Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
#IslomKarimov84
#Хотира

«Эртамиз эгалари бўлмиш ёшларнинг жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун, сифатли таълим-тарбия олишлари, иш ўринлари, муносиб турар жойлар билан таъминлаш, қўйингки, ёшлар шу юртнинг фарзандиман дея фахрланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берди. Ислом Каримовдек халқпарвар, болажон, ёшларни “Менинг фарзандларим!” деб бағрига босиб, чексиз меҳр-муҳаббатини намоён этадиган раҳбар кам бўлса керак.”

Рустам Қобилов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси.
2017 йил.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov84

Бугун “Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпанияси ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда

1992 йил 28 январда Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг фармони билан миллий авиакомпания ташкил этилди. Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” га “Энг пунктуал авиаташувчи” деб эътироф берилган.

Суратда: Президент Ислом Каримовнинг Озарбайжонга расмий ташрифи.
9 ноябр 2008 йил. Баку.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov84

Татьяна Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Бугун 29 январь, хотира ҳафталиги доирасида Татьяна Каримова Самарқанд шаҳрида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.
____________

Хабарингиз бор, 30 январь куни мамлакатда Ислом Каримовнинг туғилган куни сифатида кенг нишонланади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорида ўз ифодасини топган.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#IslomKarimov84

Бугун туғилган кун

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

Ислом Каримов Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Халқ хўжалиги институтларини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 йил Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. Кейинчалик, В.П.Чкалов номидаги Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади. 1966 йил Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.

Ислом Каримов 1983 йил Ўзбекистон ССР Молия вазири, 1986 йил Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди. 1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

У 1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди. 1991 йил 31 августда И.Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, "Мустақиллик" ва "Амир Темур" орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни, 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. У 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Халқимиз истиқлол йилларида эришилган салмоқли ютуқларни ҳақли равишда И.Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира
#IslomKarimov84

O‘zbekistonliklar birinchi prezident Islom Karimovni qanday xotirlaydi?

Ushbu savolga javob olish maqsadida “Daryo” nashri ham kichik so‘rovnoma o‘tkazdi.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov84
#Хотира

…Президентимиз жойларда бюст қўйилиши, Жиззах йўлидаги каби улкан портретларини ўрнатишни қоралайдилар. Бу раҳбарлик одобига мос эмас, балки илоҳийлаштиришга томон қўйилган ножўя қадамдир!
Мен Тошкентдан қайтсам Ислом Каримовнинг вилоят ҳокимлиги йиғилишлар залидаги бюсти йўқ эди. Ўшанда анча вақтгача Мухторовдан қочиб юрдим. Кўзига кўринмасликка ҳаракат қилдим.

Батафсил:
https://birinchi-prezident.uz/?p=1288
#IslomKarimov84

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 84 йиллигига бағишланган хайрия оши ташкил этилди.

Благотворительный плов в честь 84-летия Первого Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова в Москве

@KarimovFoundation
#IslomKarimov84
#Дил_изҳори

Buyuk armon

Yoshligimda men ham yaxshi o`qib, yurtimga kerakli inson bo`lib, ko`pgina yutuqlarim bilan albatta Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov bilan uchrashib, ularni to`yib-to`yib quchib, bizlarga berilgan imkoniyatlar uchun rahmatlar aytaman deb, niyat qilardim. Lekin, afsus bu men uchun buyuk armonlarimdan biriga aylandi. Joylari jannatda, ohiratlari obod bòlsin!

Dilshod Maxkamov,
Samarqand. 2022 yil.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
Менинг Биринчи Президентим
#IslomKarimov84 Татьяна Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди Бугун 29 январь, хотира ҳафталиги доирасида Татьяна Каримова Самарқанд шаҳрида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди. ____________…
#IslomKarimov84
#Дил_изҳори

Дил изҳорлари

Мукаррам Усманова:
“Жойлари жаннатдан бўлсин, орқаларида қолган жигарларига соғлиқ саломатлик тилайман. Татьяна Акбаровна желаю вам крепкого здоровья и долгих лет жизни благодарю за все, вы самая счастливая женщина в мире. Дай бог крепкого здоровья вашем детям, внуком и всем вашем близким”

Dilshod Maxkamov:
“Eh qandayin yurtboshimiz bor edilar-a! Ularning yo`qligiga hali hanuz ishonmaysan kishi. Joylari jannatda bòlsin ilohim!»

Nargiza Ergasheva:
«Buyuk insonlarning xotirasi abadiy boʻladi. Doim qalbimizda, yuragimizdasiz»

Ravshan Yaxshimurotov:
«Buyuk inson! Muhtaram Birinchi Prezidentimiz! Ma'naviy otamiz! Mangu barhayotlar! Qalbimizdalar, yuragimizdalar! Buyuklar o'lmaydilar! Ma'naviy onamiz Tat'yana Akbarovnaning umrlari uzoq bo'lsin!»

Sharofat Babadjanova:
«Светлая память Первому Президенту Узбекистана. Помним! Чтим! Скорбим!»

Шахноза Зайнитдинова:
Жойнамозимнинг устида бобомизни дуо қиламан. Нима учун? Бизни динимизни, ўзлигимизни қайтариб берганлари учун. Худо раҳматлик ниятлари кўп эди-ю, афсус ўлим ҳақ. Жойлари жанатдан бўлсин, қабрлари кенг нурга тўлсин!”

Изҳорлар “Фейсбук”даги “Биз Ислом Каримов фарзандларимиз” гуруҳидан олинди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov84

“Шу олижаноб, мард ва меҳнаткаш, бағрикенг халқимизнинг бугунги ва ёруғ келажаги йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳаётимнинг маъноси, умримнинг мазмунидир” — Ислом Каримов

1999 йил.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#IslomKarimov84

“Уруғ-аймоқчилик мамлакат тараққиётига, таҳдид соладиган кучли ижтимоий хавфдир” — Ислом Каримов
(1997 й.)

@Mening_Birinchi_Prezidentim
Каримов кашкадарё
<unknown>
#IslomKarimov84

Ислом Каримов қашқадарёликлар ҳақида:

«Қаерда бўлмасин Қашқадарёликни барибир танийман. Қиёфаси бўладими, чеҳраси бўладими, юзи-кўзи бўладими, қадди-қомати бўладими, Қашқадарёлик ўзига ҳос, ўзига мос...».

Биз
билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim