BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#Биласизми

❗️Абитуриентлар учун ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги ОТМларда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔘
2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университетида бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

🔸 Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

🔸 Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

🔸 Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

🔸 ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди

📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ✍️
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.
#Биласизми

🚫 Ҳокимларнинг пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига аралашиши, уларни йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириши, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади.

☑️ Мазкур кластерлар ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда чекловлар киритган мутасаддилар жавобгарликка тортилади.

❗️Пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot