Менинг Биринчи Президентим
1.4K subscribers
1.5K photos
576 videos
12 files
554 links
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Инста: https://www.instagram.com/birinchi_prezident/

Сайтларимизни ҳам кузатиб боринг:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/
Download Telegram
#ИсломКаримов83

Бахтиёрман

Ислом Каримовнинг шахсий шифокори Вячеслав Аваковнинг хотираларидан:

«У киши ўзини аямас эди. Чунки у пайтлар давр мураккаб эди. Мустақил Ўзбекистон энди ўзини тиклаётган, дунё миқёсида тан олинишига ҳаракат қилаётган давлат эди. Халқаро жамоатчилик Афғонистон, Покистонни билишини, лекин Ўзбекистон ҳақида эшитмаганини айтишар, Президент эса Ўзбекистон — мустақил, катта салоҳиятга эга давлатлигини таъкидлашдан чарчамасди. Тез-тез хорижга сафар уюштирарди.
Мендан кўпинча «бахтиёрмисан?» деб сўрашади. Мен «Албатта» дейман. Чунки Ислом Каримовдай буюк инсоннинг ёнида ўтган йигирма беш йил мен учун катта ҳаётий мактаб бўлди. Ислом Каримовдан Ватанни, халқни севишни, юртнинг, табиатнинг гўзаллигидан баҳра олишни ўргандим».

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Ислом Каримовнинг севимли китоблари

Ислом Абдуғаниевич жуда кўп китоб ўқиганлар. Самолётда, йўлда, уйда… Китоб ўқиш уларнинг энг севимли машғулотларидан бири бўлган. Бўш вақтлари бўлиши билан мутолаа қилишни ёқтирганлар. Биринчи Президентимиз севиб мутолаа қилган 15 та китоблар рўйхатини тақдим этамиз.

Яна ҳам аниқроғи ушбу рўйхатни Ислом Каримовнинг севимли 15 нафар адиблари рўйхати десак ҳам бўлади, чунки айрим адибларнинг бир нечта асарлари эслаб ўтилган.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг севимли асарлари рўйхати:👇
http://birinchi-prezident.uz/?p=983

Биз билан бирга бўлинг:
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Хотира ҳафталиги давом этмоқда

Тошкентдаги Чўлпон кутубхонасида “Истиқлол фидойиси – тарих саҳифаларида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд кунини нишонлаш хафталиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда олимлар, ёзувчилар қатнашдилар.

Иштирокчилар эътиборига Биринчи Президент рафиқаси Т.Каримованинг видеомурожаати ҳавола этилди. Ёдгорлик мажмуаси рахбари Т.Ширинов, “Билим” ахборот-кутубхона маркази директори Х.Каримова, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Т.Эшбеков ва З.Неъматов, 219-сонли мактаб ўқитувчиси Д.Шарипова, Тошкент транспорт институти доценти А.Тулаганов маъруза қилишди.

Барча тадбир қатнашчиларига Татьяна Каримова совға қилган адабиётлар тақдим этилди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#ИсломКаримов83

«Ўша гўзал табассумлари ҳали-ҳали эсимда»

Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов хотираларидан

"Нукусда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Toжикистон раҳбаpлари Орол муаммоси бўйича йиғилиш ўтказди. Тушлик вақтида куй чалишимиз керак эди. Бир гуруҳ созандалар давлат раҳбарлари ўтовига кирдик. Ислом Абдуғаниевич «Қайси куйни чаласизлaр?» деб сўрадилар мендан. «Ўзбек, тoжик, қирғиз ва қозоқ куйларини попурри килганмиз», деб жавоб бердим. «Ҳар доим ўзбек куйидан бошланг, хўпми?» деб нимтабаcсум қилдилар.

Ўша гўзал табаcсумлaри ҳали-ҳали эсимда. Куй чалиб бўлганимиздан кeйин Қирғизистон Президентига мени кўрсатиб «Бу йигитни танийcизми, иcми нима?» деб сўрадилар. У киши «Танийман-у, иcми эсимда йўқ», деди. Шунда Ислом Абдуғаниевич «Сиз Акаевсиз, бу – Укаев», деб ҳаммани кулдирдилар.

Биринчи Президентимиз ана шундай ҳозиржавоб, зукко ва кези келганда ҳазилга уста инсон эди".

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Хотира кечасидаги спектаклдан лавҳа

Ислом Каримов ва Татьяна Каримовалар ролини Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари ижро этдилар.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#ИсломКаримов83

Бугун Москва шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбири ўтказилди. Унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, пойига гуллар қўйилди.

Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс ва арбоб хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган эди.

Владимир Путин ва Россия халқи Ислом Каримовни Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган, энг мураккаб пайтларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаган шахс сифатида хотирлайди.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
#Хотира
#ИсломКаримов83

“Мен сизни барибир туғилган кунингиз билан табриклайман”

Бугун Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг туғилган кунлари.
Бугун ишда эдим. Учта россиялик йигитлар олдимга келишди. “Феруз, сен Ўзбексан тўғрими?” деб сўрашди. Мен “ҳа” дея жавоб бердим. Улар эса бугун Каримовнинг туғилган куни, яхши инсон бўлган деб айтишдида, яна йўлларида давом этиб кетишди. Кўзимга ёш келди.

Оила аъзоларимнинг тириклигига, уларнинг нафақат соғлиғи, балки юртимизнинг тинчлигини сақлаб, ҳаловатда тонгни қарши олишлари учун қилган меҳнатларингиз сабаб бўлган деб ҳисоблайман.
Тўғри, кўплар тирик одамларни туғилган куни билан табриклаш керак, деб ҳисоблашади. Аммо мен сизни барибир туғилган кунингиз билан табриклайман.

Ўз-ўзидан Ўзбекистон бўлмади.
Ўзбекистон бўлиш осон бўлмади!

Ферузбек Сайфуллаев,
Москва, Россия. 2021 йил 30 январь

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Хотира
#ИсломКаримов83

“Мен у даврларни эсласам фақат ностальгия ҳис этаман”

Ислом Каримов даврининг илк йилларида мактабни тугатиб, турк лицейида таълим олдим. Лицейни тугатгач, иқтисодиёт университетига ўқишга кириб, муваффақиятли тамомладим. Турли жойларда иш фаолиятимни юритдим. Орада савдо-сотиқ, шоу-бизнес ишларида ҳам тирикчилик қилиб турдим.

Мактаб давридан бошлаб то 2007 йилгача динда собит, 5 вақт намозда полвон, рамазон ойларида рўзамизни канда қилмай ибодатда бўлиб келганман. Кўчада ҳужжат текшириш пайтларида сумкамдан жойнамоз ҳам, тасбеҳ ҳам чиқар эди. Ходимлар ҳижолат бўлиб, «ука хизматчилик, узр» деб, тезда қўйиб юборишар эди.

Ишхоналаримда намозхон раҳбар ва ходимлар иқтидо қилишар эди, яъни имомликка ўтар эдим.
Ўрта миёна яхши яшадик. Ҳар жойда ўз сўзимизни гапира олдик. Бунинг учун биров олиб кириб қамаб юбормади. Намоз ўқир экансан деб террорчи ва экстремистга чиқариб нохақ маҳкамага тортмади.

Биринчи Президентимизни Худо раҳмат қилсин!
Мен у даврларни эсласам фақат ностальгия ҳис этаман.

Дилнур Камилов,
блогер

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
​​#Хотира
#ИсломКаримов83

O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin

O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin,
Kuyib o‘tgan umrim sharhini aytsin.
Bardoshim haqida ash’or to‘qisin,
Mendan norozilar fikridan qaytsin.

O‘lsam, janozamni bulbul o‘qisin,
Aytolmay qolganim desin Ollohga,
Salovatlar aytsin to‘plab bor kuchin,
Bilmagan bilganim desin Ollohga.

O‘lsam, olov tanim muz bilan yuving,
Toki, kafanlarim ketmasin kuyib,
Yuvgach, yuragimga parcha muz qo‘ying,
Boray huzuriga ozgina sovib.

O‘lsam, kafanimni bulutdan qiling,
Yomg‘irga aylansin, yonsam qabrda.
Qabrimni qazsangiz sal kengroq oling,
Gunohkor bandaga tor go‘r jabrda…

O‘lsam, chinor eking qabrim boshiga,
Toki, soyasida tilovat o‘qing.
Cho‘milib yashadim ko‘zim yoshiga,
Yig‘lamang, siz faqat salovat o‘qing.

Kichkina yasating qabrtoshimni,
Qur’on oyatlarin yozdiring o‘yib,
Yozmang qabrtoshga umrim, yoshimni,
Men safarga ketdim chorig‘im kiyib.

O‘lsam, oyoq tomon, o‘ng tomonimga,
To‘rt kishi sig‘arlik kursi yasating,
Sog‘inib kelsangiz ixlosla o‘qing,
Qabrimni gul emas, Qur’on bezasin.

Актриса Дурдона Қурбонованинг “Инстаграм”даги саҳифасидан олинди

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИсломКаримов83

Яқин ўтмишимиздан ноёб кадрлар. Самарқанд, 1992 йил.

Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Елцин ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов Самарқандда оддий одамлар билан самимий учрашуви.

Биз билан бирга бўлинг 👇🏼
@Mening_Birinchi_Prezidentim