Kapgir
978 subscribers
311 photos
98 videos
502 links
Каналда берилаётган постлар фақатгина муаллифнинг шахсий қарашларидир. Бир тийинлик салмоғи йўқ)

https://t.me/joinchat/AAAAAFKhZAJVVe2cwh2jHw
Download Telegram
Интернетда қизиқ хабарга дуч келдим. Тошкент вилоятида кадастр ходими 1000 доллар пора олмаган экан, раҳбарияти уни 10 миллион сўм ва сиҳатгоҳга икки кишилик йўлланма билан мукофотланибди. Мукофот нимага бериляпти бу ҳолатда? Умуман пора олмагани учунми ёки катта миқдордаги пулни олмаганигами (минг доллар-а!) ёки мелисага мурожаат қилгани учунми? Бу унинг фуқаролик буржи, ана боринг давлат хизматчиси сифатида вазифаси эмасми?

Бу янгилик орқали Кадастр агентлиги ўз тизимининг нақадар коррупцияга ботганини исботлаяптими шунда? «Мана биздаям, пора олмайдиган одамлар бор, кўриб қўйларинг!» дегандек.

Қисқаси агентликнинг бу ҳаракати менга ғалати туюлди. Келинглар, унда ўз вазифасини, бурчини бажарган барчани мукофотлайлик? Университетларда пул олмасдан имтиҳон олаётган домлалардан тортиб, пора олмайдиган ГАИларимизгача (айтганча, 2019 йилда Қашқадарёда 13 млн сўм пора олмаган ИИБ ходимига 10 млн сўм пул мукофоти берилган экан).

П.С. Нега сиҳатгоҳга йўлланма бериляпти? Соғ одам бунча пулни отказ қилмайдида-а?!😉

#ЕрниТўхтатингТушибҚоламан