Kapgir
983 subscribers
309 photos
97 videos
499 links
Каналда берилаётган постлар фақатгина муаллифнинг шахсий қарашларидир. Бир тийинлик салмоғи йўқ)

https://t.me/joinchat/AAAAAFKhZAJVVe2cwh2jHw
Download Telegram
Таниқли журналист, Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/19/abdukarim-mirzayev/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Бир неча кун олдин «Зиёуз» портали асосчиси Давронбек Тожиалиев Истанбулга киритилмай, Ўзбекистонга депортация қилинган эди.
​​Охирги марта қачон театрга тушганимни эслай олмайман, лекин бугунгиси яқин ўртада ёдимдан чиқмаса керак. Нақд 2 соат 14 дақиқали маданий ҳордиқ. Бунақасини Tashkent City’даги мумдан ишланган ҳайкаллару, кишига бошига 50 минг сўмдан тўлаб томоша қилинадиган планетарияда ҳам топа олмайсиз.

Бахтимизга бугун Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида грузин драматурги Авксентий Цагарелининг «Хонума» пьесаси асосида саҳналаштирилган «Совчига эр топилди» спектакли намойиш этилди.

Воқеалар Тифлисдаги Авлабар даҳасида, XIX аср охирларида содир бўлади. Хонавайрон бўлган грузин князи Пантиашвили бирор бадавлат қизга уйланиб, барча қарзларидан қутулиш ниятида бўлади. Хонума исмли совчи эса унга Гулико деган келинни топиб беради. Бошқа бир совчи — Кабато эса князни ўзи танлаган қизга уйлантириш ниятида бўлади. Мақсад — пул ишлаш… Хуллас, спойлер бўлиб қолмасин, бориб кўринг.

Икки соатдан ошиқ давом этган спектакль ҳақида яна шунча гапириш мумкин. Саҳналаштирувчи режиссёр (Аҳад Фармонов), бош ролдагилар — Гулчеҳра Носирова, Меҳмонали Салимов, Муқаддас Мамадалиеванинг ижросига Шекспир акам айтганидек «гениално!».

Спектакль ичига шу қадар кириб кетибманки, бу сафар уч ёшга тўлмаган боласини театрга олиб кирганлар ҳам, телефонини «беззвук»ка қўймай унда катта холасиникида ўтиргандек гаплашганлар ҳам, попкорн ғичирлатиб чайнаганлар ҳам кайфиятимни буза олмади. Барчаси «шикарно!».

Ўз ролини моҳирона ижро этган актёрлар, жонли мусиқа ва жонли ижро — барчаси табиий.

Фақат бир нарса кўнглимни хижил қилди — театрга ташриф буюрган одамлар сони кам. Йигирмадан ортиқ одам саҳнада бўлса, залда шундан икки баробар кўпроқ одам. Бу актёрларнинг ижросига зиғирча ҳам таъсир кўрсатгани йўқ, лекин театрга одам кам бўлса ғалати бўлар экан. Шунча одам бор маҳоратини ишга солиб роль ўйнайдию, қарсак чалишга арзийдиган одамлар бармоқлар билан санарли.

Ушбу спектакль устида иш олиб борган барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, тез-тез Муқимийга ташриф буюришга ўзимга ўзим ваъда бераман. 😎

@Kapgir
​​Сен учун хурсандман Гулруҳбегим!

Ҳозиргина ўзбекистонлик шахматчи қизимиз, Ўзбекистондан чиққан халқаро тоифадаги иккинчи аёл гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова эндиликда АҚШ Терма жамоаси сафида дона суришини ўқиб қолдим ва бениҳоя хурсанд бўлдим.

Гулруҳнинг бу каби қарор қабул қилишига ҳозирда АҚШнинг Миссури университетида таҳсил олаётгани сабаб бўлган.

Таъкидланишича, Америка қизнинг олти ойлик ўқиши учун 150 минг доллар маблағ ажратган. Малакали мураббийлар билан таъминланган. Унинг мусобақаларга бориш харажатлари ҳам тўлиқ шу давлат томонидан қопланади.

Қойил-а, қандай зўр-а? АҚШда талантли ва ўз соҳасида қобилияти борлар қўллаб-қувватлашаверар эканда. Маҳалладан «справка», кадастр ҳужжати, прописка, таниш-билиш қилишмасканда булар...

Қаранг Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг опаси Нафиса Мўминова ҳисобланади. Уч опа-сингилдан яна бири Хулкар Тохиржоновани айтишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон терма жамоасидан бир неча йил олдин чиқариб ташланган. Қизиқ-а?

Қизларнинг отаси Алишер Мўминовнинг сўзларига кўра, Қизларидан бири туғруқ таътилидан сўнг терма жамоага қайтмоқчи бўлган, бироқ федерация бунга унамаган. Бу Ўзбекистон, шунақасиям бўлади!

Менга қизининг АҚШ терма жамоасида ўйнаш ҳақида қарори учун отанинг фарзандга берган баҳоси ёқди:

“Бу қарор қизимнинг ўзидан чиқди. У 21 ёшга тўлди. Мустақил фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қиладиган ёшга етиб келди. Мен ота сифатида унинг қарорини қўллаб-қувватладим...”

Ҳамма оталарга шунақа фарзанд, ҳамма фарзандларга шунақа ота насиб қилсин.

@Kapgir
Метрони Сергели линияси ишга тушдими дейман, ер қимирлаб қолди 😉
​​Юрий Дудни Птушкин билан Туркиядаги саёҳатига бағишланган кўрсатувини кўрдим. Ҳар доимгидек ажойиб. Лекин бу сафар ўзим учун Дудни яна бир кашф этдим.

3—4 киши Туркия бўйлаб пиёда саёҳат қиляпти. Тоғли жойларнинг биридаги қишлоқ ёнидан ўтиб кетаётиб, Птушкин кимнингдир ҳовлисида ўсиб ётган анорни узиб олди. Дудга:

—Юрий, ол сен ҳам е, жуда мазали экан. Дуд:

Мен меҳмондаман, рухсатсиз ололмайман…

Охир-оқибат Дудни анор ейишга кўндиришди ва 20 лирани ипга боғлаб «анор ҳақи» ташлаб кетишди.
​​Йилнинг сўнгги кунида ажойиб хабар — чиройли матбуот котибларимиз сони яна биттага кўпайди

Фотима Мадраҳимова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси этиб тайинланди.

@Kapgir
​​ИИВ ЙҲХББ 1 январдан бошлаб ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликларнинг нафақат видеорегистратор ёрдамида олинган тасвирлари, балки телефон орқали юборилган кадрлари учун ҳам жарималар белгилашни бошлади. Бу деярли ҳар куни ЙТҲ содир бўладиган ва бунинг оқибатида кўплаб инсонларнинг вафотига сабаб бўлаётган давлат учун тўғри қадам. Зора шу каби тартиблар қоидабузар ҳайдовчиларни бироз бўлсада тартибга солса.

Лекин бунда нима учун автомобиль ҳайдовчисининг қоидабузарлиги тасвирланган видеони юборган инсон моддий рағбатлантирилаётгани тушунарсиз. Нега керак бу? Кўпроқ қоидабузарликлар юборилиши ва кўпроқ жарималар белгиланиши учунми? Қоида (қонунлар)ни бузган одам бунга жавоб бериши керак, аммо бу бошқа бир инсоннинг моддий манфаатлари учун хизмат қилмасин. Фуқаролик бурчидан келиб чиқиб, қоидабузилиш ҳолати ҳақида тегишли идорага маълум қилсин, бўлмаса йўқ.

Акс ҳолда Андижондаги каби ҳолатлар барибир кўпаяверади. Бирор нима десангиз, «У буни пул учун қилди», деб оғзингизга уради. Менимча, қоидабузарлик ҳолати бўйича моддий рағбатлантириш бўлмаса ҳам ЙҲХББга келадиган видеолар оқими камайиб қолмайди. Ич-ичимдан ҳақиқий фуқаролик позициясига эга, қоида ва қонунлар бузилишига қарши инсонлар борлигига ишонаман негадир ва улар видео юборишни тўхтатмайди, чунки буни улар пул учун қилмайди.

@Kapgir
Бекатда автобус кутиб туриб роса битта пост ёзгим келди. Лекин телефон жонивор яхши ишламаса денг. Сенсорига шунча босаман, қотиб қолаверади. Кейин уйга келиб, ёзмоқчи бўлган нарсамни компьютерда теришга тушдим. Аксига олиб нима ҳақида ёзмоқчи бўлганим ҳам ёдимдан кўтарилибди. Энди ўтирибман тешилмаган пайпоғимга тикилиб, ора-сира ҳали яп-янги камаримни ушлаб қўяман, лекин эслай олмайман. Шкафдаги шапка, жемпер, кўйлак, ҳатто майка-трусиларга ҳам қараяпман, оҳори тўкилмаган.

Охири бир амаллаб эсладим: “14 январга нима совға қилса бўлади?” мавзусида ёзмоқчи эдим. Ҳаҳ, энди иштиёқ ўлди. Агар боя бекатда турганимда қўлимга iPhone 12 Pro Max 6/256 Space Gray бўлганида, балки жойида ёзиб ташлаган бўлармидим?!😉

П.С. Термокружкаларим ҳам бор

@Kapgir
Forwarded from Xushnudbek.uz
Маҳоратли фотожурналист Мадина Нурман ижодидан.

Расмда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.

Бухоро, 22.01.2021 й.

Эслатиб ўтаман, расмдаги иккала мансабдор ҳам қишлоқ хўжалиги анча орқадалиги ва аҳвол ёмонлиги сабаб президентдан қаттиқ огоҳлантириш олишди.

P.S.: нима учундир ушбу суратлар Мадина Нурман каналидан ўчиртирилибди, ўшанчун атайин ўзимга жойлаб қўйдим, иккинчи марта кўнгли ўта нозик амалдорларимиз ниманидир ўчиртиришдан олдин сал ақлини ишлатиб, ўйлаб кўришсин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист Феруз Муҳаммад Ўзбекистонда ижарада яшашнинг машаққатлари ҳақида репортаж тайёрлабди. Тўғриси бу мавзу менга ҳам боғлиқ бўлганлиги, ҳалигача ижара яшаётганим учун жуда таъсир қилди.

Мен ҳам ижарада яшаш бўйича рекордчиларданман — ҳозирга қадар Бекобод, Олмалиқ, Чиноз, Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларида ижарага яшаганман. Энг узоқ яшаганимиз битта хонадонда 2 йилдан ошмаган, энг ками эса — бир йилда тўрт маротаба кўчганмиз😉

Ўтган ҳафта уйни эгаси ижара ҳақини ошираман деб келибди, яна кўчамиз шекилли😎
Repost, Daryo, TezNews ва бошқа биз билмаган сайтларда фаолият кўрсатган журналист Бекзод Нугманов Telegram'да канал очибди. Охирги пости каналга қандай қилиб одам тўплаш ҳақида экан, аъзо бўлиб қўявердик.😊
⬇️

@nugmanovlive
“Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев “Azon.uz” муассиси Мубашшир Аҳмадга қўнғироқ қилиб, юқоридаги мақолалар учун жуда қаттиқ ҳақорат ва таҳдид қилибди. Шундай ҳақоратларки, уни айтиш тилга, эшитиш қулоққа оғирлик қилади”.

Сайт бош муҳаррири ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.
​​Бурга эффекти

Мирзо Улуғбек туманининг Яланғоч даҳасида тураман. Ёнимизда «Локомотив» парки бор. Парк ва домлар орасидан пиёдалар ва автомобиллар учун йўл ўтган. Шу десангиз, карантин бошланган вақтида иккала йўл ҳам бетон бордюрлар билан ёпилган эди. Ўша атрофда яшайдиган аҳоли қатори мен ҳам тўсиқни айланиб, ям-яшил чимларни босиб ўтадиган бўлдим. Карантин тугагач, автомобиль йўлидаги бетон тўсиқ олиб ташланиб, ҳаракат тикланди, пиёдалар йўлагидаги эса қолди…

Уч кун олдин ишдан уйга қайтаётсам, пиёдалар йўлагига қўйилган бордюр ҳам олиб ташланибди. Жуда хурсанд бўлдим. Лекин барибир, очилган йўлдан эмас, ўтган 10 ой ичида ўрганиб қолган газонимни устини босиб ўтдим. Кеча ҳам, бугун ҳам шунақа бўлди, балки эртага ҳам такрорланар (ўрганишим 10 ой давом этмаса бўлди ҳали). Қизиқ жиҳати ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини биламан, негадир тўғри йўлдан эмас, ўрганган газонимдан юргим келаверади, беихтиёр.

Янги Ўзбекистонни қуришни бошлаганимизда 4 йилдан ошди. Ўртада ОАВ ва блогерларга анча эркинлик берилди, 2018 йилга келиб яна бироз сиқувлар бошланди. Ундан кейин яна енгиллик берилди, «Мен сизларга ишонаман, ортингларда мен турибман», дейилди. Лекин 25 йиллик бетон тўсиқ олиб ташланганига қарамай, ҳалиям ОАВни, интернетни «назоратим остига оламан», «телефон қилиб босим ўтказаман» дейдиган одамлар тугамади. Уларнинг кўникиши учун 25 йил талаб этилмаса бўлгани.

«Банкадаги бургалар» ҳақидаги тажрибани эшитганмисиз?

Олимлар банкага бургаларни тўплаб қопқоғини уч кунга ёпиб қўяди. Белгиланган муддат ўтгач, қопқоқ очилади, аммо бургалар қопқоқ оғзидан юқорига сакрай олмайди. Айтишларича, улар умрининг охирига қадар шундайлигича қолади. Ҳатто улар кўпайганидан кейин ҳам, уларнинг авлодлари катта бургаларнинг одатини такрорлайверади…

@Kapgir
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Президент фармонига асосан «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. Тақдирланганлар қаторидан «Дарё» фотомухбир Мадина Нурман ҳам ўрин олди.

Президент фармонига асосан Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Мадина Нурманова 1993 йил Жиззах шаҳрида туғилган. У 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2016 йилдан то шу кунга қадар «Дарё» интернет-нашрида фотомухбир сифатида ишлаб келмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига асосан «Дарё» интернет-нашрининг бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Шарипов ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Айтай, ватан нима - байроқми, шеърми?
Деҳқон манглайидан оқизган терми?
Чизиқла тортилган бир парча ерми?

Ватан бу-
Ҳаловат онам бағрида
Ва икки ўғлимнинг келажагида.
Интернетда қизиқ хабарга дуч келдим. Тошкент вилоятида кадастр ходими 1000 доллар пора олмаган экан, раҳбарияти уни 10 миллион сўм ва сиҳатгоҳга икки кишилик йўлланма билан мукофотланибди. Мукофот нимага бериляпти бу ҳолатда? Умуман пора олмагани учунми ёки катта миқдордаги пулни олмаганигами (минг доллар-а!) ёки мелисага мурожаат қилгани учунми? Бу унинг фуқаролик буржи, ана боринг давлат хизматчиси сифатида вазифаси эмасми?

Бу янгилик орқали Кадастр агентлиги ўз тизимининг нақадар коррупцияга ботганини исботлаяптими шунда? «Мана биздаям, пора олмайдиган одамлар бор, кўриб қўйларинг!» дегандек.

Қисқаси агентликнинг бу ҳаракати менга ғалати туюлди. Келинглар, унда ўз вазифасини, бурчини бажарган барчани мукофотлайлик? Университетларда пул олмасдан имтиҳон олаётган домлалардан тортиб, пора олмайдиган ГАИларимизгача (айтганча, 2019 йилда Қашқадарёда 13 млн сўм пора олмаган ИИБ ходимига 10 млн сўм пул мукофоти берилган экан).

П.С. Нега сиҳатгоҳга йўлланма бериляпти? Соғ одам бунча пулни отказ қилмайдида-а?!😉

#ЕрниТўхтатингТушибҚоламан
Гагарин ва Рим Папаси

Ушбу қисқа ҳикояни таниқли физик Пётр Леонидович Капица айтиб берганди:
(Collapse)

Гагарин парвоздан кейин кўп вақтни ерда ўтказганидан сўнг Никита Сергеевич Хрушчев уни ўз ҳузурига чақириб, эшикни қулфлаб, пичирлаб гап бошлади:

- Юра мен сиздан узоқ вақтдан бери сўрамоқчи эдим. Менга чин дилдан, фақат чин дилдан жавоб беринг, у ерда Уни ёки Унинг фаришталарини кўрдингизми?

Гагарин Хрушчевнинг қулоғи олдига эгилиб, унга ҳам пичирлади:

- Кўрдим, Никита Сергеевич...

- Буни билгандим! Аччиқланиб пичирлади Хрушёв - Энди эса сендан илтимос қиламан, ҳатто буюраман ҳам, бу ҳақда ҳеч қачон ҳеч кимга айтма!

- Хўп бўлади, Никита Сергеевич! - деди Гагарин.
Бир неча йил ўтгач, Гагарин Европага саёҳат қилди, Ватиканга ташриф буюрди ва Папа томонидан қабул қилинди. Расмий қабул тугамасдан, Папа уларни ёлғиз қолдиришни илтимос қилди, офис эшигини қулфлаб, уни бир бурчакка олиб бориб, пичирлади:

- Менга чин дилдан жавоб беринг, ўғлим, фақат чин дилдан, сиз у ерда Уни ёки Унинг фаришталарини кўрдингизми?

Гагарин Хрушчевга ваъда берган нарсани эслади ва жавоб берди:

- Йўқ, кўрмадим, ҳазрати олийлари.

Папа аччиқланиб пичирлади: "Мен буни билар эдим!". - Фақат ўғлим, сиздан қаттиқ ўтиниб сўрайман, бу ҳақда ҳеч кимга айтманг.

P.S. Совет Иттифоқи анча диндор давлат бўлган. Тарихида биронта атеист одам раҳбар бўлмаган. Ҳаммаси қандайдир бир динга эътиқод қилишган...

(c) Facebook
"Интиҳо"га айланаётган "Ибтидо"

Уч кундан буён Дэн Брауннинг «Ибтидо»сини ўқияпман. Ўзбек тилида биринчи марта нашр этилгани учун сотувга чиқиши билан дарҳол буюртма қилгандим.

Дэн акамнинг бу сафарги романи негадир олдингилари каби эмасдек (ёки уларга жуда ўхшаб қолган).

Бунга қадар Дэн Брауннинг «Да Винчи сири», «Фаришталар ва иблислар», «Йўқолган тилсим», «Инферно» ва «Рақамли қалъа»ни ўқиганим учун улардаги сюжет чизиғи «Ибтидо»да ҳам такрорлангандек — сюжет марказида яна католиклар, динлар ва бир раҳнамога адашган содиқ қул.

Эдмонд Кирш ҳам Бертран Зобрист («Инферно») ва Энсей Тонкадо («Рақамли қалъа») каби дунёда тенгсиз олим ва кашфиётни қилиб, нарги дунёга равона бўлиши асар бошиданоқ маълум. Саиднинг ўлими эса Питер Соломон («Йўқолган тилсим») ва Жак Соньер («Да Винчи коди») каби барчасидан хабар топиб, ўлдирилишига ўхшайди.

Ҳозирча асарнинг 250 бетини ўқиб тугатдим ва у менда янгидек эмас, балки Италия, Капитолий, Ватикан кўчаларида хавфизлик хизматидан қочиб юрган Роберт Лэнгдонни эслатаяпти холос.

Тўхтатиб қўйиш йўқ, охиригача ўқиб, кейин яна бир пост қолдирарман.😎

Лекин китобни нашр этганларга катта раҳмат. Таржима енгил (худди асар каби) ўқилади, муқоваси ва дизайни чиройли чиққан. Китоб жавонини безайдиган даражада ишланган.👏🏽

@Kapgir