Kapgir
975 subscribers
311 photos
98 videos
502 links
Каналда берилаётган постлар фақатгина муаллифнинг шахсий қарашларидир. Бир тийинлик салмоғи йўқ)

https://t.me/joinchat/AAAAAFKhZAJVVe2cwh2jHw
Download Telegram
— Пулини нега олмаяпсан?
— Э, отамга қавм бўлади, ноқулай.
— Бунисичи?
— Э, эна жамоатимиздан қариндош...
— Олманг кўп бўлса, давлатга топширвормайсанми бундай қилиб ўтиргунча?
— Қарзим борми? Арзон олади!
— Ахир, ҳаммага текин улашяпсанку?
— Э, бири хеш, бири табор.
— Сенга бегонаси бормикан Бойсунда?
— Бор, — деди Рамазон тиржайиб. — Мана — сен! Мусофир, сотқин, шаҳарлик!

Эркин Аъзам, “Анойининг жайдари олмаси”

https://www.youtube.com/watch?v=BrvMOYXKkyo&t=209s
"Буюк келажак" номли маҳалла аҳолисига "Янги Ўзбекистон" шиорлари туширилган газ балонлари топширилди". Маҳалла раиси Давлат акани гапига кўра, бу йил балонлар қизил рангга яхшироқ бўялган".

(c) Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Сенинг ҳузурингга келдим, ёвузлик султони, арвоҳлар ҳукмдори, — деб жавоб қилди девордан чиқкан одам Воландга қовоқ остидан ҳўмрайиб қараркан.
— Баски, ҳузуримга келган экансан, нечун менга салом бермадинг, эй собиқ ўлпон йиғувчи-деди Воланд қаҳр билан.
— Негаки мен сенинг саломат бўлишингни истамайман, — деб жавоб қилди келган одам густоҳлик билан.

«Уста ва Маргарита» барча даврларнинг энг зўр романи. Ўзиям уч йилда ўқиб тугатганман 😉
"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги қонуннинг 5-1 моддасига кўра, Ўзбекистон Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.🤦‍♂
​​Macro’дан харидларни амалга оширмай қўйганим ҳақида

Квартирамдан чапга қараб 500 метр юрсам Macro супермаркетлар тармоғини битта филиали, ўнгга қараб шунча юрсам Эcобозор жойлашган. Эcобозор’да озиқ-овқат маҳсулотлари анча арзон ва танлов юқори, лекин мен чапга юришни маъқул кўраман ва доим Macro’дан харидларни амалга ошириб келаман (келардим).

9 декабрь куни ҳам худди шу каби навбатдаги харидларнинг бирида кассада ҳисоб-китобни PaymeGo орқали тўлашга қарор қилдим. Кассадаги ходим пулни ечиб олди ва ҳисобимдан 123 минг сўм ечилгани тўғрисида SMS келди. Лекин кассир пул ечиб олинмаганини айтиб яна бир маротаба ечиб олмоқчилигини билдирди. Табиийки «калланг жойидами?» дедим юмшоқлик билан. Шунда касса ходимларининг катта келиб, шунақа тушунмовчилик бўлиб туришини, яна бир марта ечиб олишлари ва биринчи ечиб олинган 123 минг уйга боргунимча ҳисобимга тушишини таъкидлади.

Жуда бир ишонч билан айтгани учун кўндим. Уйга бордим, пул тушмади. Эртаси куни қўнгироқ қилдим, тушмади. Яна Macor’га бордим, битта ходимаси бу каби ҳолатларда пул 5 иш куни ичида тушириб берилишини айтди, хўп деб қайтдим. Орадан яна бир ҳафта ўтди. Бу вақт ичида Macro’ни Cалл-марказига ва ўша менга хизмат кўрсатган касса ходимларига қўнғироқ қилдим, барибир ҳалигача пулимни қайтаришмади. Ну и к черту.

Фақат манашу ўтган 10 кун ичида Macro’дан умуман савдо қилмадим. Ўзимча супермаркетга байкот эълон қилдим. Ҳисоблаб кўрсам, байкотим сабаб улар 1,3 миллион сўм йўқотибди (ўн кун ичида Эcобозор’да шунчалик савдо қилибман). Одатда бундан ҳам кўп кетарди. Эcобозор’га бориш ёқмайди, одам кўп, ҳар бир сотувчи билан тортишиш керак. Шу сабаб бир борганда биратўла рўзғорлик қилиб келишга ўтдим. Энди эса Macro’га ҳам кирмай қўйдим. Шу сабаб яна 300—400 минг сўм тежаб қолибман.

Мана шунақа гаплар, ҳеч қачон чапга юрманглар.

@Kapgir
​​2019 йилда чиққан бир драма боракан — «Безупречный». Бош ролда Хью Жекман бўлгани учунгина кўришни бошлгандим, кутганимдан ҳам қизиқарли чиқиб қолди.

Фильм Америка таълим тизимидаги энг йирик ўғирликлардан бири ҳақида. У реал воқеаларга асосланиб олингани учун янада қизиқ.

Хуллас, фильм бош қаҳрамони ажойиб педагог бўлади ва мактаб газетаси учун «Мактабда қуриладиган кўприк» мавзусида мақола ёзмоқчи бўлган 11 синф ўқувчиси билан суҳбатлашиб қолади. Ўқувчи қиз «буюртма мақола»ни ёзишга унчалик ҳам ҳафсаласи йўқлиги айтади, бироқ Френк Тассоне (округ мактаби мудири) уни ҳар қандай мақоланинг ҳам қизиқ чиқиши журналистга боғлиқлигини айтиб, уни илҳомлантириб юборади.

Шундан сўнг, қиз мактаб архивларини, бухгалтерия ҳисобларини титкишлашга киришиб, мактаб пуллари бошқа нарсаларга сарфланаётгани, директор ва унинг бухгалтери чўнтаги бунинг ортида «семираётгани»ни пайқаб қолади. Охир-оқибат қиз ўша мақоласини мактаб газетасида эълон қилиб, ўзига илҳом берган директорнинг «бошини ейди».

Бу Америка таълим тизимидаги энг катта ўғирликлардан бири экан — жами 11 миллион доллар икки шахснинг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.

П.С. Кенгаш бухгалтерни ишдан бўшатиш учун тор доирада йиғилиш ўтказади ва унга қарата «сен соғлом эмассан, ахир мактабни ўмардинг» дейди ва шундай қилиб, уни социопатликда айблаб, тинчгина ишдан бўшатиб қўя қолишади.

Ростдан ҳам соғлом одам мактабни ўмармайди.

@Kapgir
Таниқли журналист, Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/19/abdukarim-mirzayev/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Бир неча кун олдин «Зиёуз» портали асосчиси Давронбек Тожиалиев Истанбулга киритилмай, Ўзбекистонга депортация қилинган эди.
​​Охирги марта қачон театрга тушганимни эслай олмайман, лекин бугунгиси яқин ўртада ёдимдан чиқмаса керак. Нақд 2 соат 14 дақиқали маданий ҳордиқ. Бунақасини Tashkent City’даги мумдан ишланган ҳайкаллару, кишига бошига 50 минг сўмдан тўлаб томоша қилинадиган планетарияда ҳам топа олмайсиз.

Бахтимизга бугун Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида грузин драматурги Авксентий Цагарелининг «Хонума» пьесаси асосида саҳналаштирилган «Совчига эр топилди» спектакли намойиш этилди.

Воқеалар Тифлисдаги Авлабар даҳасида, XIX аср охирларида содир бўлади. Хонавайрон бўлган грузин князи Пантиашвили бирор бадавлат қизга уйланиб, барча қарзларидан қутулиш ниятида бўлади. Хонума исмли совчи эса унга Гулико деган келинни топиб беради. Бошқа бир совчи — Кабато эса князни ўзи танлаган қизга уйлантириш ниятида бўлади. Мақсад — пул ишлаш… Хуллас, спойлер бўлиб қолмасин, бориб кўринг.

Икки соатдан ошиқ давом этган спектакль ҳақида яна шунча гапириш мумкин. Саҳналаштирувчи режиссёр (Аҳад Фармонов), бош ролдагилар — Гулчеҳра Носирова, Меҳмонали Салимов, Муқаддас Мамадалиеванинг ижросига Шекспир акам айтганидек «гениално!».

Спектакль ичига шу қадар кириб кетибманки, бу сафар уч ёшга тўлмаган боласини театрга олиб кирганлар ҳам, телефонини «беззвук»ка қўймай унда катта холасиникида ўтиргандек гаплашганлар ҳам, попкорн ғичирлатиб чайнаганлар ҳам кайфиятимни буза олмади. Барчаси «шикарно!».

Ўз ролини моҳирона ижро этган актёрлар, жонли мусиқа ва жонли ижро — барчаси табиий.

Фақат бир нарса кўнглимни хижил қилди — театрга ташриф буюрган одамлар сони кам. Йигирмадан ортиқ одам саҳнада бўлса, залда шундан икки баробар кўпроқ одам. Бу актёрларнинг ижросига зиғирча ҳам таъсир кўрсатгани йўқ, лекин театрга одам кам бўлса ғалати бўлар экан. Шунча одам бор маҳоратини ишга солиб роль ўйнайдию, қарсак чалишга арзийдиган одамлар бармоқлар билан санарли.

Ушбу спектакль устида иш олиб борган барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, тез-тез Муқимийга ташриф буюришга ўзимга ўзим ваъда бераман. 😎

@Kapgir
​​Сен учун хурсандман Гулруҳбегим!

Ҳозиргина ўзбекистонлик шахматчи қизимиз, Ўзбекистондан чиққан халқаро тоифадаги иккинчи аёл гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова эндиликда АҚШ Терма жамоаси сафида дона суришини ўқиб қолдим ва бениҳоя хурсанд бўлдим.

Гулруҳнинг бу каби қарор қабул қилишига ҳозирда АҚШнинг Миссури университетида таҳсил олаётгани сабаб бўлган.

Таъкидланишича, Америка қизнинг олти ойлик ўқиши учун 150 минг доллар маблағ ажратган. Малакали мураббийлар билан таъминланган. Унинг мусобақаларга бориш харажатлари ҳам тўлиқ шу давлат томонидан қопланади.

Қойил-а, қандай зўр-а? АҚШда талантли ва ўз соҳасида қобилияти борлар қўллаб-қувватлашаверар эканда. Маҳалладан «справка», кадастр ҳужжати, прописка, таниш-билиш қилишмасканда булар...

Қаранг Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг опаси Нафиса Мўминова ҳисобланади. Уч опа-сингилдан яна бири Хулкар Тохиржоновани айтишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон терма жамоасидан бир неча йил олдин чиқариб ташланган. Қизиқ-а?

Қизларнинг отаси Алишер Мўминовнинг сўзларига кўра, Қизларидан бири туғруқ таътилидан сўнг терма жамоага қайтмоқчи бўлган, бироқ федерация бунга унамаган. Бу Ўзбекистон, шунақасиям бўлади!

Менга қизининг АҚШ терма жамоасида ўйнаш ҳақида қарори учун отанинг фарзандга берган баҳоси ёқди:

“Бу қарор қизимнинг ўзидан чиқди. У 21 ёшга тўлди. Мустақил фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қиладиган ёшга етиб келди. Мен ота сифатида унинг қарорини қўллаб-қувватладим...”

Ҳамма оталарга шунақа фарзанд, ҳамма фарзандларга шунақа ота насиб қилсин.

@Kapgir
Метрони Сергели линияси ишга тушдими дейман, ер қимирлаб қолди 😉
​​Юрий Дудни Птушкин билан Туркиядаги саёҳатига бағишланган кўрсатувини кўрдим. Ҳар доимгидек ажойиб. Лекин бу сафар ўзим учун Дудни яна бир кашф этдим.

3—4 киши Туркия бўйлаб пиёда саёҳат қиляпти. Тоғли жойларнинг биридаги қишлоқ ёнидан ўтиб кетаётиб, Птушкин кимнингдир ҳовлисида ўсиб ётган анорни узиб олди. Дудга:

—Юрий, ол сен ҳам е, жуда мазали экан. Дуд:

Мен меҳмондаман, рухсатсиз ололмайман…

Охир-оқибат Дудни анор ейишга кўндиришди ва 20 лирани ипга боғлаб «анор ҳақи» ташлаб кетишди.
​​Йилнинг сўнгги кунида ажойиб хабар — чиройли матбуот котибларимиз сони яна биттага кўпайди

Фотима Мадраҳимова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси этиб тайинланди.

@Kapgir
​​ИИВ ЙҲХББ 1 январдан бошлаб ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликларнинг нафақат видеорегистратор ёрдамида олинган тасвирлари, балки телефон орқали юборилган кадрлари учун ҳам жарималар белгилашни бошлади. Бу деярли ҳар куни ЙТҲ содир бўладиган ва бунинг оқибатида кўплаб инсонларнинг вафотига сабаб бўлаётган давлат учун тўғри қадам. Зора шу каби тартиблар қоидабузар ҳайдовчиларни бироз бўлсада тартибга солса.

Лекин бунда нима учун автомобиль ҳайдовчисининг қоидабузарлиги тасвирланган видеони юборган инсон моддий рағбатлантирилаётгани тушунарсиз. Нега керак бу? Кўпроқ қоидабузарликлар юборилиши ва кўпроқ жарималар белгиланиши учунми? Қоида (қонунлар)ни бузган одам бунга жавоб бериши керак, аммо бу бошқа бир инсоннинг моддий манфаатлари учун хизмат қилмасин. Фуқаролик бурчидан келиб чиқиб, қоидабузилиш ҳолати ҳақида тегишли идорага маълум қилсин, бўлмаса йўқ.

Акс ҳолда Андижондаги каби ҳолатлар барибир кўпаяверади. Бирор нима десангиз, «У буни пул учун қилди», деб оғзингизга уради. Менимча, қоидабузарлик ҳолати бўйича моддий рағбатлантириш бўлмаса ҳам ЙҲХББга келадиган видеолар оқими камайиб қолмайди. Ич-ичимдан ҳақиқий фуқаролик позициясига эга, қоида ва қонунлар бузилишига қарши инсонлар борлигига ишонаман негадир ва улар видео юборишни тўхтатмайди, чунки буни улар пул учун қилмайди.

@Kapgir
Бекатда автобус кутиб туриб роса битта пост ёзгим келди. Лекин телефон жонивор яхши ишламаса денг. Сенсорига шунча босаман, қотиб қолаверади. Кейин уйга келиб, ёзмоқчи бўлган нарсамни компьютерда теришга тушдим. Аксига олиб нима ҳақида ёзмоқчи бўлганим ҳам ёдимдан кўтарилибди. Энди ўтирибман тешилмаган пайпоғимга тикилиб, ора-сира ҳали яп-янги камаримни ушлаб қўяман, лекин эслай олмайман. Шкафдаги шапка, жемпер, кўйлак, ҳатто майка-трусиларга ҳам қараяпман, оҳори тўкилмаган.

Охири бир амаллаб эсладим: “14 январга нима совға қилса бўлади?” мавзусида ёзмоқчи эдим. Ҳаҳ, энди иштиёқ ўлди. Агар боя бекатда турганимда қўлимга iPhone 12 Pro Max 6/256 Space Gray бўлганида, балки жойида ёзиб ташлаган бўлармидим?!😉

П.С. Термокружкаларим ҳам бор

@Kapgir
Forwarded from Xushnudbek.uz
Маҳоратли фотожурналист Мадина Нурман ижодидан.

Расмда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.

Бухоро, 22.01.2021 й.

Эслатиб ўтаман, расмдаги иккала мансабдор ҳам қишлоқ хўжалиги анча орқадалиги ва аҳвол ёмонлиги сабаб президентдан қаттиқ огоҳлантириш олишди.

P.S.: нима учундир ушбу суратлар Мадина Нурман каналидан ўчиртирилибди, ўшанчун атайин ўзимга жойлаб қўйдим, иккинчи марта кўнгли ўта нозик амалдорларимиз ниманидир ўчиртиришдан олдин сал ақлини ишлатиб, ўйлаб кўришсин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист Феруз Муҳаммад Ўзбекистонда ижарада яшашнинг машаққатлари ҳақида репортаж тайёрлабди. Тўғриси бу мавзу менга ҳам боғлиқ бўлганлиги, ҳалигача ижара яшаётганим учун жуда таъсир қилди.

Мен ҳам ижарада яшаш бўйича рекордчиларданман — ҳозирга қадар Бекобод, Олмалиқ, Чиноз, Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларида ижарага яшаганман. Энг узоқ яшаганимиз битта хонадонда 2 йилдан ошмаган, энг ками эса — бир йилда тўрт маротаба кўчганмиз😉

Ўтган ҳафта уйни эгаси ижара ҳақини ошираман деб келибди, яна кўчамиз шекилли😎
Repost, Daryo, TezNews ва бошқа биз билмаган сайтларда фаолият кўрсатган журналист Бекзод Нугманов Telegram'да канал очибди. Охирги пости каналга қандай қилиб одам тўплаш ҳақида экан, аъзо бўлиб қўявердик.😊
⬇️

@nugmanovlive
“Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев “Azon.uz” муассиси Мубашшир Аҳмадга қўнғироқ қилиб, юқоридаги мақолалар учун жуда қаттиқ ҳақорат ва таҳдид қилибди. Шундай ҳақоратларки, уни айтиш тилга, эшитиш қулоққа оғирлик қилади”.

Сайт бош муҳаррири ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.