MA`NAVIYATLI INSONLAR | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
8.97K subscribers
35.3K photos
4.85K videos
1.49K files
7.63K links
Download Telegram
#Халқаро_кун🗓

20 ноябрь – Бутунжаҳон бола куни 🌈


БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда "Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация", 1989 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция" қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган
.

Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

📣Биздан узоклашманг!
t.me/MANAVIYATLIINSONLAR🇺🇿
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги КҚ-20-IV-сонли қарори ижроси юзасидан университет талаба-ёшлари ўртасида 2020 йил 23-30 ноябрь қадар @MANAVIYATLIINSONLAR расмий канали(@Yoshlar_bilan_ishlash_bot- га ижодий ишлар юборилади)да ёшларни адабиётга қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида истеъдодли шоира, жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова ижодини ўрганиш мақсадида қуйида келтирилган хеш-теглар асосида танлов эълон қилинади:
1. #eng_yaxhi_taqdimot,
2. #eng_yaxshi_esse,
3. #eng_yaxshi_rasm(yoki illyustratsiya),
4. #eng_yaxshi_parcha,
5. #eng_yaxshi_sahna_ko`rinishi,
6. #eng_yaxshi_insho,
7. #eng_yaxshi_sher
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ:
1-номинация бўйича муаллиф томонидан истеъдодли шоира, жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова ижоди бўйича тайёрланган тақдимот видеолавҳа орқали (муаллиф овозли изоҳ бериши ёки ўзи иштирок этиши мумкин. Иккаласидан бири бўлиши шарт. Танловни баҳолаш тартиби бўйича унинг сифатига, мазмунан ёритилишига, маълумотларнинг тўлиқ берилишига алоҳида эътибор қаратилади);
2-номинация бўйича муаллиф томонидан шоира ижодларидан бирига ёзилган эссе (Танловни баҳолаш бўйича эссе ёзиш тартибига амал қилганлигига алоҳида эътибор берилади);
3-номинация бўйича муаллиф томонидан шоиранинг ижодларидан бирига атаб чизилган расм ёки иллюстрация (Танловни баҳолаш бўйича муаллиф томонидан танланган асарнинг мазмун моҳияти акс этганлигига ва сифатига алоҳида эътибор берилади).
4-номинация бўйича муаллиф шоиранинг ижодларидан бирини танлаш ва шу асосда парча ёки монолог тайёрлаш видеоролик орқали (Танловни баҳолаш бўйича тайёрланадиган видеороликнинг сифати, нутқи ва образга киришига алоҳида эътибор қаратилади);
5-номинация бўйича муаллиф томонидан шоиранинг ижодидан бири бўйича тайёрланган саҳна кўриниши видеоролик орқали (Танловни баҳолаш бўйича тайёрланадиган видеороликнинг сифати, мазмунан ёритилиши, саҳна декорациясига алоҳида эътибор қаратилади).
6-номинация бўйича муаллиф томонидан шоиранинг ижодига бағишлаб иншо ёзиш. Тақдим этиш тартиби word ёки pdf (Танловни баҳолашда иншо ёзиш тартибига тўлиқ амал қилишига алоҳида эътибор қаратилади).
7-номинация бўйича муаллиф томонидан шоирага атаб ёзилган шеър (Танловни баҳолашда шеър ёзиш тартибига тўлиқ амал қилганлиги ҳамда мазмунига алоҳида эътибор қаратилади).
Танловга тушган ижодий ишлар ҳакамлар томонидан 10 баллик тизимда баҳоланади.
Танлов бўйича ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2020 йил 30ноябрь соат 18-00га қадар.
Танловда иштирок этиш истаги бўлганлар мазкур @Yoshlar_bilan_ishlash_bot - га кириб юборишлари мумкин.

ТАНЛОВ ИККИ БОСҚИЧДА ЎТКАЗИЛАДИ:
БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ФАКУЛЬТЕТ КАНАЛИДА БЕРИЛАДИ 23-27 НОЯБРЬ КУНЛАРИ
ИККИНЧИ БОСҚИЧДА ҲАР БИР НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА ФАКУЛЬТЕТ БОСҚИЧИДАН 3 ТАДАН ҒОЛИБЛАР УНИВЕРСИТЕТ БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТАДИ 27-30 НОЯБРЬ


ЭСЛАТМА! ТАНЛОВ ЯККА ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.
ЮБОРИЛАДИГАН БАРЧА ИЖОДИЙ ИШЛАР КАНАЛГА ЧИҚАРИЛАДИ.
ТАНЛОВ ШАРТИ БЎЙИЧА ҲАКАМЛАР ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА БАҲОЛАЙДИ.
ТАНЛОВ ШАРТИ БЎЙИЧА ТАЙЁРЛАНМАГАН ИЖОДИЙ ИШЛАР ҲАКАМЛАР ТОМОНИДАН БАҲОЛАНМАЙДИ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН СЎНГ ЭЪТИРОЗЛАР ИНОБАТГА ОЛИНМАЙДИ. БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА БЕРИЛМАГАН ИЖОДИЙ ИШЛАР КАНАЛГА ЧИҚАРИЛМАЙДИ.

👉ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ШАРТ, БЎЛМАСА КАНАЛГА ЮКЛАНМАЙДИ.
-------------------------------------------------
Видеоролик, аудио, фото, матн, word, pdf
-------------------------------------------------
#adiblar_xiyoboni
#buxdu_besh_tashabbus
#adabiyotga_etibor_manaviyatga_kelajakka_e`tibor
#eng_yaxhi_taqdimot - ҳар бир хеш-тег номи ёзилади бу ерда.
-------------------------------------------------
Исми ва фамилияси
Бухоро давлат университети ....... факультети .... гуруҳ талабаси
-------------------------------------------------
👉@MANAVIYATLIINSONLAR
📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги КҚ-20-IV-сонли қарори ижроси юзасидан университет талаба-ёшлари ўртасида 2020 йил 23-30 ноябрга қадар ёшларни адабиётга қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида

👉@buxdu_5tashabbus расмий канали(@buxdu_5_tashabbus_bot га ижодий ишлар юборилади) да ўзбек тарихчиси, филолог, Ўрта Осиё жадидчилигининг таниқли вакилларидан бири, биринчи ўзбек профессори  Абдурауф Фитрат

ҳамда

👉@MANAVIYATLIINSONLAR расмий канали(@Yoshlar_bilan_ishlash_bot- га ижодий ишлар юборилади)да истеъдодли шоира, жозибали насрий асарлар муаллифи Саида Зуннунова ижодини ўрганиш мақсадида танлов эълон қилинди.

ТАНЛОВ ИККИ БОСҚИЧДА ЎТКАЗИЛАДИ:
БИРИНЧИ БОСҚИЧДА ФАКУЛЬТЕТ КАНАЛИДА БЕРИЛАДИ 23-27 НОЯБРЬ КУНЛАРИ
ИККИНЧИ БОСҚИЧДА ҲАР БИР НОМИНАЦИЯ БЎЙИЧА ФАКУЛЬТЕТ БОСҚИЧИДАН 3 ТАДАН ҒОЛИБЛАР УНИВЕРСИТЕТ БОСҚИЧИДА ИШТИРОК ЭТАДИ 27-30 НОЯБРЬ
Ушба танловда талаба-ёшларни фаол иштирок этишлари сўралади.
Ҳар бир адиб бўйича эълон қилинган канал ва ботлари берилган ижодий ишларни юбориш учун.
MA`NAVIYATLI INSONLAR | BIZ BILAN BIRGA BO‘LING
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ! Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги КҚ-20-IV-сонли қарори ижроси…
Танлов шартига кўра биринчи босқичда иштирок этиш учун ижодий ишлар факультет каналида эълон қилиниши лозим ва ғолиб бўлган учлик ҳар бир номинация бўйича университет босқичида иштирок этади. Университетдан ташқари иштирокчиларнинг ижодий ишлари ушбу каналга берилади.
Маълумот учун ФАКУЛЬТЕТЛАР КАНАЛЛАРИ:
@BuxDu_FizMat
@buxdu_tb
@MBT_fakulteti
@Buxdu_xorijiy_tillar_fakulteti
@iqtisodiyot_turizm_fakulteti
@BuxDU_Sanatshunoslik_fakulteti
@BDU_jismoniy_madaniyat_fakulteti
@buxdu_filologiya
@harbiytalimyoshlari
@buxdu_tarix
@Pedagogika_buxdu

ЭСЛАТИБ ЎТГАНИМИЗДЕК АДИБЛАР ҲАЁТИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ ФАКУЛЬТЕТ КАНАЛИДА ЎТКАЗИЛАДИ.
Hurmatli tanlov ishtirokchilari!
Iltimos tanlov sharti bilan yaxshilab tanishib chiqing!💯

Tanlov 2 bosqichda boʻlib oʻtadi! 1- bosqich fakultet miqyosida; 2- bosqich universitet miqyosida.

Shunday ekan, @buxdu_5_tashabbus_bot va @Yoshlar_bilan_ishlash_bot manzillariga yuborib ovvora boʻlmang!

Har bir fakultetning oʻz rasmiy kanali bor. 1- bosqich shu kanallarda boʻladi!

Bizdan uzoqlashmang! 👇
t.me/MANAVIYATLIINSONLAR 🇺🇿
* Дўст туҳфаси

УЧ ДЎСТ

Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди:
“Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бир-биридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. У дўстларидан бирини учратиб қолиб, “Эй фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, менга ҳамроҳ керак”, деди. Аммо дўсти: “Мен сен билан бирга бора олмайман”, деб жавоб берди.
Шунда у кейинги дўстининг олдига бориб, илтимосини такрорлади. Дўсти: “Мен сен билан хоҳлаган жойинга бирга боришим мумкин, лекин манзилингга етиб борганингдан кейин сени ташлаб, ортимга қайтаман”, деди. У учинчи дўстининг олдига бориб, аҳволини айтди. Дўсти: “Қаерга борсанг, сен билан бирга бораман. Қаерга кирсанг, бирга кираман”, деб жавоб берди”.
Убайд ибн Умайр айтган зарбулмасалини шундай изоҳлайди:
“Биринчи дўст — инсоннинг ўз оиласига қолдирган мулки бўлиб, унинг ортидан эргашмайди. Иккинчи дўст — оиласи ва қариндошлари. Улар қабристонгача боришади, аммо уни ташлаб, ортга қайтишади. Учинчи, ҳақиқий дўст эса инсоннинг бу дунёда қилган амаллари бўлиб, қаерга борса, улар ҳам бирга боради ва ҳамма жойга бирга киради”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан
Беш ташаббус - беш имконият

Ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди

Вилоятда 2-7 ноябрь кунлари давомида ўтказилган “Беш ташаббус ҳафталиги” акцияси катор танловлар, жумладан, “Мен севган китоб” онлайн мақолалар танлови ғолиб ва совриндорлари номини хам аниқлаб берди.

Унга кўра, ёш китобхонлар қуйидаги ўринларни банд этишди:

1-ўрин: Рухсора Имомова (“FITRAT ACADEMY” NTM o`qituvchisi, Олот тумани). Ғолиб китобхонимиз диплом ҳамда эсдалик совғасини вилоят ҳокими қўлидан қабул қилиб олди.
2-ўрин: Нозима Холиқова (БухДУ таянч докторанти, Бухоро шаҳри); Интизор Ашурова (Вобкент туманидаги 15-мактаб ўқитувчиси).
3-ўрин: Жасур Эсанов (БухДу талабаси, Вобкент тумани); Малика Салоҳиддинова (БухДУ талабаси, Бухоро шаҳри); Хуршидабону Алимардонова (Бухоро шаҳридаги 19-мактаб ўқувчиси).

Бошқа совриндорлар ҳам ташкилотчиларнинг диплом, эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланади.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
​​#mitti_hikoya #umr_manzaralari

ЁРДАМ

Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
⸺ Ассалому алайкум, амаки, ⸺ деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
⸺ «Амаки» дедингми? ⸺ қайта сўради қария.
⸺Ҳа, амакижон,⸺ деди бола гўёки илтижоли тикилиб,⸺машиналар қатновидан қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
⸺ Хўп,⸺ деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
⸺ «Шўрлик,⸺ ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, ⸺ шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи бола етовида бораётганини асло пайқамади. Аммо айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.

© Луқмон Бўрихон
​​КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим.

Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни чайнаб егин деди" ва бироздан сўнг менга: "Катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.

Устозим: "Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган", деди.

Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".

"Ҳикматлар чашмаси"дан
#masal #umr_manzaralari

Бир одам келиб, донишмандга ўзининг ашаддий рақобатчиси борлиги, у ҳатто тушларига кириб, руҳини безовта қилаётганидан шикоят қилди.
⸺ Бирор марта дарёдан сув ичаётган отларни кўрганмисан? ⸺ деб сўради ундан донишманд. ⸺ Отлар ҳамиша сув ичаётиб, туёқларини сувга уради.
⸺ Лекин бунинг менга нима дахли бор?! ⸺ ажабланди ҳалиги одам.
⸺ Сенинг ҳозирги хавотиринг ўша отларнинг хавотирига ўхшайди. Ахир, отлар чанқоғини қондираётиб, туёқларини сувга уришига сабаб, дарё сувини бошқа отлар ичиб қўяди, деб ўйлашидир. Ҳолбуки, дарё чексиз, унинг суви ҳамма отларга етади.

© Байрам Али таржимаси.
* Ҳаёт манзаралари

Андиша

Бир киши 48 йил аввалги бошланғич синф ўқитувчисини хиёбонда кўриб қолиб, хижолатлик билан ёнига борди ва “Устоз, мени танидингизми?” — деб сўради.
— Йўқ, таниёлмадим, — деди кекса муаллим.
— Мен бошланғич синфдаги ўқувчингиз бўламан. Ўшанда синфдош ўртоғимизнинг соати йўқолиб қолганди. Мен олгандим ўша соатни...
Сиз “Ҳамма жойидан турсин ва қўлларини тахтага тирасин, тинтув қиламан”, — дедингиз. Мен уялдим ва қаттиқ қўрқдим. Сиз ва ўртоқларимнинг юзига қандай қарайман, деб ўйлаганим сари баданимдан муздай тер қуйиларди. Шу пайт сиз яна бир буйруқ бердингиз: “Энди ҳамма кўзларини юмсин!”
Сафнинг ўртароқларида эдим. Тинтув навбати менга келди. Соатни индамай чўнтагимдан олдингиз ва тинтувни сафдаги сўнгги болагача давом эттирдингиз. Кейин бизни ўрнимизга ўтқазиб, менга ҳам, бошқаларга ҳам ҳеч нарса демасдан соатни эгасига қайтардингиз.
Улғайганим сари бу ишингиз қалбимда каттариб бораверди. Ҳозир олтмиш ёшдаман. Ҳаётдаги энг катта сабоқни ўша куни сиздан олгандим. Ҳар гал эслаганимда бир сесканиб кетардим ва ўзимни сиздан қолган марҳамат ва бағрикенглик бағрида ҳис этардим. Ўзингдан, виждонингдан уялиб яшаш — азоб, ундан-да даҳшатли азоб эса уялаётганингни бошқалар ҳам билиши, уларни ҳар кўрганингда хижолат бўлишинг экан.
Устоз, сиз менга ҳаммадан уялиб яшаш азобини раво кўрмадингиз. Бу азобни ҳис қилганимда унута олармидим, билмайман, тўғриси. Лекин мени уялтирмаганингизни ҳеч қачон унутмадим, устоз!
Кекса ўқитувчи ўриндиқда ёнма-ён ўтирган собиқ ўқувчисига ўгирилиб қаради:
— У воқеани эртаси куниёқ унутиб юборгандим. Ҳозир сен айтганингда эсладим. Сизларга кўзларингизни юминг деганимда, мен ҳам кўзларимни юмиб олгандим. Шу ёшдаги ҳар бир бола қўл уриши мумкин бўлган янглиш ишга қўл урган ўқувчимга нисбатан кўнглимга ёмон ўй тушмасин дегандим. У сенмидинг? Билмасдим...
БУХОРОДИР БУ

Шаҳарлар имоми, Ҳақнинг эркаси,
Руҳият чашмаси, иймон ўлкаси,
Осмонни суяган замин елкаси –
Илм ила шариф азал Бухоро.

Аллоҳ ўзи мададкор Бухородир бу,
Улуғ пирлар руҳи ёр Бухородир бу.

Халқи донишманду қўлигул усто,
Шоиру ҳофизи булбулигўё,
Хизр назаркарда, кўзга тўтиё –
Боғи санъат, кони ғазал Бухоро.

“Дил ба ёр-у, даст ба кор” Бухородир бу,
Иймони соф, беғубор Бухородир бу.

Бунда акс топди инсон камоли,
Бағрида нозланар жаннат шамоли,
Бизга насиб этди нурли жамоли –
Бизлардан ҳам мерос гўзал Бухоро.

Ҳар ғиштида сеҳр бор Бухородир бу,
То қиёмат барқарор Бухородир бу!

Бобур БОБОМУРОД
* Изҳор

Бухоро қасидаси

Баҳорда лайлагию қишда лайлак қори бор,
Ҳар майсаси малҳаму, ҳар гиёҳи доривор.
Хазонлари – хазинам, тиконлари – зар нинам,
Валийлар пойи теккан ҳар кафт тупроғи тумор,
Бухорий нисбасинда Имом, Ҳофиз, Дақиқим,
Бухоройи шарифим, Бухоройи шарифим.

