BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
88 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ЖАРАЁН
#ЎРГАНИШ

Боғот тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фаоллари билан учрашди

📍Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 1- сектордаги маҳалла тўртлиги билан аҳолининг турли соҳалардаги муаммоларини ўрганиш мақсадида 1-сектор ишчи гуруҳи ҳамда маҳалла тўртлигига топшириқлар берди.

🔹Хусусан, секторга қарашли барча (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори) билан суҳбатлашиб, ўз эътиборини умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги биринчи галдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирларини ишлаб чиқаришга қаратди ҳамда муаммолар юзасидан масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.

@bogottumanihokimligikanali
#АЖДОДЛАРДАН_ЎРГАНАМИЗ
#ЖАРАЁН

БОҒОТДА “ЖАДИДЛАР” КИТОБЛАР ТЎПЛАМИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Республика Ёшлар ишлари Агентлиги ташаббуси билан ҳар бир тўплами 8 та китобдан иборат 23 минг нусхада чоп этилган “Жадидлар” номли китоблар тўплами бугун Боғот туманига ҳам келтирилди.

«Жадидлар» китоблар тўпламини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан асосий мақсад: маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳар бир ёшнинг хабардорлигини оширишдан иборат.

«Жадидлар» китоби тўплами Ёшлар ишлари Агентлиги Боғот тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги барча умумтаълим мактабларининг кутубхоналарига тарқатилмоқда.

✍️ Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
@bogottumanihokimlivikanali
#ЖАРАЁН

БОҒОТ ТУМАНИДА «ОМБУДСМАН МАКТАБИ» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

«Омбудсман мактаби» лойиҳасини амалга оширишдан асосий мақсад –аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишдан иборатдир.

Боғот туманида ўтказилган тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров, вилоят Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси Р.Ибрагимов, Боғот тумани ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори О.Ражабова, “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий маслаҳат бюроси раҳбари У.Рахимов, Боғот тумани Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т.Мирзаев, шунингдек, Боғот тумани маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари иштирок қилди.

Тадбирда иштирокчиларга ҳуқуқий саводхонликни тарғиб этувчи китоблар совға қилинди. Тадбир якунида сайёр қабул ўтказилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати