Mehrob.uz
235K subscribers
21.9K photos
6.67K videos
15 files
18.1K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
#Савол_жавоб
Сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш керак?

Савол: Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинганми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сотувчи молни шунчага “сотсин” ёки “сотмасин” деб тайин қилинмаган. Лекин одамларга зулм етадиган даражада ҳаддан зиёд қиммат қилиб сотиш ҳам жоиз эмас. Шунинг учун урфдаги қийматдан ортиқ баҳога сотиш жоиз эмас.

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида нарх қимматлаб кетиб, одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, нархни бизга белгилаб беринг”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нархни белгиловчи Аллоҳдир. Мен дин ва дунёим борасида бирор киши мендан ҳаққини талаб қилмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишни хоҳлайман”, дедилар” (Имом Табароний ривояти).

“Харидор сотувчини ёки сотувчи харидорни ёки даллол алдаса, алданган кишига нарсасини қайтариш ҳаққи бор. Агар алданмаса, қайтаришга ҳаққи йўқ. Содрул ислом ва бошқалар шунга фатво берганлар” (“Раддул-муҳтор”). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга обуна бўлинг
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
174👍68😍4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
129👍82💯16👏14🕊5😱4😢4
#иқтибос

«Эй онажон! Кўпчилик менинг синишимни орзу қилар. Лекин улар сизнинг дуоингиз мени асрашини билмайдилар».

Каналга обуна бўлинг
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
446👍114😢58🕊25💯13🔥8👏3
Намоз вақтлари:
25.08.2025 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
184👍56🔥6😍6🕊5🤩2
Аслида қанақа?

Намозда нега Иброҳим алайҳиссаломга салавот айтамиз?

Ҳар намозда Ташаҳҳуддан сўнг салавот айтаётиб: "Иброҳим (алайҳиссалом)га салавот йўллаганингдек..." деган жумла бор.
Аслида шу жумла орқали ҳақиқаттан Иброҳим алайҳиссаломга салавот айтиладими?амиз.
Намозда Иброҳим алайҳиссаломга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотларнинг оила аҳлларига ҳам салавот айтамиз. Яъни ташаҳуддан сўнг: “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала али Муҳаммадин кама соллайта ала Иброҳима ва ала али Иброҳима иннака ҳамидун мажид. Ва барик ала Муҳаммадин ва ала али Муҳаммадин кама барокта ала Иброҳима ва ала али Иброҳимма иннака ҳамидун мажид” саловатини ўқиймиз. Ундаги "кама соллайта ала Иброҳим" жумласи "Иброҳимга салавот айтганингдек" деганидир.
Иброҳим алайҳиссаломга саловат айтишимизнинг сабаби Қуръони каримнинг Шуъаро сурасида келган:"Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин" (84-оят). Яъни, бу оят ўтиб кетганимдан кейин ҳам одамлар мени қиёматгача яхшилик билан эслаб юрадиган қилгин деганидир. Иброҳим алайҳиссалом доим ушбу дуони ўқиб юрар эдилар. Аллоҳ таоло у зотнинг дуоларини ижобат қилди ва: "Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик" деди (Вассоффат сураси, 108-оят). Яъни, “Биз то қиёматгача келадиган инсонлар ичида Иброҳимни яхши хотира билан, унга мақтов айтиб эслашликни қолдирдик” деганидир.
@mehrob_uz
463👍126😢40👏27🕊17💯7🤩4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Салавот_айтинг

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

🗓 Ҳижрий 1447 йил Рабиул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2025 йил 24 август якшанба кунига тўғри келмоқда.


Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар.

Бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ салавот айтинг!

Соллаллоҳу ала Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🌟 @MEHROB_UZ 🌟
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
423👍82😢35🕊22😍14🔥5🤩3😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ.

“Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”.


Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”.

🌷Янги тонг муборак🌷
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
318👍122😍14🕊13🤩3💯3🎉1
"Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ихтиёр этса, унинг тилига саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни осон қилиб қўяди”.

“Бўстонул воизийн” асаридан.

@mehrob_uz
459😢82👍67👏26🕊22😍11🔥7🎉5💯1
Forwarded from MEHROB HIMMATI
КАМ-КАМ БЎЛСАДА САДАҚА ҚИЛИБ ТУР

Муовия розияллоҳу анҳу айтдилар: Маблағим оз деб ўтирмасдан, садақа қилаверинглар. Чунки етишмовчилик пайтида қилинган садақа кўп бўлгандаги садақадан афзалдир.

Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!

Эҳсон қилиш учун: 🌙
HUMO: 9860160101852830
BOBOSHER JUMAYEV

UZCARD: 6262720115412275
BOBOSHER JUMAYEV

VISA: 4685970167979275
BOBOSHER JUMAYEV

Payme: MEHROB HIMMATI
Click:     MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI

"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666


Хайрия қилиш учун устига босинг👇
Clic | Payme | Paynet

Яқинларингизга улашинг!

🌐 Instagram |🌐 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10577🕊8🤩1
ИЛМ АФЗАЛМИ, БОЙЛИКМИ?

Бузругмеҳрдан сўралди:
– Илм афзалми ё мол-дунё?
– Илм, – деди у.
– У ҳолда нега олимларни бойлар эшигида кўрамиз-у, бойларни олимлар эшигида кўрмаймиз? – дейишди.
– Чунки олимлар молнинг фойдасини билади, бойлар эса илмнинг афзаллигидан бехабар, – жавоб берди Бузругмеҳр.
@mehrob_uz
👍200103💯28🤩11😢7👏3😱1🎉1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазаб келганда салавот айтинг

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍184112👏13😢13🕊7🎉1🤩1😍1💯1
#иқтибос
«Балки бугун насибам бўлмаслиги мумкин. Лекин Аллоҳ таоло доимо мен билан биргадир».

Каналга обуна бўлинг
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
408👍97😢50💯28🕊12🔥7🤩5👏4😍2
Буюк сир

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга доимий салавот айтиш натижасида инсон қалбида лаззат ва сокинликни ҳис этади. Зеро, салавот бу нур ва барака манбаидир. Қачон салавот айтсангиз, қалбингизга нур инади ва бу нур танангиздаги ҳар бир ҳужайрага кириб боради. Натижада бутун танангиз нуронийга айланади.
Салавот туфайли инган нурни етмиш минг фаришта қўриқлаб туради. Фаришталар Аллоҳнинг аскарлари бўлиб, улар салавот айтувчини ҳам инсу жинларнинг ёмонликларидан муҳофаза қиладилар.
Шуни унутмайликки, кўп салавот айтиш бу, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни қалбан улуғлаш демак. Шундай экан, қалбингизда ҳеч бир дунё иши у зотни улуғлашдан ғолиб келмасин.
Кўп салавот айтиш туфайли сиз ибодат ва зикрларга ҳам ҳеч қандай чарчоқ ва эринчоқликсиз қодир бўласиз. Ҳатто, салавот инсондаги кўплаб касалликларга асосий шифо манбаидир. Албатта, Аллоҳ таоло ирода қилган бўлса, салавот шифога сабаб бўлади. Аммо, шуни ҳам билиб олиш лозимки, мўминга етадиган турли бало ва офатлар икки хил бўлади. Бири, бандани гуноҳ ва маъсиятлар чиркинидан поклаш учун, иккинчиси, унинг даражасини юксакларга кўтариш учун бўлади. Мўмин банда Аллоҳ таолога яқинлашган сари, унинг бошига келадиган бало ва офатлар ҳам ортиб бораверади...
@mehrob_uz
316👍87😢50💯24😍7🔥5👏3
Forwarded from Mehrob.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍸 MILLIY COLA – ISSIQ OB-HAVOGA QARSHI MILLIY TETIKLIK!

Milliy faxr, klassic ta’m.


Kanalga aʼzo boʻlish: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
83👍44😱22😢18🔥2🕊2
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Агар инсонлар сиз билан дунё борасида мусобақалашсалар, уларга қўйиб беринг.
Агар охират борасида мусобақалашсалар, сиз уларнинг пешқадами бўлинг.
Чунки Аллоҳ таоло яхши кўрган-яхши кўрмаган бандасига ҳам мол-дунё бераверади. Охиратни эса фақат яхши кўрган бандасига беради».

Каналга обуна бўлинг
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍226190😢68🔥20👏6🕊5💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Архив

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг 2023 йилда Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари бўйича докторлик диссертацияларини ҳимояси

@Mehrob_uz
👍17583👏12🔥10🕊10🎉3
Намоз вақтлари:
26.08.2025 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
128👍46🕊10💯4
Суюклини ёдга олишдан яхши нарса йўқ

Салавот айтган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни доим яхши кўради, у зотга муҳаббати ортиб боради. Банда ўзи суйган инсонни кўп зикр қилса, қалбига жойласа, унинг яхшиликларини ёдда тутса, унга муҳаббати, талпиниши ортаверади, юрагига унинг сийрати жойлашади. Киши суйганини тез-тез эслаб турмаса, унинг яхшиликларини доим кўнглидан ўтказиб турмаса, юрагидаги муҳаббати ҳам сўниб боради. Бир кишига кўнгил қўйган банданинг кўзи учун суюклисини кўришдан яхши нарса йўқ. Юрагида бўлса, уни доим эслаб, унинг яхшиликларини ёдда тутишдан яхши нарса йўқ. Суюклисини чин юракдан эсласа, яхшиликларини ўйлаб юрса, унинг исми тилига осон чиқади, тили билан мақтайди, тили билан унга сано айтади, яхшиликларини унутмайди. Бу эса муҳаббатнинг янада ортишига сабаб бўлади. Бир шоир айтган экан:
«Маҳбубимни ёдга олдим деганларга ҳайронман.
Инсон маҳбубини ҳам эсдан чиқарадими?
Эсдан чиқарганини ёдга олдим дейдилар».

Севган киши «Маҳбубимни ёдга олдим», дейиши ажабланарли, чунки ёдга олиш эсдан чиқаргандан сўнг бўлади. Агар унинг муҳаббати етук даражада бўлганида, севгилисини ҳеч қачон эсдан чиқармаган бўлар эди.

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Каналга обуна бўлинг
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
241👍60😢18🔥11💯6😍5🎉2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐 Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

Каналга обуна бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
138👍47👏16😍7😢4💯3🕊1
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Алий айтади: Аллоҳ учун бандасининг илтижосидан-да суюклироқ нарса йўқ. Қазони фақат дуо қайтаради, холос. Хайрли амалларнинг ичида яхшиликнинг мукофоти ва ёмон ишларнинг ичида зулм-зўравонликнинг жазоси жуда тез келади. Ўзининг айбини кўрмасдан бировларнинг камчиликларини қидириб юрмоқ, ўзи қилмайдиган ишни бошқаларга буюрмоқ ва беҳуда нарсада суҳбатдошининг дилини оғритмоқ кишининг ёмонлигига кифоя қилади.
@mehrob_uz
89😢45💯15👍14👏8😱5🔥2