Менинг Биринчи Президентим
1.47K subscribers
1.44K photos
542 videos
12 files
535 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
«Инсон эътиқодсиз, иймонсиз яшай олмайди. Чунки комил ва собит эътиқод жамият маънавий қиёфасини белгилайди. Бу борада Ислом дини катта аҳамиятга эга» — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
«Албатта, жаҳон - кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин фақат бизга аталган. Мана шу улуғ туйғу ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимиз мазмунига айланишини истардим» — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Бу ҳаёт, бу умр Амударё сувидек тез ва шиддат билан ўтиб кетади, лекин инсоннинг эзгу ишлари, эзгу хотираси боқий яшайди”— Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира

Президентнинг дуосини оламан, деб ният қилгандим...

Бразилияда ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада рекордини янгиладим. Шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилар эканман, Президентимиз ишончини оқладим, юзим ёруғ бўлди, энди Ислом бобомиз билан кўришганда, мусобақада дунёнинг манаман деган давлат вакиллари билан беллашдим, менинг ғалаба қозонишимда Сизнинг «Маррани баланд олинг, азиз фарзандларим! Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди» деган даъватингиз катта куч берди, дейман, дуосини оламан, деб ният қилгандим. Афсуски, бу армон бўлиб қолди...

Юртбошимизнинг бу даъватлари юрагимиздан ҳеч қачон ўчмайди ва бизни янада юксак ғалабалар сари илҳомлантираверади.

РУСЛАН НУРУДИНОВ,
«Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Олимпия ўйинлари ғолиби, оғир атлетика бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони

🔻Бугун оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нурудинов таваллуд айёмини нишонламоқда. У 29 ёшга тўлди. Улкан ғалабалар ёр бўлсин!
“Раҳбар деган одам фидойи бўлиши, халқнинг дарду ташвишларини, орзу-умидларини юрагидан, қалбидан ўтказиб, уларни рўёбга чиқариш, зиммасига юклатилган вазифаларни адо этиш учун ўзининг ҳаётини фидо қилишга ҳам тайёр бўлиши керак”— Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Биз фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди”—Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Ватанга қасамёд” монументи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларни акс эттириш мақсадида Қуролли Кучлар музейи ташкил этилди. Музей ҳудудида давлатимизнинг биринчи раҳбари раҳнамолигида яратилган “Ватанга қасамёд” ҳайкали ўрнатилди. Ушбу ёдгорлик тимсолида халқ ва Ватанга садоқат ғоялари мужассам бўлган.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Кун_тарихидан

Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг фаол аъзосидир. 1997 йилда Ташкилотга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон Республикасини Ижроия кенгашга сайлади. Президент Ислом Каримовнинг 1996 йил апрель ойида ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳига ташриф буюриб, Амир темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этгани бу ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

1998 йилнинг ноябрь ойида ЮНЕСКО Ижроия кенгаши 155-сессияси якуний мажлисининг Ўзбекистонда ўтказилгани тарихий аҳамиятга молик воқеа бўлди. Унинг якунида “Тинчлик маданияти ва аъзо мамлакатларда ЮНЕСКО фаолияти” деб номланган Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Дилдан суҳбат

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайвонларга меҳр берганлиги борасидаги мазкур фотосуратларни унинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи суратлар жамланмаси орасидан топилди.

Ислом Абдуғаниевичнинг суратлари орасида расмий тадбирлар, чет элга қилинган расмий ташрифлари муҳрланган суратлардан тортиб, оила ва дўстлар даврасидаги ҳордиқ дамлари, уй ҳайвонларига бўлган меҳрли муносабати акс этган фотосуратларни кўриш мумкин.

Биринчи президентнинг фотосуратларида рафиқаси Татьяна Каримованинг ва президентнинг неваралари ва севимли уй ҳайвонларини кўриш мумкин.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
Танишинг, юртдошингиз!

Фарғоналик иқтидорли рассом Ғиёсжон Болтаев.

У ҳозирда Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш рассомларга устозлик қилмоқда.
Ғиёсжон оламни теран кўз ва ҳаётий мантиқ билан кўради. Унинг асарларидаги оддийлик аслида инсонни улуғлаш, унга берилган умр барча неъматлардан юқори туришини фалсафий қарашларда ифодалайди.
Унинг келгуси ижодий ишларида мувафаққиятлар тилаб қоламиз.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
“Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади” — Ислом Каримов

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Раҳмат сизга, Ислом ака!

Таққан соатингиз Швейцарияники бўлгани учун эмас, балки у ким томонидан ҳадя этилгани билан қимматли бўлади.
Ислом Абдуғаниевични кўпчилик ниҳоятда қаттиққўл, бир сўзли раҳбар бўлган деб эслайди. Лекин унинг оталарча меҳрибон, ўзгалар бахти учун чин дилдан қайғурадиган инсон, буюк қалб эгаси бўлганлигини аксарият одамлар билишмайди.
Йўқса, арзимаган меҳнатимга ўша пайтларда шунчалик қимматбаҳо совға олармидим...
Мана 10 йилдирки бу соатни фақат муҳим учрашувларга, халқаро тренингларга, фан имтиҳонларига, диссертация ҳимояларига тақиб бораман. Чунки, ишонинг, у менга ҳар доим омад келтиради.
Раҳмат сизга, Ислом ака!

Беруний Алимов,
Блогер, таржимон, собиқ дипломат, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
2018 йил.

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира #Дил_изҳори

Илиқ хотиралар

5-декабр — ҳаётимдаги энг муҳим саналардан бири. 2016-йилдан буён ҳар 5-декабр санаси келганда, илиқ хотиралар ёдимга тушади.
2015-йил 5-декабрда Оқсаройда Давлат мукофотларини топшириш маросими бўлган эди. Бу маросим раҳматли Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов учун сўнггиси эканлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган. У кишининг ўша кунги шижоатлари, дадил ҳаракатлари, маъноли нутқларини кўрган, эшитган киши ҳали кўп ишларни қилишларига ишонгани аниқ. У ердан олган таассуротларим хотирамда бир умрга муҳрланган.
Менинг номзодимни Давлат мукофотига муносиб кўриб, тавсия қилган устоз ва ҳамкасбларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Нодира Сафарова,
“Дўстлик” ордени соҳибаси
Сурхондарё вилояти

Биз билан бирга бўлинг: 👇
@Mening_Birinchi_Prezidentim