов принял участие в выборах Президента Республики Узбекистан.

islam_karimov_museum
#Кун_тарихи

2003 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Испан ҳамда ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида самарали ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Испания Қироли Хуан Карлос I ҳамда Испан ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ишига катта ҳисса қўшгани, илмий, ижтимоий ва хайрия фаолиятидаги улкан хизматлари учун Испания Қироличаси София де Бурбон и Гресиа Зоти Олиялари «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотландилар.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

Бугун 25 йил аввал Хуан Антонио Самаранч Ислом Каримовга олимпия орденини топширди.

Халқаро олимпия қўмитасининг президенти Хуан Антонио Самаранч Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга олимпия ҳаракати ва олимпизмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Халқаро олимпия қўмитасининг олтин орденини топширди.

Лозанна, Швейцария. 1996 йил февраль.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

1999 -йил 16 - феврал воқеалари

Тошкент шаҳрининг бир неча жойлари, шулар қаторида Мустақиллик майдони, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий банк бинолари ёнида содир бўлган террорчилик хуружлар натижасида, 16 та инсон ҳаётдан кўз юмган ҳамда 100 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Биз билан бирга бўлинг 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

“Табаррук Марғилон диёрида дунёга келиб камол топган алломалар миллий салоҳиятимиз, миллий тафаккуримиз қудратини намоён этадиган ўлмас асарлар яратгани ҳам бу заминнинг илоҳий ҳосиятидан далолат беради. Ҳеч шубҳасиз, бундай беназир зотлар, аввало, Аллоҳнинг назари тушган, унинг ўзи азиз қилган муқаддас жойдангина етишиб чиқади, десам ўйлайманки, сизлар бу фикрга қўшиласиз”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган танатанали маросимда сўзлаган нутқидан
Марғилон. 2007 йил.

Суратда: Президент Ислом Каримов марғилонликлар билан учрашмоқда

Марғилонликларга улашинг 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

31 август (1991 йил)
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#инфографика

Қизиқ статистика

«Телеграм» хизмати "Менинг биринчи Президентим" каналининг 2021 йилги статистикасини маълум қилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган "Менинг Биринчи Президентим" телеграм каналида йил давомида 484 та материал жойланган. Шунингдек, жами кўришлар сони 921 737 тани ташкил этган.

🔹Ҳар куни эълон қилинадиган постлар ўртача 2 000 марта кўрилган.

🔹Каналдаги энг кўп мана бу 👉🏼пост (20 947) ўқилган.

Барчага раҳмат! Биз билан бирга бўлинг! 😊
#Кун_тарихи

1993 йил 24 июнь, Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан «Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Фармонда шундай дейилган,
Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг давлат истиқлол ғояларини тарғиб этиш, янги демократик жамият қуришда, аҳолини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматларини эътироф қилган ҳолда, шунингдек журналистлар жамоалари, адиблар, олимлар ва кенг жамоатчиликнинг кўплаб таклифларини инобатга олиб:
1. Республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритилсин.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун

1989 йил 13 сентябрь – Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун. Ўзбекистон Республикасида бадиий ижод соҳасидаги энг олий мукофот. Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар xазинасини бойитган адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун асарлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар 3 йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида берилади.

Суратда: Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Алишер Навоий ҳайкали очилиш маросимида.
Баку шаҳри. Озарбайжон. 12.09.2008 йил

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

1992 йил декабр ойида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга Қоҳирада жойлашган дунёнинг энг нуфузли ислом ўқув масканларидан бири бўлмиш Ал-Азҳар университетининг фахрий профессори унвони берилди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

2007 йил 23 декабрь куни Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

Илк президентлик сайлови

1991 йил 29 декабрь куни илк бор Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловлари ва Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги масаласи бўйича референдум бўлиб ўтди.

Сайлов натижаларига кўра, Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. Референдумда қатнашганларнинг 98.2 фоизи Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини маъқуллаймиз, деб овоз берган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

2000 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтган.

Фидокорлар миллий демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Ислом Каримов учун 11 миллион 147 минг 621 сайловчи ёки сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз берган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

Бугун 27 йил аввал Хуан Антонио Самаранч Ислом Каримовга олимпия орденини топширди.

Халқаро олимпия қўмитасининг президенти Хуан Антонио Самаранч Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга олимпия ҳаракати ва олимпизмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Халқаро олимпия қўмитасининг олтин орденини топширди.

Лозанна, Швейцария. 1996 йил 6 февраль.

https://t.me/Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихи

Мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 март куни БМТ аъзолигига қабул қилинди.

Шу билан бирга халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан кўп томонлама алоқаларни ўрнатди.

Илк бор марҳум Ислом Каримов 1993 йил Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳда нутқ сўзлаганди. Унда мамлакат собиқ президенти Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш таклифини илгари сурган.

Бунинг амалий натижаси ўлароқ, 2009 йил 20 мартда "Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисида"ги шартнома кучга кирди.

Айнан ушбу ташаббус кейинчалик Монтерей халқаро тадқиқотлар институти ҳузуридаги ядро қуроли тарқалишининг олдини олиш масалаларини ўрганиш маркази эксперти Тижей Боуз томонидан алоҳида таъкидланиб, ўз вақтида билдирилган оқилона ташаббус, дея баҳоланган.