MA`NAVIYATLI INSONLAR | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
2.7K subscribers
38.5K photos
5.24K videos
1.49K files
7.95K links
Download Telegram
#masal #umr_manzaralari

Бир одам келиб, донишмандга ўзининг ашаддий рақобатчиси борлиги, у ҳатто тушларига кириб, руҳини безовта қилаётганидан шикоят қилди.
⸺ Бирор марта дарёдан сув ичаётган отларни кўрганмисан? ⸺ деб сўради ундан донишманд. ⸺ Отлар ҳамиша сув ичаётиб, туёқларини сувга уради.
⸺ Лекин бунинг менга нима дахли бор?! ⸺ ажабланди ҳалиги одам.
⸺ Сенинг ҳозирги хавотиринг ўша отларнинг хавотирига ўхшайди. Ахир, отлар чанқоғини қондираётиб, туёқларини сувга уришига сабаб, дарё сувини бошқа отлар ичиб қўяди, деб ўйлашидир. Ҳолбуки, дарё чексиз, унинг суви ҳамма отларга етади.

© Байрам Али таржимаси.