Kar24.uz | Расмий канал
28.3K subscribers
25.1K photos
6.75K videos
211 files
14.5K links
Atrofingizga befarq bo'lmang
Biror voqea guvohi bo'lsangiz bizga ulashing

Bog'lanish: @Akmalsrajatdinov
Тelefon: +998 91 270 2198


Reklama:👇
@AkmalSrajatdinov
+998912702198
Download Telegram
#диққат
⚡️25 май куни барча мактабларда
2022-2023 ўқув йили якунланиб, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтади.

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 8:00 дан 9:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади. Шунингдек, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари йиғиш ҳам қатъиян таъқиқланади.

Тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.


Каналга уланиш: @Kar24Uz
#диққат

⚡️Эртадан Ерни кучли магнит бўрони қоплайди


20, 22 ва 23-май кунлари Қуёшдаги кучли чақнашлар туфайли ҳосил бўлган магнит бўронлари Ерга этиб келиши тахмин қилинмоқда. Бўрон туфайли сурункали касалликлари бор одамларда бош оғриғи, кўнгил айниши, бўғимларда оғриқ ва уйқусизлик бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат_лойиҳа

❗️Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидаги янгиликлар назарда тутилган:

1️⃣ Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда, жумладан:

▫️байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

▫️байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

▫️байроқнинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-кечакни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш учун тижорий мақсадларда фойдаланиш мумкин.

2️⃣ Байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланмоқда, хусусан:

🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

🔸бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш (дафн маросимларида фойдаланиш мустасно);

🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

🔸кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

🔸байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

3️⃣ Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан юқоридаги ва Қонундаги бошқа талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

➡️ Муҳокамада қатнашиш: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075

Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат

❗️Абитуриентлар учун хушхабар

Бу йил 97 та янги таълим йўналиши ташкил этилди. Янги йўналишда рақобат ҳам пастроқ бўлади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат
⚡️Энди B2 сертификати бўлмаса, чет тили ўқитувчилари мактабларга ишга олинмайди.

Ҳукумат қарорига кўра, 2022/2023-ўқув йилидан бошлабоқ B2 сертификати бўлмаса, чет тили ўқитувчилари мактабларга ишга олинмаслиги қайд этилганди. Бироқ бу талаб ўтган йилидан амалга киритилмаган.

Лекин янги ўқув йилидан бошлаб чет тили сертификати камида B2 бўлмаган ўқитувчилар умумтаълим мактабларига ишга олинмайди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ЭСЛАТМА

💳 Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномага алмаштиришни унутманг!

‼️Охирги муддат жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар.

1-Январдан эски ҳайдовчилик гувоҳномада юрганларни машинаси жарима майдончасига ЖОЙЛАШТИРИЛАДИ


Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Дыққат_таңлаў

🇺🇿 Улыўма миллий Конституция имтиханында қатнасыў ушын дизимнен өтиў даўам етпекте

Хабарыңыз бар, Өзбекстан Республикасы Конституциясының 31 жыллығы мунǝсибети менен Әдиллик министрлиги тәрепинен Улыўма миллий Конституция имтиханы өткериледи.

Имтиханда ҳǝмме қатнасыўы мүмкин.

📝 Таңлаўда қатнасыў ушын 8-dekabr.adliya.uz сайтында дизимнен өтиледи (15-ноябрьден 25-ноябръ күни 23:59 ға шекем).

🔰 Таңлаў 2 басқышта 3 категория ушын бөлек-бѳлек шөлкемлестириледи.

➡️ Толық мағлыўмат бул жерде.

Каналға ағза болың
@Kar24Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

2024-йил 1-январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб топилади

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини 31-декабрга қадар янги намунадагисига алмаштиришни унутманг.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#диққат

❗️Ўзбекистонда Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табригида маълум қилди.

Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади.

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат

Нонушта ва Тушлик қилмаслик инфаркт(юрак хуружи)га олиб келади

87 % инфаркт бўлган беморлар одатда нонушта қилмаган экан! Нонушта қилмаслик иштаҳада ўзгаришлар келтириб чиқаради бу қон босимини оширади ва юрак хуружига олиб келишга сабаб бўлади!

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#диққат

⚡️"Uzbekistan xavo yo‘llari"маҳаллий авиақатновларга 30 фоиз чегирма эълон қилди

21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма берилади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
Москвада мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқиш тавсия этилди

Москва шаҳри Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти пойтахт префектураларига мактуб йўллаб, мусулмонларга Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишни тавсия қилди. Бу ҳақда департамент ҳужжатига таяниб, ОАВ манбалари хабар берди.
Хабарда ёзилишича, Москва шаҳрида мусулмон мигрантларнинг иш берувчиларига уларни бу маълумотдан хабардор қилиш талаби қўйилган. Шунингдек, Марказий Осиёдан келган мигрантларга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат

Мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантиринг: Ўзбекистонда мактабларда директор, ўқитувчи ёки ўқитувчилар томонидан пул йиғиш ноқонуний ҳисобланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига яна бир бор мурожаат қилиб, таълим муассасаларидаги пул талаблари бўйича 71 202-09-09 рақамига хабар беришларини сўради.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️Банан ҳарид қилаётганингизда албатта банан устида ёзилган стикерларига аҳамият беринг

Ушбу видео ёрдамида стикерларни ўқишни ўрганамиз.


Каналга уланиш: @Kar24Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️ Энди контрактга кирган талаба 2-курсдан грантга ўтиши мумкин, грантга киргани эса контрактга тушиб қолиши мумкин

Олий таълимда ўзгариш: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага берилмайди — грантлар ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади

Бундан ташқари, янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚠️👁️❗️Эҳтиёт бўлинг: телефонингизни қоронғи хонада узоқ вақт ишлатиш кўз ёки орбитал саратонга олиб келиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, қоронғи хонада ҳар куни ярим соат телефондан фойдаланса, кўз саратонига чалиниш эҳтимоли ортади.

⚠️ Кечаси ва қоронғи хонада телефонда кўп вақт ўтказадиган дўстларингизни огоҳлантиринг.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Имтиёз даври тугаяпти. "Метан" нархи ошади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартда қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди.

1 июндан ушбу муддат тугамоқда. Катта эҳтимол билан "метан заправка"ларда метаннинг нархи ошади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
Тошкент шаҳрида 1-майдан ҚҚС билан 2024-йил учун янги тарифлар белгиланди:

️Электр:
• 1 кВт/соатдан 200 кВт/соатгача - 450 сўм
• 201 дан 1000 кВт/соатгача – 900 сўм
🔥 Газ (мартдан октябргача)
:
• 1 кубдан 100 кубгача - 650 сўм
• 101 дан 2500 куб метргача - 1500 сўм
🔥 Газ (ноябрдан февралгача)
:
• 1 кубдан 500 кубгача - 650 сўм
• 501 дан 2500 куб метргача - 1500 сўм
💧Сув
:
• Совуқ 1 куб - 3 808 сўм
• Иссиқ 1 куб - 6 751,36 сўм
🏡 Марказий иситиш
:
• 1 кв.м учун кунига 182,56 сўм.
🗑 Ахлат (Махсустранс)
• 1 киши/ой - 8400 сўм

Каналга уланиш: @Kar24Uz
#Диққат
Кеч уйғонадиган инсон тез семиради

Бу исботланган факт. Тадқиқотчилар эрта турадиган инсонлар хушқомат бўлишини исботладилар.

Эрта туриш учун эрта ётиш керак. Эрта ётмаган инсоннинг кечаси қорни очади. Тунги таом эса тез семиртиради.

Парҳезни эрта туришдан бошланг. Масалан, соат 5:30 да туринг ва кечқурун 22:00 да уйқуга ётинг.

Шунинг ўзиёқ дастлабки 10 кунда сезиларли натижани беради

Каналга уланиш:👉 @Kar24uz
#диққат #огоҳлик

⚠️Киберхавфсизлик маркази оммалашиб бораётган Telegram-вируслардан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган кўплаб вируслардан огоҳлантирди.

Қайд қилинишича, фирибгарлар аккаунтни эгаллаб олиш мақсадида турли хил кўринишларда зарарли ҳавола ва файлларни тарқатмоқда.

Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун икки босқичли аутентификацияни ўрнатиш, SMS-хабарда келган рақамларни ҳеч кимга айтмаслик, Telegram созламасидаги «Қурилмалар» бўлимида «Фаол сеанслар»ни текшириб, нотаниш қурилмалар фаолиятини тўхтатишни тавсия этмоқда.


Каналга уланиш: @Kar24Uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM