MA`NAVIYATLI INSONLAR | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
8.97K subscribers
35.3K photos
4.85K videos
1.49K files
7.63K links
Download Telegram
​​#mitti_hikoya #umr_manzaralari

ЁРДАМ

Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
⸺ Ассалому алайкум, амаки, ⸺ деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
⸺ «Амаки» дедингми? ⸺ қайта сўради қария.
⸺Ҳа, амакижон,⸺ деди бола гўёки илтижоли тикилиб,⸺машиналар қатновидан қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
⸺ Хўп,⸺ деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
⸺ «Шўрлик,⸺ ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, ⸺ шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи бола етовида бораётганини асло пайқамади. Аммо айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.

© Луқмон Бўрихон