"Kattaqo'rgʼon tongi" gazetasi
759 subscribers
15.5K photos
1.57K videos
90 files
6.32K links
Kattaqo'rgʼon tongi gazetasining rasmiy kanali
☎️66-455-23-95
✉️kattakurgontongirasmiy@gmail.com
🌐kattakurgon-tongi.uz
↪️https://www.facebook.com/Kattakurgontongirasmiy
🏛Kattaqo'rgʼon sh, Xorazmiy k, 47-uy
Murojat uchun admin : @shukurov_azizbek
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўз ваколатлари доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга аризалар (шикоятлар) ва даъволар бериши белгиланган ва мазкур мақсадларда бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳамда Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
#Биласизми

💰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

@kattakurgont
#Биласизми

☑️ Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

❗️Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
@kattakurgont
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

@kattakurgont
#Биласизми?

Қизлар албатта армияда хизмат қилиши керак бўлган давлатлар:

• Исроил;
• Норвегия;
• Хитой;
• Шимолий Корея;
• Мьянма.

———

#Bilasizmi?

Qizlar albatta armiyada xizmat qilishi kerak boʻlgan davlatlar:

• Isroil;
• Norvegiya;
• Xitoy;
• Shimoliy Koreya;
• Myanma.
#Биласизми?

Муз тухумлари феномени


Финландия шимолида камдан-кам учрайдиган муз тухумлари ҳодисаси кузатилади.

Совуқ об-ҳаво ва кучли шамол туфайли кичик муз бўлаклари сувда думалаб “ўсади”. Шу сабабли, Финландиядаги қирғоқлар гўё аждаҳо тухум қўйган улкан майдонга ўхшайди.

———

#Bilasizmi?

Muz tuxumlari fenomeni


Finlandiya shimolida kamdan-kam uchraydigan muz tuxumlari hodisasi kuzatiladi.

Sovuq ob-havo va kuchli shamol tufayli kichik muz boʻlaklari suvda dumalab “oʻsadi”. Shu sababli, Finlandiyadagi qirgʻoqlar goʻyo ajdaho tuxum qoʻygan ulkan maydonga oʻxshaydi.

👉 @kattakurgont
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади.

➡️ Бунда имтиёз уй-жой нархининг 25 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш шаклида берилади.

Шунингдек, уй қуриб битказулгунга қадар ҳарбийларга хизмат турар жойи квартира учун ҳар ойлик пул компенсация берилади.

⚠️ Кредит олган ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда кредит ва унинг фоизлари ташкилот раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#биласизми

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро қандай пенсияга чиқиши мумкин?

🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

➡️ эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда тўлиқ ҳамда меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

🧶 Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.

🔔 Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔴Бугунги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўмни ташкил этади.

🔴Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.

🔴 Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
#Биласизми?
Қайси қон гуруҳи эгалари туғилишдан энг кучли иммунитетга эга бўлади?

Америкалик олимлар бу борада тадқиқот ўтказди. Омадлилар тўртинчи қон гуруҳига эга одамлар экан, деб ёзади progorodchelny.ru.портали.

————-

#Bilasizmi?
Qaysi qon guruhi egalari tugʻilishdan eng kuchli immunitetga ega boʻladi?

Amerikalik olimlar bu borada tadqiqot oʻtkazdi. Omadlilar toʻrtinchi qon guruhiga ega odamlar ekan, deb yozadi progorodchelny.ru.portali.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/zajg
#Биласизми?
Volkswagen нафақат автомобиллар, балки сосиска ҳам ишлаб чиқаради

Уларнинг сотуви автомобилларга қараганда кўпроқ. Яъни, ҳафтасига 20 тоннага яқин гўштни қайта ишлайдиган цех ҳар куни завод ошхоналари, шунингдек, шаҳар дўконларига 30 мингга яқин сосиска тайёрлаб беради. Ва бу фақат битта заводда. Volkswagen бутун дунё бўйлаб уларнинг 50 дан ортиғига эга.

1973 йилдан бери Германиянинг Volkswagen AG автомобиль ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган “Volkswagen-Currywurst” брендли сосискалар корпорациянинг энг оммабоп маҳсулотидир. 2019 йилда 7 миллиондан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилган ва сўнгги бир неча йил натижаларига кўра, бу колбаса маҳсулоти янги нусхалар сони сотуви бўйича автомобилларни ортда қолдириб келмоқда.
#Биласизми?
Альпинистнинг ўлими

Суратдаги одам сайёрадаги энг машҳур альпинистлардан бири Жерар Омель.

У Эверест тоғига олти марта кўтарилган, шунингдек, ўнлаб бошқа муваффақиятли экспедицияларни амалга оширган.

Саккиз минг метрлик тоғни забт этган Жерар икки метрлик нарвондан йиқилиб ҳалок бўлган.

Гап шундаки, фахрий альпинист уйида лампочкани алмаштираётганида йиқилиб бошини раковинага уради. Жиддий олган жароҳати унинг ҳаётига нуқта қўйган.
Forwarded from Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ (اَبُ مُحَمَّدصدِق)
#БИЛАСИЗМИ:

ИККИ НУР ШАФОАТИ

Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: “Рўза ва Қуръон бандани Қиёмат куни шафоат қилади. Рўза: “Ё Раб, уни кундузлари таом ва шаҳватдан ман этдим. Мени унга шафоатчи қилгин”, дейди. Қуръон: “Мен уни кечалари уйқудан қолдирдим. Мени унга шафоатчи қилгин”, дейди. Кейин иккаласи шафоат қилади»

(Имом Аҳмад ривояти.)


https://t.me/Qorirovotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми?

Дунёдаги энг катта табиий ойна

Боливиядаги Уюни шўр кўли 10 минг квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллайди.

Дунёда Уюнига ўхшаш бошқа чўллар йўқ. Декабрда бошланиб, мартгача давом этадиган ёмғирли мавсумда чўл оз миқдордаги сувга тўлиб, улкан ойнага айланади.
#Биласизми?
Ким биринчи бўлиб типография усулида китоб чоп этган?

Кўпчилик дунёда типографияда чоп этилган биринчи китоб Гутенбергнинг Инжил китоби бўлганига ишонади. Бироқ 1377 йилда, юқоридаги китоб пайдо бўлишидан 70 йил олдин, корейслар будда динига оид "Чикчи" ҳужжатини тузганлар.

Унда Будданинг ваъз (панду, насиҳат)лари, шунингдек, хитой ва ҳинд роҳиблари ва ваъзхонларининг ҳаёти ҳақида маълумотлар мавжуд.
#Биласизми?
Дунёдаги ягона визасиз ҳудуд

Норвегиядаги 3000 аҳолига эга Шпицберген архипелаги дунёдаги ягона визасиз зона бўлиб, фуқаролигидан қатъий назар ҳар ким у ерда хоҳлаганча яшаши ва ишлаши мумкин.

Шимолий Муз океанида жойлашган оролда ижтимоий таъминот, хусусан, тиббий ёрдам фақат норвегияликларга тақдим этилади. Меҳмонлар эса бу имтиёзлардан фақат пул эвазига фойдаланиши мумкин.
#Биласизми?
Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор қадамжолари

Самарқанд - ер юзининг сайқали, ўз вақтида Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлатнинг пойтахти. Бу кўҳна заминда юзлаб диққатга сазовор, сайёҳлар эътиборини тортадиган тарихий масканлар бор.

———

#Bilasizmi?
Samarqand shahrining diqqatga sazovor qadamjolari

Samarqand - yer yuzining sayqali, oʻz vaqtida Amir Temur birlashtirgan yigirma yetti davlatning poytaxti. Bu koʻhna zaminda yuzlab diqqatga sazovor, sayyohlar eʼtiborini tortadigan tarixiy maskanlar bor.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/ub1w
#Биласизми?
Туркиянинг ноёб хазинаси
 
Агар Туркияга йўлингиз тушиб, Эгей денгизидан Ўрта ер денгизигача чўзилган ғарбий қирғоқлари бўйлаб юрсангиз, афсоналарга ҳаёт бағишловчи қадимий хазиналарга дуч келасиз.

———

#Bilasizmi?
Turkiyaning noyob xazinasi
 
Agar Turkiyaga yoʻlingiz tushib, Egey dengizidan Oʻrta yer dengizigacha choʻzilgan gʻarbiy qirgʻoqlari boʻylab yursangiz, afsonalarga hayot bagʻishlovchi qadimiy xazinalarga duch kelаsiz.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/pjql
#Биласизми?
Дунёдаги думалоқ кўл


Географлар бу кўлни Кингслей, авиаторлар эса Кумуш рангли доллар кўли деб аташади. Агар сиз расмларга қарасангиз, бу жуда мантиқий.

————-

#Bilasizmi?
Dunyodagi dumaloq koʻl

Geograflar bu koʻlni Kingsley, aviatorlar esa Kumush rangli dollar koʻli deb atashadi. Agar siz rasmlarga qarasangiz, bu juda mantiqiy.
#Биласизми?
Музқаймоқ танани совутадими?

Кардиологлар иссиқ ҳавода музқаймоқ биз ўйлагандек танани совутмай, аксинча иситишини исботлашди.

Хушхўр ширинлик овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради, бу ўз навбатида иссиқлик ҳосил қилади.

Ошқозон фақат вақтинча совийди, кўп ўтмай у янада қизийди. Ширин "газировка" худди шундай реакцияга эга.

————-

#Bilasizmi?
Muzqaymoq tanani sovutadimi?

Kardiologlar issiq havoda muzqaymoq biz oʻylagandek tanani sovutmay, aksincha isitishini isbotlashdi.

Xushxoʻr shirinlik ovqat hazm boʻlishini tezlashtiradi, bu oʻz navbatida issiqlik hosil qiladi.

Oshqozon faqat vaqtincha soviydi, koʻp oʻtmay u yanada qiziydi. Shirin “gazirovka” xuddi shunday reaksiyaga ega.
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot