#Хотира
Ислом Каримов билан илк учрашув
“Суратдаги учрашувимиз 1994 йил январь ойида Деҳли шаҳрида бўлган. Биз ўша ерда журналистика институти талабаси эдик. Жавахарлал Неру университетида 11 нафар ўзбекистонлик ёш журналист билан ўзлари учрашганлар. Бу қайсидир маънода бизга мотивация бўлган. Ватандан, ота-онадан, қариндошлардан узоқ бўлганда қандайдир меҳрни соғинасиз. Улар бизга ана шу меҳрни беролганлар. Ҳаттоки ҳазиллашиб “мана бу чиройли бўйинбоғни қаердан олгансан?”, деб сўраганлар. Ана шу бўйинбоғни мен хотира учун сақлаб қўйганман. Лекин гап бўйинбоғ ҳақида кетмаган, аслида. Ўша ерда, ташқарида, Ватандан узоқда юрган ёш журналистни кўнглини кўтариш учун бу гап айтилган, деб ўйлайман".
Беруний Алимов,
Биринчи Президентнинг 2008-2009 йиллардаги матбуот котиби.
@Mening_Birinchi_Prezidentim

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира
Шавкат Мирзиёев: «Ислом Каримовга отамга хизмат қилгандек хизмат қиламан!»
Биз билан бирга бўлинг 👇🏼

Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган
“Турмуш қурган пайтимизда Ислом Абдуғаниевич ҳар томонлама шаклланган шахс эди. Ўшанда шахсияти ва қарашларини тушунганман. Уларни мураккаб ва машаққатли, аммо буюк келажак қарши олишини сезганман, қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонганман. Биз умримиз мобайнида ҳамиша бирга бўлганмиз. Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган. Қайғуни ҳам, шодликни ҳам бирга баҳам кўрганмиз. Ислом Абдуғаниевич учун энг асосийси иш бўлган ва мен бу ҳолатга ҳар доим тўғри қараганман. Шу боис ҳам ўз устимда ишлаб, ўсишга ва турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватлашимга тўғри келган. Шундай инсон билан яшаганимдан, ўз тақдиримдан миннатдорман” – Татьяна Акбаровна Каримова

"Ислом Каримов қўрқмасдан ўз фикрини аниқ баён эта олиши ва қатъиятлилигини амалда кўрсата оларди"
Биринчи президент буюк инсон бўлган. Унинг давлат раҳбари сифатида узоқни кўра олиш қобилияти, ҳар қандай муаммо: катта бўладими ёки кичикми, барчасига бирдек ёндашуви ҳаммани лол қолдирган.
Ўзимни жуда ҳам омадли ва бахтли инсон, деб ҳисоблайман. Чунки 90-йилларда биринчи президентимизнинг хавфсизлигини таъминлаш каби масъулиятли иш менга топширилган. 1990 йил йил биз учун қийин кечган. Чунки cобиқ Иттифоқ учун ёруғ кунлар тугаб, сўнгги қуёш ботиши арафаси эди. Ҳар ҳафта Горбачёвнинг шахсан таклифи билан учрашув ўтказиларди. Мени ҳайратлантиргани шу бўлардики, биринчи президентимизнинг ўзига хос хатти-ҳаракатлари, бошқалар билан бир қаторда қўрқмасдан ўз фикрини аниқ баён эта олиши ва қатъиятлилигини амалда кўрсата оларди.
Ислом Каримов Россия Федерациясини собиқ президенти Борис Ельцин билан бўлган учрашувларнинг бирида ундан музокараларни тезроқ тугатишини сўраб, «мени халқим кутяпти», деган. Ельцин эса «халқ кутиб туради», дея жавоб қайтарган. Каримов эса «кимга қанақа», дея ўзининг фикрида қатъий қолган.
Ислом Абдуғаниевич эрта тонгдан ярим тунгача кўплаб ҳужжатларни тайёрлаб, кўздан кечирарди, дастур ва ташрифларни амалга оширарди, лойиҳалар устида бош қотирарди. Бошқаларга ҳам буларни ишониб топшириши ёки буйруқ бериши мумкин эди. Аммо у бундай қилмасди. Биринчи президентдаги кичик фазилатлар унинг қанчалик фидоий, халқпарвар ва меҳнатсевар эканлигини кўрсатиб турарди.
Жаҳонгир Абиров,
Ислом Каримовнинг биринчи хос соқчилари бошлиғи.

Ислом Каримовнинг наманганлик ёшларга меҳри бўлакча эди
Халқимизнинг атоқли ва ардоқли фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов наманганлик ёшларга алоҳида меҳр ва эътибор билан қарарди. Наманган вилоятига ҳар галги ташрифи ёш авлод вакилларининг иштирокисиз ўтмас эди.
2011 йил, 30 сентябр. Наманган шаҳрида замонавий қиёфа касб этган “Ёшлар маркази” биноси. Ислом Каримов ўзининг ноёб иқтидори ва маҳорати, изланишлари билан тенгдошларига намуна бўлаётган вилоятнинг фаол ёшлари билан учрашиб, дилдан мулоқот қилди. Ўша тарихий учрашувда марҳум Президент назарига тушган ёшлар бугунги кунда жамиятда ўз ўринларини топиб, Ватанимиз юксалишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Батафсил сайтимизда ўқинг:
https://birinchi-prezident.uz/?p=1421

Ижтимоий-иқтисодий вазият мураккаб бўлган Қашқадарёга “сургун”
Ислом Абдуғаниевич жуда мураккаб вилоятга юборилган эди. Бутун Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий вазият осон эмасди, Қашқадарё вилоятида эса вазият анча мураккаблашган эди, чунки аввалги вилоят раҳбарияти халқнинг кўз онгида ўзи обрўсини туширган, у ерда партия раҳбарларига нисбатан ишонч умуман йўқ эди.
У Қашқадарёда қарийб уч йил ишлади. Унинг бош мақсади халқнинг ишончини қозониш, ҳокимиятга нисбатан муносабатини ўзгартириш, вилоятда ишларнинг аҳволини яхшилашдан иборат эди. Ва у буни уддалади. Қарийб 300 км йўллар, бозорлар, ижтимоий-маданий объектлар қурилди. Ҳозиргача вилоятда одамлар Ислом Каримов ишлаган кунларини мамнуният билан эслайдилар.
Суратда: Қашқадарё область партия комитетининг биринчи секретари Ислом Каримовнинг вилоят фаоллари билан учрашуви. Қашқадарё. 1988 йил.

Ўғлим шундай буюк инсон бўлишини ҳохлайман.
Жамила.
Москва. 2021 йил 30 январь.
https://t.me/Mening_Birinchi_Prezidentim

Ислом Каримов зилзила натижасида Ангрен яқинидаги Жигаристон қишлоғи ўпирилиш остида қолишини икки кун олдин билган эдими?
Батафсил:
http://birinchi-prezident.uz/?p=153

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар собиқ вазири Зокиржон Алматов Биринчи Президентимиз ҳақида ёд олди.
"Очиғи, мен шундай улуғ инсон, Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида ёнма-ён туриб, хамфикр бўлиб ишлаганимдан аввало Аллоҳга шукурлар қиламан.
Умуман, Ислом Абдуғаниевич ҳақида жуда ҳам кўп ёзилган ва умид қиламанки, ҳали жуда ҳам кўп ёзилади".
Батафсил: 👇👇👇
http://birinchi-prezident.uz/?p=565

“Ислом Каримовни халқ билан кўришганда кўпроқ ҳимоя қилар эдик”
Ислом Каримовнинг биринчи хос соқчилари бошлиғи Жаҳонгир Абиров хотираларидан:
— Ислом Абдуғаниевични иккита сўз билан таърифлаб бўлмайди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Биринчи президент бўлиши – Ўзбек халқининг ютуғи. Нима учун? У жуда доно, ақлли одам эди. Талабчан ва ўта меҳнатсевар. У кечгача халқ учун ишларди. У ўзининг меҳнати ва сиёсати билан халқаро миқёсда ҳурмат қозонди. Шахсан Путин уни ҳурмат қилган. Путинни биласиз, у халқаро миқёсда қандай обрўга эга. Айтмоқчиманки, Путин Каримовдан кўп нарсаларни ўрганган. У бундан уялмаган.
Уни қачондан бери билсам, у ҳеч қачон таътилга чиқмаган. Ишга эрта келиб, кеч соат 10 да уйга қайтарди. Халқ билан кўришганда кўпроқ ҳимояламоқчи бўлардик, шунда у ҳаддан зиёд тартиб сақлаяпсан, дерди.
Мен "Ислом Абдуғаниевич, сизни халқ яхши кўради, худо кўрсатмасин, бирор гап бўлса, менинг ишим чатоқ бўлади. Ҳарбий прокурор олиб бориб қамайди. Мен ўз вазифамни бажаряпман. Топшириқ – топшириқ, мен сизга содиқман. Бошингиздан бир тола сочингиз тўкилишини ҳам хоҳламайман", дердим.
Биз билан бирга бўлинг 👇