"Kattaqo'rgʼon tongi" gazetasi
940 subscribers
15.1K photos
1.53K videos
88 files
6.23K links
Kattaqo'rgʼon tongi gazetasining rasmiy kanali
☎️66-455-23-95
✉️kattakurgontongirasmiy@gmail.com
🌐kattakurgon-tongi.uz
↪️https://www.facebook.com/Kattakurgontongirasmiy
🏛Kattaqo'rgʼon sh, Xorazmiy k, 47-uy
Murojat uchun admin : @shukurov_azizbek
Download Telegram
Forwarded from MATBUOT XIZMATI
#эълон
Табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли "Яккабоғ" "Кунжупай" "Зарафшон" "Нурафшон" маҳаллаларида бугун 21-феврал куни соат
09:30 дан 18:30 гача табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

Хонадонингизда чиқаётганда барча газ жиҳозларини ўчиришни асло унутманг.

"Каттақўрғоншахаргаз" газ таъминоти бўлими матбуот хизмати.

https://t.me/kurganpress
#ЭЪЛОН
А
зиз ҳамшаҳарлар❗️

🟢Эртага, 29
июл куни шаҳримизнинг барча ҳудудларида ҳашар ўтказилади.

☘️ Шаҳримиз ободлиги йўлида ташкил қилинадиган ушбу тадбир давомида маҳаллаларда, кўчаларда, корхона-ташкилотлар ва бошқа ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

☘️Барчангизни ушбу хайрли ишда фаол қатнашишга ва шаҳримиз ободлигига муносиб ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.


@kattakurgont
Forwarded from MATBUOT XIZMATI
#эълон
Каттақўрғон шаҳрида 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли эртага, 28 сентябр куни соат 8:00 дан 18:00 гача Каттақўрғон-1 ГРС дан табиий газ етказиладиган маҳаллалар, яъни, "Ғарб мачит", "Қўшҳовуз", "Чордара", "Баланд Чордара", "Дўстлик", "Миёнкол", Алишер Навоий, "Баҳористон", "Қориравот", "Кунжипай", "Зарафшон", Ноқис, "Нурафшон", "Меҳржон", "Зарифобод", "Зомин" , Мирий,  Сўфи Оллоёр, "Ҳайдарчаман", "Зиёлилар",  " Яккабоғ", "Гўзалкент " ҳамда "Оқ олтин", Амир Темур маҳаллаларининг айрим кўчалари ва Ингичка ҳудудига қарашли Ислом Шоир, Абдулла Қаххор, Усмон Носир, Каттақўрғон, Нуробод маҳалларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

❗️Хонадонингиздан чиқаётганда барча газ жиҳозларини ўчиришни асло унутманг.

🔥 "Каттақўрғоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими.

https://t.me/kurganpress
Forwarded from MATBUOT XIZMATI
#эълон

Азиз ҳамшаҳарлар!

Бугун, 2 декабрь куни соат 9:00дан 17:00 гача шаҳар Драма театрида "3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан "Инсон қадри учун" шиори остида хайрия акцияси ўтказилади. Шунингдек, 2 декабрь куни шаҳар Истироҳат боғи рўпарасидаги Яшил бозор ҳамда 3 декабрь куни шаҳар “Деҳқон” МЧЖ ва кийим бозорида ҳам шу муносабат билан хайрия қутилари ташкил қилинади.

Тадбирда тушган пуллар хайрли ва эзгу мақсадлар учун ишлатилади. Сизнинг эътиборингиз ўксик кўнгилларга қувонч улашишини унутманг.
Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
https://t.me/kurganpress
#ЭЪЛОН
Азиз ҳамшаҳарлар. Эртага, 7 декабрь куни Каттақўрғон шаҳрида Бош қомусимиз Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан юриш марафони бўлиб ўтади.
Марафон эрталаб соат 7:30 дан шаҳар дарвозасидан бошланиб, Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этади.
Барча каттақўрғонликларни “Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остидаги ушбу марафонда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#ЭЪЛОН_МАРАФОН

Ҳурматли каттақўрғонлик хотин-қизлар!

Шаҳар Оила ва Хотин қизлар бўлими ҳамда Оқила Аёллар ҳаракати ташабуси билан жорий йилнинг 15 феврал куни хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Саломатлик учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилади.

Марафон эрталаб соат 7:00 да Каттақўрғон шаҳар дарвозаси олдидан бошланиб, Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этади.

Шаҳримизнинг барча хотин қизларини спорт кийимида ушбу марафонда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#ЭЪЛОН_МАРАФОН

Ҳурматли каттақўрғонлик хотин-қизлар!

Шаҳар Оила ва Хотин қизлар бўлими ҳамда Оқила Аёллар ҳаракати ташабуси билан эртага, 15 феврал куни хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Саломатлик учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилади.

Марафон эрталаб соат 7:00 да Каттақўрғон шаҳар дарвозаси олдидан бошланиб, Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этади.

Шаҳримизнинг барча хотин қизларини спорт кийимида ушбу марафонда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

ШОШИЛИНГ, СИЗ УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Каттақўрғон шаҳар Чинобод МФЙ ҳудуди Самарқанд-Жума йўлида “Agromir building” МЧЖ томонидан барпо этилган 94, 96 ва 98- кўп қаватли уйларнинг жами 878 кв.метр ертўла қисми жисмоний ва юридик шахсларга қулай шартларда бошланғич тўловсиз, 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.

Бу ерда сиз: савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхоналар, поябзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахонаси, тикувчилик ва каштачилик, ателйе), алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари, видео ва фотосуратга олиш ҳамда компютер хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳамда қонунчиликда кўрсатилган бошқа фаолиятни ташкил этишингиз мумкин.

Мурожаат учун тел.: +998-88-528-00-04 (Хушвақт) “Agromir building” МЧЖ вакили

https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#эълон
#яшил_макон


🟢 Азиз каттақўрғонликлар,
бугун Президентимиз рахбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экишни ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб берилди.

🔼Ушбу топшириқлардан келиб чиқиб, эртага, 30 март куни шаҳримизнинг барча ҳудудларида дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.
Мазкур ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирига шаҳримиздаги барча маҳаллалар вакиллари, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар жамоалари, шаҳримиз аҳолисини фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Зеро, маҳаллаларимиз, кўчаларимиз, қолаверса шаҳримизни гули-гулзорга айлантириш ва кўкаламзорлаштиришда муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг бурчимиздир❗️


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#эълон

Азиз ҳамшаҳарлар!

2024 йил 3 апрель, чоршанба куни соат 10:00 да шаҳар Драма театрида "Инсон қадри учун" шиори остида хайрия акцияси ўтказилади. Ташкилотлар, маҳаллалар, меҳнат жамоаларини, жамоатчилик вакилларини мазкур хайрли тадбирда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Тадбирдан тушган маблағ ижтимоий кўмакга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Сизнинг эътиборингиз ўксик кўнгилларга қувонч улашишини унутманг.
Меҳр ва мурувват ойида ушбу хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#Эълон

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!


Каттақўрғон нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага, 1 май куни соат 8-00 дан 18-00 га қадар Каттақўрғон шаҳрининг барча маҳаллаларида электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Каттақўрғон шаҳар ЭТК

https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#Эълон

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!


Эртага, 8 май куни шаҳримизда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Жасорат - миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтади.
Байрам муносабати билан соат 7:00 - 8:00 гача “Биродарлик” қабристонида, соат 8:30 - 8:50 Ҳамид Самадов ҳайкали ёдгорлик монументига ҳамда соат 9:00 - 9:30 гача “Мотамсаро она” ҳайкали ёдгорлик мажмуасига гул қўйиш маросими ўтказилади.
Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган вақтларда шаҳримизнинг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида вақтинчалик автомобиллар қатнови чекланади.

Ҳамшаҳарларимизни байрам тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#эълон

⚡️“Сабр” филиалида “Очиқ эшиклар” куни


Азиз ҳамшаҳарлар!
Яқинда шаҳримизда “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг Каттақўрғон шаҳар филиали очилган эди.

Эртага, 14 май куни ушбу филиалда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади. Тадбир давомида хотин-қизлар, ёшларни касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилади.
⚡️Ўқув марказида тикувчилик, сартарошлик, гилам тўқиш, компьютер саводхонлиги ва пазандачилик, оилавий ҳамширалик бўйича ўқув курслари, психологик- ҳуқуқий маслаҳат, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ўрганишлари учун шароитлар яратилган.
Азиз ёшлар, ҳурматли хотин-қизлар, барчангизни мазкур тадбирга таклиф этиб қоламиз.
Манзил: Ғарб мачит МФЙ, Давлатобод кўчаси 123 уй (Мўллжал Каттақўрғон Ёғ-мой А.Ж. идораси ёнида)

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ЭЪЛОН
2024 йил 25 май куни 2- умумтаълим мактабида (собиқ С.М Киров) 1984-1994 йилларда ўқиган собиқ битирувчиларнинг 30 йиллик “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтади.
Шу муносабати билан 1994 йилда мактабни тугатган битирувчиларни соат 8:30 да бошланадиган учрашувга таклиф қиламиз.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги.
#эълон

Ҳурматли фуқаролар!

Жорий йилнинг 7 июнь куни Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасида соат 10:00 дан бошлаб Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.К.Аҳмедов бошчилигидаги "қурилиш комплекси"нинг фуқаролар учун қабули ташкил этилади. Ушбу қабулда қурилиш комплексининг "Каттақўрғоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими, "Электр таъминоти" бўлими, "Сув таъминоти" бўлими, "Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш" бўлими, "Каттақўрғон шаҳар ободонлаштириш" бошқармаси, Кадастрлар палатаси, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиқлари иштирок этади.

Сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса мурожаатингиз билан ушбу қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi
#эълон

✍️Азиз каттақўрғонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

⚡️22 июнь куни Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиор остида ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Фестивал эрта тонгдан Амир Темур кўчаси бўйлаб “Саломатлик йўлида 5000 қадам” юриш марафони ҳамда бадантарбия машғулотлари билан бошланади.

⚡️Истироҳат боғида кун давомида шаҳримиз ёшлари иштирокида спортнинг каратэ, кураш, гимнастика, шахмат-шашка, стол тенниси, воркаут, камондан ўқ узиш, енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилади.

⚡️Фестивал доирасида, касб-ҳунар йўналишлари, китоблар олами, шеърият кечаси, рассомчилик, театр, ва амалий санъат кўрик танловлари, икки авлод учрашуви ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил қилинади.

⚡️Фестивал якунида бўлиб ўтадиган эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокидаги Галаконцерт ҳам албатта, сизга манзур бўлади.
Азиз каттақўрғонлик ёшлар! Сизларни Ёшлар Фестивалида кутиб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

✍️Азиз каттақўрғонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

⚡️22 июнь куни Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиор остида ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Фестивал эрта тонгдан Амир Темур кўчаси бўйлаб “Саломатлик йўлида 5000 қадам” юриш марафони ҳамда бадантарбия машғулотлари билан бошланади.

⚡️Истироҳат боғида кун давомида шаҳримиз ёшлари иштирокида спорт мусобақалари, меҳнат ярмаркалари, кўрик танловлар, икки авлод учрашуви ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил қилинади.

⚡️Фестивал якунида бўлиб ўтадиган эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокидаги Галаконцерт ҳам албатта, сизга манзур бўлади.
Сизларни Ёшлар Фестивалида кутиб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

✍️Азиз каттақўрғонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

⚡️22 июнь куни Каттақўрғон шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Фестивал эрта тонгдан юриш марафони билан бошланади.

⚡️Истироҳат боғида кун давомида спорт мусобақалари, танловлар, икки авлод учрашуви ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил қилинади.

⚡️Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокидаги Галаконцерт ҳам албатта, сизга манзур бўлади.
Сизларни Ёшлар Фестивалида кутиб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.