Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
575 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
“Маълумки, бу дунёда ҳар қайси миллатнинг ўз афсонавий қаҳрамонлари, ўзи севиб ардоқлайдиган паҳлавонлари бўлади. Халқимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд илоҳий қудратга муносиб бўлмоққа интилиб, ўз ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, жасурлик руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл паҳлавонлар этиб тарбиялаб келган.” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
«Аёлни улуғламоқ – Ватанни, ҳаётни улуғламоқ деганидир» — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Тарихий_сурат

Курашчи сўзининг устидан чиқди

Ўзбекистон заминида мард ва жасур полвонлар ҳамиша эъзозланади. 2008 йил Пекинда иккинчи олимпияда олтин медалини қўлга киритган Артур Таймазов Лондондан ҳам юксак мукофот билан қайтишга ваъда берган эди. Курашчи сўзининг устидан чиқди. Ватанга ғалаба билан қайтган спортчи “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб турган ҳолати акс этган олтин ҳайкалча билан мукофотланди. Спортчиларимиз мукофотларни асосий мухлис – мамлакат Президенти қўлидан қабул қилиб олди.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Тарихий_сурат

Ватан ҳимоячилари ишончли қўлларда

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Forwarded from Islam Karimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Президент Каримов билан учрашуви ҳақида.
-
Узбекистанский боксер Баходир Жалолов о встрече с Президентом Каримовым.

islam _karimov_museum
“Фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш - таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим”— Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Тарихий_сурат

Президент билан дийдор кўришишга нима етсин?!

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Ёшлар бизнинг таянчимиз, эртанги кундан умидимиз, эзгу ишларимизнинг давомчиларидир” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Азиз ва қадрли муштарийлар!
Хотира саҳифамизда қайси ёзувда ўқиш сизлар учун қулай?
Anonymous Poll
36%
Кирилча яхши
20%
Лотинча ёзув қулай
44%
Менга барибир, иккала ёзувда ҳам ўқийоламан
«Инсоннинг бошига дард тушганида биринчилар қаторида ёрдамга келадиган олижаноб касб эгалари бўлмиш шифокорнинг оғир, ва мураккаб ва масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий нуқтаи назардан рағбатлантириш лозим» — Ислом Каримов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами сифатида кенг нишонланади.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”— Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Хотира

Ислом Каримов ишлаган хонадан эксклюзив видеорепортаж

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1997 йилдан 2004 йилгача Олий Мажлис биносида жойлашган хонада фаолият юритганидан хабарингиз борми?

Айни вақтда эса ушбу хонадан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов фойдаланмоқда. Хона аввал бошданоқ қандай таъмирланган, жиҳозлар қандай жойлаштирилган бўлса, ҳамон шундайлигича турибди.

“Бу ерда 1997 йилдан 2004 йилгача Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Aбдуғаниевич Каримов ўтирган. Икки палатали парламент бўлгандан кейин бу хонага деярли кирмаганлар. Бир палатали парламент бўлган пайтларда, шу хонага келиб, ишлаганлар. Икки палатали парламент даврида фақатгина қўшма мажлисларда келиб, кирсалар ҳам қўл чайишга кирган бўлишлари мумкин.

Лекин мен бу ерда ҳеч нарсани ўзгартирмадим. Бу ерда 1997 йилдаги услуб қолган. Ўзига хос тарихий хона бу.
Бу бинога 1997 йилда кўчганмиз. Ўшанда Ислом Абдуғаниевич шу хонада ўтирганлар.

1997 йилдан 2004 йилгача ҳар уч 3 ой 4 ойда келиб турардилар. Пастки қаватда бирга тушлик қилардик. Кейин шу ерга чиқардик. Қоғозлари шу ерда турарди, шу ерда қўл чаярдилар. Мен ҳалигача ҳеч нарсани ўзгартирмаганман. Фақат китобларимни олиб келдим.

Мен Ислом Aбдуғаниевич билан 1989 йил июндаги Фарғона воқеалари бўлгандан бери ишлаганман”, дейди Акмал Саидов ушбу хона ҳақида гапираркан.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Тарихий_сурат

Президент болаларга дастҳат улашмоқда

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган

«Минг йиллар мобайнида марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган марказ бўлиб келди. Этник сабр-тоқат, бағрикенглик ҳаёт бўронларидан омон қолиш ва ривожланиш учун зарур табиий меъёрларга айланди. Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. У турли эътиқодларнинг бир замон ва маконда биргаликда мавжуд бўлишига, уларнинг ташувчилари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг шаклланишига йўл очган. Бу эса, ўз навбатида, Юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилган» — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда энг чиройли, энг нуфузли байроқ бу - бизнинг байроғимиз 😊
БУГУН БАЙРОҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини билдирувчи ўзига хос белгилари бўлади. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакат давлат суверенитетининг рамзи – байроғимиз тасдиқланди ва ҳамонки, юртимизда ва дунёнинг нуфузли минбарларида озодлик ва ҳурлик ифодаси сифатида ҳилпираб турибди.

Бизнинг канал 👇
https://t.me/Mening_Birinchi_Prezidentim
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши жараёни қандай бўлган?
Муҳокамаларда кимлар иштирок этган?
Давлат байроғида нега айнан тўрт ранг акс этган?

Давлатимиз байроғи мамлакатимиз суверенитетининг рамзи бўлиб, унда миллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш борасидаги эзгу ғоя, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим қўйидагиларни сўзлаб берди:
http://birinchi-prezident.uz/?p=1182

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
«Инсон эътиқодсиз, иймонсиз яшай олмайди. Чунки комил ва собит эътиқод жамият маънавий қиёфасини белгилайди. Бу борада Ислом дини катта аҳамиятга эга» — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim