#ИСКАНЖА
#Но_176
#Бй_Нафиса_Маликова
-ўзи у қиз ноқонуний муҳожир эмасми?
Боря Ясинни саволига ростини айтгиси келмади қамоқдан қочган деса бу ошнаси аниқ орти олдига қарамай қочади...
-зўр мол эканлигига сенга тавсия қилгим келганди...ўзинг биласан бошқа клиент чиқиб қолар!-деди сир бой бермай...билади Ясинда ачиниш кучли..
-яхши қиз бўлса нега бунақа кийинган..ҳа майли меникида ишлаб туради аммо бошқа нарса ўйлаб топма!-деди Ясин кўзлари маъюс қизни эслаб ройишлик билдираркан...
-бу бошқа гап..ётишга ҳам жойи йўқ эдикуя майли шунисига ҳам!-деди кулиб..
Ясин боре дегандек қўл силтаб чиқиб кетди...
🌺🌺🌺🌺🌺
-рафиқангиз вафот этганми?-дедим ҳайдовчисини олдида кетаётган муллакамдан секин сўрарканман...
-ҳа анча бўлди...
Иккинчи турмуш қурганмикин...ахир орадан анча йил ўтдику...Сумайядек ҳеч кимни севмаган бўлсалар керак...муллакам учун ҳурсанд бўлдим ахир Аллоҳ энг буюк неъмат билан сийлабдику...
-қизингиз нечи ёш?
Муллакамни юзига қувонч югурди чамамда
-5 ёш..жуда ширин кўз тегмасин аммо энагаларни ёқтирмайди...-деди огоҳлантириб...наҳот мен қамоққа тушган йили уйланган бўлса..бунча тез...ё Россияда севгани бўлганмикин...ишонч ҳам йўқ эркакларга...
Ойнага қараб атрофга боқдим...бемақсад яшаб бўлмайди...игна билан қудуқ қазигандек қаердан топаман бу нобакорларни..оқланиш пешонамга ёзилганмикин...
-етиб келдик!
Унчалик ҳам ҳашаматли бўлмасада аммо замонавий уйга кирдик...
-қизим қўшнимда эди...-деди муллакам кираверинг дегандек...
Эътибор берсам қип қизил оёқ кийим турибди...муллакам ҳам сезган экан..
-Алфия?-деди жахли чиқиб...ичкаридан оёқлари узун моделлардек назокат билан оппоқ сочли замонавий қиз чиқиб келди...
-салом азизим!
-калитни қаердан олдинг?-деди муллакам у томон юриб...шу пайт сочлари қўнғироқдек товланиб муллакам томон Яҳё акага қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизча отилиб чиқди...
-дада...дада...-деди сакраб...
-қуёшим мени!
Муллакам гўё бошқа инсонга айлангандек уни қучиб кўтариб олди...Алфия деганлари менга қош чимириб қаради..