Шавкатингни ёзсалар, Минор бўйи китобдир,
Юз Табарийга бу иш табаррук бир “азоб”дир.
Муқанна ёққан ўтда жинқарчадай ёнди ёв,
Ғалвирида ғанимни “элади” мард Торобий.
Не Наршахий лол қолур тугатолмай тарихинг,
Бухоройи шарифим, Бухоройи шарифим.

Шофирконнинг шони-ку, не тоғлардан ошгандир,
Ҳайратдадир Самарқанд, тан олган Шош – Тошканддир.
Шопур қазган ариқнинг бўйларида ўсган эл
Илму ирфон, ижодда дарё каби тошгандир.
Бургут бўлар чумчуқ ҳам еса бу ер тариғин,
Бухоройи шарифим, Бухоройи шарифим.

Таърифингга етолмай шоҳбайтлар ҳам мот бўлар,
Сен ҳақингда ҳар бир гап ҳикмату баёт бўлар,
Камолингни куйлаган фарзандинг Дилшод бўлар,
Не ҳам десин шаънингга бир шоири ғарибинг,
Ўз номинг ўз-ўзингга энг муносиб таърифинг,
Бухоройи шарифим, Бухоройи шарифим.

Дилшод РАЖАБ
* Изҳор

Бухорони кўрмаган бўлсанг...

Бухорода сира бўлмаганман, деб,
Дўстим, айладинг-ку мени ҳангу манг.
Ўзбек заминида шунча йил яшаб,
Наҳот, Бухорони кўрмаган бўлсанг?!

Бунда ҳар минора, ҳар сирли гумбаз,
Мозийдан сўзлайди, ўрганар бўлсанг.
Аждодлар ёдидан йироқдирсан, бас,
Қадим Бухорони кўрмаган бўлсанг.

Кўкдан нур ёғилса бутун дунёга,
Бу юртдан кўкка нур таралгай, билсанг.
Бормоқлик не ҳожат Маккатуллога,
Меҳвар Бухорони кўрмаган бўлсанг.

Бу юртнинг қўҳна тош кўчаларида
Овозинг тиллодай жаранглар, кулсанг.
Сўз очмай қўяқол зарнинг қадридан,
Заргар Бухорони кўрмаган бўлсанг.

Азиз тупроғини тавоф этгали -
Етти иқлим келур, юриб минг фарсанг.
Сен эса дунёга келмабсан ҳали
Азим Бухорони кўрмаган бўлсанг.

Шукр, мен шу юртда туғилиб ўсдим,
Бошим кўкка етар меҳмоним бўлсанг.
Ҳалиям кеч эмас, юр, кетдик, дўстим.
Агар Бухорони кўрмаган бўлсанг!

Зикрилла НЕЪМАТ
* Умр манзаралари

Пушаймонда қолманг, катталар
...

Эътибор қилган бўлсангиз, ҳайвонлар ичида сигир ўз боласини дунёга келтиргандан то оқ сутидан айиргунга довур эмизиб, ялаб, эркалаб, бегона одамлардан қизғониб ҳимоя қилиб келади. Инсон-чи?...
Инсон зоти ҳам фарзандини туғилгандан то умрининг охиригача парваришлаб, ғамхўрлик кўрсатиб катта қилади. Лекин орамизда феъл-атвори, туриш-турмуши дилни хира қилгувчи, ҳайвондан ҳам баттар одамлар ҳам борки, уларни одам дейишга ор қиласан, киши.
Жамиятимизда гулдай фарзандини аямай калтаклаб, оловда ёқиб юборишгача ҳадди сиққан ота-оналикка нолойиқ кишилар ҳам йўқ эмас, афсуски. Бундай қўштирноқ ичидаги “ота-оналар” Яратганнинг қаҳридан нечун ҳайиқишмайди? Бундайлар, ҳали дунёга келиб болалик завқи нелигин билмаган шўрлик боланинг қарғишидан қўрқмаганлар, Худонинг қаҳридан қўрқармиди? Ўз вужудида тўққиз ой кўтариб юрган фарзандига зиғирча меҳри йўқ “она”ларнинг исмини тилга олсанг, тил ҳам куйиб кетади, ҳатто. Гўдакларнинг жажжигина қўлидан ушлаб, тетапоя қилган ҳақиқий оталар қани, дея ич-ичингдан оҳ тортиб қўясан баъзан.
Ҳолбуки, қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор. Кечаю кундуз Оллоҳга илтижо айлаб, биттагина бўлса ҳам фарзанд сўраётганлар қанча. Шуларга қараб, хайриятки, менинг фарзандим бор деб, шукур этиб, аҳил-иноқликда яшаса бўлмайдими?
Бундай оилавий зулмларни кўриб улғайган боладан эртага ким чиқади? Aхир, ота-она меҳрини умрида ҳис қилмай ўсган буваклардан келажакда бузғунчи ёки юрт хоини чиқмасликка ким кафолат бера олади? Ҳеч ким!
Хулоса ўрнида ота-оналаримизга айтмоқчиманки: фарзандингиз кўнглига озор берадиган (калтаклаш у ёқда турсин) сўзлардан тийилинг. Ундан меҳрингизни қизғонманг. Ишларим кўп, деб эътиборсиз қолдира кўрманг. Шубҳасиз, эътиборсиз қолган ниҳол қурийди. Ва шуни унутмангки: сиз фарзандингизга қандай муносабатда бўлсангиз, фарзандингиз ҳам сизга шундай жавоб қайтаради. Сўнгги пушаймон эса чинакам душмандир.

Жасурбек ЭСАНОВ,
БухДУ талабаси
#Мотивация

Камтар бўлинг — хурмат қозонасиз;
Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;
Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз!..
#xayrlikun #rivoyat

⸺ Энг катта бойлик табиат томонидан табиатингизга инъом қилинади, ⸺ деди бир куни Луқмони Ҳаким.
⸺У қандай бойлик? ⸺ деб сўради одамлар. Ҳаким:
⸺У — қаноатдир! ⸺ деб жавоб берди.
📣𝐂𝐇𝐎𝐑𝐋𝐎𝐕!
🌐𝐓𝐀𝐍𝐋𝐎𝐕𝐆𝐀 𝐌𝐀𝐑𝐇𝐀𝐌𝐀𝐓!
💠𝐁𝐮𝐱𝐃𝐔 𝐌𝐚'𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲𝐚𝐭 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐦𝐢

🔰𝟏- 𝐝𝐞𝐤𝐚𝐛𝐫 𝐎𝐈𝐓𝐒 𝐠𝐚 𝐪𝐚𝐫𝐬𝐡𝗶 𝐤𝐮𝐫𝐚𝐬𝐡 𝐤𝐮𝐧𝐢 𝐦𝐮𝐧𝐨𝐬𝐚𝐛𝐚𝐭𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝗕𝗨𝗫𝗗𝗨 𝗕𝗘𝗦𝗛 𝗧𝗔𝗦𝗛𝗔𝗕𝗕𝗨𝗦🇺🇿 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢 𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐢𝐧𝐠 #𝐌𝐄𝐆𝐀_𝐓𝐀𝐍𝐋𝐎𝐕𝐈 𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐪𝐝𝐢𝐦 𝐞𝐭𝐚𝐝𝐢!!!

𝟳𝐱𝐢𝐥 𝐧𝐨𝐦𝐢𝐧𝐚𝐭𝐬𝐢𝐲𝐚, 💥 𝟳𝐱𝐢𝐥 𝐬𝐡𝐚𝐫𝐭,‼️ 𝟳𝐱𝐢𝐥 𝐫𝐚𝐠ʻ𝐛𝐚𝐭🏆

𝐈𝐬𝐡𝐭𝐢𝐫𝐨𝐤 𝐞𝐭!👥 𝐌𝐚𝐡𝐨𝐫𝐚𝐭𝐢𝐧𝐠𝐧𝐢 𝐤𝐨ʻ𝐫𝐬𝐚𝐭!👍 𝐐𝐨𝐛𝐢𝐥𝐢𝐲𝐚𝐭𝐢𝐧𝐠𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐲𝐨𝐧 𝐞𝐭! ☝️

𝗚'𝗢𝗟𝗜𝗕𝗟𝗔𝗥 𝗗𝗜𝗣𝗟𝗢𝗠 𝗩𝗔 𝗧𝗔𝗦𝗛𝗔𝗞𝗞𝗨𝗥𝗡𝗢𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗧𝗔𝗤𝗗𝗜𝗥𝗟𝗔𝗡𝗔𝗗𝗜!🏆 𝗕𝗨𝗡𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗥𝗜 , 𝗕𝗨𝗫𝗗𝗨 𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗦𝗔𝗬𝗧𝗟𝗔𝗥𝗜𝗗𝗔 𝗜𝗝𝗢𝗗𝗜𝗬 𝗜𝗦𝗛𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗢𝗠𝗠𝗔𝗟𝗔𝗦𝗛𝗧𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗟𝗔𝗗𝗜! 📲

💠𝗡𝗢𝗠𝗜𝗡𝗔𝗧𝗦𝗜𝗬𝗔𝗟𝗔𝗥:
𝟭. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐈𝐍𝐒𝐇𝐎
𝟐. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐒𝐇𝐄'𝐑
𝟑. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐌𝐀𝐐𝐎𝐋𝐀
𝟒. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐑𝐀𝐒𝐌_𝐈𝐋𝐋𝐘𝐔𝐒𝐓𝐑𝐀𝐓𝐒𝐈𝐘𝐀
𝟓. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐓𝐀𝐍𝐋𝐎𝐕
𝟔. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐀𝐔𝐃𝐈𝐎_𝐂𝐇𝐎𝐑𝐋𝐎𝐕
𝟕. #𝐄𝐍𝐆_𝐘𝐀𝐗𝐒𝐇𝐈_𝐕𝐈𝐃𝐄𝐎_𝐂𝐇𝐎𝐑𝐋𝐎𝐕

𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩 𝗦𝗛𝗔𝗥𝗧𝗟𝗔𝗥𝗜:
𝟭. 𝙸𝚗𝚜𝚑𝚘 𝚖𝚞𝚛𝚊𝚔𝚔𝚊𝚋 𝚛𝚎𝚓𝚊 𝚊𝚜𝚘𝚜𝚒𝚍𝚊 , 𝚖𝚊'𝚗𝚘-𝚖𝚊𝚣𝚖𝚞𝚗 𝚓𝚒𝚑𝚊𝚝𝚍𝚊𝚗 𝚋𝚘𝚢 𝚋𝚘ʻ𝚕𝚒𝚜𝚑𝚒, 𝚖𝚞𝚊𝚕𝚕𝚒𝚏 𝚝𝚘𝚖𝚘𝚗𝚒𝚍𝚊𝚗 𝚢𝚘𝚣𝚒𝚕𝚐𝚊𝚗 𝚋𝚘ʻ𝚕𝚒𝚜𝚑𝚒 𝚔𝚎𝚛𝚊𝚔!

2. 𝙼𝚞𝚊𝚕𝚕𝚒𝚏 𝚝𝚘𝚖𝚘𝚗𝚒𝚍𝚊𝚗 𝙾𝙸𝚃𝚂𝚍𝚊𝚗 𝚜𝚊𝚚𝚕𝚊𝚗𝚒𝚜𝚑𝚐𝚊 𝚌𝚑𝚘𝚛𝚕𝚘𝚟𝚌𝚑𝚒 𝚜𝚑𝚎'𝚛 𝚢𝚘𝚣𝚒𝚜𝚑 (𝚘ʻ𝚣 𝚒𝚓𝚘𝚍𝚒𝚍𝚊𝚗).

3. 𝙼𝚊𝚚𝚘𝚕𝚊 𝚢𝚘𝚣𝚒𝚜𝚑 𝚝𝚊𝚛𝚝𝚒𝚋𝚒𝚐𝚊 𝚊𝚖𝚊𝚕 𝚚𝚒𝚕𝚐𝚊𝚗 𝚑𝚘𝚕𝚍𝚊 "𝙱𝚒𝚣 𝙾𝙸𝚃𝚂 𝚐𝚊 𝚚𝚊𝚛𝚜𝚑𝚒𝚖𝚒𝚣" 𝚖𝚊𝚟𝚣𝚞𝚜𝚒𝚍𝚊 𝚖𝚊𝚚𝚘𝚕𝚊 𝚢𝚘𝚣𝚒𝚜𝚑.

4. 𝙼𝚞𝚊𝚕𝚕𝚒𝚏 𝚝𝚘𝚖𝚘𝚗𝚒𝚍𝚊𝚗 𝚌𝚑𝚒𝚣𝚒𝚕𝚐𝚊𝚗 𝚛𝚊𝚜𝚖(𝚘ʻ𝚣 𝚒𝚓𝚘𝚍𝚒𝚍𝚊𝚗)

5. 𝙾ʻ𝚣 𝚏𝚊𝚔𝚞𝚕𝚝𝚎𝚝 𝚔𝚊𝚗𝚊𝚕𝚒𝚍𝚊 𝚝𝚊𝚜𝚑𝚔𝚒𝚕 𝚎𝚝𝚒𝚕𝚐𝚊𝚗 , 𝚑𝚊𝚖𝚖𝚊𝚗𝚒 𝚚𝚒𝚣𝚒𝚚𝚝𝚒𝚛𝚊 𝚘𝚕𝚐𝚊𝚗, 𝚌𝚛𝚎𝚊𝚝𝚒𝚟 𝚝𝚊𝚗𝚕𝚘𝚟! (𝙾𝙸𝚃𝚂 𝚐𝚊 𝚚𝚊𝚛𝚜𝚑𝚒 𝚔𝚞𝚛𝚊𝚜𝚑 𝚔𝚞𝚗𝚒𝚐𝚊 𝚋𝚊𝚐ʻ𝚒𝚜𝚑𝚕𝚊𝚋)

6. 𝙾𝚐𝚘𝚑𝚕𝚒𝚔𝚔𝚊 𝚌𝚑𝚊𝚚𝚒𝚛𝚞𝚟𝚌𝚑𝚒 #𝚊𝚞𝚍𝚒𝚘_𝚌𝚑𝚘𝚛𝚕𝚘𝚟 𝚝𝚊𝚢𝚢𝚘𝚛𝚕𝚊𝚜𝚑.

7.𝙾𝙸𝚃𝚂 𝚐𝚊 𝚚𝚊𝚛𝚜𝚑𝚒 𝚔𝚞𝚛𝚊𝚜𝚑 𝚔𝚞𝚗𝚒 𝚖𝚞𝚗𝚘𝚜𝚊𝚋𝚊𝚝𝚒 𝚋𝚒𝚕𝚊𝚗 𝚝𝚊𝚜𝚑𝚊𝚋𝚋𝚞𝚜 𝚔𝚘ʻ𝚛𝚜𝚊𝚝𝚒𝚜𝚑, 𝚎'𝚕𝚘𝚗𝚕𝚊𝚛 𝚝𝚊𝚛𝚚𝚊𝚝𝚒𝚜𝚑, 𝚝𝚊𝚛𝚐ʻ𝚒𝚋𝚘𝚝 𝚒𝚜𝚑𝚕𝚊𝚛𝚒 𝚘𝚕𝚒𝚋 𝚋𝚘𝚛𝚒𝚜𝚑 𝚟𝚊 𝚝𝚊𝚜𝚟𝚒𝚛𝚐𝚊 𝚘𝚕𝚒𝚜𝚑.

𝙄𝙟𝙤𝙙𝙞𝙮 𝙞𝙨𝙝𝙡𝙖𝙧 @buxdu_5_tashabbus_bot 𝙢𝙖𝙣𝙯𝙞𝙡𝙞𝙜𝙖 👇

#𝐁𝐮𝐱𝐃𝐔_𝐁𝐞𝐬𝐡_𝐓𝐚𝐬𝐡𝐚𝐛𝐛𝐮𝐬
#𝐎𝐈𝐓𝐒𝐠𝐚_𝐪𝐚𝐫𝐬𝐡𝐢𝐦𝐢𝐳
#𝐄𝐧𝐠_𝐲𝐚𝐱𝐬𝐡𝐢_𝐢𝐧𝐬𝐡𝐨(𝐫𝐚𝐬𝐦, 𝐦𝐚𝐪𝐨𝐥𝐚....)

𝐈𝐬𝐦-𝐬𝐡𝐚𝐫𝐢𝐟𝐢---------
---------𝐎𝐥𝐢𝐲𝐠𝐨𝐡 𝐧𝐨𝐦𝐢
𝐅𝐚𝐤𝐮𝐥𝐭𝐞𝐭 -----------
--------- 𝐠𝐮𝐫𝐮𝐡 𝐭𝐚𝐥𝐚𝐛𝐚𝐬𝐢

t.me/buxdu_5tashabbus

☺️𝗤𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘀𝗵𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸!!!!

𝙷𝚊 𝚊𝚢𝚝𝚐𝚊𝚗𝚌𝚑𝚊,😉 𝚖𝚞𝚍𝚍𝚊𝚝 26.11.2020 𝚢𝚒𝚕 09:09 𝚍𝚊𝚗 01.12.2020 𝚢𝚒𝚕 18:00 𝚐𝚊𝚌𝚑𝚊