Менинг Биринчи Президентим
1.45K subscribers
1.45K photos
546 videos
12 files
541 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
​​#Дил_изҳори

“Мен ўз қарашим билан яшайман ва улардан фахрланаман!”

Мен иккала Президентимизни ҳам яхши кўраман. Иккиси ҳам мен учун отадек қадрдон.
Биринчи Президентимиз оламдан ўтганларидан кейин кабинетимдаги портретини йўқотгим келмади.
Иккисини ҳам катта эҳтиром билан ҳурмат қиламан.
Биринчи Президентимиз Мустақилликни пойдеворини қуриб, ўзбекни дунёга таништириб кетган бўлса, ҳозирги Президентимиз уни мустаҳкам деворларини қурмокда!
Давлат раҳбари қачонки, Оллоҳ назар солсагина юртга бош бўла олади. "Подшоҳ Оллоҳнинг ердаги сояси" дейдилар.

Оллоҳ назари тушган икки Президентимни ҳам кзз олдимда расмлари туриб, кззлари менга қараб туришларини ҳохлаганман. Раҳматли Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг кўзлари ўтирган жойимга қаратилган. Чунки, у ҳар қадамимни текшириб тургандек ўзимни ҳис қиламан.
Ҳозирги Президентимиз Ш.М.Мирзиёев эса кўзимга тикилиб тургандек расми илинган. У кишининг кўзлари назаримда ишларимни кузатиб, “Яна қандай янгиликлар бор?” деб, сўраётганга ўхшайди. Хонани очганимда ҳар сафар “Ассалому алайкум” деб кириб келаман.
Гоҳида, иккисини расмини кабинетимда илинганини кўрганлар “Сизга гап тегиб қолмасин. Биринчи Президентимизни расмини олиб ташланг”, дейишади.

Мен учун иккиси ҳам қадрли. Бири ватан деб умрини бағишлаган раҳматли отам бўлса, бири юртимни эртанги ва бугунги куни истиқболи учун кечалари уйқу билмас, ҳатто набираларини ҳам гоҳида кўриб, гоҳида кўрмай қоладиган, юртим, деб сочлари оқариб кетаётган фидоий акам бўлади деб, жавоб бераман.
Асосийси улар юртимнинг тинчлигининг барқарорлигини таъминлашга катта хизмат қилдилар.
Мен ўз қарашим билан яшайман ва улардан фахрланаман!
Чунки, ватанга меҳр, машаққатли ишларида сабр ва матонатни мен Шавкат Миромоновичдан ўргандим. Улардан ибрат олдим. Ватаним мен учун азиз, унинг юртбошиси биз учун Муҳтарам!

✍️ Шохида Султонова, Андижон вилояти.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Дил_изҳори

“Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди»

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўқитувчи ва мураббийларга 1 октябрь — касб байрами муносабати билан йўллаган табригидан.
1 октябр, 2015 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Раҳмат сизга, Ислом ака!

Таққан соатингиз Швейцарияники бўлгани учун эмас, балки у ким томонидан ҳадя этилгани билан қимматли бўлади.
Ислом Абдуғаниевични кўпчилик ниҳоятда қаттиққўл, бир сўзли раҳбар бўлган деб эслайди. Лекин унинг оталарча меҳрибон, ўзгалар бахти учун чин дилдан қайғурадиган инсон, буюк қалб эгаси бўлганлигини аксарият одамлар билишмайди.
Йўқса, арзимаган меҳнатимга ўша пайтларда шунчалик қимматбаҳо совға олармидим...
Мана 10 йилдирки бу соатни фақат муҳим учрашувларга, халқаро тренингларга, фан имтиҳонларига, диссертация ҳимояларига тақиб бораман. Чунки, ишонинг, у менга ҳар доим омад келтиради.
Раҳмат сизга, Ислом ака!

Беруний Алимов,
Блогер, таржимон, собиқ дипломат, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
2018 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Илиқ хотиралар

5-декабр — ҳаётимдаги энг муҳим саналардан бири. 2016-йилдан буён ҳар 5-декабр санаси келганда, илиқ хотиралар ёдимга тушади.
2015-йил 5-декабрда Оқсаройда Давлат мукофотларини топшириш маросими бўлган эди. Бу маросим раҳматли Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов учун сўнггиси эканлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган. У кишининг ўша кунги шижоатлари, дадил ҳаракатлари, маъноли нутқларини кўрган, эшитган киши ҳали кўп ишларни қилишларига ишонгани аниқ. У ердан олган таассуротларим хотирамда бир умрга муҳрланган.
Менинг номзодимни Давлат мукофотига муносиб кўриб, тавсия қилган устоз ва ҳамкасбларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Нодира Сафарова,
“Дўстлик” ордени соҳибаси
Сурхондарё вилояти

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дил_изҳори

Шундай турмуши обод диёрда, ғурурланмай, илҳомланмай қўшиқ айтмай бўладими!?

Нукус, февраль, 2015 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Дил_изҳори

“Оллоҳдан ёмонлар қалбига яхшиликлар тилайман»

Ислом Каримов бобомиз ҳақида ҳеч ёзмаган эканман. Мустақиллик тенгдошиман. Мустақиллик билан тенгма-тенг, елкама-елка улғайиб бораётирман. Қаранг, ўттиз йилда қанча нарсаларга эришдик. Тўғри, кимдандир зўрмиз, кимлардандир ортдамиз. Муҳими, биз истиқлол маёғини олганча, тарихга айланиб бораётган мустақил юртдамиз. Мустақиллик асосчиси Ислом Каримовдир. Мен Каримов бобо билан ҳеч ҳам учрашган эмасман. Аммо унинг фарзанди эканлигим бутун вужудим ила ҳис этиб яшаганман. Юзга яқинлаган бобом ақлимни таниганимдан буён, дуоларида Ислом Каримов учун дуога қўл очганларини эслайман. Дадам ҳам Биринчи Президентимиз давлат сиёсати ҳақида доим фахрланиб гапирарди. Кучли сиёсатчи эканин доим таъкидларди.

Мустақиллик ҳали эълон қилинмасидан бурун армия сафларига хизматга келган дадам йигирма беш йилдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида офицерлик унвонларида хизмат қилди. Биринчи Президентимиз ёнида, қўшинлар сафида тинчлигимиз ва осойишталигимизга ҳисса қўшди.

Тўғри, тинчлик бардавом эмас. Ёвуз кучлар таъсирида юртимизда айрим воқеалар ҳам юз бергани ҳеч кимга сир эмас. Мен, у пайтларда ёш эдим. Ислом Каримов раҳбарлигида бартараф этилган ёвузликлар давлатимиз куч қудратини янада мустаҳкамланишига асос бўлди.

Биринчи Президентимиз вафоти халқимиз учун кутилмаган воқеа бўлди. Оиламизда синглим Хуршида бу воқеадан қаттиқ таъсирланиб, касал ҳам бўлиб қолган. Ҳаёт шуда, бугун бормиз. Эртага йўқ. Ҳаёт эса давом этаверади.
Ҳааа, айтганча, "Бунёдкор" очилишида биз ҳам қатнашганмиз. Ислом бобони ўшанда кўрган эканман. "Президентни кўрдим" деб укам, сингилларимга роса мақтанган ҳам эдим. Ростда, биз, шундай яқинида, Ислом Каримов гапирган минбарнинг ўнг тарафидаги ўриндиқлардан бироз узоқроқда ўтирганмиз. Кейин эса вафотидан сўнг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Менга Ислом Каримов тасвири туширилган медаль ҳадя қилди. Катта китоб ҳам....

Суратга ҳам тушдим. Эртага кампир бўлганимда, набираларимга ёшлигим ҳақида чиройли эртаклар айтган момо эмас, фахр ва ифтихор билан эсга оладиган бувижон бўламан. Расмларим, ёзганларим билан мени ёдга олишларини истайман.

Ислом бобомни ҳаётини Мирзо Улуғбек бобомиз ҳаётига бироз ўхшатдим... Тўғриси, шахсий ҳаёти ҳақида сира маълумотга эга эмасдим. Аммо сўнгги вақтларда, ижтимоий тармоқларда бонг ураётган айрим ғаламисларнинг фикрларини ўқиб қоляпман. Нафратим жўшиб, бу кимсаларда ҳам забон бор эканда, на кеча на бугун, на эрта ёқса деб ғашланаман. Ҳаа, майли, Оллоҳнинг карами кенг. Мирзо Улуғбекни юзини ҳам қилган бебурд, субутсиз фарзандлар бўлди. Аммо давлат раҳбари бўлган инсонни душманлари кўп бўлар эканда. Оллоҳдан ёмонлар қалбига яхшиликлар тилайман.

Мен, Ислом Каримовнинг фарзанди бўлганимдан фахрланаман. Ватанимга содиқ инсон бўлиб улғайдим. Уруш нелигин билмадим. Ўзга юртлардаги фожеалардан ўзимга тегишли хулосам бор.

✍️ Шохиста Абдурахмонова.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Дил_изҳори

“Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди»

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўқитувчи ва мураббийларга 1 октябрь — касб байрами муносабати билан йўллаган табригидан.
1 октябр, 2015 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Раҳмат сизга, Ислом ака!

Таққан соатингиз Швейцарияники бўлгани учун эмас, балки у ким томонидан ҳадя этилгани билан қимматли бўлади.
Ислом Абдуғаниевични кўпчилик ниҳоятда қаттиққўл, бир сўзли раҳбар бўлган деб эслайди. Лекин унинг оталарча меҳрибон, ўзгалар бахти учун чин дилдан қайғурадиган инсон, буюк қалб эгаси бўлганлигини аксарият одамлар билишмайди.
Йўқса, арзимаган меҳнатимга ўша пайтларда шунчалик қимматбаҳо совға олармидим...
Мана 10 йилдирки бу соатни фақат муҳим учрашувларга, халқаро тренингларга, фан имтиҳонларига, диссертация ҳимояларига тақиб бораман. Чунки, ишонинг, у менга ҳар доим омад келтиради.
Раҳмат сизга, Ислом ака!

Беруний Алимов,
Блогер, таржимон, собиқ дипломат, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
2018 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Менинг Биринчи Президентим
#Islom_Karimov_tavallud_kuni ХАЛҚИМИЗ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВНИ ҚАНДАЙ ХОТИРЛАЙДИ? 30-январь Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Rost24.uz сайти Каримов одамларда қандай таассурот қолдиргани ҳақида сўровнома…
#Дил_изҳори

Спасибо журналистам, что организовали такой опрос. Наш первый президент Ислам Каримов, был великим человеком. Он дал нашей стране независимость и суверенитет, поднял нашу страну из сырьевой республики в страну со свой экономикой и промышленностью. Его правление пришло в нелёгкое время, он всегда был первым в любых отношениях, также всегда был с народом, думал только о своем народе и мира на нашей земле. Мы всегда будем помнить его, я горжусь что в моей жизни был такой великий человек, мой президент и отец узбекского народа. Жойлари жанатдан бўлсин.

Зульфия Пардаева,
Самарқанд. 2022 йил.
#IslomKarimov84
#Дил_изҳори

Buyuk armon

Yoshligimda men ham yaxshi o`qib, yurtimga kerakli inson bo`lib, ko`pgina yutuqlarim bilan albatta Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov bilan uchrashib, ularni to`yib-to`yib quchib, bizlarga berilgan imkoniyatlar uchun rahmatlar aytaman deb, niyat qilardim. Lekin, afsus bu men uchun buyuk armonlarimdan biriga aylandi. Joylari jannatda, ohiratlari obod bòlsin!

Dilshod Maxkamov,
Samarqand. 2022 yil.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
Менинг Биринчи Президентим
#IslomKarimov84 Татьяна Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди Бугун 29 январь, хотира ҳафталиги доирасида Татьяна Каримова Самарқанд шаҳрида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди. ____________…
#IslomKarimov84
#Дил_изҳори

Дил изҳорлари

Мукаррам Усманова:
“Жойлари жаннатдан бўлсин, орқаларида қолган жигарларига соғлиқ саломатлик тилайман. Татьяна Акбаровна желаю вам крепкого здоровья и долгих лет жизни благодарю за все, вы самая счастливая женщина в мире. Дай бог крепкого здоровья вашем детям, внуком и всем вашем близким”

Dilshod Maxkamov:
“Eh qandayin yurtboshimiz bor edilar-a! Ularning yo`qligiga hali hanuz ishonmaysan kishi. Joylari jannatda bòlsin ilohim!»

Nargiza Ergasheva:
«Buyuk insonlarning xotirasi abadiy boʻladi. Doim qalbimizda, yuragimizdasiz»

Ravshan Yaxshimurotov:
«Buyuk inson! Muhtaram Birinchi Prezidentimiz! Ma'naviy otamiz! Mangu barhayotlar! Qalbimizdalar, yuragimizdalar! Buyuklar o'lmaydilar! Ma'naviy onamiz Tat'yana Akbarovnaning umrlari uzoq bo'lsin!»

Sharofat Babadjanova:
«Светлая память Первому Президенту Узбекистана. Помним! Чтим! Скорбим!»

Шахноза Зайнитдинова:
Жойнамозимнинг устида бобомизни дуо қиламан. Нима учун? Бизни динимизни, ўзлигимизни қайтариб берганлари учун. Худо раҳматлик ниятлари кўп эди-ю, афсус ўлим ҳақ. Жойлари жанатдан бўлсин, қабрлари кенг нурга тўлсин!”

Изҳорлар “Фейсбук”даги “Биз Ислом Каримов фарзандларимиз” гуруҳидан олинди.

@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Дил_изҳори

“Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди»

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўқитувчи ва мураббийларга 1 октябрь — касб байрами муносабати билан йўллаган табригидан.
1 октябр, 2015 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim